Ҳужжат кучини йўқотган 15.01.2019 26.03.1996 йилдаги ПФ-1414-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 26.03.1996 йилдаги ПФ-1414-сон
Kuchga kirish sanasi
26.03.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 15.01.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ИШЛАШИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сонли «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қимматли қоғозлар бозорининг ишлаш самарадорлигини ошириш ва уни давлат йўли билан тартибга солиш, унинг қатнашчилари фаолиятини мувофиқлаштириш, сармоядорларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сонли Фармонига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 36-сон, 477-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш Маркази қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи этиб белгилансин.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 36-сон, 477-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш Маркази:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 36-сон, 477-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, назорат қилиш ва тартибга солиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозлар бозорида касбга доир фаолиятни лицензиялайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвесторларнинг ҳамда қимматли қоғозлар эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозлар бозорини ва унинг иштирокчилари фаолиятини шакллантириш ҳамда тартибга солиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозлар бозорида касб фаолиятини амалга оширишга бўлган талабларни, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари мутахассисларига нисбатан малакавий талабларни белгилайди, уларни аттестациядан ўтказади ва малака аттестатларини беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эмиссион қимматли қоғозларни (давлатникидан ташқари) муомалага чиқариш қоидаларини, қимматли қоғозлар билан бўладиган битишувларни рўйхатга олиш қоидаларини, қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларни ҳисобга олиш ва ҳисобот стандартларини, қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини ва қимматли қоғозлар билан бўладиган битишувларнинг ҳисоб регистрини юритиш тартибини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари, қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бажарилиши устидан назоратни амалга оширади ва қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳоллари аниқланганда улар юзасидан хулосалар чиқаради ҳамда бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради, қоидабузарларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ санкциялар қўллайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операциялар хатарини чекловчи шахсий маблағлар етарлилиги ва бошқа кўрсаткичларнинг мажбурий нормативларини, шунингдек давлатникидан ташқари қимматли қоғозлар операциялари бўйича ҳужжатларни сақлаш муддатларини белгилайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 октябрдаги ПФ-4045-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 44-45-сон, 440-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш Марказининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва маҳаллий бошқарув органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал ва нопрофессионал қатнашчилари, уларнинг бирлашмалари (уюшмалари), шунингдек Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларнинг фуқаролари ижро этишлари учун мажбурий ҳисобланади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 36-сон, 477-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Марказининг бошлиғи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайинланади.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 36-сон, 477-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 октябрдаги ПФ-4045-сонли Фармони билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 44-45-сон, 440-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг, Республика «Тошкент» фонд биржасининг қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларига маслаҳат-аудиторлик ва ахборот хизматларини кўрсатувчи ноҳукумат Агентлигини ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларига маслаҳат-аудиторлик ва ахборот хизматларини кўрсатувчи Агентликка хусусийлаштиришдан тушаётган маблағлар ҳисобидан 20 миллион сўм миқдорида қайтариб олинмайдиган бир йўла молиявий ёрдам берсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддат ичида мазкур Агентликни тузиш тўғрисидаги зарур таклифларни киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори ишлашини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Марказининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида бир ҳафта муддат ичида қарор қабул қилиб, Марказнинг структурасини ва унинг тўғрисидаги Низомни тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 октябрдаги ПФ-4045-сонли Фармони билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 44-45-сон, 440-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1996 йил 26 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-1414-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 3-сон, 30-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 44-45-сон, 440-модда; 2013 й., 36-сон, 477-модда)