Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ишлаб чиқарувчи ташкилотларга қулай шарт-шароитлар яратиш, сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 январдаги ПҚ-1464-сон қарори билан тасдиқланган 2011 — 2015 йиллар даврида Ўзбекистон иқтисодиётида ислоҳотлар кўламини чуқурлаштириш ва кенгайтириш, мамлакатда ишбилармонлик муҳитини шакллантириш мезонларини ва баҳолаш тизимини белгилаш ва амалга ошириш чора-тадбирлари дастурини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1474-сон қарори билан тасдиқланган «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастурини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда «Ўзстандарт» агентлигининг:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.04 Мажбурий ва ихтиёрий сертификатлаштириш;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 1 майдан бошлаб ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан сотилган сертификатлаштирилган маҳсулот ҳажмидан мувофиқлик белгиларидан фойдаланганлик учун сертификатлаштириш органларига доимий лицензия ажратмаларини тўлаш тўғрисидаги талабларни, уларнинг ўрнига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган миқдордаги бир марталик тўловни жорий этган ҳолда, бекор қилиш тўғрисидаги;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.04 Мажбурий ва ихтиёрий сертификатлаштириш;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспортга етказиб бериш учун ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни ихтиёрий равишда сертификатлаштириш тўғрисидаги;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.04 Мажбурий ва ихтиёрий сертификатлаштириш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг айрим турларини сертификатлаштиришнинг маълум қилиш тартибини 2011 йил 1 майдан бошлаб жорий этиш тўғрисидаги;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.04 Мажбурий ва ихтиёрий сертификатлаштириш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий мамлакатларнинг аккредитация қилинган сертификатлаштириш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификатларини тан олиш йўли билан четдан келтирилаётган технологик ускуналар ва уларнинг қисмларини сертификатлаштириш тартибини соддалаштириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхати 1-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 42-сон, 534-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқлигини ишлаб чиқарувчи томонидан маълум қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ўзстандарт» агентлигининг маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) ташкил этилсин, унинг бошқарув ходимлари сони 17 нафар, шу жумладан марказий аппаратида — 5 нафар ва ҳудудий бошқармаларида — 12 нафар этиб белгилансин, «Ўзстандарт» агентлиги бошқарув ходимларининг чекланган сони тегишли равишда кўпайтирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар Бюронинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.03.00 Экспортни қуллаб-қувватлаш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспортга йўналтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ташкилотларга стандартлар, сертификатлаштириш, ёрлиқлаш, қадоқлаш ва бошқа параметрлар бўйича халқаро ва мамлакатлараро талаблар юзасидан бепул консультация хизматлари кўрсатиш;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.03.00 Экспортни қуллаб-қувватлаш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришда стандартлар бўйича халқаро ва мамлакатлараро талабларни жорий этиш ва улар даражасига эришиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.03.00 Экспортни қуллаб-қувватлаш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни хорижий бозорларга киритиш бўйича зарур маълумотларни олиш учун ишлаб чиқарувчи ташкилотларга ахборот-консультация ёрдами кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлар, сертификатлаштириш, маҳсулотларни ёрлиқлаш, қадоқлаш ва бошқа параметрлар бўйича халқаро ва мамлакатлараро талабларнинг доимий равишда янгилаб бориладиган маълумотномасини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, кейинчалик уни Интернет тармоғидаги «Ўзстандарт» агентлиги сайтига жойлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзстандарт» агентлиги марказий аппаратининг ходимларнинг чекланган умумий сони 45 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 35 нафар бўлган тузилмаси 4-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзстандарт» агентлигининг ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармаларининг намунавий тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони 5 ва 6-иловаларга мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзстандарт» агентлиги икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзстандарт» агентлигининг маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси фаолиятини ташкил этсин, уни белгиланган тартибда жойлаштиришни, тегишли соҳа бўйича малакали мутахассислар ва бошқа ходимлар, инвентарлар ва зарур техник асбоб-ускуналар билан таъминласин;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.10.00 Тадбиркорлар бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар ва б.) / 09.01.10.01 Савдо-саноат палатаси]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда халқаро ва мамлакатлараро стандартлар талабларига мувофиқ бўлган сифат менежменти тизимларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқарувчи ташкилотларда жорий этиш бўйича намунавий ҳужжатларни тасдиқласин ҳамда ишлаб