05.07.2011 йилдаги 198-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.07.2011 йилдаги 198-сон
Kuchga kirish sanasi
05.07.2011
Ҳужжат 05.07.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭЛЕКТРОН КУТУБХОНА ТЎҒРИСИДАГИ НАМУНАВИЙ НИЗОМНИ ҲАМДА АХБОРОТ-КУТУБХОНА ВА АХБОРОТ-РЕСУРС МАРКАЗЛАРИДА ВА КУТУБХОНАЛАРДА ТЎЛИҚ МАТНЛИ ЭЛЕКТРОН АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ ФОНДИНИ ЯРАТИШ РЕЖА-ЖАДВАЛИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2011 — 2015 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари негизида ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс хизматлари кўрсатишни сифат жиҳатидан ривожлантиришни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 23 февралдаги ПҚ-1487-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон кутубхона тўғрисидаги намунавий низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказларида ҳамда кутубхоналарда тўлиқ матнли электрон ахборот-кутубхона ресурслари фондини яратиш режа-жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда ушбу қарор билан тасдиқланган Намунавий низом асосида идоравий мансуб ахборот-кутубхона муассасаларининг кутубхона фондлари таркиби ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда улар таркибида фаолият кўрсатувчи электрон кутубхона тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказларида ҳамда кутубхоналарда ушбу қарор билан тасдиқланган тўлиқ матнли электрон ахборот-кутубхона ресурслари фондини яратиш режа-жадвалининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўрсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 5 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
198-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 июлдаги 198-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон кутубхона тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Намунавий низом ахборот-кутубхона муассасалари электрон кутубхонасининг вазифаси ва ташкилий асосини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Электрон кутубхона ахборот-кутубхона муассасаси таркибида фаолият кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Электрон кутубхона электрон шаклда тақдим этилган, кўп фойдаланиладиган тарзда тақсимланган турли ахборот-кутубхона ресурсларини тўплаш, сақлаш ва улардан фойдаланишни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Электрон кутубхонадан фойдаланиш қоидалари ахборот-кутубхона муассасаси раҳбари томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Электрон кутубхонанинг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Электрон кутубхонанинг асосий вазифалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
китобхонларга тақдим этиш қийин бўлган ёки чекланган ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фақат электрон шаклда мавжуд бўлган ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
катта ҳажмли ахборот билан ишлашда фойдаланувчиларга шарт-шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат кўрсатишнинг сифати ва тезкорлигини ошириш, фойдаланувчиларга электрон кутубхонанинг ахборот-кутубхона ресурсларини тақдим этиш ҳисобига ахборот-кутубхона муассасалари хизматлари рўйхатини кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кутубхона технологияларини модернизация қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон кутубхонанинг ахборот-кутубхона ресурсларини жаҳон ахборот маконига интеграциялаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон ахборот-кутубхона ресурсларини узоқ муддат сақлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Электрон кутубхонанинг асосий функциялари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумотлар базасини яратиш учун маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ матнли ҳужжатларни кўчиришнинг кенгайтирилган имкониятлари билан биргаликда излашнинг кучли тизимини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-кутубхона ресурсини электрон шаклда рақамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-кутубхона ресурсларининг электрон шакли ҳолатини ахборот ва телекоммуникация технологияларидаги ўзгаришларга мослаштиришни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа ахборот-кутубхона муассасаларининг электрон кутубхоналари тармоғига уланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимлар ва фойдаланувчиларни электрон кутубхоналардан фойдаланиш қоидаларига ўқитиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Электрон кутубхонанинг ахборот-кутубхона фондини шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Электрон кутубхонанинг ахборот-кутубхона фонди қуйидагилар ҳисобига тўлдирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид қилиш (китоб савдоси ташкилотлари, нашриётлар ва электрон нашрлар ва ҳужжатларни етказиб берувчи ташкилотлар, шу жумладан тижорат ташкилотлари орқали ҳамда ахборот ресурсларига эга бўлган хусусий шахслардан);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
обуна бўлиш (даврий нашрларни тарқатадиган ташкилотлар орқали);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
