28.12.1995 йилдаги ПФ-1334-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 28.12.1995 йилдаги ПФ-1334-сон
Kuchga kirish sanasi
28.12.1995
Ҳужжат кучини йўқотган 13.12.2018
 LexUZ шарҳи
1. «Ишловчи пенсионерларга пенсияларни тўлаш тўғрисида» 1995 йил 20 ноябрдаги 1289-сон Фармонга қўшимча равишда шу нарса белгилаб қўйилсинки, Улуғ Ватан уруши йилларида ҳарбий мажбуриятларини бажарган ёки мамлакат ичкарисида ишлаган, ҳозирда ҳам ишлаб турган пенсионерларга 1996 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади.
2. Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий таъминот, мудофаа, ички ишлар, молия вазирликлари, Миллий хавфсизлик хизмати ва Ижтимоий суғурта фонди «Ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлаш тартиби»га бир ҳафта муддат ичида тегишли қўшимчаларни киритсинлар ҳамда республиканинг барча вазирликларига, идоралари, корхоналари ва ташкилотларига етказсинлар.