29.06.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2239
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, 29.06.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2239
Kuchga kirish sanasi
09.07.2011
Ҳужжат 09.07.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БАКТЕРИЯЛИ ВА ВИРУСЛИ ПРЕПАРАТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХОДИМЛАРИ УЧУН МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 29 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2239]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Бактерияли ва вирусли препаратлар ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир А. ХАИТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 29 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-Б-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2011 йил 29 майдаги 29-Б-сон буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бактерияли ва вирусли препаратлар ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚОИДАЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ бактерияли ва вирусли препаратлар ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Қоидалар бактерияли ва вирусли препаратлар ишлаб чиқариш ташкилотларига (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) тааллуқлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Қоидалар ишлаб чиқариш биноларини ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуришда, цехларни техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда, технологик жараёнлар ҳамда ускуналардан фойдаланишда ҳисобга олиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан давлат назорати бунга махсус ваколат берилган давлат органлари томонидан, жамоатчилик назорати эса меҳнат жамоалари ва касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан сайланадиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Хавфсизлик бўйича умумий талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 273, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилади (тасдиқланади) ва юритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчилар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимлар билан ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) 14-моддасига мувофиқ ходимлар сони 50 нафар ва ундан ошадиган ташкилотларда махсус тайёргарликка эга шахслар орасида меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари тузилади (лавозим жорий этилади), 50 ва ундан ортиқ транспорт воситаларига эга бўлган ташкилотларда эса бундан ташқари йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари тузилади (лавозимлар жорий этилади). Ходимлар сони ва транспорт воситалари миқдори камроқ ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг вазифаларини бажариш раҳбарлардан бирининг зиммасига юклатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ўз мақомига кўра ташкилотнинг асосий хизматларига тенглаштирилади ва унинг раҳбарига бўйсунади ҳамда ташкилотнинг фаолияти тугатилган тақдирда бекор қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг мутахассислари лавозим йўриқномасига биноан уларнинг мажбуриятларига киритилмаган бошқа ишларни бажаришга жалб қилиниши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1997 й., 6-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Ходимларни ўқитиш, уларнинг билимларини синовдан ўтказиш ва уларга йўл-йўриқ беришни ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ташкилот ходимлари ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган тартибда ўқишлари, уларнинг билимлари синовдан ўтказилиши ва уларга йўл-йўриқ берилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 870, 2000 йил 7 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси 2000 й., 1-сон) мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ташкилотлар ГОСТ 17.2.3.02-78 бўйича хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг тавсифи, юзага келиш манбалари, ходимларга таъсир қилиш хусусиятлари ва саломатлик учун хавфлилик даражаси ва келгусидаги оқибатлари тўғрисида тўлиқ ва холисона маълумотга эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Иш жойларидаги ишлаб чиқариш муҳити ҳамда меҳнат жараёнининг хавфли ва зарарли омиллари тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, радиологик, микробиологик ва микроиқлим ўлчови натижалари, шунингдек меҳнатнинг оғир шароитлари аттестация қилиш орқали белгиланиши лозим. Ишлаб чиқаришдаги зарарли омиллар рўйхати ГОСТ 12.1.005-88, СанҚваМ 0046-95, СанҚваМ 012-01, СанҚваМ 0122-01, СанҚваМ 0119-01 талабларига жавоб бериши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли омиллар йўқолишига олиб келадиган технологик жараёнлар ўзгаришларида ёки янги ишлаб чиқариш ускуналарини жорий қилишда хавфли ва зарарли омиллар тўғрисидаги маълумотларга тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Ўта хавфли касблар ва ишлар рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ташкилот ўта хавфли шароитда бажариладиган ишлар рўйхатига эга бўлиши лозим. Рўйхатга хавфли моддалар билан бажариладиган ишлар, баландликда, ифлосланган ҳаво ва сув муҳитида, юқори ҳарорат ва намлик шароитида бажариладиган ишлар, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш механизмлари, босим остида ишлайдиган сиғимлар, электр ускуналарга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлар ва амалдаги фармацевтика тармоғига оид рўйхатларга мувофиқ бошқа ишлар киритилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Барча ходимлар ўта хавфли ишларни бажариш топшириғини олишдан олдин, меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқ олиши ва ишларни бажариш усулларини ўзлаштириб олиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ўта хавфли ишларни бажариш, фақат белгиланган тартибда расмийлаштирилган наряд-рухсатномага мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ташкилот раҳбарияти ўта хавфли ишларни режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва хавфсиз бажаришда белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилишига тўла жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ходимларни хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш муҳити омилларидан ҳимоя қилиш белгиланган меҳнатни муҳофаза қилишга оид стандартлар ва меъёрлар талабларига мос жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланиш орқали таъминланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Жамоавий ҳимоя қилиш воситаларига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ҳаво муҳитини меъёрлаштириш воситалари (шамоллатиш ва ҳаво тозалаш, иситиш, ҳаво ҳароратини, намлигини бир хил меъёрда сақлаш ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ёруғлигини нормаллаштириш воситалари (ёритиш асбоблари, ёруғликдан ҳимоя қилиш мосламалари ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шовқиндан, тебранишдан, электр ва статик токлар уришидан ҳамда ускуналар юзасини юқори даражадаги ҳароратдан ҳимоя қилиш воситалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
механик ва кимёвий омилларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш воситалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари бўлган хонадаги барча ходимларга таъсир қилганда қўлланиши шарт ва ташкилотни қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаларига киритилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларини рухсат этилган миқдоргача камайтириш имконини бермаган ҳолларда якка тартибдаги ҳимоя воситалари қўлланиши лозим. Бундай ҳолларда якка тартибдаги ҳимоя воситаларисиз ходимларнинг ишга жалб қилиниши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланадиган ходимлар уларни қўллаши, ҳимоя хусусиятлари ва амал қилиш муддати тўғрисида маълумотларга эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ташкилотда қуйидагилар таъминланиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги ҳимоя воситаларининг зарур миқдори ва номенклатураси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳимоя воситаларини қўллаш ва тўғри фойдаланиш устидан доимий назорат амалга оширилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳимоя воситаларининг самарадорлиги ва созлиги текширилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий ҳимоя воситаларидан хавфли ва заҳарли моддалар муҳитида фойдаланилганда уларнинг дегазация ва дезинфекция қилиниши (бир марта қўлланиладиган ҳимоя воситалари бундан мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ходимлар Фармацевтика ишлаб чиқариш корхоналари ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларига (рўйхат рақами 1861, 2008 йил 24 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 39-сон, 402-модда) мувофиқ шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-§. Касбий танлов
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ташкилотларда танлов ўтказилиши лозим бўлган касблар ва мутахассисликлар рўйхати бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ходимлар, ишлаб чиқариш участкаларининг раҳбарлари тегишли маълумотга ва иш тажрибасига эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Бактерияли ва вирусли препаратлар ишлаб чиқаришда хизмат кўрсатувчи ходимлар махсус курсларда тайёргарликдан ўтган ва тегишли гувоҳномага эга бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ўн саккиз ёшдан кичик шахсларнинг меҳнати қўлланиши тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари ишлари рўйхатига (рўйхат рақами 1990, 2009 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 355-модда) мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар зарарли ва ноқулай меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Аёллар меҳнатидан фойдаланиш тўлиқ ёки қисман тақиқланадиган меҳнат шароити ноқулай бўлган ишлар рўйхатига (рўйхат рақами 865, 2000 йил 5 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси 2000 й., 1-сон) мувофиқ аёллар зарарли ва ноқулай меҳнат шароитига эга бўлган ишларга қабул қилинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-§. Ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш «Ходимларни ишга киришдан олдин дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги буйруқ (рўйхат рақами 937, 2000 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 12-сон) асосида амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ташкилот раҳбарияти касаба уюшмаси қўмитаси ва соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили даврий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Тиббий кўриклар ташкилотнинг тиббий муассасаларида, улар мавжуд бўлмаган ҳолларда даволаш-профилактика муассасаларида ўтказилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Ходим тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаган ёки тиббий кўрик натижаларига кўра берилган тавсияларни бажармаган тақдирда ушбу ходим ишга қўйилиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Даврий тиббий кўриклар ўз вақтида, сифатли ўтказилиши ва уларнинг натижаларига кўра тавсиялар бажарилиши учун жавобгарлик ташкилот раҳбарияти зиммасига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Бактерия ва вирусли препаратларни ишлаб чиқариш ва яратишга бевосита алоқаси бор барча ишга қабул қилинаётган ходимлар, шунингдек стерил хоналарда ишлайдиган ходимлар ошқозон-ичак гуруҳи инфекциялари микроблари ва бўғма (дифтерия) касаллиги микроблари, шунингдек зотилжам билан касалланмаганликларини аниқлаш мақсадида бактериологик тиббий кўрикдан ўтишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Очиқ турдаги зотилжамга, тери ва таносил (венерик) аъзоларининг шиллиқ қаватларининг юқумли касалликларига чалинган, шунингдек бўғма (дифтерия) ва ошқозон-ичак гуруҳи инфекциялари билан зарарланган беморлар бактерия ва вирусга қарши ишлаб чиқариладиган препаратлар билан ишлашига рухсат берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Ташкилотнинг барча ходимлари ҳеч қандай истисносиз асосий юқумли инфекцион касалликларга қарши вакциналар билан эмлаш орқали иммунизация этилган бўлишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. «Bacterium Calmetta-Guerin» (кейинги ўринларда БЦЖ деб юритилади) вакцинасини ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ходимлар ҳар уч ойда бир марта зотилжам ва ошқозон-ичак гуруҳи бактериялари билан зарарланмаганликларини аниқлаш мақсадида даврий тиббий текширувдан ва клиник кўрикдан ўтишлари зарур. Бир йилда бир марта ўпка ва нафас олиш йўлларини рентгеноскопия текширувидан ўтказиш билан биргаликда ходимлар тўлиқ кўрикдан ўтказилишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Иш табиатидан келиб чиққан ҳолда лабораторияларга ташриф буюрувчи ва ташкилот жамоасига хизмат кўрсатувчи, шунингдек 1, 2 ва 3 гуруҳ инфекциялари билан фаолият юритувчи ходимлар, улар қайси турдаги инфекциялар билан яқин алоқа этиш ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда иммунизация қилинишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда 1, 2 ва 3 гуруҳ инфекциялари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 гуруҳ — юқори контагиоз касалликлар (ўта хавфли инфекциялар): ўлат, вабо, вирус Б, орнитозлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2 гуруҳ — сибирь ярасининг ташувчилари, туляремия, бруцеллез, табиий чечак, қутуриш (кўча вируси), сапа, мелиоидоза, энцефалитлар (лимфоцитар хориоменингит, геморрагик безгак, сариқ безгак), риккетсиозлар (тепкили терлама, цуцугамуш, тоғлар безгаги, КУ безгаги), трахома вируси, проказа;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3 гуруҳ — ич терламасининг қўзғатувчилари, паратиф А ва В, дизентерия, листереллез, сил, бўғма, ботулизм, газ гангренаси, қотиб қолиш, қайтарилувчи терлама (бургали ва канали), лептоспироз, токсоплазмоз, паппатачи безгаги, эпидемик гепатит, полиомиелит, эпидемик паротит, оқсим, захм, трихофит, қўтир, келиб чиқиши ҳайвон ва бактерияли заҳарли маҳсулотлар (токсин).