Ҳужжат кучини йўқотган 06.11.2005 11.12.1996 йилдаги ПФ-1658-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 11.12.1996 йилдаги ПФ-1658-сон
Kuchga kirish sanasi
11.12.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 06.11.2005
Ҳужжат 08.01.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КОРХОНАЛАРНИНГ БАНКРОТЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИКНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика комиссиялари ва кенгашлари фаолиятини тартибга солиш тўғрисида»ги 2005 йил 6 ноябрдаги ПФ-3675-сонли Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш учун ташкилий-ҳуқуқий ва иқтисодий шарт-шароитларни таъминлаш, корхоналар банкротлигининг олдини олишга, иқтисодий ночор корхоналарга нисбатан банкротлик ва судгача санациялаш тартиб-қоидаларини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирларни мувофиқлаштириш, шунингдек кредиторлар ҳамда акциядорларнинг манфаатлари ва мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Фармоннинг 1-банди ҳамда иловаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 23 июлдаги ПФ-2342-сонли Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 7-сон, 170-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ҳукумат комиссияси зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналарнинг молиявий аҳволини мустаҳкамлашга ва улар банкрот бўлишининг олдини олишга қаратилган давлат сиёсатини ўтказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устав жамғармасида давлат улуши бор, ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарздор бўлган иқтисодий ночор хўжалик юритувчи субъектлар бўйича қарорлар қабул қилиб, банкротлик тартиб-қоидасини жорий этиш ҳақидаги таклифларни хўжалик судига киритиш;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкротликка олиб келган ғайриқонуний хатти-ҳаракатларни содир этган шахсларнинг жавобгарлигини кўриб чиқиш ва шунга оид қарорлар қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарздор корхонага нисбатан санацияни ўтказишнинг асосий принциплари ва тартибини, вакил қилинган органлар ва ташкилотларни уни ўтказишда қатнашиш шартларини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналарни санациялашга йўналтириладиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг еттинчи ва саккизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сонли Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устав жамғармасида давлат улуши бўлган корхоналар банкротлиги тартиб-қоидалари амалга оширилишини назорат қилиш;
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устав жамғармасида давлат улуши бўлган иқтисодий ночор корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларини маълум муддатга тўхтатиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилиш, бу қарор кейинчалик Вазирлар Маҳкамасининг қарори ёки фармойиши билан тасдиқланиши шарт.
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузурида иқтисодий ночор корхоналар тўғрисидаги ишлар бўйича Қўмита (бундан буён — Қўмита) ташкил қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 30 августдаги ПФ-3306-сонли Фармони таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 8-сон, 121-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилаб қўйилсинки, Қўмита:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги давлат бошқарув органи ҳуқуқларига эга бўлган мустақил таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 30 августдаги ПФ-3306-сонли Фармони таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 8-сон, 121-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи бўлиб хизмат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устав жамғармасида давлат улуши бўлган иқтисодий ночор хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш чоғида давлат манфаатларини ифода этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча мулкчилик шаклидаги иқтисодий ночор корхоналарнинг банкротлиги ёки судгача санацияси тартиб-қоидаларини амалга ошириш чоғида кредиторларнинг манфаатлари ва акциядорлар (пайчилар)нинг мулкий ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди.
