25.10.2010 йилдаги 234-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.10.2010 йилдаги 234-сон
Kuchga kirish sanasi
25.10.2010
Ҳужжат 16.06.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида», «Пиротехника буюмлари муомаласи тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласи соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ва хавфсизлиги таъминланишини назорат қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пиротехника буюмларидан фойдаланиш жойини, вақтини ва шарт-шароитларини олдиндан келишиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 206-сонли қарорига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/206/0406-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Комиссия икки ҳафта муддатда Комиссия тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий мансуб ташкилотлар ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахслар томонидан ушбу қарор талабларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 25 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
234-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 25 октябрдаги 234-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом пиротехника буюмларини (ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлардан ташқари) яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар бўйича фаолият лицензияланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш (хавфлиликнинг I — V класслари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан фойдаланиш (хавфлиликнинг III — V класслари).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Маиший мақсаддаги пиротехника буюмлари (хавфлиликнинг I-II класслари) тайёрловчининг йўриқномаси талабларига риоя қилиш шарти билан якка тартибда фойдаланиш мақсадида фуқаролар томонидан эркин сотиб олиниши, ташилиши, сақланиши ва фойдаланилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Лицензия бериш, беришни рад этиш, тўхтатиш, унинг амал қилишини қайта тиклаш ёки тўхтатиб туриш, шунингдек, уни бекор қилиш ҳамда қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) томонидан қабул қилинади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда лицензияловчи орган, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутахассислари ва экспертларидан иборат таркибда эксперт комиссияси ташкил этилади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 206-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/206/0406-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксперт комиссияси тўғрисидаги низом ва унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 206-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/206/0406-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензияловчи орган лицензиялар бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқишда тегишли хулосалар тайёрлаш учун бошқа ташкилотлардан экспертларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксперт комиссияси йиғилиши зарурат бўлганда ўтказилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Фақат юридик шахслар пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияларнинг талабгорлари бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар уларнинг амал қилиши чекланмаган муддатга берилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Лицензия талабгорининг аризасига биноан лицензия умуман фаолият турига ёхуд унинг бир қисмига берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Лицензия талаблари ва шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қуйидагилар пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни амалга оширишдаги лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензиат томонидан пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, тегишли техник регламентларга ёки стандартларга, техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига мажбурий риоя қилиш, жамоат тартиби, ёнғинга қарши, экология ва санитария-гигиена норма ва талабларини таъминлаш;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия талабгорларига аризада кўрсатилган лицензияланадиган фаолият турларини тўлиқ ҳажмда амалга ошириш, шу жумладан унга мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш соҳасида амал қилувчи меъёрлар, қоидалар ва техник регламентларга ёки стандартларга жавоб берадиган тегишли моддий-техник база (махсус жиҳозланган бинолар, иншоотлар, жойлар, ҳудудлар, кўтариш-транспорт асбоб-ускуналари, муҳандислик коммуникациялари, аппаратлар, технологиялар, технологик асбоб-ускуналар, электр энергияси ва сув таъминоти тармоқлари, синаш, назорат қилиш, ўлчаш, яшиндан ҳимоя қилиш, ёритиш воситалари, инвентарь, вентиляция, транспорт воситалари, ҳисоблаш ва ташкилий техника, ёнғинга қарши автоматика тизимлари, қўриқлаш, ёнғин ва қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси, бошқа техник воситалар) учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш объектлари ишончли қўриқланишини, уларни физик ва техник ҳимоя қилиш тадбирлари ўтказилишини, уларни транспортда ташишда кузатиб боришни, пиротехника буюмларидан рухсат берилмаган ҳолда фойдаланишга йўл қўймасликка қаратилган режим чоралари ва бошқа чоралар кўрилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолиятнинг лицензияланадиган турига тегишли қисм бўйича пиротехника буюмлари ва уларнинг компонентлари мавжудлиги ва сарфи (ишлаб чиқариш, реализация қилиш, фойдаланиш, йўқ қилиш, утилизация қилиш) ҳисобини юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолиятнинг лицензияланадиган тури бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган низомлар, йўриқномалар, методик ҳужжатлар ва бошқа зарур норматив-техник ҳужжатлар мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятлар юз берган тақдирда ходимларнинг хатти-ҳаракати режасини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғинни ўчириш ва бошқа фавқулодда вазиятлар, хавфли