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Иммуноклиник ва виварийлар (ҳайвонлар тажрибадан ўтказиладиган махсус жой)ни ишчи ходимларга бир йилда икки марта белгиланган тартибдаги журналга мажбурий қайд этиш билан такрорий инструктаж (иш фаолиятини юритиш бўйича кўрсатма) ўтказилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Инструктаж (иш фаолиятини юритиш бўйича кўрсатма) барча ҳолатларда унинг ўтказилишига мутасадди ва жавобгар бўлган ушбу ташкилотнинг раҳбари томонидан ўтказилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Ходимда тахминан 1 ва 2 гуруҳ патогеник касаллик қўзғатувчилари келтириб чиқарган касаллик аломатлари кузатилса, эпедимияга қарши қўлланадиган чоралар, диагностик (ташхис) ҳамда беморни аҳволини яхшиловчи профилактик амалий даво чора-тадбирлари ташкилотнинг тезкор (оператив) режасига мувофиқ ёки ўта хавфли инфекциялар ўчоқларини зарарсизлантириш ва йўқ қилиш бўйича тузилган ҳудудий комплекс режали чора-тадбирлар асосида ўтказилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Ходимда ўзи ишлаган жойида касаллик қўзғатувчи орқали юққан инфекцион касалликларга хос аломатлар пайдо бўлса, ходим ташкилот раҳбарини ёки ташкилот навбатчисини бу ҳолатдан хабардор этиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Бир қатор бактериялар, вируслар, токсинлар ёки ҳайвонот оламига мансуб оғулар билан ишлаган ходим касалликка чалинганда эпедимиологик анамнез (беморни ўз дарди ҳақида олинган маълумот) ҳолатини аниқлаш ҳамда уни зарарсизлантириш, изоляция қилиш муҳимлиги тўғрисидаги масалани ҳал этиш мақсадида ташкилот (соғлиқни сақлаш пункти, тиббий санитар бўлимлари) шифокорини зудлик билан беморнинг уйига жўнатиш керак. Ташриф натижалари журналга қайд этилиши ҳамда ташкилот раҳбарига маълум қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Ходимларни соғлиғи туфайли уларга рухсат этилмаган ишларда ишлатиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-§. Санитария ва гигиена талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Ташкилот хоналари иш ҳудудидаги ҳарорат, нисбий намлик, ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги ва бошқалар ГОСТ 12.1.005-88 «Иш ҳудудининг ҳавоси. Умумий санитария-гигиеник талаблари»га мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Ноқулай омиллар таъсирига қарши ҳимоя тадбирларини тузишда самарали ҳаво алмашинуви тизимини ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» талабига мувофиқ ташкил қилиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Ишлаб чиқариш биноларида микроиқлим СанҚваМ 0203-06 «Ишлаб чиқариш бинолари микроиқлими санитария меъёрлари» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-§. Ёритишга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Ишлаб чиқариш хоналарини табиий ва сунъий ёритиш ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш» талабларига мос бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Ёритгичларнинг конструкцияси ва тузилиши электр тармоқнинг номинал кучланиши ва ташқи муҳитга мос холда бажарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Бинодан ташқарида ўрнатилган, нам, ўта нам, чанг муҳитли хоналардаги ёритқичларнинг ишга тушириш аппаратлари ташқи муҳитдан ҳимояланган усулда бажарилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Авария ёритиш тармоқларига электр энергия истеъмолчиларини улаш тақиқланади. Авария ёритишларни созлиги ҳар чоракда камида бир марта текширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Ўта хавфли бўлмаган хоналарда барча стационар ёритқичларга 220 В дан юқори бўлмаган кучланишдан фойдаланишга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Чўғланма лампали маҳаллий стационар ёритқичлар учун қуйидаги кучланиш қўлланиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори хавфли бўлмаган хоналарда — 220 В дан юқори бўлмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори хавфли ва ўта хавфли хоналарда — 42 В дан юқори бўлмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Ёритиш воситалари тоза ва соз ҳолатда бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Ёруғлик тушувчи ойналарни йилда камида икки маротаба тозалаш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Ёруғлик тушадиган дераза ва эшикларни турли предметлар (ускуна, тайёр маҳсулот ва бошқалар) тўсиб қўйишига рухсат этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Сунъий ёритиш умумий ва бирлашган тизимда ишлатилади (умумий маҳаллий билан биргаликда). Биргина маҳаллий ёритишни қўллаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Участка ва хоналарда портлаш бўйича хавфли газ ва чанглар концентрацияси йиғилиб қолиш эҳтимоли бўлса, электр ёритиш тизими портлашдан алоҳида бажарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Хавфлилик даражаси юқори бўлган хоналарда кўчма электр ёритқичлардан фойдаланилганда кучланиш 36 В дан юқори бўлмаслиги керак. Ўта хавфли хоналарда (ишлаб чиқариш ускуналари, бункерлар, силосослар, қудуқлар, буғлантириш камералари, туннеллар ва бошқаларни ички сиртини) ёритиш учун кўчма электр ёритқичлар учун тармоқдаги кучланиш 12 В дан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Электр ёритиш тармоқлари полдан 2,5 м дан паст бўлмаган баландликдан ўтган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-§. Ташкилот майдонларига бўлган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Ташкилот майдонлари ва биноларининг жойлашуви ҚМҚ II-89-80 «Саноат ташкилотларини бош плани» талабига мос бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Ташкилотда транспорт воситаларининг ва пиёдаларнинг ташкилот ҳудудида ҳаракатланиш чизмаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Транспорт воситалари ва ташкилот ҳудудида пиёдаларнинг ҳаракати чизмаси ташкилотга кириш ва чиқиш ҳамда иш участкалари ва цехларнинг кўринарли жойларига осиб қўйилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Ташкилот майдонлари кўкаламзорлаштирилган ва сув қуйиш қувурлари тармоқлари билан таъминланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. Ташкилот майдонидаги ўтиш жойлари мустаҳкам ёпқичлар, сувлар оқиб кетадиган иншоотлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. Йилнинг ёз вақтида йўлаклар ва ўтиш жойларига сув сепилган, қишда қордан тозаланиб, қум сепилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Виварийлар (ҳайвонлар устида тажриба ўтказиладиган махсус жой) ва иммуноклиник бинолар шу ҳудуд учун мос муайян бир жойда эсувчи шамоллар йўналишини кўрсатадиган тасвир асносида жойлаштирилиши, бино шамол эсадиган томонга қаратилиши, лаборатория ва ишлаб чиқариш биноларидан камида 100 м масофадаги узоқликда жойлашган бўлиши лозим. Виварийлар (ҳайвонлар устидан тажриба ўтказиладиган махсус жой) ва ишлаб чиқариш-лаборатория бинолари оралиқ атрофида кенглиги 10 м бўлган яшил ҳудуд (зона) ташкил этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. Ташкилот ҳудудида, виварийлар (ҳайвонлар устида тажриба ўтказиладиган махсус жой) ва иммуноклиник бинолар яқинида тажриба қилинадиган ҳайвонларнинг кириб-чиқиши учун махсус ажратилган майдонлар бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. Вирус ва бактерияларга қарши ишлаб чиқариладиган препаратлар билан шуғулланувчи ташкилотлар касалликка чалинган ҳайвонлар учун махсус изоляторлар (тўсиқлар) билан жиҳозланиши мумкин. Бундай изоляторлар (тўсиқлар) тажриба қилинадиган ҳайвонларнинг кириб-чиқиши учун махсус ажратилган майдонлардан камида 100 м масофадаги узоқликда жойлашган бўлиши лозим. Бундай изоляторлар алоҳида дарвозали панжара ёки девор тўсиқлар билан айлантириб ўралган бўлиш шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74. Тажриба қилинадиган йирик ва катта ҳайвонлар учун мўлжалланган карантин бинолар виварийлар (ҳайвонлар устидан тажриба ўтказиладиган махсус жой)дан камида 100 м масофадаги узоқликда жойлашган бўлиши лозим. Карантин бинолар девор ёки панжара тўсиқлар билан ўралган бўлиши лозим. Карантин биносининг деворидаги дарвоза шундай жойлаштирилиши зарурки, карантин қилиниши лозим бўлган ҳайвонлар ташкилот ҳудудидан ўтмасдан, бевосита карантин майдонига олиб кирилиши мумкин бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75. Ташкилотнинг умумий овқатланиш хонаси вирус ва бактерияларга қарши ишлаб чиқариладиган препаратлар билан шуғулланувчи ташкилотлар ҳудуди ташқарисида жойлашган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76. Иш шарт-шароитларига кўра бегона шахсларнинг ташрифи учун мўлжалланган маъмурий-хўжалик бинолари жойлашуви шундай бўлиши керакки, биноларнинг кириш ва чиқиш жойлари ишлаб чиқариш ҳудудидан алоҳида тўсилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-§. Бино ва иншоотларга бўлган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ҚМҚ 2.09.02-85 «Ишлаб чиқариш бинолари» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78. Ёрдамчи бинолар ва хоналар ШНҚ 2.09.04-98 «Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари» талабига мувофиқ бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79. Ишлаб чиқариш идишлари ювиладиган ва термик қайта ишлов бериладиган ювиш хизмати бўлимлари гидроизоляциявий қават асосида жойлаштирилган полларга эга бўлиши керак. Поллар метлах (полга ётқизиладиган кошинлар) ёки кафель плиткалари билан қопланган бўлиши керак. Ювиш аппаратлари, транспортер ва бошқаларнинг айланувчи қисм ва механизмлари махсус тўсиқларга эга бўлишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80. Поллар тўкилган сувни чиқариб юборилишини таъминлайдиган махсус нишаблик ва йўлакларга эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81. Ювиш раковиналари ёнидаги иш жойлар ходимларни оёқлари ҳўл бўлмаслиги ва совуқ тортмаслиги учун ёғочли тўсиқлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
82. Ишлаб чиқариш бинолари ўрнатилган тартибда тортувчи вентиляция билан жиҳозланиши ва яхши ёритилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
83. Стерил ишлар учун алоҳида хоналар (бокслар) ва бошқа стерил биноларни девор ва шифтлари силлиқ қопламаларга эга бўлиши, поллар эса ҳеч қандай чокларсиз материаллар билан қопланган, ён тарафи 25 см баландликда бўлган, девор ичига кирган ҳамда думалоқ бурчакларга эга бўлиши керак. Девор, шифт ва полларни қоплаш учун мўлжалланган материаллар сув сингдирувчи, заҳарли бўлмаган, коррозияга чидамли ҳамда дезинфекцияловчи эритмалар ёрдамида кундалик тозалаш ишларига имкон берувчи хусусиятга эга бўлиши лозим. Деворларни чокларсиз кафель билан қоплашга рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
84. Нопатоген материалларни стериллаш учун барча алоҳида хоналар (бокслар) стерил конденсацияланган ҳавони тортувчи вентиляцион мосламалар билан жиҳозланган бўлишлари ҳамда улар керагидан ортиқроқ босимга эга бўлиши лозим. Стерил ҳавони етказиб бериш соатига камида В х 20 бўлиши керак, бу ерда В — хона (бокс) ҳажмини англатади. Ҳавони тақсимланиши тезлиги 0,3 м/сония бўлган яқин ламинар оқим ёрдамида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
85. Хонага ундан алоҳида ажратилган ойнали тўсиққа ва эшикка эга бўлган «хонача» (предбоксник) қўшилган бўлиши керак. Ушбу хоначада бактерия ва уруғларни кўпайтириш учун мосланган муҳит, иш учун зарур асбоб анжомлар, стерил идишлар, стерилланган қўшимча кийимлар сақланади, шунингдек бу хоначада қўшимча ишлар ҳам бажарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
86. Юқумли касалликларни қўзғатувчилар билан ишлаш учун алоҳида хоналар, оқиб келиш ва сўриб олувчи стерилловчи фильтрли вентиляция билан жиҳозланиши керак. Хоналар маълум миқдорда зарарсизлантирувчи мосламалар билан жиҳозланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
87. Инфекцион материаллар билан иш олиб бориладиган хоналар ва бошқа бинолар эшиклари остонасида дезинфекцияловчи эритмалар билан тўйинтирилган гиламлар тўшаб қўйилган бўлиши лозим. Эшиклар герметик (зич ёпилган, ҳаво ўтказмайдиган) қистирмаларга эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
88. Стерил хоналарда ишловчи ходимларни маиший-ҳордиқ чиқариш бинолари, шунингдек патогеник микроорганизмлар билан ишлайдиган ходимларнинг бинолари ҳам белгиланган тартибдаги ушбу биноларга қўйилган талабларга мувофиқ келиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
89. Ахлат ва майда лаборатория ҳайвонларининг жасадларини ёқиш учун мўлжалланган печлар (махсус ўчоқлар) ҳар бир лаборатория учун алоҳида қурилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
90. Зарарланган материал ва идишларни стерилизация қилиш икки табақали очиқ шаклдаги автоклав (нарсаларни юқори босим остида қиздириш учун ишлатиладиган герметик қопқоқли аппарат)лардан фойдаланиш зарур. Ушбу автоклав (нарсаларни юқори босим остида қиздириш учун ишлатиладиган герметик қопқоқли аппарат)ларни ортувчи эшиклари зарарланган материал ва идишларни қабул қилиш учун махсус изоляциявий бинога киришлари лозим. Ушбу бинонинг поллари зарарли суюқликни полга тушган ҳолатларда суюқликни тарқалиб сизиб кетмаслигини олдини олиш мақсадида гидроизоляциявий қават асносида ётқизилган ҳамда метлах ва кафель плиталари билан қопланган бўлиши лозим. Зарарсизлантирилган идишларни бўшатиш ва тушириш автоклав (нарсаларни юқори босим остида қиздириш учун ишлатиладиган герметик қопқоқли аппарат)нинг иккинчи эшиги орқали алоҳида хонага олиб кириш орқали амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91. Автоклав (нарсаларни юқори босим остида қиздириш учун ишлатиладиган герметик қопқоқли аппарат) ва зарарланган материални қабул қилиш учун мўлжалланган бинолар ўнг ён девори (борти) 100 мм дан кам бўлмаган баландликдаги махсус металл мосламалар билан жиҳозланган бўлиши лозим. Пробиркалар, флаконлар, Бобров аппаратлари ҳамда токсинлар ва бактериялар билан зарарланган бошқа майда идишлар қопқоғи ёпиқ махсус металл бакларга жойлаштирилган ҳолда автоклавларда стерилизация қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
92. Йилнинг иссиқ кунларида вентиляцион шамоллатиш қурилмалари орқали ташқаридан ҳашаротларни кириб қолиш имкониятларини чеклаш ва олдини олиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўрилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
93. 1 ва 2 гуруҳ инфекцион касалликларини қўзғатувчилар билан ишловчи ишлаб чиқариш бўлимлари ёки алоҳида биноларга жойлаштирилиши керак ёки ишлаб чиқариш биносини ўзида кириш ва чиқиш жойларини мужассам этган алоҳида секцияларга жойлаштирилиши лозим. 3 гуруҳ инфекцион материаллари билан ишловчи ишлаб чиқариш бўлимларини жойлаштиришда инфекцияни бошқа биноларга ва хоналарга тарқалишига тўсқинлик қилувчи барча керакли чора-тадбирларни кўриш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
94. 1, 2 ва 3 гуруҳ инфекцион материаллар билан шуғулланувчи ишлаб чиқариш бўлимларида тортувчи вентиляция шамоллатиш тизими ташкилотнинг бошқа барча вентиляцион шамоллатиш тизимларидан бутунлай ажратиб қўйилган бўлиши лозим. Сўриб олинадиган вентиляция шамоллатиш қурилмасининг ҳавони чиқариш мосламаси сўнгги элемент сифатида, чиқаётган ҳавони микроорганизмлардан халос этувчи фильтрлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
95. 1, 2 ва 3 гуруҳ инфекцион материаллар билан шуғулланувчи ишлаб чиқариш бўлимларидаги оқова сувларни зарарсизлантириш учун махсус ўрнатилган тартиб асосидаги уларга термик ишлов бериш натижасида тўлиқ зарарсизлантириш имконини берадиган оқова сувларни махсус зарарсизлантирувчи мосламалар (тўхтовсиз равишда мунтазам ишлайдиган стерилизаторлар) ўрнатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
96. 1, 2 ва 3 гуруҳ бактерияли моддаларни ўзида мужассам этган барча суюқ чиқиндилар ва уларнинг токсинлари оқова сувларга (канализацияга) юборилишидан олдин лабораторияларда термик ва кимёвий ишлов бериш усули орқали канализация тизимда стерилизация ускуналарининг борлигига қарамасдан тўлиқ зарарсизлантирилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
97. 1, 2 ва 3 гуруҳ касалликларини қўзғатувчилари билан ишловчи ишлаб чиқариш бўлимлари мазкур қўзғатувчилар билан ишловчи ҳар бир бўлим учун мўлжалланган алоҳида киши ва нарсаларни санитария кўригидан ўтказадиган жойларга эга бўлишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
98. 1, 2 ва 3 гуруҳ инфекцион касалликларини қўзғатувчилари билан ишловчи ишлаб чиқариш бўлимларининг сув таъминоти тизими махсус жараён асосида ташкил этилиши керак, ўстириш ва эслатиб ўтилган қўзғатувчиларга ишлов беришнинг бошқа жараёнларида ускунани боғлаш тизими шундай ўрнатилган бўлиши керакки, микробли суспензияларнинг сув тармоғи (водопровод) трубаларига сўрилиб сизиб кетиши эҳтимолини йўқотиш зарурдир. Бу ҳолат ушбу трубаларда тўсатдан юзага келувчи вакуум (бўшлиқ) натижасида ёки ускунадаги босим сув тармоғи тизимига уланган аппаратдаги сув босимидан катта бўлиш оқибатида юзага келиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