айирбошлаш (халқаро ва кутубхоналараро китоб айирбошлаш йўли билан);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бепул олиш, шу жумладан нашрлар ва бошқа ахборот-кутубхона ресурсларини ҳадя сифатида қабул қилиш (ўзининг электрон ахборот-кутубхона ресурслари, таълим муассасаларининг факультетлари, кафедралари ва бошқа бўлинмалари материаллари).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Электрон кутубхонанинг ахборот-кутубхона фонди қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-кутубхона муассасаси фондларида мавжуд бўлган барча ахборот-кутубхона ресурслари тўғрисида ахборот мавжуд бўлган электрон каталог;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон нашрлар ва ҳужжатларни етказиб берувчи турли ташкилотлардан олинган электрон нашрлар ва ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-кутубхона маълумотлар базаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дарсликлар ва ўқув қўлланмалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
даврий нашрлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
босма нашрларнинг электрон версиялари, шу жумладан ахборот-кутубхона муассасаси нашрларининг электрон версиялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-кутубхона ресурсларини электрон шаклга ўтказиш жараёнида ахборот-кутубхона муассасаси томонидан ташкил этиладиган ижтимоий-иқтисодий, илмий-таълим, маданий-тарихий ва ўқув хусусиятига эга бўлган электрон ахборот-кутубхона ресурслари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Электрон ахборот-кутубхона ресурсларини тайёрлаш ва қайта ишлашга қўйиладиган умумий талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Электрон ахборот-кутубхона ресурслари ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида махсус ваколатли давлат органи томонидан тавсия этилган форматларга мувофиқ тайёрланиши ва архивлаштирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Электрон ахборот-кутубхона ресурслари исталган электрон манбаларда қабул қилинади. Интернет (Интранет) тармоғида электрон ахборот-кутубхона ресурси жойлашганлигини кўрсатувчи ҳаволани (тармоқли манзил) келтиришга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Электрон ахборот-кутубхона ресурслари манбалари ва ресурсларнинг ўзи компьютер вирусларидан холи бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Электрон ахборот-кутубхона ресурсларини электрон кутубхонага узатиш илова қилинадиган ҳужжат асосида ахборот-кутубхона муассасасининг тегишли таркибий бўлинмаси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Электрон ахборот ресурслари ва электрон кутубхонага қабул қилинган материаллар ахборот, кутубхона ва нашриёт иши бўйича стандартлар тизимига (АКНИСТ) ҳамда Oʼz DSt 1214:2009 ва 1215:2009 давлат стандартларига мувофиқ қайта ишланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Маълумотларни қайта ишлаш технологиясига доир масалалар ахборот-кутубхона муассасасининг ички тартибга солиш ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Электрон ахборот-кутубхона ресурсларини жойлаштириш ва сақлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Электрон ахборот-кутубхона ресурслари ахборот-кутубхона муассасаларининг серверларида жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Электрон ахборот-кутубхона ресурсларини сақлаш қуйидагича амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот манбаларидаги локал электрон ахборот-кутубхона ресурслари ахборот-кутубхона фондида сақланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот манбаларининг ҳар хил турларида олинган электрон ахборот-кутубхона ресурслари ахборот-кутубхона муассасасининг серверларида жойлаштирилади ва сақланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
локал ва тармоқ ахборот-кутубхона ресурслари сифатида фойдаланиладиган электрон ахборот-кутубхона ресурслари серверларда жойлаштирилади ва сақланади. Ахборот-кутубхона ресурслари маълумотларининг мажбурий нусхаси ахборот-кутубхона фондида ахборот манбаларида сақланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўчирилган электрон ахборот-кутубхона ресурслари ҳуқуқ эгаси бўлган ташкилотларнинг серверларига жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Электрон ахборот-кутубхона ресурсларини сақлаш, зарарли дастурий таъминлашдан ва рухсат берилмаган нусха кўчиришдан ҳимоя қилиш тармоқнинг умумий хавфсизлик механизмлари билан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Электрон кутубхона фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Электрон кутубхона ишига раҳбарлик қилиш ахборот-кутубхона муассасаси раҳбари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ахборот-кутубхона муассасаси раҳбари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон кутубхона ишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон кутубхона ишини ташкил этади, режалаштиради ва назорат қилади, бошқа ахборот-кутубхона муассасаларининг электрон кутубхоналари билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон кутубхона иши учун масъул бўлган ходимларнинг малакасини ва касбий савиясини ошириш учун шарт-шароитлар яратади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Электрон кутубхона ишини ахборот билан, ҳуқуқий ва моддий-техник таъминлаш ахборот-кутубхона муассасасининг таркибий бўлинмалари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Электрон кутубхонанинг ахборот-кутубхона ресурсларини яратиш, улардан фойдаланиш ва уларни тақдим этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Электрон кутубхонанинг ахборот-кутубхона ресурсларини яратиш, улардан фойдаланиш ва уларни тақдим этиш «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 июлдаги 198-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказларида ҳамда кутубхоналарда тўлиқ матнли электрон ахборот-кутубхона ресурслари фондини яратиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЕЖА-ЖАДВАЛИ

