Ҳужжат кучини йўқотган 16.06.2020 04.07.2011 йилдаги 197-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.07.2011 йилдаги 197-сон
Kuchga kirish sanasi
04.07.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 16.06.2020
Ҳужжат 04.07.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ПАСПОРТ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА» 2011 ЙИЛ 5 ЯНВАРДАГИ ПФ-4262-СОН ФАРМОНИ)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 5 январдаги ПФ-4262-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Н. Арипов ва Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 4 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
197-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 июлдаги 197-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида» 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорига 3-иловада:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) I бўлимнинг 1 ва 2-моддалари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«1-модда‎‎‎

Консуллик йиғимлари қуйидаги миқдорларда ундирилади:

а) хорижда Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжатини берганлик учун‎

25 АҚШ доллар

б) хорижда тегишли ёшга тўлганда, шунингдек визалар учун варақлар тугаганда ёки йўқотиб қўйилган паспорт ўрнига Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини (биометрик намунада бўлмаган) берганлик учун

25 АҚШ доллари‎

в) хорижда паспорт ва ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш учун ўз вақтида мурожаат қилинмаганда - муддати ўтказиб юборилган ҳар бир календарь йил учун

20 АҚШ долларидан‎

г) хорижда паспортни ва ҳаракатланиш ҳужжатини йўқотиб қўйганлик учун‎

20 АҚШ доллари‎

д) йўқотиб қўйилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти ўрнига Ўзбекистонга қайтиш учун сертификатни расмийлаштирганлик учун

15 АҚШ доллари‎

е) чет элга чиқиш учун рухсат берувчи ёзув стикерини расмийлаштирганлик учун‎

25 АҚШ доллари‎

ж) чет элга чиқиш учун илгари расмийлаштирилган рухсат берувчи ёзув стикерига баъзи ўзгартиришлар киритганлик, шу жумладан болалар тўғрисида ёзувларни киритганлик учун

10 АҚШ доллари»;‎

з) чет элда доимий яшаш учун қолдиришга рухсат бериш тўғрисида ёзув стикерини расмийлаштирганлик учун

100 АҚШ доллари‎

2-модда

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги муассасалари томонидан республика ҳудудида хорижга чиқиш ҳужжатларини расмийлаштирганлик ва берганлик учун йиғимлар АҚШ долларига эквивалент миқдорда Ўзбекистон Республикаси пул бирлигида ундирилади:‎

а) Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини (биометрик намунада бўлмаган) берганлик учун

25 АҚШ доллари‎

б) Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг, шу жумладан 16 ёшга тўлмаган фуқароларга биометрик паспортини берганлик учун

25 АҚШ доллари

в) паспорт ва ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш учун ўз вақтида мурожаат қилинмаганда — муддати ўтказиб юборилган ҳар бир календарь йил учун‎

20 АҚШ долларидан‎

г) паспортни ва ҳаракатланиш ҳужжатини йўқотиб қўйганлик учун

20 АҚШ доллари

д) чет элга чиқиш учун рухсат берувчи ёзув стикерини расмийлаштирганлик учун‎

25 АҚШ доллари

е) чет элга чиқиш учун илгари расмийлаштирилган рухсат берувчи ёзув стикерига баъзи ўзгартиришлар киритганлик, шу жумладан болалар тўғрисида ёзувларни киритганлик учун

10 АҚШ доллари»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) II бўлимга қуйидаги мазмундаги 6-модда қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«6-модда‎‎

Хорижий давлатлар дипломатик паспортларига ва мақомига кўра уларга тенглаштирилган халқаро ташкилотлар паспортларига виза бериш консуллик йиғими ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан берилади»;‎‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) 3-иловага изоҳларда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-банднинг иккинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Одам савдоси ва ноқонуний миграция қурбони бўлиб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, яшаш учун маблағсиз қолган шахслар, шунингдек хорижда қонуний вакиллар қарамоғисиз қолган вояга етмаган шахслар уларнинг шахсини аниқлаш (уларда шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда) ва Ўзбекистонга қайтиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича хатти-ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ консуллик йиғими ва бошқа йиғимлар тўлашдан озод қилинадилар»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7 ва 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«7. Консуллик йиғимини ундириш бўйича ҳисобот шакли Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг молия-иқтисодиёт бошқармаси томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Паритетга риоя қилинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига хорижий фуқароларга нисбатан уларнинг давлатларида шунга ўхшаш хатти-ҳаракатлар учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан ундириладиган йиғимлар ва божлар миқдорига мувофиқ консуллик йиғими тарифини кўпайтириш, камайтириш томонига ўзгартиришга ёки улардан озод қилишга рухсат этилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎«6. Паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатни, хорижга чиқиш ва хориждан келиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни берганлик учун:

а) Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини берганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи

б) Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини берганлик учун‎

энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи‎

в) Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароларига чет эга чиқиш учун биометрик паспорт берганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи‎

г) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсга чет элга чиқиш учун фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини берганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 40 фоизи‎

д) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсга, шу жумладан 16 ёшга тўлмаган шахсларга биометрик ҳаракатланиш ҳужжатини берганлик учун

энг кам ойлик иш ҳақининг 60 фоизи‎

е) Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет элга чиқиш учун рухсат берувчи ёзув стикерини расмийлаштирганлик учун‎

энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи‎

ж) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга рухсат берувчи ёзув стикерини расмийлаштирганлик учун‎

энг кам ойлик иш ҳақининг 80 фоизи‎

з) чет элга чиқиш ва кириш ҳуқуқи учун илгари берилган ҳужжатларга баъзи ўзгартиришлар киритганлик учун (амал қилиш муддатини узайтиришдан ташқари)‎

энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи‎

и) Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни берганлик учун‎

энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи‎

к) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш учун рухсатнома берганлик ёки унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун‎

энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи‎

л) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга йўқотиб қўйилган яшаш учун рухсатнома ўрнига яшаш учун рухсатнома берганлик учун‎

энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи‎

м) йўқотиб қўйилган паспортлар, шу жумладан биометрик паспортлар ҳамда уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар ёки Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тўғрисидаги ҳужжатларнинг ўрнига янгиларини берганлик учун ‎

ушбу банднинг тегишли равишда «а», «б», «в», «г», «д», «и» кичик бандларида кўрсатилган миқдорларда».‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 27-сон, 284-модда)