99. Махсус ускуна ва машина қурилмаларига эга цехлар ва бўлимлар учун асбоб-ускуналарни режалаштириш, майдонлар танлаш, ёритилганлик меъёрлари ва ускуналарни жойлаштириш амалдаги тегишли меъёрий ҳужжатлар асосида юритилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
100. Ишчи асбоблар ва ускуналардан фойдаланишда амалдаги техник қоидалардан фойдаланиш керак бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
101. Ампулага солиш ва қадоқлашнинг барча жараёнлари учун мўлжалланган бинолар блоки мавжуд хавфсизлик қоидаларига мувофиқ тарзда қурилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
102. Янги ташкилотларни лойиҳалаштиришда, шунингдек лаборатория ва ишлаб чиқариш бўлимларини мавжуд биноларга жойлаштиришда ёки бўлимларни бошқа биноларга кўчиришда тайёр маҳсулотни контаминация (аралашиб кетиши)га бутунлай тўсқинлик қиладиган бир қатор комплекс чора-тадбирларни назардан қочирмаслик керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
103. Амалдаги бўлимлар, цехлар ва лабораториялар биноларининг режалаштирилишини ўзгартиришда ёки кўрсатиб ўтилган бўлимларни янги биноларга кўчириб ўтказишда янги режалаштирилган схема дастлаб санитария эпидемиологик назорат идоралари томонидан мувофиқлаштирилиши лозим. Бўлимлар, цехлар ва лабораторияларнинг ишга туширилиши ва ўзгартирилган ёки зарурат юзасидан бошқа биноларга жойлаштирилган биноларнинг режалаштирилган схемаси санитария эпидемиологик назорат идораларининг рухсати билан тегишли расмий баённома (расмий ҳужжат) тузиш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-§. Маиший биноларга, уларнинг миқдори, ҳолати ва жойлашувига қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
104. Бактерия ва вирусларга қарши ишлаб чиқариладиган препаратлар билан шуғулланадиган ва иммунобиологик препаратлар ишлаб чиқарувчи ҳар қандай ташкилотда санитар маиший ва қўшимча бинолар ШНҚ 2.09.04-98 «Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари» талаблари ҳамда мазкур Қоидаларга мувофиқ тарзда қурилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маиший ва қўшимча биноларни лойиҳалаштириш ва қуриш ишлаб чиқариш объектлари билан бир вақтда иш юритилишини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
105. Маиший бинолар ва қурилишларнинг таркиби маҳсулот ишлаб чиқариш турига қараб белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
106. Маиший биноларни иложи борича иш жойларига яқин атрофга жойлаштириш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
107. Стерил ва ностерил биноларда ишлайдиган ходимлар учун умумий санитар-маиший бинолар қуришга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
108. Хавфли ва ўта хавфли инфекцион материаллар жойлашган биноларда ишлайдиган ходимлар учун махсус маиший бинолар ажратилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
109. Зарарсизлантирилган (асептик) биноларга кириш махсус маиший бинолар — душхона, кийиниш хонаси орқали амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
110. Ишчи кийимларни сақлаш учун мўлжалланган кийиниш хоналари (гардероблар), ҳожатхоналар, душхоналар аёллар ва эркаклар учун алоҳида бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
111. Гардероб ва душ хоналари ўлчамлари, душхоналарнинг сеткалари, оёқ ванналари, юз ювадиган мосламалар, ичимлик суви таъминоти, ҳожатхоналар ва бошқалар сонини кўп ишчи сменалар сонини назарда тутган ҳолда эътиборга олиш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
112. Ишлаб чиқариш табиатидан келиб чиққан ҳолда 40 % миқдордаги ҳисобга кўра юз-қўл ювгичларни ишлаб чиқариш биноларида иш жойларига яқин атрофда (пешайвонда ёки ҳожатхоналарда) жойлаштиришга рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
113. Ювиниш ва чўмилиш учун ҳар бир мослама совуқ ва иссиқ сув билан таъминловчи қувурга уланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ювиниш ва чўмилиш биноларида ойна, кийимларни осиб қўйиш учун илгич, электр қуритиш мосламаси, суюқ ва қаттиқ совун солинадиган идишлар бўлиши керак, шунингдек энг кўп ишловчи сменада ҳар бир 40 нафар ишчига битта мослама ҳисобидан келиб чиққан холда хлор эритмасида қўл ювиш учун мослама назарда тутилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
114. Махсус кийимларни тозалашда ташкилотларда кир ювиш хоналарнинг бўлиши назарда тутилиши керак. Кир ювиш хоналарининг таркиби ва бинолар майдони аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ташкилотларини лойиҳалаштириш қоидалари ва қурилиш меъёрларига мувофиқ тарзда амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
115. Кийиниш хоналари (гардероблар) кўча ва иш кийимларини сақлаш учун мўлжалланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
116. Иш кийимларини сақлаш учун мўлжалланган кийиниш хоналари (гардероблар) кўча кийимлари сақланадиган кийиниш хоналаридан алоҳида жойда бўлиши керак. Маиший хоналар ҚМҚ 2.09.12-98. «Ташкилотнинг маъмурий ва маиший бинолари» талабларига мувофиқ тортувчи вентиляция шамоллатиш мосламалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-§. Шамоллатиш ва иситиш тизимига қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
117. Шамоллатиш ва иситиш ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш» талабига мувофиқ бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
118. Оқимли шамоллатишларни ташқи ҳаво тизимидан олиш ердан камида 2 м баландликда бажарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
119. Ўтиш жойларида жойлашган иситиш жиҳозлари рухсат этилган ўтиш йўлакларининг энини камайтирмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
120. Иш жойларида ҳаво ҳарорати микроиқлим кўрсаткичлари СанҚваМ 0203-06 талабларига мос келиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
121. Ходимларнинг исиниши учун хоналарда ҳаво ҳарорати 22°С дан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
122. Исиниш хоналаригача бўлган масофа биноларда жойлашган иш жойларидан 75 м дан, бино ташқарисидаги иш жойларидан эса 150 м дан кўп бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-§. Электр қурилмалари ва уларни эксплуатация қилишда хавфсизлик техникасига қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
123. Ташкилотда раҳбарнинг буйруғи билан муҳандис-техник ходимлардан электр хўжалиги учун масъул шахс тайинланган бўлиши ва бу шахс электр хавфсизлиги бўйича тегишли малака гуруҳига эга бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
124. Кучланиш 1000 В ва ундан юқори бўлган электр ускуналарга хизмат кўрсатишда электр хўжалиги учун масъул шахс электр хавфсизлиги бўйича V малака гуруҳига ва кучланиши 1000 В гача бўлган электр ускуналарга хизмат кўрсатишда IV малака гуруҳига эга бўлиш талаб этилади. Масъул шахс ҳамда ташкилотдаги электр ускуналарга хизмат кўрсатувчи электротехник ходимлар даврий равишда ўрнатилган тартибда электр хавфсизлиги бўйича билим синовидан ўтишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
125. Ташкилотнинг электр хўжалигига жавобгар шахс қуйидагиларни таъминлаши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр қурилмаларининг ишончли, тежамли ва хавфсиз ишлашини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр қурилма, аппаратура ва тармоқларда режали таъмирлаш ишлари ва профилактик синовларни белгиланган муддатларда ўтказилишини ташкил этишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр энергия сарфининг ҳисобини олиб боришни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳимоя воситалари ва ёнғинга қарши жиҳозлар мавжудлиги ва уларнинг ўз вақтида синовдан ўтказиб турилишини.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
126. Электр қурилмаларига хизмат кўрсатувчи барча электротехник ходимлар керакли ҳимоя воситалари билан таъминланган бўлишлари талаб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
127. Ташкилотларда электр қурилмаларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишда Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари (рўйхат рақами 1383, 2004 йил 9 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 317-модда) ҳамда Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 1400, 2004 йил 20 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 33-сон, 379-модда) ва мазкур Қоидалар талабларига риоя қилиниши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
128. Энерготаъминот корхонаси томонидан берилган техник шартлар талабларига зид бўлган электр қурилма ва жиҳозларидан ҳамда шикастланган электр кабеллар ва симлардан фойдаланиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
129. Ёритқичлар, электр қурилмалар ҳамда электр тармоқлари хоналарнинг муҳит шароитларига ва у ердаги ишлаб чиқаришнинг хусусиятига мос холда танланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
130. Электр қурилмаларда изоляциянинг ишдан чиқиши натижасида ходимларнинг электр токидан жароҳатланишини олдини олиш мақсадида барча электр қурилмалар заминланган ёки нолланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электр қурилмаларни заминлаш ёки ноллаш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кучланиш 380 В ва ундан юқори бўлган ўзгарувчан ток ҳамда 440 В ва ундан юқори бўлган ўзгармас токда барча электр қурилмаларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номинал кучланиш 42 В дан юқори, лекин 380 В дан паст бўлган ўзгарувчан ток ва 110 В дан юқори, лекин 440 В дан паст ўзгармас токда — фақат юқори хавфли, ўта хавфли хоналардаги ва ташқи қурилмаларда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Номинал кучланиши 42 В гача бўлган ўзгарувчан токда ва 110 В гача бўлган ўзгармас токда ишлайдиган электр қурилмаларни заминлаш ёки ноллаш талаб этилмайди. Умумий металл конструкцияга ўрнатилган, кучланиши 42 В гача бўлган ўзгарувчан токда ишлайдиган ва 110 В гача бўлган ўзгармас токда ишлайдиган контроль кабеллари, куч кабелларининг металл қобиқлари ҳамда портлаш хавфи бўлган хоналардаги электр қурилмалар, пайвандлаш трансформаторининг иккиламчи чулғамлари бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
131. Ерга ток ўтказувчи конструкциялар контурга пайвандланган, электр ускуна, машина ва аппаратларнинг корпуслари кўп толали эгилувчан сим орқали зангламайдиган болт билан контурга бириктирилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
132. Электр двигателларнинг айланадиган қисмлари ва электр двигателни механизмлар билан боғловчи қисмлари (муфта, шкив) тўсиқ билан ҳимояланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
133. Ностандарт электр иситгичлардан ҳамда ностандарт (қўлбола) сақлагичлардан фойдаланиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-§. Сув таъминоти ва канализация тизимига қўйиладиган талаблар
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
134. Сув билан таъминлаш ва канализация тизими ҚМҚ 2.04.01-98 «Биноларнинг ички сув қувури ва канализацияси» талабига мос келиши керак. Ичимлик суви сифати амалдаги Оz Dst 950-2011 талабларига мос келиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
135. Ичимлик сувидан фойдаланиш учун сув қувурига уланган фавворачалар бўлиши керак. Сув қувурлари йўқ бўлганда бакларда қайнатилган сув бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
136. Ичимлик сувининг ҳарорати 8°С дан 20°С гача бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
137. Ташкилот ҳудудидаги ҳожатхоналар иссиқлик ва канализация тизимига уланган бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
138. Ташкилотда канализация тизими йўқ бўлганда давлат санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда ташкилотда ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларини мавжуд бўлишига рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
139. Оқова сувларини ҳосил қилиш ва сув ҳавзаларига тушириш шартлари ҚМҚ 2.04-01-98 «Оқова. Лойиҳалаштириш меъёрлари» ва ҚМҚ 2.04-03-97 «Оқова. Ташқи тизимлар ва иншоотлар» талабларига мувофиқ бўлиши ва ҳар бир алоҳида олинган ҳолда Давлат санитария назорати органлари билан мувофиқлаштирилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
140. Ташқи канализациянинг барча тизими ёпилган бўлиши керак. Сув ювиб кетадиган ва жала сувларини қайтариш учун очиқ майдонларда махсус мосламаларни ўрнатишга рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқариш цехлари ичкарисидаги зарарланган ишлаб чиқариш оқова сувлар канализацияси ёпилган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
141. Ишлаб чиқаришнинг суюқ чиқиндилари тизимини суюқликни тескари оқими бўйлаб оқишини олдини олиш мақсадида уларнинг ўтиш жойлари тегишли вентиляцион мосламалар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
142. Махсус зарарланган ҳамда тозалашга яроқсиз оқова сувлар йўқ қилинади ёки махсус узоқ жойларга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
143. Ҳар бир ташкилот саноат ва маиший оқар сувларнинг эффектив фаол тарзда тозаланишининг мунтазам равишдаги назоратини таъминлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-§. Меҳнат ва дам олишга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
144. Ходимларнинг иш вақти, дам олиш пайти, шу жумладан қисқартирилган иш вақти, дам олиш ва танаффуслар вақти ташкилотлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Ишлаб чиқариш (технологик) жараёнларига қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Технологик ҳужжатларда инобатга олиниши лозим бўлган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
145. Ташкилотларда технологик жараёнлар ТSt 19-02-2003 «Тиббиёт ва микробиология саноати маҳсулотлари. Ишлаб чиқаришнинг технологик регламентлари. Мазмуни, ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва тасдиқлаш тартиби» талабларига мувофиқ технологик жараёнларни ташкил этиш бўйича санитария қоидалари ва ишлаб чиқариш ускуналарига қўйиладиган гигиеник талаблар, меҳнат хавфсизлиги стандартлари талаблари ҳамда хавфсизлик техникаси бўйича бошқа қонун ҳужжатлари ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
146. Технологик жараённинг ҳарорат, босим ва бошқа параметрлари, шунингдек юкланаётган хом ашё миқдори, сериялар рақамлари, чиқиш маълумотлари ҳамда алоҳида изоҳлар технологик дафтарлар ва операцион варақларида акс эттирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
147. Иш жойларида ва цех бошлиғида технологик йўриқномалар ва хавфсизлик техникаси, ёнғин хавфсизлиги ва саноат санитарияси бўйича йўриқномалар бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Ёнғин ва портлаш хавфсизлиги талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
148. Ишлаб чиқишда ўрганилмаган ёнғин ва портлаш хавфи ва токсик хусусиятларига эга бўлган моддалар ва материалларни ишлаб чиқариш жараёнида қўллаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
149. Технологик жараённи ишлаб чиқиш, унга аппаратурани киритиш, назорат ва бошқарувни амалга оширишда, шунингдек аварияга қарши ҳимоя воситаларининг танловида ёнғин ва портлаш хавфсизлиги таъминланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
