04.01.2011 йилдаги ЎРҚ-278-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 04.01.2011 йилдаги ЎРҚ-278-сон
Kuchga kirish sanasi
05.01.2011
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатаси томонидан 2010 йил 2 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2010 йил 3 декабрда маъқулланган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги 754-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 38-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 118-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) 2-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2-модда. Табиатни муҳофаза қилиш объектлари ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Табиатни муҳофаза қилиш объектлари (ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, атмосфера ҳавоси) ифлосланишдан, бузилишдан, зарарланишдан, ориқлаб кетишдан, вайрон бўлишдан, йўқ бўлиб кетишдан, нооқилона фойдаланишдан муҳофаза этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар жумласига давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, табиат боғлари, давлат табиат ёдгорликлари, айрим табиий объектлар ҳамда мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган ҳудудлар, муҳофаза этиладиган ландшафтлар, айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудлар, давлат биосфера резерватлари, давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар киради»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) 45-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Чиқиндиларни аҳоли пунктлари ерларида, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларда ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларда, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш объектларига ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга зарар етказиш таҳдиди келиб чиқиши мумкин бўлган бошқа жойларда сақлаш ва бундай жойларга кўмиб ташлаш тақиқланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) 47-модданинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«табиатни муҳофаза қилиш объектлари ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ҳуқуқий режимини бузганликда»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) 48-модданинг биринчи қисмидаги «алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудларга» деган сўзлар «муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 июлдаги ЎРҚ-1076-сонли Қонунига асосан 2-модданинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 31 октябрь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.07.2025 й., 03/25/1076/0672-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) 202-модда биринчи қисмининг диспозициясидаги «махсус қўриқланадиган табиий ҳудудлардаги» деган сўзлар «муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номи ва биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«204-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг режимини бузиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг режимини бузиш кўп миқдорда зарар етказилиши ёки бошқача оғир оқибатларга сабаб бўлса»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи қисмининг диспозициясидаги «Алоҳида» деган сўз чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«82-модда. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг режимини бузиш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи қисми диспозициясининг ўзбекча матнидаги «тартибини» деган сўз «режимини» деган сўз билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи қисми диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, табиат боғлари, давлат табиат ёдгорликлари, айрим табиий объектлар ҳамда мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган ҳудудлар, муҳофаза этиладиган ландшафтлар, айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудлар, давлат биосфера резерватлари ҳамда давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар режимини бузиш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) 261-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «давлат қўриқхоналари ва давлат миллий табиат боғларининг муҳофаза қилиш ходимлари» деган сўзлар «давлат қўриқхоналарининг, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг, табиат боғларининг, давлат биосфера резерватларининг қўриқлаш ходимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) 284-модданинг учинчи қисмидаги «алоҳида қўриқланадиган табиий ҳудудларнинг» деган сўзлар «муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 31 октябрдаги ЎРҚ-987-сонли Қонунига асосан 5-модданинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 2 февраль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2024 й., 03/24/987/0873-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги 543-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 1, 12-модда; 2000 йил, № 5-6,153-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) 11-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Давлат қўриқхоналарида, давлат табиат ёдгорликларида, табиат боғларининг ва давлат биосфера резерватларининг қўриқхонага айлантирилган зоналарида ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди, илмий мақсадларда фойдаланиш бундан мустасно. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимлик турларини тайёрлаш (йиғиш) ман этилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) 23-модданинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этиш».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги 545-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 1, 14-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 12, 472-модда) 30-моддасининг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этиш».