(4-банднинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар қўмита фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов қобилиятига эга бўлмаган, зарар кўриб ишлайдиган ва иқтисодий ночор корхоналарни аниқлаш мақсадида устав жамғармасида давлат улуши бўлган корхоналар молиявий ҳолатининг мониторингини юритиш;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунини қўлланишдан келиб чиқадиган жараёнларни амалга ошириш мақсадида меъёрий ва услубий базани яратиш борасидаги ишларни ташкил қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устав жамғармасида давлат улуши бор, ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарздор бўлган корхонани судгача санациялаш ёки банкрот деб топиш тўғрисида илтимосномаларни, банкротликнинг ташқи белгиларига эга бўлган корхоналарни қайтадан ташкил этиш ва тугатиш механизми бўйича, таклифларни банкротлик ва санация масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредиторларнинг банкрот корхонага нисбатан даъволари қондирилишига кўмаклашиш, банкротлик ва судгача санациялаш тартиб-қоидаларини амалга ошириш чоғида акциядорлар /пайчилар/нинг мулкий ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устав жамғармасида давлат улуши бўлган иқтисодий ночор корхоналар, уларнинг миқдорлари ҳамда йиғилиб қолган қарзларининг турлари бўйича маълумотлар базасини яратиш;
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сонли Фармонига мувофиқ 5-банднинг тўртинчи, бешинчи ва саккизинчи хатбошилари янги таҳрирда ва олтинчи, еттинчи ва тўққизинчи хатбошилари ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкротлик хавфини бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда хўжалик юритувчи субъектларга шартнома асосида ёрдам кўрсатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қўмитага қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устав жамғармасида давлат улуши бўлган иқтисодий ночор корхоналарни қайта ташкил этиш дастурларини тузишда иштирок этиш;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устав жамғармасида давлат улуши бўлган ва хўжалик суди томонидан банкрот деб топилган корхоналар бўйича тугатиш ишларини амалга оширишда қатнашиш;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов қобилиятини йўқотган корхоналарни судгача санациялашни, банкрот корхоналарнинг суд санацияси, ташқи бошқарувини ташкил қилиш ҳамда тугатиш учун ажратилган Санациялаш жамғармаси маблағларини тасарруф этиш;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколати доирасида ижро этиш учун мажбурий бўлган қарорлар ва норматив ҳужжатлар чиқариш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликда белгиланган тартибда солиқ органлари, иқтисодиёт ва статистика органларидан устав жамғармасида давлат улуши бўлган корхоналарнинг иқтисодий ночорлиги ҳақидаги маълумотларни олиш ;
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспертизаларни ўтказиш, ночор қарздорларни тугатиш ёки корхоналарни санациялаш режаларини ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар, аудиторлик ташкилотларининг мутахассислари ҳамда баҳоловчиларни жалб этиш.
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қўмита қўзғатилган даъволар бўйича хўжалик судларининг кўриб чиқиши учун киритиладиган ишлар бўйича бож тўлашдан озод қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қўмита ҳузурида корхоналарни санациялаш жамғармаси тузилиб, унинг манбалари қуйидагилардан иборат қилиб белгилансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан Меҳнат вазирлиги тенг улушларда бир йўла қўшадиган 100 млн. сўм;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулки объектларини хусусийлаштиришдан тушадиган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ихтиёрида қоладиган улушнинг 5 фоизи миқдоридаги маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари, халқаро иқтисодий ва молиявий ташкилотлар шартнома асосида ихтиёрий равишда қўшадиган маблағлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодий ночор корхоналар иши бўйича қўмита мансабдор шахслардан корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти ҳақидаги материаллар тақдим қилинмагани ёки ўз вақтида тақдим қилинмагани учун ундириб олинадиган жарималар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкрот корхоналарни ким ошди савдоси орқали давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан, кредиторларнинг талаби қондирилган тақдирда мулкнинг баҳоланиш ва сотилиш қиймати ўртасидаги фарқдан тушган маблағларнинг бир қисми.
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 23 июлдаги ПФ-2342-сонли Фармонига мувофиқ бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 7-сон, 170-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси Қўмитанинг таклифларига мувофиқ устав жамғармасида давлат улуши бўлган қарздор корхоналарнинг иқтисодий ночорлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш чоғида зарур бўладиган ана шундай қарздорлар тўғрисидаги ахборот белгиланган тартибда мазкур Қўмитага тақдим этилишини таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддат ичида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналарни банкротликка олиб келган корхона раҳбарларининг маъмурий-жиноий жавобгарлигини ошириш тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳозир амалда бўлган қонун ҳужжатларини ушбу Фармонга мувофиқ ҳолга келтириш ҳақидаги таклифларни киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур Фармонни рўёбга чиқариш юзасидан қарор қабул қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1996 йил 11 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-1658-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 1-сон, 8-модда; 1999 й., 7-сон, 170-модда; 2003 й., 8-сон, 121-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда; 2005 й., 17-18-сон, 127-модда)