Ҳужжат кучини йўқотган 13.06.2017 02.11.2010 йилдаги ПҚ-1426-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 02.11.2010 йилдаги ПҚ-1426-сон
Kuchga kirish sanasi
02.11.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 13.06.2017
Ҳужжат 02.11.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июндаги 5069-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Баркамол авлод йили» Давлат дастурига мувофиқ ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, иқтидорли ёшларни илмий фаолиятга жалб этиш, уларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2010 йилнинг 10 ноябридан бошлаб республиканинг олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг янгиланган тизими жорий этилсин, унда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аспирантура ўрнига — таълим муддати 3 йилдан иборат бўлган стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар институтини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
докторантура ўрнига — тадқиқот соҳасига қараб таълим муддати 2-3 йилдан иборат бўлган катта илмий ходим-изланувчилар институтини ташкил қилиш назарда тутилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фан ва технологиялар ривожини мувофиқлаштириш қўмитаси зиммасига идоравий мансублиги ҳамда мулкчилик шаклидан қатъи назар, республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази зиммасига олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг давлат аккредитацияси бўйича функцияни бажариш вазифаси юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда олий ўқув юртидан кейинги таълим тузилмасини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин, жумладан таълим олаётган аспирантлар ва докторантларни стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар ҳамда катта илмий ходим-изланувчилар лавозимларига ўтказсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилаб қўйилсинки, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларидаги стажёр-тадқиқотчи-изланувчи ва катта илмий ходим- изланувчи лавозимларига қабул қилиш ҳамда уларнинг таъминоти олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига, вазирликлар, идоралар ва муассасаларга ҳар йили мана шу мақсадлар учун ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга стажёр-тадқиқотчи-изланувчи ва катта илмий ходим-изланувчи тўғрисидаги низомда уларнинг асосий фаолияти ўзлари танлаган мавзуни ҳисобга олган ҳолда илмий изланишларни бажаришдан иборат эканлиги белгилаб қўйилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 2011 йилнинг 1 январидан бошлаб олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларининг стажёр-тадқиқотчи-изланувчилари учун стажёр-тадқиқотчининг лавозим оклади базавий миқдорига тенглаштирилган, катта илмий ходим-изланувчилар учун эса — фан номзоди илмий даражасига эга бўлган катта илмий ходимларнинг окладига тенглаштирилган миқдорларда лавозим окладлари белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2011 йилги ва шундан кейинги йиллар учун Давлат бюджетини шакллантиришда мазкур қарорга мувофиқ олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини молиялаштиришга зарур маблағларни назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда, ушбу қарор талабларини инобатга олган ҳолда, олий ўқув юртидан кейинги таълимни ташкил этиш бўйича янги норматив ҳужжатларни, жумладан Давлат таълим стандартлари ва олий ўқув юртидан кейинги таълимга қўйиладиган талабларни, олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг давлат аккредитациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва бошқаларни танқидий қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 2 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-1426-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 44-45-сон, 376-модда; 2014 й., 29-сон, 356-модда, 30-сон, 365-модда)