07.01.2011 йилдаги 6-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.01.2011 йилдаги 6-сон
Kuchga kirish sanasi
07.01.2011
Ҳужжат 28.02.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахс ташкил этмасдан хусусий тадбиркорлик фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, жисмоний шахслар 2011 йил 1 апрелдан бошлаб ушбу қарор билан тасдиқланган Рўйхатга киритилмаган фаолият турларини амалга ошириши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари ва давлат солиқ хизмати органлари фаолият турлари бўйича хусусий тадбиркорларга рухсатномалар расмийлаштириш ва уларни давлат рўйхатидан ўтказишда ушбу қарор билан тасдиқланган Рўйхатга қатъий амал қилсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси, хусусий тадбиркорлар фаолиятининг таҳлилини ҳисобга олган ҳолда, зарур ҳолларда Вазирлар Маҳкамасига мазкур қарор билан тасдиқланган Рўйхатни кенгайтириш ёки ундан фаолият турларини чиқариб ташлаш бўйича таклифлар киритсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 7 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р‎

Фаолият турининг номи‎

I‎ Чакана савдо:‎
1‎ Озиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш (ўсимлик мойи, алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини сотишдан ташқари)‎
2‎ Деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чакана сотиш ‎
3‎ Ноозиқ-овқат товарларини чакана сотиш (нефть маҳсулотларининг барча турларини, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар ёхуд бундай материаллар қўлланилган буюмларни, кино ва видео маҳсулотларини, янги импорт автомобиллар ва фармацевтика товарларини сотиш бундан мустасно)

3-1.‎

Газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш‎‎
4‎ Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини чакана сотиш (турғун шохобчаларда аралаш савдо қилиш)‎
5 Товарларни импорт қилиш ва чакана сотиш*
II‎

Қонун ҳужжатларида белгиланган рўйхат бўйича ҳунармандчилик фаолияти.

