Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЭКСПОРТ ҚИЛИШ ТАҚИҚЛАНГАН БУЮМЛАР ВА МАҲСУЛОТЛАРНИНГ ОЛИБ ЧИҚИБ КЕТИЛИШИГА ҚАРШИ КУРАШНИ КУЧАЙТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 16 апрелдаги ПФ-1988-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Маҳсулотлар ва буюмларнинг қонунга хилоф равишда олиб чиқиб кетилишига қарши курашни кучайтириш, олиб қўйилган товар-моддий бойликларни мусодара қилишни тартибга солиш ҳамда уларни сотиш масалаларини тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Барча турдаги моллар (майда ва йирик қорамоллар, чўчқа, от, зотдор чорва) ҳамда паррандалар, гўшт ва гўшт маҳсулотларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетиш тақиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 20 мартдаги ПФ-1410-сон Фармонига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1996 й., 3-сон, 27-модда)
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхона бошқармасига ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар божхона хизматларига Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 25 июлдаги 287-сон қарори (7-илова) билан экспорт қилиш тақиқланган буюмлар ва маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетиш чоғида уларни мусодара этиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи берилсин.
2. Ўзбекистон Республикасининг Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Қ. Гатаулин) ва Адлия вазирлиги (С. Мирсафоев) экспорт қилиш тақиқланган товарлар ҳамда маҳсулотларни мусодара этиш тартибини 10 кун муддат ичида тайёрлаб, тасдиқласинлар.
3. Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишли божхона хизматларининг қарорлари асосида 10 кун муддат ичида мусодара этилган товар-моддий бойликлар баҳоланиши ва сотилишини таъминласинлар.
4. Адлия вазирлиги икки ҳафта муддат ичида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига қўшимчалар тўғрисидаги Қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига тақдим этсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 4 январь,
ПФ-1354-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 1-2-сон, 1-модда; 3-сон, 27-модда)