150. Технологик объектларнинг портлаш хавфлилиги ҳолати юзасидан белгиланган тартибда назорат ўрнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
151. Технологик жараёнлар жойлаштирилган бинолар ва хоналарнинг портлаш жиҳатидан хавфлилик тоифалари лойиҳа ташкилоти томонидан ТЛТМ 20-86 «Технологик лойиҳалаштириш тармоқ меъёрлари»га мувофиқ ҳар бир аниқ ҳолат учун алоҳида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
152. Бир маротаба ишлаб чиқаришда, цех ёки қурилмада бир вақтнинг ўзида ёки навбатма-навбат битта идишда ва қувурларда ҳамда битта ускуналарда этил ва метил спиртини қўллаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
153. Технологик жараёнларни амалга оширишда ёнғинлар, портлашлар, авариялар, заҳарланишлар содир бўлиши ҳамда атроф-муҳит ишлаб чиқариш чиқиндилари (оқова сувлари, вентиляция чиқиндилари ва шу кабилар) билан ифлосланиш эҳтимолини истисно этадиган шарт-шароитлар таъминланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
154. Барча ишлаб чиқариш цехлари, хом ашё ва тайёр маҳсулот омборхоналари, маъмурий ва бошқа ёрдамчи бинолар ҳамда иншоотлар дастлабки ёнғинни ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
155. Вентиляция тизими ёнғиндан дарак берувчи сигнализация билан бирлаштирилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
156. Куч ва ёритиш тизими тармоқларининг электр асбоб-ускуналари ҳудудлар таснифи ҳамда бинолар ва хоналарнинг тоифасига биноан талаб қилинадиган меъёрларга жавоб бериши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Ходимлар ҳимоясини ва ишлаб чиқариш ускуналари автоматик ўчишини таъминловчи назорат ва технологик жараёнларни бошқариш тизимлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
157. Портлаш жиҳатидан хавфли технологик жараёнлар учун технологик ускуналарда аварияга қарши ҳимоя тизимлари назарда тутилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аварияга қарши ҳимоя тизимлари технологик жараённи бошқаришнинг умумий тизимига уланган ҳолда бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
158. Аварияларнинг олдини олиш мақсадида технологик тизимларда аварияга қарши қурилмаларни, жумладан қулфлаш, қулфлаш-тартибга солиш темирини, клапанларни, ажратувчи ва бошқа ўчирувчи қурилмаларни ҳамда босим қиймати ошиб кетишига қарши сақловчи қурилмаларини қўллаш тавсия қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
159. Технологик жараённи олиб бориш хавфсизлиги аниқ бир параметрлар (ҳарорат, босим, рН ва бошқалар) билан белгиланадиган барча аппаратларда (сигнал берувчи асбоблар, ростловчи асбоблар, ўзиёзар асбоблар ва кўрсатувчи асбоблар) ўрнатилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
160. Меҳнат шароитлари хавфсизлигини таъминлаш ва технологик жараённинг физикавий-кимёвий параметрларини назорат қилиш учун ишлаб чиқаришлар назорат-ўлчов асбоблари, авария, огоҳлантирув ва технологик сигнализациялари билан таъминланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
161. Аппаратлар ичидаги токсик тез ўт оладиган ва ўювчи суюқликларнинг сатҳини ўлчаш ишлари сатҳ ўлчагич ёрдамида амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
162. Ташкилот ва цех раҳбарияти қонун ҳужжатларига мувофиқ зарарли иш шароитларини бартараф этиш, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ва иш жойларининг тегишли санитария-гигиена ҳолатда сақланишини таъминлаш бўйича зарурий чораларни кўриши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омилларининг юзага келиши ҳақида ўз вақтида хабар бериш усуллари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
163. Ёнувчи газлар, тез ўт оладиган суюқликлар буғлари ажралиб чиқиши эҳтимоли бўлган ишлаб чиқариш хоналарида ҳаво таркибида буғлар ва газларнинг портлаш жиҳатидан хавфли даражалари мавжудлигини назорат қилиш учун (буғлар ва газларнинг ажралиш эҳтимоли юқори бўлган жойларда) автоматик сигнализаторлар ўрнатилган бўлиши лозим. Сигнализаторлар авария вентиляциясига уланган бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёнувчи газлар ва буғларининг портлаш жиҳатидан хавфли даражалари ҳақида дарак берувчи сигнализация тизимлари (чироқли ва товушли) сигналлаштирилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
164. Авария ёки бошқа носозликлар аниқланган ҳолда, авария вазияти масъул шахслар томонидан баҳоланиши, шунингдек цехда авария ҳолати эълон қилиниши ҳамда бу тўғрисида ташкилотнинг раҳбари хабардор қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Технологик жараён бузилган ҳолатда ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
165. Қуйидаги ҳолатлар вужудга келганда технологик аппаратларнинг иши зудлик билан тўхтатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
авария ҳақида дарак берувчи сигналда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ускуналар ва қувурларнинг герметиклиги шикастланганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўсатдан зарарли ишлаб чиқариш маҳсулотларининг ҳиди ёки кўзга кўринарли миқдори пайдо бўлишида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфли ва ўта хавфли бактериал, вирусли материаллар, токсинлар ва ҳайвонларга оид заҳарлар бўлган ампулалар бузилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғинда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бахтсиз ҳодисада.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
166. Ишлаб чиқариш хоналарининг иш жойларида зарарли газлар, буғлар ва чанг миқдори рухсат этиладиган энг юқори концентрацияларидан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
167. Ампулаларни кавшарлаш ҳудудларида ишлашда горелка носоз ёки газ магистрали тешик бўлганда машинада ишлаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
168. Ишлаб турган горелкани қаровсиз қолдириш ва тез ўт олувчи материалларни горелкага яқин жойда сақлаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-§. Хом ашё, ёрдамчи материалларга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
169. Ишлаб чиқаришга келиб тушаётган хом ашёга унинг аналитик паспорти илова қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
170. Хом ашё ва ёрдамчи материалларни соҳага тааллуқли илмий-техник ҳужжатлар талабларига мувофиқ техник ва сифатини назорат қилиш бўлимларининг хулосаси олингандан ҳамда лаборатория текшируви ўтказилганидан сўнг ишлаб чиқаришга қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
171. Хом ашёга унинг токсикологик ва ёнғин тавсифи илова қилиниши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
172. Хом ашё заводнинг бирламчи ўрамида омборхоналарда сақланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-§. Хом ашё, ёрдамчи материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр маҳсулотлар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини сақлаш ва транспортда ташиш усулларига қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
173. Хом ашё ва ёрдамчи материаллар умумий завод омборхоналарида сақланади ва бир-икки суткалик захирани таъминлайдиган миқдорда цехга узатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
174. Янги лойиҳалаштирилаётган ампула цехларидаги омборхоналарни шиша дроти, шиша ампулалари, картонаж буюмлари ва бундай ишлаб чиқаришда қўлланиладиган бошқа материаллар захираларини бевосита цех ёнида сақлаш имкониятини мўлжаллаган ҳолда лойиҳалаштириш мақсадга мувофиқдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
175. Хом ашё ва ёрдамчи материаллар уларнинг бир-бирига эркин яқинлашиш имкониятини таъминлайдиган усулда жойлаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
176. Ўт олиш ҳарорати 450° ва ундан паст бўлган тез ўт олувчи суюқликлар резервуарларда сақланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
177. Тез ўт олувчи ва ёнувчи суюқликлар металл идишларда сақланиши лозим. Айрим ҳолларда тоза ва коррозияни юзага келтирувчи суюқликларни (спиртлар, эфирлар, кислоталар) шиша идишларда, зичлагич материали билан обрешеткаларда сиғими 80 литргача бўлган ёпиқ бутилларда сақлаш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
178. Ўзаро таъсир этиши мумкин бўлган кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни битта хонада сақлаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
179. Кислоталар ва бошқа агрессив суюқликлар учун резервуарларни ўрнатишда ва уларни таъмирлаш ишларини бажаришда хавфсизлик ва қулайлик таъминланиши зарурлиги ҳисобга олиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
180. Тайёр маҳсулотни сақлаш иммунобиологик препаратларни бут сақланишини таъминлайдиган хоналарда амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
181. Зарур ҳолларда сақланаётган маҳсулотни даврий асосда кўрикдан ўтказиш муддатларига, жойлаштириш усули талабларига ҳамда заҳарли ва кучли таъсир этувчи, тез ўт олувчи, портлаш жиҳатидан хавфли маҳсулотлар ва сақлаш муддати чекланган маҳсулотларни сақлаш юзасидан махсус талаблар кўрсатилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
182. Заҳарларни цех омборхоналарида сақлаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар масъул шахсларнинг назорати остида махсус омборхоналарда сақланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
183. Омборхонадаги хоналарининг ташқи юзалари тозалаш ва дезинфекциялаш учун қулай бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
184. Сақлаш хоналари етарли даражада содда, тўғри ёритилган, сақланаётган материалларни қуруқ, тоза ва тартибли жойлаштиришни таъминлайдиган тарзда жиҳозланган ҳамда етарли миқдорда стеллажлар, шкафлар ва поддонлар билан таъминланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
185. Омборхона қўриқлаш сигнализацияси билан жиҳозланган бўлиши керак. Омборхонага бегона кишиларнинг кириши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
186. Барча бошланғич иммунобиологик препаратларни, ёрдамчи моддалар ва идиш-ўрам материаллари соҳага тегишли меъёрий ҳужжатларга жавоб бериши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
187. Кислоталар ва ишқорларни оқим-тортиш вентиляцияси билан жиҳозланган алоҳида хонада, герметик ёпиқ идишда сақлаш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
188. Озиқ-овқат хом ашёларини (шакар, крахмал, ун ва бошқалар) саноат ўрамида, номига кўра алоҳида, омборхонанинг бошқа хоналаридан изоляцияланган, қуруқ ва шамолланадиган хоналарда сақлаш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
189. Бошланғич иммунобиологик препаратларни, ёрдамчи моддаларни ва идиш-ўрам материалларини ташиш учун тозаликда сақланиши зарур бўлган махсус транспорт зарур. Жалб қилинган ёки йўловчи транспортдан фойдаланишга рухсат этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
190. Ташиш жараёнида бошланғич иммунобиологик препаратларни, ёрдамчи моддалар ва идиш-ўрам материаллари пана жойда сақлаш ёки махсус қоплама ёрдамида қуёш нурларидан, атмосфера ёғинлари ва чангдан ҳимояланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
191. Ярим тайёр ва тайёр маҳсулотларни сақлаш учун мўлжалланган омборхона хоналарини саноат корхоналарини лойиҳалаштиришнинг ёнғинга қарши ва санитария меъёрларига биноан жиҳозлаш ва сақлаш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
192. Хом ашёни қабул қилиш, сақлаш, бериш ва тайёрлаш хоналарида иммунобиологик моддаларини тортиш учун мўлжалланган ва ҳаво тортиш вентиляцияси билан жиҳозланган иш жойи ажратилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-§. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг манбаси бўлган ишлаб чиқариш чиқиндиларини ўз вақтида чиқариб юбориш ва зарарсизлантириш юзасидан талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
193. Технологик чиқиндилар уларни атмосферага чиқариб юборишдан олдин зарарли маҳсулотлардан тозаланиши ёки тизимга қайтарилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
194. Ташкилот ҳудудида етарли миқдорда ахлат ва чиқиндиларни йиғиш учун металл ёки пластик контейнерлар ўрнатилган талабларга мос равишда жиҳозланган майдончалар бўлиши лозим. Махсус жиҳозланган ахлат ташувчи машиналарда ахлат ва чиқиндиларни тизимли равишда марказлаштирилган ҳолда олиб чиқиб кетиш таъминланган бўлиши лозим. Бундай майдончаларга ёнғин брандспойтини улаш кўзда тутилган сув қувури ва сув тушириб юбориладиган канализация тармоғи келтирилган бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автотранспорт ўтиши учун мўлжалланган барча ўтиш жойлари ва йўллар асфальтланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
195. Ишлаб чиқариш чиқиндиларини ва бошқа чиқиндиларни мунтазам равишда махсус мўлжалланган печларда ёқиб юбориш орқали йўқ қилиш ёки ташкилотлардан махсус белгиланган жойга олиб чиқиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахлатни маҳаллий тарзда ташкилот ҳудудида йўқ қилиниши учун мажбурий тарзда махсус печь билан жиҳозланган бўлиши лозим бўлиб, у қуруқ ва нам чиқиндиларни, шунингдек тажрибада бўлган ҳайвонлар жасадларини ёқиб юбориш имкониятига эга бўлиши лозим. Бундай печь бўлмаган тақдирда ахлатни шаҳар чиқиндихоналарига чиқариб ташлаш, тажрибада бўлган ҳайвонлар жасадлари эса — ҳайвонлар жасадларини йўқ қилишга ихтисослашган корхоналарга топширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
196. Ташкилотда йўқ қилиниши лозим бўлган ўрам ва белги қўйиш материалларининг, шунингдек бошланғич хом ашё ва яроқсиз деб эътироф қилинган маҳсулотларнинг ўғирланишини олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўрилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-§. Ходимларнинг хом ашё, ёрдамчи материаллар, ярим маҳсулотлар, ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр маҳсулот ва ходимларга зарарли таъсир кўрсатадиган ишлаб чиқариш чиқиндилари билан бевосита алоқада бўлишининг олдини олиш бўйича чоралар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
197. Ишлаб чиқариш хоналарида инфекцион материаллар билан ишлаш бу хоналарнинг зарарланиш имкониятини туғдирмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
198. Токсик, тез ўт олувчи ва агрессив суюқликлар учун сиғимли аппаратурадаги сатҳларни ўлчаш ишлари аппаратларнинг қопқоғини очиш заруратини истисно этувчи сатҳўлчагичлар ёрдамидагина амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-§. Ходимларни хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
199. Технологик жараёнларнинг ташкил этилиши ва ишлаб чиқариш ускуналари ходимларнинг ускуналарга хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш операцияларини бажаришда таъсир қилувчи (қўзғатувчи) ҳамда зарарли ва агрессив моддалар билан алоқада бўлиши эҳтимолини истисно этиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-§. Бактерияли ва вирусли препаратларни ишлаб чиқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
200. 1, 2 ва 3 гуруҳ инфекцион материаллар билан ишлайдиган бўлинмалар жойлашган хоналарга бегона шахсларнинг кириши қатъиян ман этилиши кўзда тутилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
201. Барча ишлаб чиқариш бўлинмаларида Фармацевтика ишлаб чиқариш корхоналари ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларига (рўйхат рақами 1861, 2008 йил 24 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 39-сон, 402-модда) мувофиқ махсус кийимларда ишлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
