14.04.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2217
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 14.04.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2217
Kuchga kirish sanasi
24.04.2011
Ҳужжат 24.04.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банклар ва уларнинг филиалларида инспекция (текшириш) ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 5-6-сон, 54-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банклар ва уларнинг филиалларида инспекция (текшириш) ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1999 йил 22 майда 227-сон билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг инспекция ўтказувчи таркибий бўлинмалари томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиалларида инспекция (текшириш) ўтказиш тартиби тўғрисида низом» (янги таҳрирда) (рўйхат рақами 889, 2000 йил 4 февраль) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 12 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8/1-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 12 мартдаги 8/1-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банклар ва уларнинг филиалларида инспекция (текшириш) ўтказиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда) ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 5-6-сон, 54-модда) қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон «2011 — 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан банклар ва уларнинг филиалларида инспекция (текширув) ўтказиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Марказий банк молия-банк тизими барқарорлигини сақлаб туриш, омонатчилар, қарз олувчилар ва кредиторларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, банклар фаолиятини тартибга солиш ҳамда назорат қилиш борасидаги мақсад ва вазифаларини амалга ошириш учун банклар ва уларнинг филиалларида инспекция (текширув)лар ўтказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Банклар ва уларнинг филиалларида инспекция (текшириш) ўтказишни Марказий банк томонидан инспекция (текшириш) ўтказиш ваколати берилган унинг тегишли таркибий тузилмаси (бундан буён матнда текшириш ўтказувчи таркибий тузилма деб юритилади) амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
режали инспекция қилиш (текшириш) — банклар ва уларнинг филиалларини ҳақиқий молиявий аҳволини ва банк фаолиятига хос бўлган хавф-хатарларни бевосита жойига чиқиш орқали ўрганган ҳолда уларнинг фаолиятига умумий баҳо бериш мақсадида бир вақтда инспекция (текшириш) ўтказилишини кўзда тутувчи назорат тури;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масофадан назорат қилиш — муаммоларни бошланғич даврида аниқлаш мақсадида банклар томонидан Марказий банкка тақдим этиладиган ҳисоботлар таҳлили, шу жумладан, уларнинг молиявий ҳолатининг мониторингига асосланган назорат тури;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат тартибидаги текшириш — банк ва (ёки) унинг филиалларида текшириш ўтказувчи таркибий тузилма томонидан аввалги инспекция (текшириш)да аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этилиши аҳволини назорат қилиш мақсадида амалга ошириладиган текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
режадан ташқари текшириш — банк ва (ёки) унинг филиалларида текшириш ўтказувчи таркибий тузилма томонидан ўтказиладиган йиллик текширишлар режасига киритилмаган текшириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Текшириш ўтказувчи таркибий тузилма томонидан банклар ва уларнинг филиаллари фаолиятини текширишнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банклар ва уларнинг филиалларини молиявий ҳолатига баҳо бериш, уларнинг фаолиятида мавжуд бўлган хавф-хатарларни, омонатчилар, қарз олувчилар ва кредиторлар манфаатлари ҳимояси таъминланганлигини аниқлаш ва баҳо бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банклар ва уларнинг филиаллари фаолиятига хос таваккалчиликни баҳолаш, иқтисодий нормативларга риоя қилиниши, уларга белгиланган меъёрларнинг тўғри ҳисобланиши аҳволини текшириш. Бунда ташқи омилларнинг банк молиявий ҳолатига таъсирини аниқлаш нуқтаи назаридан ҳамда банк капитали, активлари сифати, бошқаруви, даромадлари ҳамда ликвидлилигига баҳо беришда «CAMEL(S)» тизимига мувофиқ ҳолда текшириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банклар ва уларнинг филиалларида бухгалтерия аппаратининг тузилиши, бухгалтерия иши ва ҳужжат айланишини ташкил этилиши, бухгалтерия ҳисобининг умумий қоидаларига риоя этилиши, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини тўғри юритилиши ва ҳаққонийлиги, капитал, активлар, мажбуриятлар, пул оқими, асосий воситалар ҳисобининг ва балансдан ташқари ҳисобварақларнинг бухгалтерия андозалари тамойилларига мос равишда юритилиши ҳамда банк молиявий ҳолатига фоиз ставкаси, чет эл валюта курси, кредит, ликвидлилик, таваккалчилик ва бошқа омилларнинг таъсирини алоҳида текшириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аввалги инспекция (текшириш) натижалари бўйича аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этилишини таъминлаш ҳамда банк рейтингини белгилаш юзасидан таклифлар бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банклар ва уларнинг филиалларида ички назоратни жорий этиш ҳамда амалга оширилиши аҳволини текшириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банклар ва уларнинг филиаллари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилиниши аҳволини текшириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Текшириш