моддалар тарқалиши (оқиб кетиши)нинг олдини олиш ва локализация қилиш учун зарур бўлган якка тартибда ва коллектив ҳимояланиш воситалари, шунингдек махсус воситаларнинг ҳисоб-китоб захираси ва турлари мавжудлиги ҳамда иш ҳолатида бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия талабгорининг штатида тегишли малакали, меъёрлар ва қоидалар талабларига мувофиқ саноат мақсадидаги портлатиш материаллари ва пиротехника буюмлари билан ишлашга рухсат берилган техник ходимлар, шу жумладан тегишли маълумотли, махсус тайёргарлик кўрган ва фаолиятнинг лицензияланадиган турлари бўйича камида бир йил иш стажига эга бўлган раҳбарлар ва муҳандис-техник ходимлар мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолиятнинг лицензияланадиган турлари билан боғлиқ ишларни бевосита бажарадиган ходимларни мунтазам равишда (ҳар йили) тиббий кўрикдан ўтказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили Лицензияловчи органга ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 10 январидан кечикмай мазкур Низомда назарда тутилган маълумотлар кўрсатилган ҳолда фаолиятнинг лицензияланадиган турлари билан боғлиқ ишларни бевосита бажарадиган ходимлар рўйхатини тақдим этиш;
(10-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда фаолиятнинг лицензияланадиган турлари билан боғлиқ ишларни бевосита бажарадиган ишлаб чиқариш раҳбарлари, ходимлар, ишлаб чиқариш назорати хизматлари мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш;
(10-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 206-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/206/0406-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензияда ва лицензия битимида кўрсатилган, шунингдек лицензия битимида кўрсатилган объектлар манзиллари бўйича фаолиятни амалга ошириш (пиротехника буюмларини ташиш ва улардан фойдаланиш бўйича фаолият бундан мустасно);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзстандарт» агентлиги томонидан аккредитация қилинган сертификатлаш органлари берган мувофиқлик сертификатларига, шунингдек техник регламентларга ёки стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилган техник шартлар ва қўллаш бўйича йўриқномаларга эга бўлган пиротехника буюмларини ташиш, реализация қилиш ва улардан фойдаланиш (пиротехника буюмларини ташиш, реализация қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича фаолиятда).
(10-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Пиротехника буюмлари муомаласи соҳасида фаолиятнинг айрим турларини амалга оширишда қўшимча лицензия талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) пиротехника буюмларини яратиш бўйича:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзстандарт» агентлиги томонидан аккредитация қилинган асбоб-ускуналар, приборлар, кимёвий реактивлар билан жиҳозланган ҳамда техник регламентларда ёки стандартларда назарда тутилган кўрсаткичларнинг барча зарур физик-кимёвий, портлаш ва ёнғин-техник текширишларини ўтказиш учун синов усулларига оид норматив-техник ҳужжатларга эга бўлган ихтисослаштирилган лабораторияларнинг мавжудлиги;
(11-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пиротехника буюмларининг назорат синовларини ўтказиш учун махсус жиҳозланган ҳудуд (бино)нинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-техник талабларга мувофиқ бўлган ва пиротехника буюмларини ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилишда уларнинг хавфсизлиги ва истеъмол хоссаларини таъминлаш учун ахборотнинг тўлиқ берилишини таъминлайдиган конструкторлик-технологик ва фойдаланиш ҳужжатлари жамлами (чизмалар, техник шартлар, технологик йўриқномалар, қўллаш бўйича йўриқномалар)ни юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) пиротехника буюмларини ишлаб чиқариш бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия талабгори томонидан хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда қўлланиладиган техник қурилмаларни ҳисобга олиш, идентификациялаш, сертификатлаш тизимини жорий этиш ва саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзстандарт» агентлиги томонидан белгиланган тартибда тайёр маҳсулотнинг метрологик таъминоти, кириш назорати ва сифат назоратини ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариладиган пиротехника буюмларининг ҳар бир тури бўйича гувоҳномалар, сертификатлар, технологик йўриқномалар, техник шартлар, қўллаш бўйича йўриқномалар ҳамда техник регламентларга ёки стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилган бошқа илова қилинадиган ҳужжатлар мавжудлиги;
(11-банднинг «б» кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюмларни ишлаб чиқаришда шу жумладан импорт бўйича олиб келинган, техник регламентлар ёки стандартлар талабларига жавоб берадиган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган мувофиқлик сертификатларига эга бўлган портлаш ва ёнғин чиқиши хавфи бўлган хом ашё ва компонентлардан фойдаланиш;
(11-банднинг «б» кичик банди бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар ва омбор объектлари қуролланган ҳолда қўриқланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
раҳбарнинг режим бўйича ўринбосари мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) пиротехника буюмларини ташиш бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташиш йўналишлари ва схемалари ишлаб чиқилиши ва йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳудудий органлари билан келишилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл ҳаракати хавфсизлиги органлари томонидан хавфли юкларни ташишга қўйиш тўғрисидаги гувоҳномалар расмийлаштирилган ҳолда махсус (ихтисослаштирилган) автотранспорт воситаларининг белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтганлигини ва техник созлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автотранспорт воситаларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги органлари томонидан қуролланган ҳолда кузатиб борилишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг «в» кичик банди бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) пиротехника буюмларини сақлаш бўйича — базис ва оралиқ (сарфлаш) омборлари ҳудуди ва биноларининг қуролланган ҳолда қўриқланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) пиротехника буюмларини реализация қилиш бўйича:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18 ёшга тўлмаган шахсларга пиротехника буюмлари сотилишига йўл қўймаслик;
