Ҳужжат кучини йўқотган 11.12.2025 28.02.2011 йилдаги 50-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.02.2011 йилдаги 50-сон
Kuchga kirish sanasi
28.02.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 11.12.2025
Ҳужжат 28.02.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

МАКТАБДАН ТАШҚАРИ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сонли ««Келажак» марказлари фаолиятини тартибга солишга қаратилган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахснинг баркамол камол топишига, ўсиб келаётган авлоднинг ижодий қобилиятларини аниқлаш ва ривожлантиришга, ўқувчиларга меҳнатсеварликни сингдиришга, шунингдек уларнинг бўш вақтдан оқилона фойдаланишига йўналтирилган мактабдан ташқари ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг фаолият кўрсатаётган мактабдан ташқари таълим муассасаларининг сонини ва тузилмасини такомиллаштириш ҳамда унинг асосида ҳар бир туман ва шаҳарда биттадан «Баркамол авлод» болалар марказини, шунингдек биттадан вилоят болалар марказини, Қорақалпоғистон Республикасида эса республика болалар марказини ва Тошкент шаҳрида — техник, бадиий ижодиёт, ўлкашунослик ва экология бўйича учта республика болалар марказларини — улар тегишли равишда туманлар, шаҳарлар ва вилоятлар ҳокимликларига бўйсундирилган ҳолда — ҳаммаси бўлиб 215 та болалар марказини шакллантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Баркамол авлод» туман (шаҳар) болалар марказлари, вилоят (Қорақалпоғистон Республикасида республика маркази) ва Тошкент шаҳар болалар марказларининг, шунингдек учта «Баркамол авлод» республика болалар марказларининг намунавий тузилмалари 1, 2 ва 3-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар «Баркамол авлод» болалар марказларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларнинг эҳтиёжлари ва қизиқишларига мувофиқ уларнинг ижодий ва бадиий қобилиятларини ривожлантириш, уларнинг фойдали дам олишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатсеварликни, касб тайёргарлигининг дастлабки уқув ва кўникмаларини сингдириш, фан ва техникани ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларига мувофиқ техник воситалар ва компьютер технологиялари ишини ўрганишни ташкил этган ҳолда болалар техник ижодкорлигини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болалар томонидан жонажон ўлка тарихи, археологик ва маданий мерос чуқур ўрганилиши, мамлакатимизнинг табиий бойликлари билан таништириш ҳамда экология ва атроф муҳит муҳофазаси соҳасидаги асосий билимларни эгаллаб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабдан ташқари таълим тизимига илғор педагогик усуллар ва методлардан, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг янги шаклларини кенг жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда «Баркамол авлод» марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 13 октябрдаги Ф-3509-сон фармойиши билан ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган, қуйидагиларни ўз ичига оладиган 2011 — 2014 йилларда «Баркамол авлод» болалар марказларини шакллантириш дастури тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 — 2014 йилларда «Баркамол авлод» болалар марказларини шакллантириш ва уларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича комплекс тадбирлар 4-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 — 2014 йилларда «Баркамол авлод» болалар марказларини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг асосий параметрлари 5-иловага мувофиқ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган жадвалга мувофиқ муддатларда умумтаълим мактаблари биноларининг алоҳида ўқув блокларида 78 та «Баркамол авлод» болалар маркази очилишини таъминласинлар, алоҳида кириш жойи мавжуд бўлишини ҳамда тўрттадан олтитагача тўгарак хоналарини ўқув жараёнига зарар етказмасдан зарур асбоб-ускуналар ва инвентарь билан тўлиқ жиҳозлашни назарда тутсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўгарак машғулотларини ўтказишга асосан умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқитувчилари 0,5 ставка бўйича ҳисоб-китобдан келиб чиқиб контракт асосида жалб этилишини ташкил этсинлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда мактабдан ташқари таълим муассасаларининг бўшаб қоладиган ходимларини ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, умумтаълим мактаблари биноларининг алоҳида ўқув блокларида ташкил этиладиган «Баркамол авлод» болалар марказларида электр энергиясини ҳисобга олишнинг алоҳида приборлари ўрнатилади, қолган коммунал харажатлар эса улар томонидан умумтаълим мактабларига молия органлари билан келишув бўйича қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Баркамол авлод» болалар марказларини мукаммал таъмирлаш, шунингдек уларни жиҳозлаш бўйича буюртмачи функцияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизматига юкланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурни амалга ошириш доирасида «Баркамол авлод» болалар марказларини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича ишларни молиялаштириш маҳаллий бюджетлар параметрларида кам самарали мактабдан ташқари таълим муассасаларини тугатиш ҳисобига бўшаб қоладиган мактабдан ташқари таълим муассасаларини молиялаштиришга назарда тутилган маблағлар ва ходимлар сонини мақбуллаштириш ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Баркамол авлод» болалар марказлари ташкил этиладиган бинолар ва иншоотларни мукаммал таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари ўз вақтида ишлаб чиқилишини, таъмирлаш ишларини тўлиқ тугаллаш ва объектларни белгиланган муддатларда топшириш шартлари билан танлов (тендер) савдолари ўтказилишини таъминласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи билан пудратчилар ўртасидаги шартнома мажбуриятлари бажарилиши ҳамда қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ таъмирлаш ишлари амалга оширилиши устидан доимий назорат ўрнатсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг «Баркамол авлод» болалар марказларида ўқиганлик учун вилоят марказлари, Нукус ва Тошкент шаҳарларида ойига энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида ва республиканинг бошқа туманлари (шаҳарларида) 5 фоиз миқдорида ота-она тўлови жорий этилиши, тушган маблағлар тўгарак ишлари учун зарур бўлган материаллар ва хом ашё сотиб олишга мақсадли йўналтирилиши ҳақидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда «Баркамол авлод» болалар марказларида болалар ўқиганлиги учун ота-она тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 28 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралдаги 50-сон қарорига
1-ИЛОВА