чиқарувчи ташкилотларга уларнинг бепул тақдим этилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 28 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 42-сон, 534-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сон қарорига 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқлигини ишлаб чиқарувчи томонидан маълум қилиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган ва хавфлилик тоифаси паст бўлган, рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган маҳсулотларнинг мувофиқлигини тасдиқлаш тартиботларини ишлаб чиқарувчи томонидан уларнинг сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқлиги ҳақида маълум қилиш йўли билан (кейинги ўринларда мувофиқлигини маълум қилиш деб аталади) белгилайди ва фақат кўрсатиб ўтилган маҳсулотни ишлаб чиқарувчига нисбатан қўлланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг қонунчилик талабларига ва маҳсулотлар уларга мувофиқ ишлаб чиқарилган норматив ҳужжатларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун маҳсулотни ишлаб чиқарувчи ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича мувофиқлик хабарномасини тўлдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг мувофиқлиги тўғрисидаги хабарномани ишлаб чиқарувчининг вакили «Ўзстандарт» агентлиги томонидан аккредитация қилинган сертификатлаштириш органига (кейинги ўринларда сертификатлаштириш органи деб аталади) икки нусхада тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Сертификатлаштириш органи ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг мувофиқлиги тўғрисидаги хабарномани ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича дафтарда рўйхатдан ўтказади, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг мувофиқлиги тўғрисидаги хабарномага рўйхатдан ўтказиш тартиб рақамини қўяди ва унинг сертификатлаштириш органи муҳри қўйилган бир нусхасини маҳсулот ишлаб чиқарувчининг вакилига беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ишлаб чиқарилган маҳсулот мувофиқлик хабарномасининг амал қилиш муддати мувофиқлик хабарномаси рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб 3 йилдан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мувофиқлик хабарномаси рўйхатдан ўтказилгандан сўнг 3 йил ўтгач маҳсулотни ишлаб чиқарувчи сертификатлаштириш органига янги хабарномани тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг норматив ҳужжатлардаги талабларга унинг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларига таъсир қилувчи ўзгартиришлар киритилса мувофиқлик хабарномаси қайта рўйхатдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Норматив ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилган кундан бошлаб 10 кун мобайнида ишлаб чиқарувчи сертификатлаштириш органига мувофиқлик хабарномасини қайта рўйхатдан ўтказиш учун мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг мувофиқлик хабарномасини рўйхатдан ўтказиш сертификатлаштириш органи томонидан бир иш куни мобайнида, бепул амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг рўйхатдан ўтказилган мувофиқлик хабарномаси ушбу маҳсулотни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Экспортга етказиб бериш учун ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сертификатлаштириш ихтиёрий асосда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Сертификатлаштириш органида рўйхатдан ўтказилган ва ишлаб чиқарувчининг муҳри билан тасдиқланган мувофиқлик хабарномаси ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг йўл ҳужжати учун асос бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг хавфсизлиги ва сифат кўрсаткичларининг норматив ҳужжатлардаги мажбурий талабларга мувофиқлик хабарномасида кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги, шунингдек ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифати ва хавфсизлигига нисбатан қўйиладиган норматив ҳужжатларнинг мажбурий талабларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан ишлаб чиқарувчи корхона қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқлигини ишлаб чиқарувчи томонидан маълум қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МУВОФИҚЛИК ХАБАРНОМАСИ
20___ й. «___» _____________
____________________________________________ да жойлашган
кўрсатиб ўтилган ҳужжатнинг барча талабларига, шунингдек____ _______________________________________________________га
(ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифати ва хавфсизлигига нисбатан талаблар белгиланган норматив ҳужжатлар ва қоидалар номи, тартиб рақами)
тўлиқ мувофиқ келади.
Ташкилотда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни норматив ҳужжатларда белгиланган барча сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича ишлаб чиқариш ва синовлар ўтказиш учун барча зарур шарт-шароитлар мавжуд.
(синов лабораториясининг номи, манзили, шунингдек унинг аккредитациядан (аттестациядан) ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатга (тартиб рақами, берилган санаси, амал қилиш муддати) ҳавола, агар лаборатория ушбу тартиботлардан ўтган бўлса)
Ташкилот сифатли ва хавфсиз маҳсулот ишлаб чиқариш учун барча шартларга риоя қилинишини таъминлайди.
Ушбу мувофиқлик хабарномасининг ҳаққонийлиги, шунингдек мувофиқлик хабарномасида кўрсатилган маҳсулотнинг сифати ва хавфсизлиги юзасидан ишлаб чиқарувчининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб бериши тўғрисида танишдим.
_____________
_____________
___________________________
(лавозим)
(имзо)
(Ф.И.O.)