(11-банд «д» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 206-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/206/0406-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг «д» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларини (хавфлиликнинг III — V класслари) фақат пиротехника буюмларидан фойдаланиш бўйича фаолият турини амалга оширишга доир лицензияга эга бўлган юридик шахсларга сотиш;
(11-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 206-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/206/0406-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) пиротехника буюмларидан фойдаланиш бўйича:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг III — V класслари) фойдаланиш жойи (объекти)ни, вақтини ва шарт-шароитларини ички ишлар ва давлат ёнғин назорати ҳудудий органлари билан олдиндан келишиш;
(11-банд «е» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 206-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/206/0406-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг «е» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 32-сон, 398-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пиротехника буюмларидан тунги вақтда (соат 23:00 дан 06:00 гача), таълим, тиббиёт муассасалари ва маданий мерос объектлари, портлаш ва ёнғинга хавфли объектлар ҳудудида, темир йўллар, нефть ва газ қувурларининг ҳамда юқори вольтли электр узатувчи линияларнинг ажратилган ҳудудида, миллий боғлар, ўрмон ва овчилик хўжаликлари, бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда, шунингдек, митинглар, кўча юришлари ва намойишлар давомида фойдаланишга йўл қўймаслик.
(11-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 206-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/206/0406-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни амалга оширишда шахсларнинг қуйидаги тоифаларини ёллаш ёки ишга жалб этишга йўл қўйилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус ўқитилмаган ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ малака талабларига жавоб бермайдиган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қасддан жиноят содир этганлиги учун судланган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий жазони ўтаётган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир йил мобайнида жамоат тартибига ёки бошқарувнинг белгиланган тартибига тажовуз қилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги учун маъмурий жавобгарликка такроран тортилган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм билан боғлиқ ҳолда диспансер ҳисобида турган шахслар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган раҳбарлар ва ходимларга қўйиладиган энг кам малака талаблари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 206-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/206/0406-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Лицензия битимида мазкур Низомнинг 10-11-бандларида санаб ўтилганлардан келиб чиқувчи аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Лицензия олиш учун лицензия талабгори қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами, лицензияланаётган фаолиятнинг (унинг бир қисмининг) юридик шахс томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган тури, лицензия талаблари ва шартларига лицензияланаётган фаолият турининг алоҳида ҳудуддаги муайян объектларда амалга оширилиши кирадиган ҳолларда эса — улар жойлашган жой;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолиятнинг лицензияланаётган турлари бўйича кўрсатилган барча зарур ишларни лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ амалга ошириш учун моддий-техника база тўғрисидаги маълумотлар (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг техникани қўриқлаш пункти томонидан қўриқлашга қабул қилинганлик шартномаси ҳамда пиротехника буюмлари омборининг паспорти, пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ёки утилизация қилиш учун иншоотлар ва асбоб-ускуналарни қабул қилиш далолатномаси, яшиндан ҳимоя қилиш, қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларини фойдаланишга қабул қилиш далолатномалари);
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 206-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/206/0406-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимнинг лицензияланаётган фаолият турлари билан боғлиқ ёнғинлар ва бошқа ҳалокатли вазиятларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар режаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолиятнинг лицензияланаётган турларига рухсат этилган юридик шахс раҳбарлари ва ходимлари рўйхати, унда уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган саналари ва жойлари, доимий яшаш жойлари, эгаллаб турган лавозимлари, белгиланган тартибда ҳудудий ички ишлар органлари билан келишилган фаолиятнинг лицензияланаётган турлари ёки саноат мақсадидаги портловчи материаллар билан ишлаш бўйича стажи кўрсатилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолиятнинг лицензияланаётган турлари билан боғлиқ ишларни бевосита бажарувчи юридик шахс раҳбарлари ва ходимларининг малакавий таркиби тўғрисидаги маълумотлар, унга тегишли ҳужжатлар (олий ва/ёки ўрта кон-техника бўйича ёхуд бошқа ўрта махсус маълумот тўғрисидаги дипломларнинг, меҳнат дафтарчаларининг, хавфли юкларни ташишга рухсат бериш тўғрисидаги гувоҳномаларнинг, малака тоифаси бериш, охирги 5 йилда малака ошириш ва/ёки махсус тайёргарлик курсларидан ўтганлик тўғрисидаги сертификатлар ва ҳужжатларнинг нусхалари);