«Баркамол авлод» туман (шаҳар) болалар марказларининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ ШТАТ ТУЗИЛМАСИ

* Тўгараклар раҳбарлари сони тўгарак машғулотлари ҳажмига қараб белгиланади.

** Хизмат кўрсатувчи ходимлар сони норматив бўйича белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралдаги 50-сон қарорига
2-ИЛОВА

«Баркамол авлод» вилоят, Қорақалпоғистон Республикасида республика ва Тошкент шаҳар болалар марказларининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ ШТАТ ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Тўгараклар раҳбарлари сони тўгарак машғулотлари ҳажмига қараб белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Хизмат кўрсатувчи ходимлар сони норматив бўйича белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралдаги 50-сон қарорига
3-ИЛОВА

Уч йўналиш — техник ижодкорлик, бадиий ижодиёт, ўлкашунослик ва экология бўйича «Баркамол авлод» республика болалар марказларининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ ШТАТ ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Тўгараклар раҳбарлари сони тўгарак машғулотлари ҳажмига қараб белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Хизмат кўрсатувчи ходимлар сони норматив бўйича белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралдаги 50-сон қарорига
4-ИЛОВА

2011 — 2014 йилларда «Баркамол авлод» республика болалар марказларини шакллантириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КОМПЛЕКС ТАДБИРЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р Тадбирлар Бажариш муддати Масъул бажарувчилар
1.‎ «Баркамол авлод» болалар марказларини шакллантириш учун 215 та мактабдан ташқари муассасани аниқлаш, шу жумладан 137 таси фаолият кўрсатган муассасалардан ва 78 таси умумтаълим мактабларининг биноларидан фойдаланилган ҳолда ҳамда уларнинг тузилмаларини «Баркамол авлод» болалар марказларининг намунавий тузилмаларига мувофиқлаштириш. 2011 йил 10 мартгача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги
2.‎ Фаолият кўрсатувчи республика мактабдан ташқари таълим муассасалари негизида техник, бадиий ижодиёт, ўлкашунослик ва экология бўйича 3 та республика «Баркамол авлод» болалар марказларини шакллантириш. 2011 йил сентябрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги
3.‎ «Баркамол авлод» болалар марказлари тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. 2011 йил I чорак Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Камолот» ЁИҲ Марказий кенгаши
4.‎ Мактабдан ташқари таълим учун давлат талабларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. 2011 йил I чорак Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги
5.‎ «Баркамол авлод» болалар марказининг намунавий Уставини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. 2011 йил I чорак Адлия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги
6.‎ Болалар «Баркамол авлод» болалар марказида ўқиганлиги учун ота-она тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2011 йил март Молия вазирлиги
7.‎ «Баркамол авлод» болалар марказларини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг ҳар йилги аниқ йўналтирилган дастурларини шакллантириш ва тасдиқлаш. Белгиланган муддатларда ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги
8.‎ «Баркамол авлод» болалар марказлари объектларида мукаммал таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва танлов (тендер) савдолари ўтказиш. Йиллик аниқ йўналтирилган дастурлар тасдиқлангандан кейин икки ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Молия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси
9.‎ «Баркамол авлод» болалар марказларида тўгарак ишининг ҳар бир тури бўйича янги, замонавий ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш. 2011 йил сентябрь Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Бадиий академия, Республика «Ҳунарманд» бирлашмаси, «Камолот» ЁИҲ Марказий кенгаши
10.‎ «Баркамол авлод» болалар маркази фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича тўгаракларда машғулотлар олиб бориш учун умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқитувчиларини ўриндошлик бўйича контракт асосида жалб этиш. 2011 йилдан бошлаб Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази
11.‎ «Баркамол авлод» республика ва вилоят марказларида семинарлар ва қисқа муддатли тренинг-курслар ташкил этиш йўли билан ҳам «Баркамол авлод» болалар марказларининг, ҳам умумтаълим мактабларининг методистлари ва раҳбарлари малакасини ошириш дастурини тасдиқлаш. ҳар йили 1 февралгача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бадиий академия, Республика «Ҳунарманд» бирлашмаси
12.‎ Дастур доирасида бажариладиган тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ва Интернет тармоғида мунтазам ёритиш, «Баркамол авлод» болалар марказлари қатнашчиларининг ютуқлари ва муваффақиятлари тўғрисидаги материалларни эълон қилиш. Доимо Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Халқ таълими вазирлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралдаги 50-сон қарорига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 — 2014 йилларда «Баркамол авлод» болалар марказларини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг асосий
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПАРАМЕТРЛАРИ

объектлар сони

Минтақалар Ҳаммаси шу жумладан йиллар бўйича:
2011‎ 2012‎ 2013‎ 2014‎
Республика бўйича ҳаммаси 215‎ 30‎ 51‎ 64‎ 70‎
1. Қорақалпоғистон Республикаси 17‎ 2‎ 4‎ 5‎ 6‎
2. Андижон вилояти 18‎ 3‎ 4‎ 6‎ 5‎
3. Бухоро вилояти 14‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎
4. Жиззах вилояти 14‎ 1‎ 4‎ 4‎ 5‎
5. Қашқадарё вилояти 15‎ 3‎ 3‎ 4‎ 5‎
6. Навоий вилояти 11‎ 2‎ 3‎ 3‎ 3‎
7. Наманган вилояти 13‎ 3‎ 4‎ 3‎ 3‎
8. Самарқанд вилояти* 17‎ 3‎ 4‎ 4‎ 6‎
9.‎ Сурхондарё вилояти 16‎ 1‎ 3‎ 6‎ 6‎
10. Сирдарё вилояти 12‎ 1‎ 3‎ 4‎ 4‎
11. Тошкент вилояти 21‎ 3‎ 6‎ 5‎ 7‎
12. Фарғона вилояти* 19‎ 3‎ 4‎ 6‎ 6‎
13. Хоразм вилояти 13‎ 1‎ 4‎ 4‎ 4‎
14. Тошкент шаҳри 12‎ 2‎ 2‎ 4‎ 4‎
15.‎ Республика муассасалари 3‎ 0‎ 0‎ 2‎ 1‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ:

* Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидаги 20-мактаб ва Фарғона вилоятининг Бағдод туманидаги 2-мактаб Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига 2011 йилнинг мукаммал таъмирлаш дастурига киритилган. «Баркамол авлод» болалар марказларини мукаммал таъмирлаш бўйича ишлар ҳажми биноларнинг техник ҳолати бўйича нуқсонли далолатномалар асосида белгиланади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 9-сон, 89-модда; 2017 й., 20-сон, 361-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.05.2021 й., 09/21/331/0501-сон)