Т/р‎ Тадбирлар номи‎ Амалга ошириш шакли‎ Бажариш муддати‎ Молиялаштириш манбалари, млн сўм* Масъул бажарувчилар‎

I. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш

1.‎ Йиғма электрон каталог республика маркази, йиғма электрон каталог секторлари ва ахборот-кутубхона ресурсларини рақамлаш секторлари (электрон шаклга ўтказиш) фаолиятини тартибга солувчи норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:
‎Электрон каталог тўғрисида низом;
‎Йиғма электрон каталог тўғрисида низом. ‎
Низом‎ 2011 йил IV чорак‎ —‎ Махсус ваколатли давлат органи, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Миллий кутубхона, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги‎
2.‎ Ахборот-кутубхона ресурсларини электрон шаклга ўтказиш ва уларни ахборот-кутубхона муассасаларига етказиш учун уларни танлаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш.‎ Йўриқнома‎ 2011 йил III чорак‎ —‎ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Миллий кутубхона‎
3.‎ Ахборот-кутубхона ресурсларини электрон шаклга босқичма-босқич ўтказишни аниқлаш мақсадида ахборот-кутубхона муассасалари фондлари тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва тизимлаштириш. ‎ Ахборот-кутубхона ресурслари рўйхати ‎ 2011 йил III чорак‎ —‎ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Миллий кутубхона, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ‎
4.‎ Йиғма электрон каталогни шакллантириш учун тажриба ахборот-кутубхона муассасалари тармоғини яратиш.‎ Комплекс тадбирлар ‎ 2011 — 2015 йиллар‎

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг ўз маблағлари ва ҳомийлик маблағлари
‎42,0‎
‎2011 йил — 18,0
‎2012 йил — 6,0
‎2013 йил — 6,0
‎2014 йил — 6,0
‎2015 йил — 6,0 ‎

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Миллий кутубхона‎
5.‎ 21 та ахборот-кутубхона муассасаси ҳузурида ахборот-кутубхона ресурсларини рақамлаш секторлари очиш.‎ Буйруқ‎ 2011 — 2015 йиллар‎ —‎ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Миллий кутубхона, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги‎
6.‎ Тўлиқ матнли маълумотлар базасини яратиш учун танланган ахборот-кутубхона ресурсларини электрон шаклга ўтказиш.‎ Жадвал ‎ 2011 — 2015 йиллар‎ —‎ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Миллий кутубхона, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги‎
7.‎ Интеграциялаштирилган ахборот-кутубхона тармоғи фаолият кўрсатиши учун телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш.‎ Тадбирларнинг комплекс режаси‎ 2011 — 2015 йиллар‎ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг ўз маблағлари ва ҳомийлик маблағлари
‎1 161,6
‎2011 йил — 46,08
‎2012 йил — 286,08
‎2013 йил — 284,8
‎2014 йил — 280,32
‎2015 йил — 264,32 ‎
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги‎
8.‎ Ахборот-кутубхона муассасаларининг тармоқли ўзаро ҳамкорлиги тизимини яратиш.‎ Техник лойиҳа‎ 2011 — 2015 йиллар‎ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг ўз маблағлари ва ҳомийлик маблағлари
‎378,0
‎2011 йил — 75,6
‎2012 йил — 75,6
‎2013 йил — 75,6
‎‎2014 йил — 75,6
‎‎2015 йил — 75,6 ‎
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги‎
9.‎ Ахборот-кутубхона муассасаларини ягона интеграциялаштирилган ахборот-кутубхона тармоғига улаш ва ахборот-кутубхона муассасаларида автоматлаштирилган ахборот-кутубхона тизимларини жорий этиш.‎ Улаш жадвали ва тадбирлар рўйхати‎ 2011 — 2015 йиллар‎ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг ўз маблағлари ва ҳомийлик маблағлари
‎2 178,0
‎2011 йил — 86,4
‎2012 йил — 536,4
‎2013 йил — 534,0
‎2014 йил — 525,6
‎2015 йил — 495,6 ‎
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Миллий кутубхона, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги‎
10.‎ Ахборот-кутубхона муассасаларининг тўлиқ матнли маълумотлар базаларини йиғма электрон каталогга бириктириш. ‎ Ишлар жадвали‎ 2011 — 2015 йиллар‎ —‎ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Миллий кутубхона, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги‎
II. Тўлиқ матнли ахборот-кутубхона ресурслари фондини яратишни техник таъминлаш ва йиғма электрон каталогни шакллантириш
11.‎ Йиғма электрон каталог республика маркази ва ахборот-кутубхона марказлари (АКМ)нинг йиғма электрон каталог секторларини жиҳозлаш учун компьютер ва тармоқ асбоб-ускуналари сотиб олиш.‎ Асбоб-ускуналар рўйхати‎ 2011 — 2015 йиллар‎ Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ҳамда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ахборот-кутубхона марказларининг бюджетдан ажратиладиган маблағлари доирасида
‎147,0
‎ундан:
‎2011 йил — 145,8
‎2012 йил — 0,3
‎2013 йил — 0,3
‎2014 йил — 0,3
‎2015 йил — 0,3 ‎
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Миллий кутубхона‎
12.‎ Ахборот-кутубхона муассасаларининг рақамлаш секторларини жиҳозлаш учун сканирлаш, муқовалаш ва қирқиш ускуналари сотиб олиш.‎ Асбоб-ускуналар рўйхати‎ 2011 — 2015 йиллар‎ 756,0
‎ундан:
‎2011 йил — 288,0
‎2012 йил — 144,0
‎2013 йил — 108,0
‎2014 йил — 108,0
‎2015 йил — 108,0
‎684,0 бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида:
‎2011 йил
‎Миллий кутубхона —
36,0‎,
Халқ таълими вазирлигининг Республика педагогика илмий кутубхонаси — 36,0;
‎Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат илмий тиббиёт кутубхонаси — 36,0;
‎ Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Тошкент давлат маданият институти — 36,0‎;‎
‎Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўзбекистон Миллий университети ахборот-ресурс маркази — 36,0;
‎ Қорақалпоғистон Республикаси АКМ — 36,0
‎ Андижон вилояти АКМ —
36,0;
‎2012 йил