II‎I‎ Маиший хизматлар, II бўлимда назарда тутилганларидан ташқари:‎
6‎ Сартарошлик хизматлари, маникюр, педикюр, косметолог хизматлари ва шунга ўхшаш бошқа хизматлар‎
7‎ Кир ювиш, қуруқ ва кимёвий тозалашни ташкил этиш, шунингдек дазмоллаш хизматлари‎
8‎ Гилам ва гилам буюмларини таъмирлаш ва тозалаш‎
9‎ Тикув, мўйна, чарм ва трикотаж буюмларни, бош кийимларни, тўқимачилик галантереясидан тикилган буюмларни таъмирлаш ва тикиш, шу жумладан дераза ва эшик пардалари тикиш, трикотаж буюмларни тўқиш.
10‎ Ҳайвонлар терилари, мўйна, тўқимачилик, чарм буюмлар ва бошқа буюмларни ошлаш ва бўяш‎
11‎ Якка буюртмалар бўйича пойабзал тайёрлаш ва тикиш, пойабзални таъмирлаш, бўяш ва тозалаш‎
12‎ Атторлик буюмларини тайёрлаш ва таъмирлаш‎
13‎ Бижутерия ва жевакларни тайёрлаш ва таъмирлаш‎
14‎ Калитлар тайёрлаш
15‎ Металл ва тунука буюмлар тайёрлаш ва таъмирлаш‎
16‎ Мотам гулчамбарлари, сунъий ранглар, гирлянд тайёрлаш‎
17‎ Тўсиқлар, ҳайкаллар, металлдан ясалган гулчамбарларни тайёрлаш ва таъмирлаш‎
18‎ Ёғочдан (мебелдан ташқари) ва алюминий (пластик) профилдан эшик, дераза ва бошқа буюмлар тайёрлаш.
19‎ Инвентарни (хўжалик, спорт, балиқчилик ва ҳоказо инвентарь) таъмирлаш ва тайёрлаш
20‎ Кесувчи буюмлар ва асбобларни чархлаш‎
21‎ Мебелни йиғиш ва таъмирлаш‎
22‎ Мусиқа асбобларини таъмирлаш ва созлаш‎
23‎ Якка буюртма бўйича қимматбаҳо металлардан ва тошлардан заргарлик буюмларини ясаш, шунингдек заргарлик буюмларини таъмирлаш
24‎ Оптика, соатларни таъмирлаш ва ўймакорлик ишлари‎
25‎ Радиоэлектрон аппаратлар, маиший машиналар, маиший приборлар, офис машиналари ва ҳисоблаш техникасини таъмирлаш, ўрнатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш‎
26‎ Транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, шу жумладан транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш хизматларининг бошқа турлари (акустик тизимлар ва қўриқлаш сигналларини таъмирлаш ва ўрнатиш, ювиш, текислаш, кузовга ҳимоя ва безак қопламалари қоплаш, салонни тозалаш ва шунга ўхшаш бошқа хизматлар)‎
27‎ Санитария-техника хизматлари ва пайвандлаш ишлари‎
28‎ Шиша ва ойналарни қирқиш, шишага бадиий ишлов бериш‎
29‎ Биноларга ойна ўрнатиш хизматлари‎
30‎ Жамоат ҳожатхоналари хизматлари‎
31‎ Ҳаммом ва сауна хизматлари‎
32‎ Турар жойларни йиғиштириш хизматлари‎
33‎ Ҳовлилар ва боғларга қараш хизматлари, шунингдек кўкаламзорлаштириш ишлари‎
34‎ Боғлар, полизлар ва дов-дарахтларни зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилиш‎
35‎ Видеога олиш ва фотосуратга олиш хизматлари ‎
35-1‎ Хўжалик моллари ва уй-рўзғор буюмларини (мебель, идиш-товоқлар, хўжалик, спорт, балиқчилик анжомлари, маиший техника, приборлар ва бошқаларни) ижарага бериш.‎
IV‎ Фаолиятнинг бошқа турлари:‎
36‎ Миллий ширинликлар, нон-булка ва қандолатчилик маҳсулотлари, поп-корн, фрезерда музқаймоқ, салатлар ва тузламалар тайёрлаш ва сотиш, шунингдек уй шароитларида ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ажратилган махсус жойларда ўтириш жойлари ташкил этмасдан доналаб сотиладиган таомларнинг айрим турларини тайёрлаш.
37‎ Ўлчов воситалари тайёрлаш ва уларни прокатга бериш‎
38‎ Қурилиш, таъмирлаш ва безаш бўйича алоҳида ишларни бажариш (капитал қурилиш, қурилиш-монтаж ишлари бўйича юридик шахсларга хизмат кўрсатишдан ташқари)‎
39‎ Репетиторлик хизматлари ‎
40‎ Таржима хизматлари, таҳрир хизматлари‎
41‎ Болаларнинг ўйинчоқ автоматлари билан боғлиқ хизматлар‎
42‎ Ахборотнинг криптографик ҳимояси воситаларини лойиҳалаш, яратиш, ишлаб чиқариш, сотиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш ‎
43‎ Дизайн бўйича хизматлар (график, интерьер, мебель ва ҳоказолар), шунингдек чизмачилик-графика ишлари шунингдек рассомлик санъати‎
44‎ Компьютер дастурларини ишлаб чиқиш хизматлари, компьютер ўйинларини ташкил этиш, шунингдек компьютер ёрдамида матнларни териш ва босиб чиқариш хизматлари, матндан нусха олиш ва кўпайтириш билан боғлиқ хизматлар‎
45‎ Ташриф қоғозлари ва таклифнома билетларини тайёрлаш ва босиш‎
46‎ Муқовалаш ишлари‎
47‎ Рекламани ишлаб чиқиш ва жойлаштириш‎
48‎ Суғурта агентлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар‎
49‎ Тўйлар, юбилейлар ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш ‎
50‎ Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида гастрол-концерт фаолиятини амалга ошириш‎
51‎ Тантанали маросимларни ташкил этиш хизматлари (тўй, юбилей, туғилган кун ва ҳоказолар)‎
52‎ Кўйлак ва костюмларни, шунингдек уларга аксессуарларни прокатга бериш‎
53‎ Ижтимоий хизматлар (болалар, беморлар ва кекса кишиларга қараш хизматлари)‎
54‎ Жисмоний тарбия-соғломлаштириш фаолияти (шейпинг, аэробика, спорт секциялари, саломатлик гуруҳлари), тренерлик хизматлари‎
55‎ Тўгараклар ташкил этиш ва юритиш‎
56‎ Тулумни шишириш хизматлари (таксидермик ишлар)‎
57‎ Тегирмонларда донни майдалаш (тозалаш) хизматлари ‎
58‎ Мол сўйиш хизматлари‎
59‎ Уй ҳайвонларига қараш хизматлари‎
60‎ Ветеринария фаолияти‎
61‎ Юкларни автомобиль транспортида ташиш‎
62‎ Йўловчилар ва юкларни дарё транспортида ташиш‎
63‎ Ўсимлик, ҳайвонлар ва минераллардан тайёрланган доривор хом ашёни етиштириш, йиғиштириш, тайёрлаш, қадоқлаш ва улгуржи сотиш‎
64‎ Гуллар ва декоратив дарахтлар етиштириш ва сотиш‎
65‎ Аквариум балиқлари, декоратив қушлар ва бошқа ҳайвонларни кўпайтириш ва сотиш‎
66‎ Шиша идишлар ва иккиламчи хом ашёни қабул қилиш хизматлари (металл чиқиндиларидан ташқари)‎
67.‎ Риэлторлик фаолияти.‎
68.‎ Жисмоний ва юридик шахсларга махсус техникадан (тракторлар, автокранлар, бульдозерлар, экскаваторлар ва бошқалардан) фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш.‎‎
