23.11.2010 йилдаги 260-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.11.2010 йилдаги 260-сон
Kuchga kirish sanasi
23.11.2010
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«АҲОЛИ ЎРТАСИДА МИКРОНУТРИЕНТ ЕТИШМАСЛИГИ ПРОФИЛАКТИКАСИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳоли соғлиғини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширишни давом эттириш мақсадида ва Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида» 2010 йил 7 июндаги ЎРҚ-251-сонли Қонунини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилансинки, 2011 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида I нав буғдой уни ва ош тузи фақат микронутриентлар билан бойитилган ҳолда ишлаб чиқарилади ва сотилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига I нав буғдой уни ва ош тузи фақат микронутриентлар билан бойитилган ҳолда импорт қилинади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 декабрдаги 1035-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2019 й., 09/19/1035/4226-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрелдаги ПҚ-1096-сон қарори билан ташкил этилган Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ҳамда маънавий баркамол авлодни шакллантириш борасида олиб борилаётган ишларни янада кучайтириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш бўйича Ҳукумат комиссиясига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
микронутриент етишмаслиги профилактикаси соҳасидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан давлат бошқаруви органлари, шунингдек микронутриентлар билан бойитилган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган ва сотадиган корхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
микронутриентлар билан бойитилган озиқ-овқат маҳсулотлари жорий этилиши ва истеъмол қилинишини ҳисобга олган ҳолда аҳоли соғлиғи мустаҳкамланишини таъминлайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материалларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш бўйича қўшимча вазифалар юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Унни бойитиш Миллий дастури» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 11 августдаги ПҚ-153-сон қарори билан белгиланган тартиб сақлаб қолинсин. Унга мувофиқ I нав бойитилган буғдой уни ишлаб чиқарадиган корхоналарга микронутриентлар етказиб бериш олдиндан ҳақ тўланмасдан, кейинчалик корхоналар томонидан уларнинг сотиб олинишини таъминлаш учун микронутриентлар қийматига тенг миқдорда бойитилган ун сотилишидан олинган тушумни махсус ҳисоб рақамига ўтказган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги I нав буғдой унини ва ош тузини бойитиш учун зарур бўлган витамин-минерал аралашмалар ва бошқа товарлар ўз вақтида харид қилиниши ва республикага етказиб берилиши бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тузни йодлаштириш учун зарур бўлган микронутриентларни дастлабки харид қилиш бойитилган 1-навли буғдой унини сотишдан тушган жамланган маблағлар ҳисобига амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йодланган туз ишлаб чиқарувчи корхоналарга микронутриентларни етказиб бериш олдиндан ҳақ тўланмасдан амалга оширилади, йодланган тузни сотишдан тушган тушумнинг микронутриентларни харид қилишни таъминлаш учун уларнинг қийматига тенг бўлган бир қисми кейинчалик корхоналар томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Саломатлик-3» лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюросининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 февралдаги 50-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 79-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бойитилган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхоналар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда 2011 йил 1 январдан бошлаб ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган меъёрларга ва озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида микронутриентлар мавжуд бўлишининг тавсия этиладиган даражаларига мувофиқ микронутриентлар билан бойитилиши жараёни юзасидан назоратни таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Микронутриентлар билан бойитилган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишининг сифати ва сотилиши учун шахсий жавобгарлик корхоналар раҳбарлари зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Микронутриентлар билан бойитилиши керак бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган корхоналар ўз маҳсулотига улгуржи-сотиш нархларини белгилашда маҳсулотнинг микронутриентлар билан бойитилишига маблағлар харажатини ҳисобга олсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
озиқ-овқат маҳсулотларининг бошқа турларида микронутриентларнинг зарур даражаси мавжуд бўлиши бўйича маълумотлар таҳлили доимий асосда олиб борилишини, уларнинг якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига микронутриент билан бойитилиши керак бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатини кенгайтиришга оид таклифлар киритилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
озиқ-овқат маҳсулотлари белгиланган тартибда микронутриентлар билан бойитилиши бўйича давлат санитария назорати амалга оширилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг муайян гуруҳлари ўртасида микронутриентлар саплементациясига доир чора-тадбирлар амалга оширилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нодавлат нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари билан биргаликда аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси бўйича тушунтириш ишлари олиб борилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси бўйича доимий мониторинг ташкил этилишини ва амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлиги баҳоланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий ёки бошқа жиҳатдан микронутриентлар билан бойитилган тузни истеъмол қилиш тўғри келмайдиган шахслар учун микронутриентлар билан бойитилмаган туз ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмлари белгиланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги, «Ўздавдонинспекция», «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси бир ой муддатда ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган озиқ-овқат маҳсулотлари турлари учун техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни озиқ-овқат маҳсулотларини микронутриентлар билан бойитиш бўйича мажбурий талаблар мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 февралдаги 50-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 8-сон, 79-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 23 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
260-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 47-сон, 428-модда; 2016 й., 8-сон, 79-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2019 й., 09/19/1035/4226-сон)