202. 1, 2 ва 3 гуруҳ инфекцион касалликлар қўзғатувчилари билан иш олиб бориладиган бўлинмаларда ходимлар қуйидагиларга риоя этишга мажбур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
респиратор инфекциялари билан ишлаганда сўзсиз олти қаватли докали стерилланган ниқоб ёки респираторларни тақиши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш тугагандан сўнг махсус санитария кўригидан ўтиш жойида ишловдан ўтиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй кийими ва махсус кийимни алоҳида шкафларда сақлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
даврий равишда гардеробдаги ўз индивидуал шкафларни дезифекцияловчи эритма билан зарарсизлантириб туриши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз иш бўлинмаси хонасидан бошқа бўлинмаларга чиқишда, ходимлар иш кийимини ечиши ва бошқа тоза халат кийишлари шарт. Бундай халатдан ўз ишлаб чиқариш бўлинмасида ишлаш учун фойдаланишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
203. Мазкур инфекцион касалликларни қўзғатувчилар билан бевосита ишлайдиган 1, 2 ва 3 гуруҳларга мансуб ходимлар бошқа бўлинмалар жойлашган хоналарга, айниқса барча ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатувчи бўлинмаларга (тоза идишлар, стерил материаллар омборхоналари, тайёр маҳсулотни қуйиш ва бошқалар) кириши ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
204. 1, 2 ва 3 гуруҳ инфекция қўзғатувчилари билан ишлайдиган қаттиқ чиқиндилар, лабораториядаги тажрибада бўлган ҳайвонлар жасадлари махсус печларда ёқиб юборилиши керак. Зарарланган чиқинди ва тажрибада бўлган ҳайвонлар жасадлари қозонхоналарнинг ўтхонасида ва умумий фойдаланишга мўлжалланган ахлатни ёқиш печларида ёқиб юбориш қатъиян ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
205. 1, 2 ва 3 гуруҳ инфекцион материаллар билан ишлайдиган бўлинмалар билан банд бўлган хоналардан ярим тайёр маҳсулотлар, идишлар ва ҳоказоларни олиб чиқишда уларнинг юза қисмини дезинфекцияловчи эритмалар билан артиш йўли билан зарарсизлантириш бўйича қатъий чоралар кўрилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
206. Барча ишлаб чиқариш хоналарида ҳамда илмий-тадқиқот ишлари учун мўлжалланган хоналарида сичқон, суварак ва бошқаларнинг пайдо бўлиши ва тарқалиш имкониятини йўқ қилувчи чоралар кўрилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
207. Халат кийган ходимларнинг овқатланиш хоналарида, конференц-залларда ва бошқа умумий фойдаланиш учун мўлжалланган хоналарда бўлиши қатъиян ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
208. Барча ишлаб чиқариш — лаборатория хоналарида овқатланиш ва чекиш қатъиян ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
209. Юқумли материаллар ёки ҳайвоний келиб чиқишга эга бўлган заҳарлар билан ишлаганда тегишли асбоблардан фойдаланиш лозим. Ушбу асбоблардан фойдалангандан сўнг улар горелка алангасида куйдириш, қайнатиш ва бошқа тўлиқ зарарсизлантиришни таъминловчи усул билан зарарсизлантирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
210. Суюқ юқумли материалларни пипеткаларга сўриб олиш қатъий ман этилади. Бундай ишни бажариш учун резина груша кийдирилган пипеткалардан ёхуд бир марталик учликлари бўлган дозаторлардан фойдаланиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
211. Юқумли материални бир идишдан бошқасига қуйиш ёки уни пипетка ёки дозаторга сўриб олиш ишлари дезинфекцияловчи эритма қуйилган махсус металл лоток устида амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
212. Бактериал микроорганизмлар ва токсинлар солинган шиша идишлар термостатларда ёки бошқа хоналарда бўлиши лозим ва улар махсус металл лотокларга ўрнатилган бўлиши лозим. Ушбу лотокларнинг бортлари баландлиги шундай бўлиши лозимки, идишда тасодифан тирқиш ҳосил бўлиши натижасида ундан тўкилган суюқлик лотокка сиғиши ва ундан тўкилиб оқиб кетмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
213. Агар бундай хонада қўзғатувчилар ёки микробли токсинлари бўлган суюқлик тасодифан тўкилса, бу хона зарарланган ҳисобланади. Зарарланган хонада бўлган барча ходимлар зарарсизлантириш воситалари ёрдамида зарарланган соҳаларни зарарсизлантириш чораларини кўришлари керак. Шу вақтнинг ўзида бўлинма раҳбари ва санитар-эпидемиологик режим қоидаларининг бажарилиши учун масъул бўлган шифокорни ҳам хабардор қилиш лозим. Шифокор воқеа содир бўлган жойда зарарсизлантириш бўйича кўрилган чораларнинг тўлиқлиги ва таъсирга эга бўлганлигини текширади ва шундан кейин ходимларга зарарланган хонадан чиқишга рухсат беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
214. Қўзғатувчилар ёки микробли токсинлари бўлган суюқлик ходимларнинг кийими, пойафзали ёки баданининг бирор қисмига қуйиб юборилса ёки сачраб кетса, қўшимча равишда тезкор шахсий профилактика, шунингдек зарарланган кийим ва пойафзални зарарсизлантириш чоралари кўрилиши лозим. Юқорида қайд этиб ўтилган суюқликлар оғиз бўшлиғига ёки шиллиқ қобиқларга тушиш ҳолатларида шифокор кўрсатмасига биноан махсус профилактик чоралар кўрилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
215. Юқумли материаллар билан иш олиб бориладиган барча хоналар ҳар куни нам усул билан, дезинфекцияловчи эритма ёрдамида йиғиштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
216. Стерил ишлар учун ажратилган алоҳида хоналар даврий равишда дезинфекцияловчи эритмалар ёрдамида зарарсизлантирилиши лозим. Бундан ташқари, ҳар куни бактерицид чироқлар ёрдамида қўшимча зарарсизлантириш ишларини ҳам амалга ошириш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
217. Хоналар ҳавосини бактерицид чироқлар ёрдамида зарарсизлантириш хонада кишилар бўлганда ҳам, бўлмаганда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
218. Кўриш соҳасида жойлашган бактерицид чироқлар билан ишлаганда, кўзларни оддий ойнали кўзойнаклар билан ҳимоялаш зарур ва юз ҳамда қўллар терисининг очиқ соҳаларини нурланишдан сақлаш учун қўлқоп ва докали боғламалардан фойдаланиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
219. Стерил ишлар учун махсус ажратилган хоналар ҳавосини зарарсизлантириш одамлар йўқлигида бактерицид чироқлар ёрдамида 5-6 соат давомида амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш бошланишидан камида 30-60 дақиқа олдин бактерицид чироқлар ўчирилиши лозим ва бу даврда боксларнинг стерил шамоллатиш тизими ишга туширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
220. Махсус технологик музлатгич камераларида манфий ҳароратларда ишловчи ходимлар бепул махсус кийим ажратишнинг соҳага оид меъёрларида кўзда тутилган иссиқ кийим, пойафзал, бош кийимидан фойдаланишлари зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
221. Хоналарни йиғиштиришда хизмат кўрсатувчи персонал мажбурий равишда резинали техник қўлқоплардан, зарур ҳолларда респиратордан фойдаланиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
222. Бактериал токсинлар билан технологик амалиётларни бажариш токсинлар билан бевосита алоқа ҳолатини бутунлай истисно қилувчи шароитларда амалга оширилиши даркор. Қуруқ токсинлар билан ишлаш герметик ёпиқ стол усти боксларида, махсус қурилмалар билан амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
223. Препаратларни сублимацион қуритиб олиш ишлари эҳтимолий номутаносиблик ҳолатини эътиборга олган ҳолда амалга оширилиши зарур. Бунда препаратлар, мисол учун тирик сибирь куйдиргиси вакцинаси, БЦЖ вакцинаси ва бошқаларни бунинг учун алоҳида хоналарда ўрнатилган махсус ажратилган аппаратларда қуритиб олиш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-§. 1, 2 ва 3 гуруҳ бактериялар ва вируслар культураларини сублимацион тарзда қуритишда хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
224. Предбоксник билан ишлагандаги қуритиш стериль ишлар учун махсус изоляцияланган боксда амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
225. Қуритиш боксида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳақида огоҳлантирувчи ва бошқа шахсларнинг кириши учун қўнғироқ бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
226. Қуритиш боксида коллектор ёки камерали типдаги сублимацион — қуритиш мосламаси, металл лотоклар, иккита қўшимча стол, сочиқлар осгич, битта винтли стул, бачок ва дезрастворлик идиш (5% лизол эритмаси, 3% водород пероксиди эритмаси, 3 — 5% фенол эритмаси, 3% ишқор эритмаси ва ҳоказолар), вакуум остидаги ампула каруселини кавшарлаш, ампулалик кассеталарни музлатувчи совуқлик сақланадиган идиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
227. Предбоксникда телефон, техник жиҳозлар, спирт, махсус кийими ва автоклав билан ёзувни амалга оширувчи навбатчининг столи туриши лозим. Навбатчининг столи устида бошқарув пульти ва сублимацион — қуритиш назорат мосламаси туриши лозим. Предбоксникда 3% карбола кислотаси ёки бошқа дезинфекцияловчи эритма билан намланган гиламча бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
228. Қуритиш вақтида боксда бирор бир буюмни аввалдан зарарсизлантирмасдан олиб чиқиб кетиш мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
229. Ўта хавфли материални коллектор типидаги тароқсимон ампулаларда қуритишга рухсат этилади. Тароқлар ва ампулалар инфекцион материалнинг қуйилишидан аввал диққат билан қуритиш назоратчиси томонидан вакуумга чидамлилиги текширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
230. Ўта хавфли материални камералик типдаги мосламаларда қуритишни пахта ва докадан тайёрланган махсус кассеталарда ва иккита қопқоқ билан ёпилган мосламаларда бажаришга, биринчи қопқоқ — металл тўр сифатида, иккинчиси эса, кассета устининг мустаҳкам қилиб ёпилганлиги тарзида рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
231. Ўрта тиббий ва техник мутахассисларни қуритиш ишларига киришларига рухсат эса, фақатгина улар томонидан махсус ўқиш курсларидан ўтганларидан ва тажриба малакаларига эга бўлгач ва махсус журналда имтиҳон топширганлиги қайддан ўтгачгина берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
232. Препараторлар ва ишчи лабораториялар мунтазам равишда бўлим бошлиқлари томонидан техника хавфсизлиги ва шахсий профилактика ҳамда тажрибавий жиҳатдан ўзлаштирилишига нисбатан назорат қилиб борилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
233. Қуритиш бўлимидан бирор бир ходимнинг ишга келмаслиги ҳолатида, алоҳида ажратилган ходим унинг уйига бориб, келмаслигининг сабабини аниқлаши лозим ва уни албатта журналда қайд этиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
234. Ходимда инфекцион (юқумли) касалликнинг борлиги ҳақида гумон қилинса, бу ҳақида яқинроқда жойлашган санитария — эпидемиология хизматига тегишли чораларни кўриш учун хабар қилиш лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
235. Қуритиш учун инфекцион материал фақатгина мустаҳкам ёпилган контейнерларда қабул қилинади. Камерали қуритиш учун идиш, контейнер ёки кассета ичидаги қуритиш тароқларидаги ампулалар лизол эритмаси ёки бошқа дезинфекцияловчи воситага тўйинтирилган тўрт қават докага ўралган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
236. Қуритиш биносига киришдан аввал ходимлар махсус стерилланган иш кийимини кийишлари лозим (устки халат, пайпоқлари бирга қўшиб тикилган комбинезон, қалпоқ, чарм қўлқоплар, олти қават докали ниқоб, кўзойнак, узун пайпоқлар (чулки) ва шиппаклар) ва фақатгина шундан кейин қуритиш учун материални қабул қилиш — топшириш ишларини бошлашлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
237. Инфекцион материални қуритиш учун топшираётган ходим ўзида материалнинг паспортини лаборатория бошлиғи томонидан имзо чекилган ва икки нусхада, шунингдек бу паспортда вирус номи, штамм, ҳар бир ампуладаги вирус миқдори ва ампулалар сони кўрсатилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
238. Паспортнинг биринчи нусхаси қуритиш лабораториясида лаборатория бошлиғида қолади, иккинчи нусхаси эса, лабораториянинг бош ходими имзоси билан материални тўлиқ тарзда қуритишга топширган ходимга уни тасдиғи сифатида қайтариб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
239. Музлатиш, қуритиш, кавшарлаш ва бошқа ҳамма шунга алоқадор операциялар махсус кийим кийган иккита лаборант томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
240. Материални қуритиш вақтида камерали сублимацион қуритиш мосламаларида махсус музлатиш идишларида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
241. Шунингдек, битта лаборант докали қадоқдаги ампулаларни очади ва уни дарҳол дезинфекцияланган эритмага солади, иккинчиси эса, ампулали кассеталарни музлатиладиган сиғимга жойлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
242. Музлатилишдан кейин лаборантларнинг бири кассеталарнинг устки қопқоқларини очади ва уни дарҳол дезинфекцияланган эритмага солади, кассетани сублимацион қуритиш камерасига солади, иккинчиси эса мослама камерасини тезлик билан ёпади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
243. Коллектор мосламаларида қуритиш вақтидаги музлатишнинг амалга оширилишида битта лаборант берилган ҳароратни, иккинчиси эса инфекцион материал солинган ампулаларнинг бевосита музлатилишини текшириб туриши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
244. Тароқларни мосламага уланиши вақтида битта лаборант вакуумни кузатиб туриши лозим, иккинчиси эса тароқларни улаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
245. Дезинфекциялайдиган сиғим эритма билан қўшимча стол устида мослама олдида туриши лозим. Улашда ёрдам кўрсатаётган лаборант эса, пахтали тампонни тароқдан пинцет билан олиши лозим ва уни дезинфекциялайдиган эритмага солиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
246. Коллектор мосламага ампулаларнинг уланишидан сўнг ёки кассеталарнинг камера мосламасига жойлаштирилишида ходимлар пинцетни қайнатиб, зарарсизлантиришлари лозим, қўлқопни эса, дезинфекцияланган эритмага уларни солиши ва устки халатни, қўлқоп, ниқоб, кўзойнакни ечиши лозим ва қўлларини ювиши шарт. Устки халат ва ниқоб автоклавда қайнатилиши лозим, ва шундан кейингина умумий кир ювилишига берилиши лозим. Кўзойнаклар спирт билан артилади, қўлқоплар эса, дезинфекцияланган эритма билан тозаланадилар. Оёқларни дезинфекцияланган гиламчага артиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
247. Ички халатлар ва комбинезонлар зарурат туфайли алмаштирилиши лозим, ва улар ҳар 2 кунда камида бир марта алмаштирилиши мақсадга мувофиқ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
248. Қуритиш коллектор мосламаси олдидаги навбатчиликни битта ходим амалга ошириши лозим (шифокор ёки мутахассис лаборант). Навбатчи ҳар доим қуритиш боксида туриши ва қуритиш ванналаридаги белгиланган ҳароратни ва вакуумни назорат қилиб туриши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
249. Камера туридаги мосламаларнинг берилган вазифа бўйича қуритиш жараёни ва қуритиш жараёнининг назорати навбатчи томонидан предбоксингда жойлашган бошқарув пульти орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
250. Навбатчи иккита халат кийган, ва ходим пайпоқлар (чулки) ва шиппакларда бўлиши лозим. Чарм қўлқоплар, олти қаватли дока ниқоб, фартук, кўзойнак, гигроскопик пахта ва докали салфеткалар, шунингдек дезинфекцияланган эритмалар мавжуд банкалар қўшимча стол устида боксда туриши лозим. Калишлар стол остида предбоксникда туриши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
