Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
БОЛАЛИ ОИЛАЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИ КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 25 январдаги ПФ-3017-сонли «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашни кучайтириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(муқаддима ва 1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 10 декабрдаги ПФ-1657-сонли Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 1-сон, 7-модда)
2. 1996 йил 1 апрелдан бошлаб бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш учун ҳар ойлик нафақалар миқдорлари кўпайтирилсин ва улар энг кам ойлик иш ҳақининг 150 фоиз миқдорида белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3, 4, 5 ва 6-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 10 декабрдаги ПФ-1657-сонли Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 1-сон, 7-модда)
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 4 март,
ПФ-1383-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 3-сон, 22-модда; 1997 й., 1-сон, 7-модда)