ўтказувчи таркибий тузилма банклар ва уларнинг филиаллари фаолиятини қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда текширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Текшириш ўтказувчи таркибий тузилманинг банклар ва уларнинг филиалларида ўтказилган инспекция (текшириш) ҳисоботи фақат Марказий банк томонидан ўзининг таркибий бўлинмаларига банклар ва уларнинг филиаллари фаолиятини назорат қилиш мақсадида берилади, инспекция (текшириш) ҳисоботини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда учинчи шахслар эътиборига етказиш ҳоллари бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Банклар ва уларнинг филиалларида ўтказилган инспекция (текшириш) ҳисоботи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайинланган тафтишларни ҳамда молиявий ҳисоботларнинг ташқи аудит текширувини ўтказиш мажбуриятидан озод этмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Инспекция (текширув)ларнинг турлари, даврийлиги ва муддати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Банклар ва уларнинг филиалларини инспекция қилиш (текшириш) қуйидаги турларга бўлинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
режали инспекция қилиш (текшириш);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат тартибида текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
режадан ташқари текшириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Режали инспекция (текшириш)лар режа асосида ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ҳар бир банк фаолияти йилда бир маротаба режали инспекция (текшириш)дан ўтказилади, қонун ҳужжатларида бошқа муддатлар кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Режали инспекция (текшириш) даври аввалги инспекция (текшириш) даври тугаган санадан навбатдаги инспекция (текшириш) бошланган ойнинг биринчи санасигача бўлган даврни қамраб олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Охирги икки йил давомида барқарор молиявий ҳолатга (шу давр давомида рейтинги «CAMEL(S)» тизимига мувофиқ бирга тенг бўлган ҳолат) эга бўлган, ушбу даврда барча иқтисодий нормативларга риоя қилиб келган, назорат тартибида ўтказилган текширишлар натижаси бўйича қониқарли баҳоланган ҳамда ташқи аудит текширувининг ижобий хулосасига эга бўлган банклар фаолияти икки йилда бир марта режали инспекция қилиниши (текширилиши) мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Режали инспекция (текшириш)лар ва режадан ташқари текширишлар давомида аниқланган хато ва камчиликларни банклар ва уларнинг филиаллари томонидан бартараф этилиши устидан назорат тартибида текширишлар ўтказиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Режадан ташқари текширишлар банклар ва уларнинг филиаллари фаолиятининг алоҳида масалалари бўйича ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қуйидаги ҳолларда режадан ташқари текширувлар ўтказилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг текширув ўтказиш тўғрисидаги тегишли қарорлари асосида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масофадан назорат қилиш натижаларига кўра банклар молиявий ҳолатининг барқарор эмас деб топилиши ва омонатчилар ҳамда кредиторлар манфаатларига хавф-хатар туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар мавжудлигида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банклар ва уларнинг филиаллари томонидан қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳақида Марказий банкка келган маълумотлар, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахслар мурожаатлари асосида.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Инспекция (текшириш) муддати 30 календарь кундан ошмаслиги лозим. Алоҳида ҳолларда инспекция (текшириш) муддати Марказий банк фармойиши асосида узайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Инспекция (текшириш) муддати банк томонидан амалга ошириладиган операциялар ҳажми, унинг филиаллари тармоғининг кенглигини инобатга олган ҳолда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Инспекция (текшириш) ўтказишни режалаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Банклар ва уларнинг филиалларида инспекция (текшириш) ўтказиш режаси календарь йили бошлангунга қадар тузилади ва Марказий банк Бошқаруви томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Инспекция (текшириш)лар ўтказиш режаси тасдиқлангандан сўнг ташкил топган банклар ва уларнинг филиаллари фаолиятининг режали инспекцияси (текшируви) кейинги календарь йил режасига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Инспекция (текшириш)ларни режалаштиришда масофадан назорат қилиш натижалари бўйича хулосалари инобатга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда масофадан назорат қилиш натижалари асосида банкларнинг молиявий кўрсаткичларида салбий ҳолатлар кузатилиши, молиявий ҳолатининг ёмонлашуви аниқланганда, тасдиқланган режага белгиланган тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Инспекция (текшириш)ни ташкил этиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Банклар ва уларнинг филиалларида режали инспекция (текширув) Марказий банкнинг фармойиши асосида ҳар бир банк бўйича алоҳида тайинланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда банклар ва уларнинг филиалларини режали инспекция қилиш (текшириш) Марказий банкнинг фармойишига илова қилинадиган тегишли инспекция (текшириш) саволномасига мувофиқ банк операциялари танлов асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Назорат тартибидаги ва режадан