Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХИЗМАТ ТУРАР ЖОЙЛАРИ ОЛИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА БЎЛГАН ШАХСЛАР РЎЙХАТИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг туман, шаҳар ички ишлар бўлим (бошқарма)лари бошлиқлари ҳамда шахсий таркиб бўйича махсус инспекция ходимлари учун улар хизмат ўтаётган ҳудудларда қулай яшаш шароитлари яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 27 январдаги 24-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 7-модда) билан тасдиқланган Хизмат турар жойлари олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхатида:
а) 16-банд «органларининг» сўзидан кейин «туман, шаҳар ички ишлар бўлим (бошқарма) лари бошлиқлари» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 17-банд «органларининг» сўзидан кейин «шахсий таркиб бўйича махсус инспекция ходимлари» сўзлари билан тўлдирилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 8 ноябрь,
247-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 44-45-сон, 384-модда)