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 598-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 82-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 12, 472-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) 5-модданинг олтинчи хатбошисидаги «алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудлар эгаллаган ерлар» деган сўзлар «табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) 8-модданинг 4 ва 5-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«4) табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар — муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эгаллаган, устувор экологик, илмий, маданий, эстетик, рекреация ва санитария-соғломлаштириш аҳамиятига молик ерлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар — моддий маданий мерос объектлари жойлашган ерлар»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) 12-модда тўртинчи қисмининг 4-бандидаги «алоҳида» деган сўз чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи қисмидаги «шунингдек алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудларнинг ерларида» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларда ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларда қидирув ишларини амалга оширишга рухсатнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва ваколатли органлар томонидан берилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) 29-модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошисидаги «табиат, тарих ва маданиятга тааллуқли давлат ёдгорликларини» деган сўзлар «давлат табиат ёдгорликларини, шунингдек моддий маданий мерос объектларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) 59-модданинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«6) муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ерлари»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) 9-боб қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«9-боб. Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71-модда. Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар таркиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эгаллаган ерлардан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар моддий маданий мерос объектлари жойлашган ерлардан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ерларни табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар жумласига киритиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72-модда. Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига давлат қўриқхоналарининг, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг, табиат боғларининг, давлат табиат ёдгорликларининг, айрим табиий объектлар ҳамда мажмуаларни сақлаб қолиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш учун мўлжалланган ҳудудларнинг, муҳофаза этиладиган ландшафтларнинг, айрим табиий ресурсларни бошқариш учун мўлжалланган ҳудудларнинг, давлат биосфера резерватларининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларга табиатни муҳофаза қилиш мақсадлари учун берилган ерлари киради. Мазкур ерларда уларнинг белгиланган мақсадига зид бўлган ҳар қандай фаолият тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга салбий таъсирнинг олдини олиш мақсадида давлат қўриқхоналари, буюртма қўриқхоналар ва давлат табиат ёдгорликлари атрофида уларнинг режимига риоя этилишини таъминлашга зарарли таъсир этадиган хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият чекланган ёки тақиқланган ҳолда муҳофаза зоналари ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73-модда. Соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган ерлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига касалликларнинг олдини олишни ва уларни даволашни ташкил этиш учун қулай табиий омилларга, шифобахш ҳамда соғломлаштириш хоссаларига эга бўлган, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли юридик шахсларга фойдаланишга берилган ерлар киради. Мазкур ерларда уларнинг белгиланган мақсадига зид бўлган ҳар қандай фаолият тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолининг даволаниши ва дам олиши учун зарур шароитларни, шунингдек табиий шифобахш ҳамда соғломлаштириш хоссалари муҳофаза қилинишини таъминлаш мақсадида соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган ерларда курорт табиий ҳудудларнинг режими белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74-модда. Рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига туризмни ва аҳолининг оммавий дам олишини ташкил этиш учун яроқли географик ва иқлим шароитларига эга бўлган, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларга доимий фойдаланишга ёки ижарага берилган ерлар киради. Мазкур ерларда уларнинг белгиланган мақсадига зид бўлган ҳар қандай фаолият тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75-модда. Тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар жумласига тегишли юридик шахсларга доимий фойдаланишга берилган моддий маданий мерос объектларининг ерлари киради. Мазкур ерларда уларнинг белгиланган мақсадига зид бўлган ҳар қандай фаолият тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Моддий маданий мерос объектининг ўзгартирилиши мумкин бўлмаган ўзига хос хусусиятларини ва унинг тарихий муҳитини сақлаб қолиш мақсадида унга туташ ҳудудда муҳофаза зоналари, иморатлар қуришни ва хўжалик фаолиятини тартибга солиш зоналари, муҳофаза этиладиган табиий ландшафт зоналар белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларни ажратиш ва улардан фойдаланиш, уларга туташ ҳудудларда муҳофаза зоналарини, иморатлар қуришни ва хўжалик фаолиятини тартибга солиш зоналарини, муҳофаза этиладиган табиий ландшафт зоналарни белгилаш ва уларни муҳофаза қилиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) 79-модданинг биринчи қисмидаги «алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудларнинг ерлари» деган сўзлар «табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) 86-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«сувни муҳофаза қилиш зоналари, қирғоқбўйи минтақалари, сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари, ер усти ва ер ости сувларининг ҳосил бўлиш зоналари, курорт табиий ҳудудлар зоналари, давлат биосфера резерватлари зоналари, давлат қўриқхоналари, буюртма қўриқхоналар, давлат табиат ёдгорликлари, моддий маданий мерос объектлари, сув ташламалари, йўллар, трубопроводлар, алоқа ва электр узатиш линиялари атрофида муҳофаза зоналари белгиланиши муносабати билан уларнинг ҳуқуқлари чекланганда»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) 87-модданинг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этиш учун ер участкалари берилганда».