(М.Ў)
Тўлдирилган санаси 20__ й. «___» ________________
Амал қилиш муддати 20__ й. «___» _______________
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Сифатли ва хавфсиз маҳсулот ишлаб чиқаришнинг таъминланишини тасдиқловчи қўшимча ахборот мавжуд бўлганда ишлаб чиқарувчи уларни қўшимча равишда келтириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқлигини ишлаб чиқарувчи томонидан маълум қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқлиги ҳақидаги хабарномани рўйхатдан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАФТАРИ ШАКЛИ

2. Бюро ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, «Ўзстандарт» агентлигининг қарорларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Бюро ўз фаолиятини «Ўзстандарт» агентлигининг бошқа таркибий бўлинмалари ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Бюронинг вазифалари, функциялари ва ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар Бюронинг асосий вазифалари ҳисобланади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.04 Мажбурий ва ихтиёрий сертификатлаштириш;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.03.00 Экспортни қуллаб-қувватлаш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспортга мўлжалланган маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарга стандартлар, маҳсулотни сертификатлаш, ёрлиқлаш, ўраш ва бошқа параметрлар юзасидан халқаро ва мамлакатлараро талаблар бўйича бепул маслаҳат хизматлари кўрсатиш;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.03.00 Экспортни қуллаб-қувватлаш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан экспортга мўлжалланган маҳсулот ишлаб чиқаришда халқаро ва мамлакатлараро стандартлар талабларини жорий этиш ва уларга эришиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарувчи корхоналарга ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни хорижий бозорларга киритиш бўйича зарур ахборотлар олиш учун ахборот-маслаҳат ёрдами кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлар, маҳсулотни сертификатлаш, ёрлиқлаш, ўраш ва бошқа параметрлар юзасидан халқаро ва мамлакатлараро талаблар бўйича доимий янгилаб туриладиган маълумотномани ишлаб чиқиш ва жорий этиш, кейинчалик уни «Ўзстандарт» агентлигининг Интернет тармоғидаги сайтига жойлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Бюро ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.03.00 Экспортни қуллаб-қувватлаш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспортга мўлжалланган маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналардан тушган масалаларни ўрганади ва уларга зарур ахборотлар тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулот экспорти масалалари бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатиш юзасидан бажарилган ишлар тўғрисидаги материалларни умумлаштиради, тайёрлайди ва «Ўзстандарт» агентлигига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотларни хорижий бозорларга киритишга доир мавжуд муаммоларни таҳлил қилади ва уларни ҳал этиш юзасидан «Ўзстандарт» агентлигига таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотни стандартлаштириш, сертификатлаш, ёрлиқлаш, ўраш ва бошқа параметрлар бўйича халқаро ва мамлакатлараро талаблар бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантиради ва доимий янгилаб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Бюро қуйидаги ҳуқуқларга эга:
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.03.00 Экспортни қуллаб-қувватлаш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналардан маҳсулотларни хорижий бозорларга киритишга доир зарур ахборотларни сўраб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш ва сертификатлаш соҳасида хорижий компаниялар ва фирмалар билан ўз ваколатлари доирасида бевосита ҳамкорлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюронинг жорий фаолиятини ташкил этади ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюро ходимларини ва ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармаларидаги вакилларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш бўйича белгиланган тартибда «Ўзстандарт» агентлиги бош директорига таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Бюронинг ходимлари ва ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармаларидаги вакиллари «Ўзстандарт» агентлиги бош директори томонидан, белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюронинг ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармаларидаги вакиллари Бюро директорига ва тегишли ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармаси раҳбарига бўйсунади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюро ходимларининг функционал вазифалари «Ўзстандарт» агентлиги томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Бюро «Ўзстандарт» агентлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармалари раҳбарлари Бюрога мазкур Низом билан юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва ўз вақтида бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сон қарорига 9-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Хавфсизлигини тасдиқлаш талаб этиладиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш ва уларни унинг ташқарисига чиқариш тартибини тасдиқлаш ҳақида» 1994 йил 12 августдаги 409-сон қарорининг 1-банди ва қарорга 2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 8-сон, 38-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларини тўлиқ ёки қисман ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1998 йил 16 апрелдаги 161-сон қарорига 2-илованинг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбоши ва қарорга 2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 63-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тузилмасини такомиллаштириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 5 августдаги 373-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 77-модда):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2-банднинг тўртинчи—олтинчи хатбоши тегишли равишда учинчи — бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 3-банддаги «ўринбосарлари» ва «лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар» сўзлари тегишли равишда «ўринбосари» ва «лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тўғрисидаги низомда (3-илова):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-банднинг иккинчи хатбошидаги ва 8-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошидаги «Стандартлаштириш тўғрисида» сўзларидан олдин «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида» сўзлари қўшилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-банднинг «а» кичик бандига қуйидаги таҳрирдаги иккинчи — олтинчи хатбошилар қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан киритилган техник регламентларни ишлаб чиқиш дастури лойиҳалари бўйича умумлашган таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколати доирасида, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг умумий ва махсус регламентларни ишлаб чиқиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради ва ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига умумий техник регламентларни тасдиқлаш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек ушбу регламентларни бекор қилиш тўғрисида таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколати доирасида умумий ва махсус техник регламентларга риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатлар давлат фондини шакллантиради»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида эксперт комиссияни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколати доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ишлаб чиқилган умумий ва махсус техник регламентларни экспертиза қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколати доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ишлаб чиқилган махсус техник регламентларни тасдиқлаш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек ушбу регламентларни бекор қилиш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бош директорнинг бир нафар ўринбосари бўлади. Бош директорнинг ўринбосари мақомига кўра вазир ўринбосарига тенглаштирилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзстандарт» агентлигининг бош директори Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади. «Ўзстандарт» агентлиги бош директорининг ўринбосари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-банддаги «ўринбосарлари» сўзи «ўринбосари» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи хатбошидаги «ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди» ва «ўз ўринбосарлари» сўзлари тегишли равишда «ўз ўринбосари ваколатини белгилайди» ва «ўз ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикасининг «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тартиб-таомиллари соддалаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2006 йил 6 апрелдаги ЎРҚ-31-сон Қонуни) 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сон қарорига илова 1-бандининг «б» кичик банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 9-сон, 66-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.