251. Навбатчи ниқобсиз, кўзойнаксиз ва қўлқопларсиз мосламага келишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
252. Орнитоз ва пситтакоз вируслари билан ишлаш вақтида олти қаватли дока ниқоб ўрнига докали пахтали ниқобдан фойдаланиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
253. Ўта хавфли инфекциялар лабораториялар биносидан иш кийимида ташқарига чиқиш қатъиян ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
254. Коллектор усулида ампулаларни кавшарлашининг қуритилиши тугаганидан кейин қуритишлар тароқларда вакуум остига юборилади, камерали услубда эса, ампулали кассеталар эса вакуумли кавшарлаш каруселига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
255. Ампулаларнинг кавшарланишини махсус иш кийимидаги иккита лаборант бажариши лозим. Биринчи лаборант горелка ёрдамида кавшарлайди, иккинчиси эса, вакуумни вакуум ўлчагич билан назорат қилади ва қуритилган вируслар солинган ампулаларни картон қутилар катакларига жойлаштиради. Кавшарлаш ниҳояланганидан сўнг, ампулали қутилар металл контейнерларга жойлаштириладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
256. Ампулалар махсус асбоб ёрдамида қуритиш хонасида вакуумда текшириб кўрилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
257. Вакуумда текширилган ампулалар ташқарисидан дезинфекциялаштирилган эритма билан артилиши ва махсус рангдаги нитролак билан бўялиши лозим. Шундан кейин қуритишга келган материал ампулалар лаборатория ходимига тилхат билан берилиши лозим. Ходим қуритиш материалини олганлигини журналга қайд этиши ва қуритишда қоладиган паспортнинг биринчи нусхасига ҳам имзо чекиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
258. Коллектор қуритиш мосламаси қуритишнинг ва кавшарлаш ниҳояланганидан кейин автоклав орқали зарарсизлантирилиши лозим. Автоклавлашдан аввал қуритиш бўлими ходими қуйидаги ишларни махсус иш кийимида амалга ошириши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Полни қайта ишланган тиқин тароқлар билан алмаштириши лозим, бунда олинган тароқларни дезинфекциялаштирилган эритма солинган идишга солиши ва сўнгра тиқинларни олиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қопқонни насосдан чиқариб олиш ва тирқишни дезинфекциялаштирилган эритма билан тўйинтирилган пахта тампони билан ёпиш лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коллекторни дезинфекциялаштирилган эритма билан тўйинтирилган пахта тампони билан ҳар иккала тирқишни ёпган ҳолда қопқондан бўшатиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қопқон қопқоғидаги винтларни яхшилаб бўшатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дезинфекциялаштирилган эритма билан тўйинтирилган коллектор ва қопқонни алоҳида чойшабга ўраб қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шундан кейин лаборантлар бактерицид лампаларни ёқишлари лозим ва иш столини дезинфекциялаштирилган эритма билан тозалаб чиқишлари лозим, шунингдек дезинфекциялаштирилган эритма ёрдамида боксни нам йиғиштириш-дезинфекциясини бажариши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўлқопларни дезинфекциялаштирилган эритма солинган тоғорага солиб диққат билан тозалаш, сўнгра эса, коллектор ва қопқонни қўшимча қоғозга ўраб қўйиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур ишлар бажариб бўлингандан сўнг, лаборантлар ўзларининг қўшимча кийимларини ечишлари, коллектор ва қопқонни уларни стерилизация қилинадиган жой — автоклавга ўтказишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
259. Қуритиш ва кавшарлаш тугаганидан кейин, сублимацион — қуритиш мосламасини дезинфекциялаштирилган эритма билан тозалаб олиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
260. Бунинг учун ҳар иккала махсус кийим кийган лаборант сублимацион — қуритиш мосламасини дезинфекциялаштирилган эритма билан яхшилаб тозалаб оладилар. Иш тугаганидан кейин, қўлқопларни дезинфекциялаштирилган эритма солинган тоғорага солиб диққат билан тозалаш, сўнгра қўшимча кийимни ечиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
261. Агарда коллектор мосламасида вакуум ёмон бўлиб қолган бўлса, у ҳолда, навбатчи зудлик билан ниқобни, кўзойнак ва чарм қўлқопларни кийиши, тароқдан мосламага борадиган резинали қўшилиш жойларини қисқич билан маҳкамлаб қўйиши, ваннага қуруқ музни қўйиши ва ундан кейингина ҳаво ўтадиган жойни қидириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
262. Агарда ҳаво ўтиш жойи ампула ёки тароқ ичида бўлса, у ҳолда бундай ампула ёки тароқ қисқич билан олиниши ва дезинфекциялаштирилган эритма солинган идишга солиниши лозим ва уларнинг ўрнига тиқинлар тиқиб қўйилиши лозим. Қўлқоп кийган қўлларни дезинфекция эритмаси солинган банкада ювилганидан сўнг қисқичлар олиниши лозим. Ваннадаги қуруқ музга яхшилаб лизол эритмаси қуйилиши лозим ва 30 дақиқадан сўнг ваннани бошқасига алмаштириш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
263. Авария бартараф этилганидан сўнг, навбатчи дезинфекция эритмаси билан қўлқоп кийган қўлларини тозалаши лозим ва бошқа қўлқоп кийиши ҳамда ниқоб ва кўзойнакни ечиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
264. Агарда ампула музлатиш жараёнида ёки коллектор қуритиш мосламасига ёхуд кавшарлаш каруселига уланаётган вақтида синиб кетса, (бу операцияда иккита лаборант — ходим ишлаши лозим) қуйидаги ишларни бажариш лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ампулани синдириб қўйган лаборант дарҳол ҳимоя кўзойнакларини тақиши ва жойида қолиши лозим. Иккинчи лаборант эса, бактерицид чироқларини ёқиши, калиш кийиши ва йиғиштириш жиҳозидан фойдаланган ҳолда зарарли материални йиғиштиришни бошлаши лозим. Йиғиштириш жиҳози (дезинфекция эритмаси солинган бочкалар, пахта тампонлар, дока салфеткалар ва пинцетлар) доимо қуритиш хонасида белгиланган жойда туриши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
авария содир бўлган жойдаги пол 5% лик лизол эритмаси билан тозаланиши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарарли материалнинг суюқ қисмини пахта тампони билан пинцет ёрдамида йиғиб олиш зарур. Ишлатилган тампонларни лизолнинг 5% лик эритмаси солинган бочкага солиш лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ампуланинг бўлакларини пинцет ва дока салфеткалар билан йиғиб олиш, ампула бўлаклари ва ишлатилган салфеткаларни лизолнинг 5% эритмаси солинган бочкага солиш лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
авария содир бўлган жойни албатта дезинфекция эритмаси билан тўйинтирилган олти қаватлик дока салфеткалар билан камида 2 соатга ёпиб қўйиш лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дезинфекция эритмаси билан бутун бинонинг дезинфекциясини гидропульт ёрдамида тозалаб чиқиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
265. Агарда ампула кавшарлаш вақтида ёрилиб ёки синиб кетса, у ҳолда шифокор ва лаборантлар бундай авария вақтида вирус суспензия кўринишида бутун хонани тўлдиради. Бундай вақтда қуйидагиларни бажариш лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эшикларни очмасдан барча бактерицид чироқларни ёқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бактерицид чироқлар авариядан кейин бутун хонани ва предбоксникни 3 соат вақт мобайнида нурлантириши лозим. Ундан кейин мазкур қоидаларнинг 264-бандида таъкидланганидек ҳаракат қилиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
266. Авария жойини зарарсизлантириш фақатгина лаборант ёки шифокор томонидан амалга оширилади (фақатгина махсус кийимда). Препаратор зарарсизлантиришдан кейин фақатгина қўшимча ва йиғиштириш ишларини қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
267. Авария вақтида хонада бўлган ходимлар дезинфекция эритмаси билан қўлқопларини тозалашлари ва шундан кейингина тоза қўлқоп кийишлари, халатини, пойафзалини, чулкисини ечишлари мумкин ва фақат шундан кейингина бинодан чиқишлари мумкин. Ходимлар ечган барча кийимлар дарҳол зарарсизлантирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
268. Зарарли материалнинг кўз ёки шилимшиқ пардага тушиши хавфини туғдирган ҳар қандай аварияда зудлик билан шифокорни профилактик чораларни кўриши учун чақириш лозим. Шифокор келгунига қадар зарарланган қўлқопларни ташлаб юбориб, бошқасини кийиш ва ундан кейин кўзни марганцовка калий 1:10000 эритмасида чайиш лозим. Агарда вирус оғиз бўшлиғига тушган бўлса, у ҳолда, оғизни 0,5% намакоб эритмасида чайиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
269. Агарда авария канакунжут энцефалит вируси билан ишлаш вақтида содир бўлган бўлса, у ҳолда, жабр кўрганни зудлик билан касалхонага олиб бориш лозим ва шифокор назорати остида 1 доза миқдорида энцефалитга қарши гамма-глобулинни 2-3 кун давомида баданга юбориш лозим. Келгусида жабр кўрганнинг тана ҳарорати кунига текшириб борилади. Безгак реакциясининг сезилишида эса, уни зудлик билан касалхонага ётқизиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
270. Қутуриш вируси билан ишлаш вақтидаги аварияда эса, мутахассиснинг маслаҳатига кўра антирабик иммуноглобулин юборилади ва шундан кейин антирабик эмлаш курси махсус поликлиникаларда ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
271. Агарда авария орнитоз ва пситаккоз вируслари билан ишлаш вақтида юз берса, у ҳолда шифокор тавсиясига кўра, антибиотикларни профилактик мақсадлар учун ичилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
272. Агарда авария юқорида қайд этилмаган бошқа вирус ва бактериялар билан ишлаш вақтида содир бўлса, у ҳолда зудлик билан шифокорни чақириш лозим ҳамда профилактик ва даволаш чораларини унинг кўрсатмасига кўра амалга ошириш лозим (инфекция турига кўра).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
273. Ходимларнинг зарарланиши келиб чиқадиган барча аварияларда жабр кўрганлар маълум бир инкубацион давр ичида шифокор назорати остида бўлишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-§. Вакуум остида бўлган 1, 2 ва 3 гуруҳ қуритилган бактериялар ва вируслар культуралари мавжуд ампулаларни очишда хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
274. Ампулаларнинг очилишини стол устидаги боксда амалга ошириш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
275. Ампулаларни очиш учун қўшимча стерилланган кийим — устки халат, резина қўлқоплар, енгча, пахта-дока ниқоб ва кўзойнак кийиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
276. Боксдаги ампулани тунука контейнердан олиш лозим ва кюветга қўйиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
277. Бир вақтнинг ўзида 2 тадан ортиқ ампулани очиш мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
278. Ҳар иккала ампуланинг бўйнини горелка устида қиздириб олиш лозим ва қуруқ стерилланган пахтага ўраб қўйиш керак. Сўнгра ампулаларни дезинфекция эритмаси билан тўйинтирилган ва яхшилаб сиқиб чиқилган олти қаватлик дока салфеткага ўраб қўйиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
279. Ампула бўйнини салфетка билан Кохер қисқичи ёки пинцет билан синдириб олиш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
280. Бўйни синдирилган ампулаларни салфеткадан ажратиб олиш лозим ва синиқ бўлакларини пахта ва салфетка билан дезинфекция эритмаси солинган банкага солиш керак ва ампулага керакли эритувчини қўшиш лозим. Суюқ, ўта хавфли материал билан ўтказиладиган келгуси ишлар тасдиқланган кўрсатмалар асосида амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-§. Йирик ва кичик лаборатория ҳайвонлари билан ишлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
281. Йирик лаборатория ҳайвонларига қараш учун (отлар, қорамол, эшаклар) махсус кўрсатмага ва иш тажрибасига эга бўлган ходимлар қўйиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
282. Йирик ҳайвонларни қараш учун масъулият ташкилотнинг бош ветеринар шифокори зиммасига юклатилади, бундай лавозимнинг штат жадвалида йўқлигида эса, бундай масъулият керакли цех ва бўлим бошлиқлари зиммасида бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
283. Иш вақтида ходимлар махсус кийимни, санкийимни ва ҳимоя қилиш воситаларини кийишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
284. Юқумли касалликлар билан касалланган ва уларнинг ташувчисига айланган йирик ҳайвонларга қарашда ва улар билан бирга ишлашда, албатта ҳайвонларни вабога қарши эмлаш ташкилотлари ходимлари учун кўзда тутилган махсус кийим, санкийим ва ҳимоя қилиш воситаларини кийишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
285. Йирик ҳайвонлар махсус биноларда (иммуноклиникаларда) сақланиши лозим, бу бинолар отхоналарнинг махсус бўлмалари билан жиҳозланган бўлишлари лозим. Отхоналарнинг махсус бўлмаларини ўтиш жойларининг кенглиги ва бошқалар иммуноклиникларнинг намунавий лойиҳасига мос келиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
286. Отнинг орқа оёқлари зарбидан сақланиш учун отхона кўндаланг тўсиқлар ёки панжара билан ўралган бўлиши лозим
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
287. Ҳар бир отга тоза, алоҳида арқонли бўйинтуруқ билан тортиладиган нўхта энгак сими билан кийдирилган бўлиши лозим. Отларни боғлаш учун пўлат занжирлардан фойдаланиш лозим. Отхоналарда боғланмаган отларни сақлаш мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
288. Отларни ташқарига олиб чиқилганда, отхона очиқ бўлиши лозим. Гўнгнинг, озуқа қолдиғининг, остига қўйиладиган материалларнинг йиғилиб қолиши, шунингдек йўлни ёпиб қўядиган предметлар отхонада бўлиши қатъиян ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
289. От ва қорамолни оғилхонадан алоҳида-алоҳида олиб чиқиш лозим. Ҳайвонларнинг ўтиш жойларида йиғилиб туриши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
290. Отларни иммуноклиника ходимлари олиб чиққанларида мустаҳкам тизгиндан фойдаланишлари шарт. Отларнинг тизгинидан ушлаб туриш учун карабинлардан фойдаланиш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
291. Иммуноклиника ходими отни муолажага олиб бориши учун ҳайвонни орқасидан ҳайдаб туриш учун яна битта ходим берилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
292. Эмлаш ва операция столлари ўз вақтида тузатилиши ва созланган ҳолатда туриши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
293. Йирик ҳайвонларни эмлаш ва операция столида боғлаш учун арқон, чўзиш ва бошқа воситалар, шунингдек тизгин ва тугунлар ҳар куни ветеринар шифокор томонидан назорат қилиниши лозим. Мазкур воситаларнинг мустаҳкамлигини пасайтирувчи ёриқ, кесилиш ва бошқа камчиликлар аниқланганида, улар дарҳол алмаштирилишлари ва тузатилишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
294. Майда лаборатория ҳайвонлари билан ишлайдиган ходимлар (қуёнлар, денгиз чўчқаси, каламуш ва бошқалар) учун шу ҳайвонлар инсон учун зарарли бўлган инфекцияларни етказувчи бўлиб ҳисобланадилар. Айниқса, бу ҳолларда ҳайвоннинг тишлаб олиши хавфлидир. Бундай хавфнинг олдини олиш учун юқумли касалликларни тарқатувчи ва бу касалликларнинг тарқаб кетишининг олдини олиш чораларини кўриши ва ходимлар лабораториянинг санитария-эпидемияга қарши режим қоидаларига қатъий риоя қилишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