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган «Ўрмон тўғрисида»ги 770-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 122-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) 11-модданинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«давлат ўрмон хўжалиги органлари билан келишилган ҳолда юридик ва жисмоний шахсларга давлат ўрмон фонди участкаларини бериш, бундан ўрмонларнинг дарёлар, кўллар, сув омборлари ва бошқа сув объектлари соҳиллари бўйлаб ўтган тақиқланган минтақалари, ўрмонларнинг овланадиган қимматли балиқлар увилдириқ сочадиган жойларни муҳофаза қилувчи тақиқланган минтақалари, сув таъминоти манбаларини санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш зоналаридаги ўрмонлар, давлат қўриқхоналарининг, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг, табиат боғларининг, умумдавлат аҳамиятига молик буюртма қўриқхоналарнинг, умумдавлат аҳамиятига молик курорт табиий ҳудудларнинг, давлат биосфера резерватларининг, давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ўрмонлари мустасно»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) 15-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Белгиланган мақсади ва бажарадиган вазифаларига мувофиқ ўрмонлар қуйидаги қўриқланиш тоифаларига киритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрмонларнинг дарёлар, кўллар, сув омборлари ва бошқа сув объектлари соҳиллари бўйлаб ўтган тақиқланган минтақалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрмонларнинг овланадиган қимматли балиқлар увилдириқ сочадиган жойларни муҳофаза қилувчи тақиқланган минтақалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эрозиядан сақлайдиган ўрмонлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрмонларнинг темир йўллар ва автомобиль йўллари ёқалаб ўтган иҳота минтақалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чўл ва чала чўл зоналарининг ўрмонлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳар ўрмонлари ва ўрмон-боғлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарлар, бошқа аҳоли пунктлари ва саноат марказларининг кўкаламзорлаштирилган зоналари атрофидаги ўрмонлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув таъминоти манбаларини санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш зоналаридаги ўрмонлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоҳида қимматга эга бўлган ўрмонлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғоқчилик зоналаридаги ўрмонлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрмонларнинг мевали дарахтзорлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат қўриқхоналарининг ўрмонлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг ўрмонлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиат боғларининг ўрмонлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртма қўриқхоналарнинг ўрмонлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
курорт табиий ҳудудларнинг ўрмонлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат биосфера резерватларининг ўрмонлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ўрмонлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий ёки тарихий аҳамиятга эга бўлган ўрмонлар»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) 21-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги «алоҳида» деган сўз чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) 26-модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўрмонларнинг темир йўллар ва автомобиль йўллари ёқалаб ўтган иҳота минтақаларида, чўл ва чала чўл зоналарининг ўрмонларида асосий фойдаланишдаги дарахтларни ўрмон ҳолатини яхшилаш мақсадида кесишга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрмонларнинг дарёлар, кўллар, сув омборлари ва бошқа сув объектлари соҳиллари бўйлаб ўтган тақиқланган минтақаларида, ўрмонларнинг овланадиган қимматли балиқлар увилдириқ сочадиган жойларни муҳофаза қилувчи тақиқланган минтақаларида, эрозиядан сақлайдиган ўрмонларда, шаҳар ўрмонлари ва ўрмон-боғларида, шаҳарлар, бошқа аҳоли пунктлари ва саноат марказларининг кўкаламзорлаштирилган зоналари атрофидаги ўрмонларда, сув таъминоти манбаларини санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш зоналаридаги ўрмонларда, алоҳида қимматга эга бўлган ўрмонларда, ёнғоқчилик зоналаридаги ўрмонларда, ўрмонларнинг мевали дарахтзорларида, табиат боғларининг ўрмонларида (уларнинг қўриқхонага айлантирилган зоналари бундан мустасно), курорт табиий ҳудудларнинг ўрмонларида, давлат биосфера резерватларининг ўрмонларида (уларнинг қўриқхонага айлантирилган зоналари бундан мустасно), илмий ёки тарихий аҳамиятга эга бўлган ўрмонларда фақат оралиқ фойдаланишдаги кесишга (ўрмон парвариши ва санитария мақсадида кесишга) йўл қўйилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) 27-модда иккинчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўрмонларнинг дарёлар, кўллар, сув омборлари ва бошқа сув объектлари соҳиллари бўйлаб ўтган тақиқланган минтақаларида, эрозиядан сақлайдиган ўрмонларда, сув таъминоти манбаларини санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш зоналаридаги ўрмонларда, алоҳида қимматга эга бўлган ўрмонларда, ёнғоқчилик зоналаридаги ўрмонларда, давлат қўриқхоналарининг ўрмонларида, шунингдек белгиланган режимга мувофиқ табиат боғларининг, буюртма қўриқхоналарнинг, курорт табиий ҳудудларнинг, давлат биосфера резерватларининг ўрмонларида мол боқишга йўл қўйилмайди».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 24 февралдаги ЎРҚ-1036-сонли Қонунига асосан 11-модданинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 25 августдан — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.02.2025 й., 03/25/1036/0173-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрда қабул қилинган «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги 171-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1-2, 19-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда) 5-моддаси биринчи қисмининг саккизинчи хатбошисидаги ва 6-моддасининг биринчи қисмидаги «алоҳида» деган сўз чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 февралдаги ЎРҚ-676-сонли Қонунига асосан 2021 йил 23 майдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 03/21/676/0142-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган «Чиқиндилар тўғрисида»ги 362-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 4-5, 72-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 604-модда) 22-моддасининг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Чиқиндиларни аҳоли пунктлари ерларида, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларда ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларда, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш объектларига ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга зарар етказиш таҳдиди келиб чиқиши мумкин бўлган бошқа жойларда сақлаш ва бундай жойларга кўмиб ташлаш тақиқланади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 7 январдаги ЎРҚ-601-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 4 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎРҚ-278-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 1-2-сон, 1-модда; 2017 й., 24-сон, 487-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон; 22.02.2021 й., 03/21/676/0142-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2024 й., 03/24/987/0873-сон; 24.02.2025 й., 03/25/1036/0173-сон; 30.07.2025 й., 03/25/1076/0672-сон)