‎Бухоро вилояти АКМ —
36,0;
‎‎Жиззах вилояти АКМ—
36,0;
‎‎Қашқадарё вилояти АКМ —
36,0
‎‎2013 йил

‎Навоий вилояти АКМ — 36,0;
‎Наманган вилояти АКМ —
36,0;
‎Самарқанд вилояти АКМ —
36,0;
‎2014 йил
‎Сурхондарё вилояти АКМ —
36,0;
‎Сирдарё вилояти АКМ —
36,0;
‎Фарғона вилояти АКМ —
36,0
‎2015 йил
‎Хоразм вилояти АКМ —
36,0;
‎Тошкент вилояти АКМ —
36,0;
‎Тошкент шаҳри АКМ —
36,0.
‎2011 йил — Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг ўз маблағлари ва ҳомийлик маблағлари ҳисобига
‎36,0 — Тошкент ахборот технологиялари университети АРМ;
‎2012 йил — Фанлар академиясининг бюджетдан ташқари маблағларидан
‎36,0 — Фанлар академиясининг асосий кутубхонаси. ‎
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Миллий кутубхона, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ‎
13.‎ Йиғма электрон каталогни шакллантириш ва электрон библиографик ёзувларнинг ягона базасини яратиш.‎ Йиғма электрон каталог‎ 2011 — 2015 йиллар‎ —‎ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Миллий кутубхона‎
III. Тўлиқ матнли ахборот-кутубхона ресурслари фондини яратиш ҳамда йиғма электрон каталогни шакллантириш учун мутахассислар тайёрлаш ва уларни ўқитиш
14.‎ Йиғма электрон каталог республика маркази ва ахборот-кутубхона марказининг йиғма электрон каталог секторлари мутахассисларини тайёрлаш ва уларни йиғма электрон каталогни шакллантириш ишига ўқитиш.‎ Ўқитиш жадвали‎ 2011 — 2015 йиллар‎ —‎ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Миллий кутубхона‎
15.‎ Ахборот-кутубхона муассасалари ҳузуридаги ахборот-кутубхона ресурсларини рақамлаш секторлари мутахассисларини тайёрлаш ва уларни асбоб-ускуналар билан ишлаш бўйича ўқитиш.‎ Ўқитиш жадвали‎ 2011 — 2015 йиллар‎ —‎ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Миллий кутубхона, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги‎
16.‎ Ахборот-кутубхона ресурсларини электрон шаклга ўтказиш масалаларига бағишланган семинарлар ва давра суҳбатлари, малака ошириш ва стажировка курслари ташкил этиш ва ўтказиш.‎ Тадбирлар режаси‎ 2011 — 2015 йиллар‎ —‎ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Миллий кутубхона, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги‎
17.‎ Ахборот хавфсизлиги ва ахборот-кутубхона ресурслари бутлигини таъминлаш масалалари бўйича ўқитиш, стажировкалар, маҳорат дарслари ташкил этиш.‎ Тадбирлар режаси‎ 2011 — 2015 йиллар‎ —‎ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Миллий кутубхона‎
Жами:‎ 4 662,6‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Режа-жадвални амалга ошириш бўйича харажатлар «Электрон кутубхоналарни шакллантириш ва интеграциялаштирилган ахборот-кутубхона тармоғини яратиш» лойиҳасининг дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китоби (ДТИҲК) асосида аниқлаштирилади ва уларга тузатишлар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 27-сон, 285-модда; 2012 й., 33-34-сон, 391-модда)