69.‎ Илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишлар учун пудрат шартномаси бўйича ишларни бажариш.‎‎
70.‎ Матрицали принтерлар ва алфавит-рақам ёзадиган қурилмалар учун бўёвчи тасмаларни тайёрлаш ва қайта ишлаш.‎‎
71.‎ Қоғозлар ва скоросшивателлар учун конвертлар, папкалар тайёрлаш.‎‎
72.‎ Телекоммуникациялар операторларига, провайдерларига воситачилик хизматлари кўрсатиш (салоҳиятли абонентларни излаш, абонентлар ёки хизматлар кўрсатувчилар билан абонентлик шартномалари тузиш ва уларга маълумот-ахборот хизмати кўрсатиш, хизмат кўрсатувчиларнинг хизмати учун тўловларни қабул қилиш).‎‎
73.‎ Ташкилотлар учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (хом сут, сабзавотлар, мевалар, асал, тери ва мўйна) тайёрлаш бўйича хизматлар.‎‎
74.‎ Пахта (илгари истеъмолда бўлган) ва жун тозалаш ҳамда титиш хизматлари. ‎‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Товарларнинг турлари туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари томонидан бериладиган чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган рухсатномада, шунингдек давлат солиқ хизмати органлари томонидан берилган тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган якка тадбиркорнинг рўйхатдан ўтказиш (рухсат бериш) тартиботлари варақасида кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Агар якка тадбиркор фаолиятнинг асосий турига нисбатан ёрдамчи ҳисобланган фаолиятни амалга оширса, қатъий белгиланган солиқ фаолиятнинг бир тури учун тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Рўйхатга киритилган фаолият турлари юридик шахс шаклидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Рўйхат доирасида ўз фаолиятини амалга оширадиган хусусий тадбиркорлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланишлари мумкин.
(рўйхат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 февралдаги 56-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 85-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланишни тартибга солиш тўғрисида» 2002 йил 4 июндаги 197-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 30-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2002 йил 22 октябрдаги 363-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 10-сон, 60-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланишни тартибга солиш тўғрисида» 2002 йил 4 июндаги 197-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида» 2002 йил 5 ноябрдаги 380-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 66-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектлари — фақат юридик шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган фаолиятнинг айрим турлари рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида» 2003 йил 11 мартдаги 129-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 23-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон қарорига 32-илованинг 8-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турларини амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида» 2006 йил 9 мартдаги ПҚ-303-сон қарори)» 2006 йил 29 майдаги 98-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 38-модда) илованинг 3-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 7 сентябрдаги 190-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 9-сон, 65-модда) 3-илованинг 2-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чигит етказиб бериш механизмини ҳамда ўсимлик ёғи ва ёғ-мой маҳсулотлари сотишни тартибга солиш тўғрисида» 2006 йил 31 майдаги ПҚ-360-сон қарори)» 2007 йил 27 февралдаги 42-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 2-3-сон, 12-модда) илованинг 4-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сон қарори)» 2007 йил 27 апрелдаги 85-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 4-сон, 21-модда) илованинг 4-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида» 2008 йил 24 мартдаги ПҚ-843-сон қарори)» 2008 йил 12 июндаги 128-сон қарорига илованинг 1-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақат юридик шахс шаклида ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириладиган фаолиятнинг айрим турлари рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1047-сон қарори)» 2009 йил 7 мартдаги 58-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 3-сон, 16-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Истеъмол товарлари (хизматлар)нинг айрим турларини ишлаб чиқариш ва сотишни тартибга солиш тўғрисида» 2009 йил 9 июлдаги 190-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 55-модда) илованинг 1-банди.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 1-2-сон, 8-модда; 2011 й., 14-сон, 137-модда, 40-сон, 414-модда; , 2012 й., 8-9-сон, 85-модда; 12-сон, 130-модда; 2014 й., 12-сон, 138-модда, 31-сон, 380-модда, 48-сон, 568-модда; 2015 й., 31-сон, 411-модда; 2016 й., 52-сон, 601-модда; 2017 й., 18-сон, 325-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон, 01.08.2018 й., 09/18/595/1598-сон, 08.08.2018 й., 09/18/631/1638-сон, 23.10.2018 й., 09/18/850/2085-сон; 12.02.2019 й., 09/19/112/2597-сон; 10.07.2020 й., 09/20/433/1140-сон; 19.04.2021 й., 09/21/221/0350-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2021 й., 07/21/5144/0548-сон, 23.11.2021 й., 09/21/707/1088-сон; 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон; 24.08.2023 й., 09/23/411/0649-сон; 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон; 04.09.2024 й., 09/24/535/0679-сон; 11.02.2025 й., 09/25/76/0124-сон; 01.03.2025 й., 09/25/126/0205-сон; 27.10.2025 й., 09/25/673/0980-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон; 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)