295. Одам учун хавфсиз бўлган юқумли касалликларни тарқатувчи майда ҳайвонларга қарашда ташкилот ходимлари учун кўзда тутилган амалдаги қоидалар ишлаб чиқариш ва санитария-гигиена кийимларидан фойдаланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
296. Ҳайвонларга қараш вақтида техник резина қўлқопларни кийиш мақсадга мувофиқдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
297. Одам танаси учун хавфли бўлган юқумли касалликларни тарқатувчи ҳайвонлар билан ишлашда, докали ниқоб ёки стерилланган респиратордан фойдаланиш шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
298. Майда ҳайвонларни операция қилишдан аввал уларга наркоз қилиш тавсия этилади. Наркоз қилиш мумкин бўлмаган ҳолатларда эса, ходимларни ҳайвон тишлаб олмайдиган махсус операция столидан ёки бошқа воситалардан фойдаланиш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
299. Агарда иш вақтида ходим ҳайвонни қўли билан ушлаб туриши лозим бўлса, у ҳолда, ходим чарм қўлқоп ёки сирпанмайдиган анатомик махсус резина қўлқоп кийиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
300. 1, 2 ва 3 гуруҳ юқумли касалликлар тарқатувчи майда ҳайвонлар мурдалари қафасдан олинган вақтида махсус металл патнисга қўйилиши, лекин пол ва стеллажларга қўйилмаслиги зарур. Патнис фойдаланиб бўлингач, зарарсизлантирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Ишлаб чиқариш ускуналарига қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Ишлаб чиқариш ускуналарига қўйиладиган хавфсизликнинг умумий талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
301. Бактерияли ва вирусли препаратлар ишлаб чиқаришида қўлланиладиган ускуналар ГОСТ 12.2.003-91 талабларига жавоб бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
302. Бактерияли ва вирусли препаратлар ишлаб чиқариш ва уларнинг сифатини назорат қилиш учун қўлланиладиган ускуналарни уларни ишлатишга тайёрлаш, фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш ишларини имкон қадар енгиллаштириш мақсадини кўзлаган ҳолда қуриш ва жойлаштириш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
303. Бактерияли ва вирусли препаратлар ишлаб чиқариш ва сифатини назорат этиш учун қўлланиладиган ускуналар уларни ишга тайёрлаш, фойдаланиш ва хизмат кўрсатишни максимал даражада осонлаштирадиган тарзда ўрнатилиши ва жойлаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
304. Ускуналар ва назорат-ўлчов асбобларнинг кўриниши, ўлчами ва техник кўрсаткичлари ўтказиладиган технологик жараёнларга мувофиқ бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
305. Ишлаб чиқариш ва назорат-ўлчов ускуналари шундай жойлаштирилиши керакки, уларнинг хизмат кўрсатилувчи қисмлари технологик жараёнларни кузатиб бориш учун етарли даражада ёритилганлиги таъминланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
306. Иммунобиологик препаратларни тайёрлаш ва уларнинг сифатини назорат этиш учун қўлланиладиган барча ўлчов асбоблари даврий равишда калибрлаш ва ўрнатилган тартибда текширувдан ўтказилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
307. Иммунобиологик маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва сифатини назорат қилишда компьютер техникасидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
308. Цехлардаги ишлаб чиқариш ва назорат-ўлчов ускуналари шундай жойлаштирилиши керакки, уларга эркин кириш таъминланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
309. Иммунобиологик препаратларни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ускуналар конструкциясига қуйидаги талаблар қўйилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ускуналарнинг хом ашё, ёрдамчи материаллар, ярим маҳсулот, ярим тайёр маҳсулот ва тайёр маҳсулот тегадиган юзалари дезинфекциялаш воситалари билан ишланишга чидамли бўлган силлиқ ва токсик бўлмаган, коррозияга бардошли материалдан тайёрланган бўлиши зарур;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ускуналарнинг ишлаб чиқариш маҳсулотлари билан алоқа қиладиган барча қисмлари уларни ювиш, дезинфекцияловчи воситалар билан ишлаш ёки стериллаштириш ишларини енгиллаштириш учун ечиладиган ва ажраладиган бўлиши зарур;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тайёр маҳсулотлар ифлосланиши ва уларнинг сифати салбий томонга ўзгаришига йўл қўймаслик мақсадида, ускуналар улардан фойдаланиш учун қўлланиладиган материаллар (масалан, мойлаш материаллари) билан ифлосланмаслиги лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча технологик идишларни, аппаратларни ва бошқа ускуналарни даврий асосда тозалаш, ювиш ва дезинфекциялаш жадваллари тузилган ва уларда ювувчи ҳамда дезинфекцияловчи воситалар кўрсатилган бўлиши лозим. Бундай жадваллар цех бошлиғи томонидан ишлаб чиқилиши ва бунга ваколатли бўлган маъмурий шахс томонидан тасдиқланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрнатилган технологик ускуналардан тегишли равишда фойдаланиш учун ускунани профилактик кўрикдан ўтказиш ва ташкилотнинг ваколатли шахси томонидан тасдиқланган жадваллар бўйича барча зарур таъмирларни амалга ошириш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
310. Ускунани ишга тайёрлашни уни дезинфекцияловчи воситалар билан ишлаш ёки стериллаштириш бўйича йўриқномага биноан амалга ошириш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
311. Ускуна дезинфекцияловчи воситалар билан ишланганида ёки унинг ишчи қисмлари стериллаштирилганидан сўнг белгиланган тартибга биноан ускунанинг ишлашга тайёрлик сифати назорат қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
312. Фақат бир турдаги иммунобиологик препаратни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган ускуна шундай тарзда тозаланиши керакки, бунда турли сериядаги препаратларнинг аралашиб кетишига йўл қўймаслик лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
313. Турли хилдаги иммунобиологик препаратларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган ускуна ювувчи сувларда бошқа иммунобиологик препаратларнинг асоратлари тўлиқ йўқ бўлмагунга қадар пухта тозаланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Ишлаб чиқариш ускуналарини жойлаштиришда хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
314. Ускуна шундай жойлаштирилиши керакки, бунда қуйидагилар таъминланиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошланғич хом ашё, материаллар оқимини оптимизациялаш, ходимларнинг бир жойдан бошқа жойга ўтиш заруратини имкон қадар камайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш жараёнида иммунобиологик препаратларнинг ифлосланишига йўл қўймаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
технологик ускуналарнинг ювилиши, ишлов бериш, фойдаланиш ва хизмат кўрсатилишни осонлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш майдонларидан оқилона фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш жойларини ташкиллаштиришда меҳнат муҳофазаси меъёрлари ва қоидаларига жавоб берилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
315. Ускуналарни ўрнатишда қуйидагилар кўзда тутилиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчиларнинг доимий туриш жойларида ҳамда бошқариш жойида хизмат кўрсатиш бўйлаб асосий йўлаклар — 2 м;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
машиналарга, ҳажм аппаратлари, маҳаллий ўлчов воситаларига хизмат кўрсатиш бўйлаб йўлаклар — 1,5 м;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аппаратларга хизмат айланасига кўрсатилиши зарур бўлса, аппаратлар ўртасидаги ҳамда аппаратлар билан хона деворлари ўртасидаги йўлакларнинг кенглиги — камида 1 м;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аппаратлар ва асбобларни кўрикдан ўтказиш ва даврий асосда текшириш ҳамда ростлаш учун йўлакларнинг кенглиги — камида 0,8 м.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
316. Стерил маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун мўлжалланган асептик хоналарда фақат бевосита технологик жараённи таъминлайдиган асосий технологик ускуналар ўрнатилган бўлиши лозим. Ёрдамчи ускуналарни асептик хоналарга ёндош хоналарда ўрнатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
317. Пол устидан ўтказиладиган қувурлар ўтиш жойлари билан кесишиш ерларида ариқчага ётқизилган ёки ўтиш кўприкчалари (пандуслар) билан қопланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
318. Қувурлар уларнинг мўлжалланган мақсадига қараб ГОСТ 14202-69 га мувофиқ бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
319. Ёнғинга қарши қувурларни уларнинг ичида нима бўлишидан қатъи назар, қулфлаш-ростловчи темир қисмларида ва шланглар ҳамда ёнғинларни ўчириш учун бошқа қурилмалар уланган жойларида қизил рангга бўяш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
320. Узиб қўйиш қурилмаларида якуний (очиқ-ёпиқ) ҳолатларни кўрсатувчи белгилар бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
321. Ер устидан ўтказилган қувурлар хавфли эгилиши ва деформацияланиши оқибатида авария содир бўлиши ва маҳсулотлар ўтиб кетиши хавфининг олдини олиш мақсадида қувурларнинг илгаклари ва пойларининг ҳолати юзасидан назорат таъминланиши лозим. Қувурларнинг илгаклари ва пойларида аниқланган ҳар қандай носозликлар дарҳол бартараф этилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
322. Барча босим мосламалари ва аппаратлар ҳамда қувурларнинг арматуралари капитал таъмирдан сўнг механик чидамлиликка ва герметикликка сиқилган ҳаво босими ёрдамида гидравлик синовлардан ўтказилиши лозим. Бу синовлар жой-жойига мослаб ўрнатиш ишлари ҳамда чилангарлик-механик ишлов берилгандан сўнг ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
323. Агрессив, зарарли ва портлаш жиҳатидан хавфли моддалар билан транзит технологик қувурларни бинолар, иншоотлар ва қурилмалар устидан ва остидан ўтказиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
324. Ишламаётган аппаратлар ва қувурларнинг сурма қопқоқларни очиқ қолдириш ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
325. Вақтинчалик ишламаётган аппаратлар ва қувурлар ишлаётган аппаратлар ёки қувурлардан узиб қўйилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Музлаб қолган қувурларни очиқ ўт ёрдамида иситиш мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
326. Қувурларни жойлаштириш ва ўтказиш усули уларни ўрнатиш ва таъмирлашда, шунингдек қувурлар, босим ва созлаш арматураларига, шунингдек қувурларга бевосита уланган ёки уларнинг яқинида жойлашган ускуналарга хизмат кўрсатишда хавфсизлик ва қулайликни таъминлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Иш жойларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
327. Бактерияли ва вирусли препаратларни ишлаб чиқаришдаги доимий иш жойлари тегишли мебель, керакли якка тартибдаги ҳимоя воситалари, тиббиёт аптечкалари, ишлаб чиқариш йўриқномалари тўпламлари, ёнғин хавфсизлиги йўриқномалари ва бошқалар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
328. Цехлардаги иш жойлари, ўтиш жойлари, юриш жойлари хом ашё, ёрдамчи материаллар, ярим маҳсулотлар, ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр маҳсулотлар ва бошқа препаратлар билан тўсиб қўйилмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
329. Технологик ускуналарни ички кўздан кечириш ва тозалаш туйнукларига эркин кира олиш имконияти яратилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
330. Металл коррозиясига олиб келувчи муҳитли идишлар ҳар 12 ойдан кам бўлмаган муддатда ички кўрикдан ўтказилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
331. Портлаш хавфи бўлган ва заҳарли препаратли аппаратларни ювиш ва ҳаво оқими билан тозалаш учун, таъмирлаш ва синашдан олдин сув, буғ ёки инерт газ тармоғини улаш учун штуцер кўзда тутилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
332. Идиш ва сақлагич клапани ўртасида қулфлаш қурилмаси бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
333. Автоклавларни ўрнатиш ва фойдаланиш, шунингдек автоклав ўрнатиладиган махсус хонани лойиҳалаштириш ва ундан фойдаланиш амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
334. Автоклавдан фойдаланишда қуйидагиларни таъминлаш лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфсиз ҳарорат режимини ўрнатиш (автоклавлар деворлари ҳароратининг йўл қўйилиши мумкин бўлган кўтарилиш ва пасайиш тезликлари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автоклавларни ишга тушириш ва тўхтатишдаги иссиқлик кўчиши имкониятларини яратиш ва ҳаракатланувчи тиргакларнинг сиқилиб қолишига йўл қўймаслик назорати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишга тушириш ва иш жараёнида автоклавларда ҳосил бўладиган конденсатни узлуксиз чиқариб юборишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
камида тўрт йилда бир маротаба барча пайвандланган чокларни ва чок соҳасидаги металлни тўлиқ текширишдан ўтказиш (магнит-кукунли дефектоскопия ёки бошқа зарар етказмайдиган услуб билан);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автоклавлардан хавфсиз фойдаланишга масъул бўлган шахслар томонидан, махсус журналларда тегишли ёзувларни амалга ошириш йўли билан, автоклавлар ҳолати устидан кундалик назорат ўрнатилишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
335. Аппаратуранинг ҳаракатланувчи ёки айланувчи қисмлари, камарли ва тишли ўтказмалар, валларнинг чиқиб турувчи қисмлари, электр ускуналарининг контактлари ва шу кабилар ечилувчи тўсиқларга эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
336. Тўсиқларни ечишга фақатгина аппаратларни таъмирлаш учун, механизмлар узилгандан сўнг ва тўлиқ тўхтагандан сўнг рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
337. Таъмирлаш, кўрикдан ўтказиш, тозалаш ва шу кабилардан кейин, тўсиқлар жойига ўрнатилгач ва барча қисмлар маҳкамланганидан сўнг механизмларни ишга туширишга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
338. Барча ўтиш жойлари, бостирмалардаги монтаж туйнуклари камида 0,9 м баландликка эга бўлган панжаралар ва пастки қисмидан 0,14 м лик отбортовка билан бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
339. Аппаратларнинг механизмини тозалаш ва таъмирлаш учун панжаралар осон ечиладиган ёки очиладиган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
340. Барча электр ускуналари, электр асбоблар ва шитлар қўлланиладиган кучланишидан қатъи назар ерга уланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
341. Барча цехлар телефон алоқаси билан таъминланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Таъмирлаш ишларини бажаришда қўйилган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Таъмирлаш ишларини олиб бориш шарти ва тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
342. Ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш ишларини ташкил этиш, ўтказиш шартлари ва тартиби ускуналардан фойдаланишнинг аниқ шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ускуналарга техник хизмат кўрсатиш тизими техник хизмат кўрсатиш ва режали — эҳтиётдан қилинадиган таъмирлаш ишлари мажмуига асосланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
343. Техник хизмат кўрсатиш ҳар бир таъмирлаш ўртасидаги даврда ускуналардан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича тегишли норматив техник ҳужжатлар талабларига биноан хизмат кўрсатувчи (машинистлар, аппаратчилар, операторлар ва бошқалар) ҳамда техник ходимлар (уста ёрдамчилари, навбатчи чилангарлар, электриклар) томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
