26.03.2002 йилдаги 98-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.03.2002 йилдаги 98-сон
Kuchga kirish sanasi
26.03.2002
Ҳужжат 26.03.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Осиё тараққиёт банки иштирокида «Гулистон, Жиззах ва Қарши шаҳарларининг сув таъминоти тизимини такомиллаштириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, тармоқнинг ишлаб чиқариш инфратузилмасини замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш, минтақалар аҳолисини сифатли ичимлик суви таъминлашни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Директорлар Кенгаши «Гулистон, Жиззах ва Қарши шаҳарларининг сув таъминоти тизимини такомиллаштириш» лойиҳасини (кейинги ўринларда «Лойиҳа» деб аталади) амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига тўлов муддати 25 йил, шу жумладан имтиёзли даври беш йил бўлган кредит берилишини маъқуллаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзкоммунхизмат» агентлиги кредит маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши ҳамда лойиҳанинг амалга оширилиши учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция даври (2002 — 2006 йиллар)да фоизлар ва воситачилик ҳақи Осиё тараққиёт банкининг кредити ҳисобига қопланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007 йил 1 январдан бошлаб асосий қарзни қоплаш, кредит бўйича воситачилик ҳақи ва фоизлар тўлаш билан боғлиқ харажатлар Гулистон, Жиззах ва Қарши шаҳарлари «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармалари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Сирдарё, Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари ва коммунал-фойдаланиш бирлашмалари, Гулистон, Жиззах ва Қарши шаҳарлари ҳокимликлари «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармаларининг ўз маблағлари, бюджетдан ташқари жамғармалар ҳамда вилоятлар ва шаҳарлар бюджетлари захира жамғармалари, шунингдек манфаатдор корхоналар ва ташкилотлар маблағлари ҳисобига Лойиҳани молиялаштиришда қатнашишни таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредитни қайтариш графиги 1, 1а, 1б, 1в-иловаларга* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1, 1а, 1б, 1в-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳани амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш кенгаши таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Лойиҳа бўйича батафсил техник-иқтисодий ҳамда муҳандислик-лойиҳа ҳужжатларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда кредит маблағларини жамлаш ва қайтариш тартиби ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши учун масъулият «Ўзкоммунхизмат» агентлигига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Осиё тараққиёт банки билан Кредит битимини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ўртасидаги Қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директори «Ўзкоммунхизмат» агентлиги билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги Лойиҳа битимини, шунингдек Гулистон, Жиззах ва Қарши шаҳарлари ҳокимликлари билан келишган ҳолда кўрсатиб ўтилган шаҳарларнинг «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармалари билан Қайта кредитлаш тўғрисидаги битимларни имзолашга вакил қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги Кредит битими, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ўртасидаги Қайта кредитлаш тўғрисидаги битим бўйича бир ҳафта муддатда юридик хулоса берсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ва Молия вазирлиги 2003 — 2006 йилларга инвестиция дастурини шакллантиришда Лойиҳани амалга ошириш учун молиялаштиришда марказлаштирилган манбалар ҳисобига ҳар йили 0,2 млн.АҚШ доллари миқдорида капитал қўйилмалар лимитини назарда тутсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бир ой муддатда белгиланган тартибда 7 кишидан иборат Лойиҳани бошқариш гуруҳини ташкил этсин, шунингдек Гулистон, Жиззах ва Қарши шаҳарлари ҳокимликлари билан келишган ҳолда жойларда ҳар бири 5 кишидан иборат Лойиҳани амалга ошириш гуруҳларини ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Осиё тараққиёт банки ўртасида эришилган келишувга, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ ва Божхона кодексларига мувофиқ Лойиҳа доирасида инвестиция даври мобайнида бевосита етказиб берувчилар ва пудратчилардан харид қилинадиган товарлар (бажариладиган ишлар, хизматлар) Ҳукуматнинг Лойиҳани амалга оширишдаги улуши сифатида солиқ тўловлари, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар ва божхона тўловлари (ягона ижтимоий тўлов ва божхонада расмийлаштириш учун йиғимлар бундан мустасно) тўлашдан озод қилиниши маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг буюртманомаларига биноан мазкур Лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга белгиланган тартибда кириш визалари консуллик йиғимлари ундирмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг буюртманомаларига биноан Лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга, уларни давлат божлари тўлашдан озод қилган ҳолда, кўп марталик визаларнинг берилишини ва муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2002 йил 26 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
98-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 мартдаги 98-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Осиё тараққиёт банки иштирокида «Гулистон, Жиззах ва Қарши шаҳарларининг сув таъминоти тизимини такомиллаштириш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштириш кенгаши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.‎ Тўлаганов К.Н.‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раҳбари‎
2.‎ Хўжаев Б.Э.‎ Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосари‎
3.‎ Абдураҳмонов М.С.‎ Молия вазирининг ўринбосари‎
4.‎ Исроилов А.Х.‎ Сирдарё вилояти ҳокими‎
5.‎ Яманқулов У.Я.‎ Жиззах вилояти ҳокими‎
6.‎ Ҳамидов Б.С.‎ Қашқадарё вилояти ҳокими‎
7.‎ Вафоев Ш.А.‎ Вазирлар Маҳкамаси Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаментининг гуруҳ раҳбари‎
8.‎ Исроилов Ж.И.‎ Вазирлар Маҳкамаси Қурилиш ва қурилиш материаллари саноати, уй-жой-коммунал хўжалиги, транспорт ва алоқа комплексининг етакчи мутахассиси‎
9.‎ Холмуҳамедов У.О.‎ «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг бош директори, Кенгашнинг масъул котиби‎
Кейинги таҳрирга қаранг.