(15-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия талабгорида ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш пунктлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар ёхуд лицензия талабгори томонидан тегишли соҳа ташкилоти билан ўзига тиббий ва техник кўрикни ўтказиш имкониятини бериш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси (пиротехника буюмларини ташиш бўйича фаолият учун);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия талабгори томонидан унинг аризаси кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлари ва ахборотлар бундан мустасно.
(15-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ҳужжатлар Лицензияловчи органга лицензия талабгори томонидан бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатлар Лицензияловчи органнинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига топширилади (юборилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия талабгори электрон манзилининг кўрсатилиши унинг қабул қилинган қарор тўғрисидаги билдиришномани ўз аризаси бўйича ахборот тизими орқали электрон шаклда олиш учун розилиги ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия талабгорининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ишончли бўлмаган ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Аризани кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади. Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади. Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган ёки лицензияловчи орган томонидан лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш, утилизация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схемага мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси Лицензияловчи орган томонидан барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан бошлаб йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 206-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/206/0406-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар, лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати давомида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, лицензия талабгори кўрсатилган муддат ўтганидан сўнг лицензияловчи органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда аризада кўрсатилган фаолият турини амалга оширишга ҳақлидир. Бунда лицензияловчи орган лицензия талабгорининг ёзма хабарномаси олингандан кейин беш иш куни давомида унга лицензия бериши шарт.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Талабгорнинг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда улар қабул қилинган кунда эксперт комиссиясига кўриб чиқиш учун киритилади. Эксперт комиссияси ўн етти кундан ошмайдиган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқиб, улар юзасидан эксперт хулосаси тайёрлайди ва Лицензияловчи органга лицензия талабгорига лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида таклиф тақдим этади.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 206-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/206/0406-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензияловчи орган лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини аниқлаш учун юқорида кўрсатиб ўтилган муддат доирасида ўз маблағлари ҳисобидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия талабгорида лицензияланаётган фаолият турини амалга ошириш учун мавжуд шарт-шароитларни жойига бориб баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун тегишли соҳанинг юқори малакали мутахассисларини шартнома асосида қўшимча равишда жалб этиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензияловчи орган уч кун муддатда эксперт комиссиясининг хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Лицензияловчи орган лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда, шунингдек лицензиат имзолаши учун лицензия битими илова қилинган ҳолда юборилади (топширилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Лицензия берилганлиги учун «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи олинади.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат божи суммаси республика бюджетига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Лицензиат ва лицензияловчи органнинг ўзаро ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгиловчи лицензия битимида қуйидагилар бўлиши керак:
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томонларнинг реквизитлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалга оширилишига лицензия берилаётган фаолият турининг номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензияланаётган фаолият тури (пиротехника буюмларини ташиш ва улардан фойдаланиш бўйича фаолият бундан мустасно) амалга ошириладиган манзил (манзиллар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби;
(24-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятнинг муайян турларини амалга ошириш хусусиятларига тааллуқли бошқа шарт-шароитлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензия қайта расмийлаштирилган тақдирда лицензия битимига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилади ёхуд янги лицензия битими тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади.
(24-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Лицензиялар қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланадиган, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлган махсус бланкаларда расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензияловчи орган раҳбари лицензиялар бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун жавоб беради.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда расмийлаштирилади ва берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Лицензия бериш фақат «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек, лицензияловчи органнинг мансабдор шахси хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