ташқари текширувлар Марказий банк ёки унинг ҳудудий Бош бошқармаларининг фармойишлари асосида тайинланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Банклар ва уларнинг филиалларини инспекция (текшириш)дан ўтказувчи текширув гуруҳининг таркиби ва унинг раҳбари, бажариладиган ишлар ҳажми ва хусусияти, филиаллар тармоғининг кенглиги инобатга олинган ҳолда Марказий банк фармойишига илова тариқасида тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Зарур ҳолларда инспекция (текшириш) ўтказувчи текширув гуруҳи таркибига банклар ва бошқа ташкилотларнинг малакали мутахассислари жалб қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Текширув гуруҳи раҳбари ушбу гуруҳга раҳбарлик қилади, унинг ишини ташкил этади ва мувофиқлаштиради, текширув гуруҳи аъзоларининг билими ва тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Текширув гуруҳи раҳбари ушбу гуруҳ аъзолари томонидан тақдим этилган маълумотларни таҳлил қилади, умумлаштиради ва инспекция (текшириш) ҳисоботини тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Текширув гуруҳининг инспекция (текшириш) тайинланган банк ҳамда унинг филиаллари томонидан мазкур Низомда белгиланган талабларни ўз вақтида ёки умуман бажармаслик инспекция (текшириш) ўтказилишига қаршилик кўрсатилган деб ҳисобланади ва бундай ҳолат далолатнома билан расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Далолатнома текширув гуруҳи раҳбари ҳамда инспекция (текшириш) тайинланган банк ёки унинг филиали раҳбари, бош бухгалтери ёки бошқа ходимлари томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда банк ёки унинг филиали раҳбари, бош бухгалтери ёки бошқа ходимлари далолатномани имзолашдан бош тортган ҳолларда, далолатнома текширув гуруҳи раҳбари ва текширув гуруҳнинг камида бир аъзоси томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Далолатнома икки нусхада тузилади ва бир нусхаси инспекция (текшириш) тайинланган банк ва унинг филиалига маълумот учун, иккинчиси эса инспекция (текшириш)ни тайинлаган Марказий банкка ёки унинг ҳудудий Бош бошқармаси бошлиғига тегишли чоралар кўриш учун топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Банклар ва уларнинг филиалларини инспекция (текшириш)дан ўтказувчи текширув гуруҳининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Текширув гуруҳи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инспекция (текшириш) ўтказилаётган банк ва унинг филиаллари фаолияти билан боғлиқ биноларга ва хизмат хоналарига эркин кириб чиқиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автоматлаштирилган банк ва ахборот тизимларидан зарур маълумотларни танлаш режимида фойдаланиш ҳамда ушбу маълумотларнинг электрон нусхаларини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инспекция (текшириш) ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳужжатларнинг асл нусхалари ва бошқа ахборотларни талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банклар ва уларнинг филиаллари раҳбари ва ходимларидан инспекция (текшириш) ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳар қандай ҳужжатларнинг асл нусхаларидан нусха олиш, лозим бўлганда эса ҳужжатлар нусхаларини имзоланган, муҳр билан тасдиқланган, рақамланган ва тикилган ҳолда тақдим этилишини талаб қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк ва унинг филиалларининг раҳбарлари ва ходимлари билан суҳбатлар ўтказишга, улардан инспекция (текшириш) давомида пайдо бўладиган масалалар бўйича маълумотлар ва тушунтиришлар олиш, шунингдек қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмаганлик ёки уларни талаб даражасида бажармаслик ҳолатлари юзасидан ёзма тушунтиришлар талаб қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инспекция (текшириш) ҳисоботини банк ва унинг филиаллари раҳбарлари ёки ходимлари имзолашдан бош тортганда ёки уни имзолаш асоссиз кечиктирилганда текширув гуруҳи раҳбари ва аъзолари томонидан имзо қўйилиб, бу ҳақда Марказий банк раҳбариятига билдиришнома киритиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текширув гуруҳи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Текширув гуруҳи қуйидагиларга мажбурдир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инспекция (текшириш) ўтказиш ҳуқуқини берувчи барча зарур ҳужжатларни тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инспекция (текшириш) давомида текширилаётган банк ва унинг филиаллари жорий фаолиятини амалга оширишига халақит бермаслик;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инспекция (текширув) ҳисоботининг бир нусхасини текширилаётган банк ёки унинг филиали ихтиёрида қолдириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инспекция (текшириш)ни ўз вақтида ҳамда сифатли ўтказилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инспекция (текшириш) давомида ўзларига маълум бўлган банк, тижорат ва хизмат сирини ташкил этувчи маълумотларни учинчи шахсларга ошкор этмаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текширишларни рўйхатга олиш китобига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ёзув киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инспекция (текшириш) давомида банк ва унинг филиалларидан фойдаланиш учун олинган ҳужжатлар ва мулкларни бут сақланишини ҳамда инспекция (текшириш) якунлангандан сўнг қайтарилишини таъминлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текширув гуруҳи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Инспекция (текшириш) тайинланган банк ва унинг филиалларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Инспекция (текшириш) тайинланган банк ва унинг филиаллари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текширув гуруҳидан Марказий банкнинг текшириш ўтказиш тўғрисидаги фармойишини ҳамда уларнинг хизмат гувоҳномаларини кўрсатишни талаб қилиш ва танишиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инспекция (текшириш) ўтказиш учун асосга эга бўлмаган шахсларнинг инспекция (текшириш) ўтказишига йўл қўймаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз фаолиятлари инспекция қилиниши (текширилиши) тўғрисидаги тегишли ахборотга эга бўлиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инспекция (текширув) ҳисоботининг бир нусхасини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунда белгиланган тартибда инспекция (текшириш) натижалари устидан шикоят қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банклар ва уларнинг филиаллари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Инспекция (текшириш) тайинланган банк ва унинг филиаллари қуйидагиларга мажбур:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текширув гуруҳига инспекция (текшириш) ўтказиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текширув гуруҳига амалий ёрдам кўрсатиш учун бириктириладиган ходимларни тайинлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инспекция (текшириш) ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳужжатларнинг асл нусхалари ва бошқа ахборотларни бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инспекция (текшириш) ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳар қандай ҳужжатларнинг асл нусхаларидан нусха бериш, лозим бўлганда эса ҳужжатлар нусхаларини имзоланган, муҳр билан тасдиқланган, рақамланган ва тикилган ҳолда тақдим этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банклар ва уларнинг филиаллари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммаларига олишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Инспекция (текшириш) натижаларини расмийлаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Банк ва унинг филиалларида ўтказилган инспекция (текширув) натижаси инспекция (текшириш) ҳисоботида акс эттирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Инспекция (текшириш) ҳисоботи уч нусхада тузилиб, уларнинг ҳар бири текширув гуруҳи раҳбари ва аъзолари, инспекция (текшириш) ўтказилган банк ёки унинг филиали раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Банк ва (ёки) унинг филиали раҳбари ёхуд бош бухгалтери инспекция (текшириш) ҳисоботини имзолашни рад этган тақдирда, уларнинг бу ҳақдаги асослантирилган фикр ва эътирозлари баён этилган тушунтириш хати тақдим этилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Инспекция (текшириш) ҳисоботини банк ва (ёки) унинг филиали раҳбари ёхуд бош бухгалтери томонидан имзолашнинг рад этилиши инспекция (текшириш) ҳисоботини Марказий банкнинг Банкларда ўтказилган текшириш ҳисоботларини кўриб чиқувчи ишчи органига тақдим этилмаслигига асос бўлмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Марказий банкнинг Банкларда ўтказилган текшириш ҳисоботларини кўриб чиқувчи ишчи органи имзоланмаган инспекция (текшириш) ҳисоботини кўриб чиқиш жараёнида банк ва (ёки) унинг филиали раҳбари ёхуд бош бухгалтери тушунтириш хатида келтирилган асосланган фикр ва эътирозларни инобатга олиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Марказий банкнинг фармойиши асосида ўтказилган банклар ва уларнинг филиалларидаги инспекция (текшириш) ҳисоботи қуйидагиларга тақдим этилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банклар ёки уларнинг филиалларига — инспекция (текшириш) давомида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф қилиш ҳамда уларга келгусида йўл қўйилмаслигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банкнинг Банкларда ўтказилган текшириш ҳисоботларини кўриб чиқувчи ишчи органига — инспекция (текшириш) натижаси бўйича аниқланган хато ва камчиликларни келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, уларни бартараф қилиш ҳамда келгусида такрорланмаслик чораларини кўриш бўйича тегишли қарор қабул қилиш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банкнинг Банкларни инспекция қилиш департаментига маълумот учун.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Марказий банкнинг тегишли ҳудудий Бош бошқармасининг фармойиши асосида ўтказилган банклар ва уларнинг филиалларидаги инспекция (текшириш) ҳисоботи қуйидагиларга тақдим этилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкларнинг филиалларига — инспекция (текшириш) давомида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф қилиш ҳамда уларга келгусида йўл қўйилмаслигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига — банк филиалларида ўтказилган текширишлар натижаларини кўриб чиқувчи ишчи орган йиғилишида хато ва камчиликларни келиб чиқиш сабабларини муҳокама қилиш, уларни бартараф қилиш ҳамда келгусида такрорланмаслик чораларини кўриш учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банкнинг Банкларни инспекция қилиш департаментига маълумот учун.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Инспекция (текшириш) ўтказиш давомида банк ва (ёки) унинг филиалида зудлик билан тегишли чоралар қўлланилишини тақозо қиладиган ҳолатлар аниқланганда, текширув гуруҳи томонидан инспекция (текшириш) муддати тугашини кутмаган ҳолда оралиқ далолатнома тузилади ва Марказий банкка тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.