344. Техник хизмат кўрсатиш ҳажмига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланиш жараёнида парваришлаш — артиш, тозалаш, мунтазам равишда ташқи кўрикдан ўтказиш, барча носозликларни аниқлаш, мойлаш, подшипникларнинг мойловчи ва совитувчи тизимларини текшириш, мустаҳкамлаш деталлари ва бирикмалари ҳолатини кузатиш ҳамда ерга уланган сим созлигини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ускунада майда таъмирлаш ишларини бажариш — майда нуқсонларни бартараф этиш, мустаҳкамланган жойларни ва контактларни тортиб қўйиш, сақлагичларни ва прокладкаларни алмаштириш, қисман ростлаш, изоляциянинг умумий ҳолатини аниқлаш ва бошқалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
345. Ускуна ишида аниқланган барча носозликлар фойдаланувчи ходимлар томонидан смена дафтарида қайд қилиниши ва фойдаланувчи ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимлар томонидан имкон қадар қисқа муддатда бартараф этилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
346. Ускуна учун масъул сифатида бириктирилган хизмат кўрсатувчи ходимлар фойдаланувчи ходимлар томонидан смена дафтарида қайд қилинган ёзувларни мунтазам равишда кўриб чиқиши ва кўрсатилган носозликларни бартараф этиш чораларини кўриши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
347. Ускуналарни техник хизмат кўрсатиш мақсадида тўхтатиш зарурати, даври ва муддати технологик жараённинг хусусияти ва ишларни хавфсиз ўтказиш имкониятига қараб ташкилот томонидан белгиланади. Машина ускуналарига техник хизмат кўрсатиш (кўрикдан ўтказиш) ишлар таркибига қараб ускунани тўхтатган ёки тўхтатмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
348. Ускуна таркибий қисмларининг шикастланиш ва емирилиш хусусиятига ҳамда таъмирлаш ишларининг меҳнатталаблилик даражасига қараб хизмат кўрсатиш тизимида жорий, ўрта ва капитал таъмирлашни ўтказиш назарда тутилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
349. Жорий таъмирлашнинг асосий ишлари техник хизмат кўрсатиш операцияларини амалга ошириш, тез емирилувчан деталлар ва тугунларни алмаштириш, футеровкалар ва коррозияга қарши қопламаларни таъмирлаш, изоляция ўровини қисилган ҳаво ёрдамида тозалаш, унинг қаршилигини ўлчаш ва бошқалардан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
350. Аниқ турдаги ускунани жорий таъмирлашда бажарилиши лозим бўлган ишларнинг намунавий рўйхати ташкилотнинг бош механиги томонидан тасдиқланади ва таъмирлаш дафтарининг мажбурий иловаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
351. Мураккаб ускунани жорий таъмирлаш учун нуқсонлар қайдномасини тузиш тавсия қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
352. Ўрта таъмирлаш ускуналар ресурсини қисман тиклаш мақсадида, унинг айрим қисмларини, тугунларини алмаштириш ёки тиклаш ҳамда уларни ростлаш билан амалга ошириладиган таъмирлаш ишлари тизимидан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
353. Капитал таъмирлаш ускуналарнинг яроқлилик ҳолатини тиклаш ва уларнинг ресурсларини тўлиқ ёки деярли тўлиқ тиклаш мақсадида, уларнинг исталган қисмларини, шу жумладан, асосий қисмларини алмаштириш ёки тиклаш ҳамда ростлаш билан амалга ошириладиган таъмирлаш ишлари тизимидан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§ Таъмирлаш ишларини ўтказиш муддатлари, масъул шахсларни тайинлаш, таъмирлаш ишларини бажарувчи шахслар малакасига қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
354. Таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун ускуналар ва қурилмаларни таъмирлаш йиллик режа-жадвали, ускуналар ва қурилмаларни таъмирлаш ойлик режа-жадваллари, ойлик режа — эҳтиётдан таъмирлаш жадваллари, нуқсонлар қайдномалари, сарф-харажатлар сметалари, ишларни бажариш жадваллари, ишларни ташкил этиш режаси, наряд-рухсат ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар тузилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
355. Ойлик режа — эҳтиётдан таъмирлаш жадваллари режалаштирилаётган санадан олдинги ойнинг йигирма бир кунидан кечиктирмаган ҳолда тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
356. Нуқсонлар қайдномаси қурилма бошлиғи ва механиги томонидан тузилади ҳамда қурилма муҳандис техник ходимлар мажлисида муҳокама қилинади, шундан сўнг капитал таъмирлашдан кечи билан тўқсон кун ҳамда жорий таъмирлашдан ўттиз кун олдин тегишли бўлимларга муҳокама қилиш учун тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
357. Таъмирлаш ишларининг раҳбари таъмирлашга тайёрланган ускуналарни цех бошлиғидан ёки у томонидан тайинланган бошқа шахсдан, ускунани таъмирлашга топшириш далолатномасини тузган ҳолда қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
358. Капитал таъмирланган ускуна синовдан ва ишлатиб кўриш муддатидан ўтказилганидан сўнг цех бошлиғи ёки у томонидан тайинланган шахс томонидан ишлатиб кўриш муддати тугаганидан сўнг камида уч кунлик вақт ўтгач ускунани капитал таъмирлашдан топшириш далолатномасини тузган ҳолда қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Таъмирланаётган участкани ажратиш (тўсиш) зарурати ва таъмирлашдан олдинги ишларни бажариш ва таъмирлаш ишларининг хавфсизликни таъминлаш бўйича махсус талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
359. Таъмирлаш ишларини бажарувчи (пудратчи, таъмирлаш хизмати) таъмирлаш ишларини бажаришда хавфли бўладиган жойларда огоҳлантирувчи плакатларни осиб қўйиши, ускуналарни ва материалларни цех ичидаги таъмирлаш зонасига узатиш учун мўлжалланган девордаги тешикларни тўсиб қўйиши шарт. Цехлар ичида ишларни бажариш жараёнида қазилган қудуқлар ва ўралар таъмирлаш ишларини бажарувчи томонидан тўсиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
360. Ташкилот ҳудудида ва цехларда одамлар ўтадиган жойларда қазилган траншеялардан ўтиш учун суянчиқли кўприкчалар қурилади. Тўсиқларда огоҳлантирувчи ёзувлар ва белгилар, тунги вақтда эса — махсус ёритиш мосламалари ўрнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
361. Цех маъмурияти цех ходимларини объект таъмирлаш учун тўхтатилиши ҳақидаги буйруқ (фармойиш) билан таништириши шарт. Хавфи айниқса юқори бўлган объектларга хавфсиз ҳолат ва объектни таъмирлаш бўйича тегишли йўриқномалар тузилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
362. Пудратчининг ходимлари томонидан хавфсизлик техникаси қоидалари бузилган тақдирда, цех маъмурияти ишларни тўхтатиб қўйишга ва қоида бузувчи шахсни ёки бутун бригадани ишларни бажаришдан четлаштиришга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
363. Таъмирлаш ишларини хавфсиз олиб бориш бўйича ўқитиш ва йўриқнома бериш ишларини ташкил этиш, ушбу ташкилот томонидан белгиланган тартибда, пудратчининг маъмурияти зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
364. Таъмирлаш ишларини бажаришда пудратчи цехларга ва ёнғин жўмракларига транспорт учун ўтиш йўллари ҳамда цехлар атрофи ва ичидаги ҳудуд турли хил ускуналар, материаллар ва қурилиш чиқиндилари билан тўсиб қўйилмаслигини таъминлаши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
365. Таъмирлаш жараёнида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларни хавфли зонадан тўлиқ чиқариб юбормаган ва махсус тадбирларни ишлаб чиқмаган ҳолда аппаратлар ва қувурларни синаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўт билан боғлиқ ишларни портлаш жиҳатидан хавфли ёки ёнувчан маҳсулотлар чиқишини юзага келтириши мумкин бўлган (ускуналарни, қувурларни очиш, уларни ҳаво ёрдамида тозалаш ва шу кабилар) ишларни бир вақтда бажариш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
366. Таъмирлашда қатнашувчи барча шахслар белгиланган намунадаги махсус кийимда бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
367. Таъмирлаш учун топширилаётган ускуна технологик маҳсулотдан тозаланган, ювилган, зарур ҳолларда — нейтраллаштирилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
368. Босим остида ишловчи қувурларда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таъмирлашга топширилган ускуналардан қувурларни узиб қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таъмирлаш ишларини ўтказиш учун масъул шахс иштирокида узиб қўйилаётган участканинг иккала томонидаги сурма клапанлар ва вентилларни ҳамда унинг тармоқлари томонидан дренаж ва айланма тармоқлар, шунингдек кўтармаларни беркитиб қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқнинг таъмирланиши лозим бўлган қисмини ўчириб қўядиган сурма қопқоқлар ва вентилларга «Ёқиш ман этилади. Одамлар ишлаяпти!» ёзувли плакатларни осиб қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қувурнинг ўчирилган қисмидаги босимни тушириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўчирадиган сурма қопқоқлар ва вентиллар кераклича зич бўлмаган ҳолда, таъмирланаётган участка ёки ускуналарни, тиқинларни ўрнатиш дафтарида қайд қилинадиган тиқинларни (заглушкаларни) ўрнатиш орқали ўчириш лозим. Тиқинлар аниқ кўринадиган думчали бўлиши ва думчаларини тепага қаратиб ўрнатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
369. Оғир технологик ускуналарни таъмирлаш ишларини таъминлаш учун цех ва участкалар тегишли оғирликда юк кўтариш қобилиятига эга юк кўтарувчи машиналар ва механизмлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
370. Юк кўтаргич машиналари ва механизмларда ишлаш учун юк кўтаргич механизмларида ишлаш учун рухсат берилганлиги ҳақидаги гувоҳномага эга бўлган ва махсус йўриқномаларни олган таъмирловчи ходимлар қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
371. Турли хил юкларнинг жойини ўзгартириш ишларини амалга оширишда қуйидагилар тақиқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
носоз бўлган юк кўтариш машиналари ва механизмларида ишлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маркаланмаган, носоз ва кўтарилаётган юк оғирлиги ва хусусиятига кўра номувофиқ бўлган юк кўтариш мосламалари ва идишларни ишлатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош механик ёки унинг ўринбосари томонидан берилган ёзма рухсатномасиз юк кўтаргич механизмлари ва мосламаларини мустаҳкамлаш учун бинонинг бостирмалари, устунлари ва бошқа конструкцияларидан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юк кўтариш машиналари ва механизмларидан фойдаланиш қоидаларини ҳамда ташкилотда жорий этилган қоидаларни бузиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
372. Оғирлиги 50 кг дан юқори бўлган юкларни 1,5 м дан баландга кўтаришда тегишли оғирликдаги юкларни кўтариш қобилиятига эга юк кўтариш ускуналарини қўллаш ёки чидамлилиги ҳисоб-китоблар асосида текширилган ва керакли оғирликдаги автоматик равишда тормозланадиган таллар осилган чорпоялар ва балкаларни ўрнатиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
373. Баландлиги 4 м дан юқори бўлган ҳавозалар инвентарь ҳисобида бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
374. Тахтасупаларни ёки тўсиқларни ўрнатмаган ҳолда баландлиги 1,5 м дан юқори бўлган тепаликда қисқа муддатли ишларни бажариш зарур бўлганида сақловчи камарлар қўлланилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
375. Таъмирлаш ишлари учун қўлланиладиган зиналар чидамли, ишончли бўлиши ва қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зинанинг узунлиги 5 м дан юқори бўлмаслиги лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зина поғоналари ён томонларининг ўйиқларига ўрнатилган бўлиши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нарвонларнинг узунлиги унинг юқори учидан камида 1 м лик масофада бўлган поғонада туриб ишлаш имконини таъминлаши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нарвоннинг қуйи учи, сурилиб кетишининг олдини олиш мақсадида, ўткир металл тирноқли бўлиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қандайдир нарсаларни ушлаб туриш ёки жойидан олиш зарур бўлган ишларда икки ёққа очиладиган нарвондан фойдаланиш лозим, бунда ушбу нарвоннинг юқори майдончаси уч томонидан камида 1 м баландликдаги суянчиқлар билан ўралган бўлиши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ёққа очиладиган нарвонларда иш вақтида очилиб кетишга йўл қўймайдиган мосламалар бўлиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт ёки одамлар юрадиган участкада нарвон ўрнатилган жой тўсиб қўйилиши ёки қўриқлаб турилиши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баландлиги 5 м дан ортиқ бўлган осма металл нарвонлар вертикал боғичли металл дугалар билан тўсилган ва конструкциялар ёки ускуналарга мустаҳкам маҳкамланган бўлиши ёки пастдан хавфсизликни таъминлаётган шахс томонидан ушлаб турилиши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таъмирлаш жараёнида ишлатиладиган доимий майдончаларда тарамланган темирли тўшама, пастидан 150 мм лик узлуксиз ён деворча ва баландлиги камида 1 м ни ташкил этадиган суянчиқлар бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
376. Деворга қўйиладиган ва икки ёққа очиладиган нарвондан фойдаланишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нарвоннинг иккита энг юқори поғонасида ишлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўйиладиган нарвонга ёки икки ёққа очиладиган нарвоннинг битта томонига иккита ишчи чиқиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир вақтда иккита ва ундан кўп одам кўтарилиши ёки тушиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нарвонни айланаётган валлар, шкивлар ва узатмаларнинг бошқа ҳаракатланувчи қисмлари олдида ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нарвон тагида туриш ёки ишлаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
377. Баландликдаги қувурлар ва механизмларни таъмирлаш учун наряд-рухсат расмийлаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
378. Таъмирлаш ишлари хавфсизлик талабларига биноан тайёрланган керакли чилангарлик асбоб-ускуналари билан таъминланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
379. Мазкур Қоидаларга амал қилиш учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
380. Мансабдор шахслар ва ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаганликлари учун қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
381. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ва «Ўзфармсаноат» давлат акциядорлик концерни билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ХОДЖАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 23 май
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 23 май
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 23 май
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 23 май
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 23 май
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги директори А. АБДУВАЛИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 23 май
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи Б. ГУЛЯМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 23 май
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзфармсаноат» ДАК Бошқаруви раиси М. ДУСМУРАТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 23 май
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 26-сон, 277-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон; 15.04.2025 й., 10/25/2239-1/0341-сон)