(27-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатлар лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда қайта кўриб чиқилади. Бунда қайта тақдим этилган ҳужжатлар эксперт комиссиясига улар қабул қилинган кунда кўриб чиқиш учун киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксперт комиссияси етти кундан ошмайдиган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни қайта кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосасини тайёрлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензияловчи орган уч кун муддатда эксперт комиссиясининг хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Лицензияловчи орган лицензия талабгорини икки кун муддатда қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензия талабгорларининг аризалари қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензия бериш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат тугагандан сўнг тақдим этилган ариза янги тақдим этилган деб ҳисобланади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Лицензияни қайта расмийлаштириш, дубликат бериш
(V боб номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда, янги ташкил этилган юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган санада лицензияланадиган бир хил турдаги фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга лицензиатлар қўшилган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан сўнг бир ой муддатда лицензияловчи органга қайд этилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензияловчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
(32-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Лицензия қайта расмийлаштирилганда лицензиат илгари берилган лицензияни Лицензияловчи органга қайтариб беради.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин. Бунда лицензиат даврий нашрларда йўқолган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида хабар чоп эттириши, шунингдек, чоп этилган хабарни ишчи органга тақдим этиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дубликат беришда лицензияловчи орган томонидан «Дубликат» белгиси қўйилган янги лицензия берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензия дубликатини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг махсус ҳисобрақамига ўтказилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан назоратни лицензияловчи орган қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида:
(37-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(37-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқланган бузилишларни бартараф этиш юзасидан лицензиатга бажариш мажбурий бўлган кўрсатма юбориш, унда бундай бузилишларни бартараф этиш учун зарур бўладиган муддатларни белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида қонунчиликда белгиланган тартибда қарорлар чиқариш ёки тўхтатиб туриш тўғрисида судга мурожаат қилиш;
(37-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бартараф этилмаган аниқланган қонун бузилишлари пиротехника буюмлари йўқолиши ёки ўғирланиши хавфини туғдирадиган ҳолларда — уларни зудлик билан бошқа сақлаш жойларига ташиб кетиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолият лицензия олмасдан амалга оширилган ҳолатлар аниқланган материалларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар кўриш учун давлат солиқ хизмати органларига белгиланган тартибда юбориш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида лицензияловчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва лицензияни бекор қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, шунингдек, лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22 — 24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда лицензияловчи органнинг қарори бўйича амалга оширилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарор юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Бундай қарорнинг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, ушбу қарорни қабул қилган орган лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. Лицензиялар реестри
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Лицензияловчи орган лицензиялар реестрини юритади. Реестрда қуйидагилар кўрсатилади:
(42-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони, раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия берилган сана, лицензия бланкасининг серияси ва тартиб рақами;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(42-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолиятнинг лицензияланаётган тури (турлари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолиятнинг лицензияланаётган тури амалга ошириладиган манзил (манзиллар) (пиротехника буюмларини ташиш ва улардан фойдаланиш бўйича фаолият бундан мустасно), иш телефони, факс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензияни қайта расмийлаштириш, тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;
(42-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш асослари ва санаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дубликат бериш асослари ва санаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензиат уч кун муддатда лицензияловчи органга лицензиялар реестрида кўрсатилган маълумотлардаги ҳар қандай ўзгаришлар тўғрисида ахборот тақдим этиши шарт.
(42-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтида жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ бўлади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IX. Ушбу Низом бузилганлиги учун жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Ушбу Низом бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон Республикаси
‎ Давлат гербининг
‎тасвири
‎ Ўзбекистон Республикаси
‎Ички ишлар вазирлиги

‎ ЛИЦЕНЗИЯ

‎ ПТ № 000

Ушбу лицензияга мувофиқ‎‎‎ ___________________________________________________________________________

(лицензия эгасининг тўлиқ номи)‎‎‎‎‎

‎‎_____________________________________________________________________________________‎
‎‎_____________________________________________________________________________________‎

‎‎_____________________________________________________________________________________
‎‎(фаолият тури (турлари)‎
‎________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________амалга оширишга рухсат этилади.
‎Лицензия эгаси жойлашган жой (почта манзили): _________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________________________________
‎Лицензия эгаси-солиқ тўловчининг идентификация рақами: _________________________________________________

‎‎Лицензия берилган муддат: __________________ ________ йил
‎Лицензиянинг амал қилиш муддати чекланмаган.
‎Реестр бўйича тартиб рақами: _______________________

‎Ваколатли шахс:

_______________________________
‎‎‎(Ф.И.О.)

_________________________
‎‎‎(имзо)

М.Ў.‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш фаолиятини лицензиялаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сонли қарорига асосан 1 ва 2-иловаларга алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 25 октябрдаги 234-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пиротехника буюмларидан фойдаланиш жойини, вақтини ва шарт-шароитларини олдиндан келишиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом лицензия талаблари ва шартлари доирасида пиротехника буюмларидан фойдаланиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар (кейинги ўринларда — юридик шахслар) томонидан техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг III — V класслари) фойдаланишга мўлжалланган жойни, вақтни ва шарт-шароитларни олдиндан келишиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низом қоидалари ҳарбий, шунингдек, маиший мақсаддаги (хавфлиликнинг I-II класслари) пиротехника буюмларидан фойдаланилишига нисбатан татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ оммавий тадбирларни ўтказиш жараёнида пиротехника буюмларидан фойдаланишда мазкур Низомда белгиланган олдиндан келишиш талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оммавий тадбирларни ўтказиш жараёнида барча турдаги (маиший, техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг I — V класслари) фойдаланиш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига мувофиқ бериладиган оммавий тадбирни ўтказишга доир рухсатнома бўйича оммавий тадбир дастури асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Пиротехника буюмларидан фойдаланиш жойини, вақтини ва шарт-шароитларини олдиндан келишиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш, уни кўриб чиқиш натижалари юзасидан қарор қабул қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Пиротехника буюмларидан фойдаланиш жойини, вақтини ва шарт-шароитларини олдиндан келишиш (кейинги ўринларда — олдиндан келишиш) техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг III — V класслари) (кейинги ўринларда — пиротехника буюмлари) фойдаланиш жойи жойлашган ҳудуд бўйича туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) ва фавқулодда вазиятлар бўлимлари (кейинги ўринларда — ваколатли органлар) томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Олдиндан келишиш аризачига ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича хабарнома юбориш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдиндан келишиш юридик шахс томонидан аризада кўрсатилган муайян жойда (объектда), вақтда ва шарт-шароитларда пиротехника буюмларидан бир маротаба фойдаланиш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Юридик шахс олдиндан келишишни олиш учун туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)га пиротехника буюмларидан фойдаланиш санасидан камида йигирма иш куни олдин қуйидагиларни илова қилган ҳолда ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда икки нусхада ариза тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахснинг пиротехника буюмидан фойдаланишга жалб этилган ходимлари Тошкент давлат техника университетининг малака ошириш курсларида «Пиротехника буюмларини хавфсиз қўллаш» йўналиши бўйича махсус тайёргарликдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
отиш майдончаси жойлашган жой ва хавфли ҳудуд доираси кўрсатилган ҳолда объектга туташ ҳудуднинг харитаси, шунингдек, фуқаролар ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича асосий тадбирлар рўйхати илова қилинган пиротехника буюмларидан фойдаланиш дастури.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризачидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Аризачи томонидан олдиндан келишиш тўғрисидаги ариза ва мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)га бевосита, почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар аризачининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризанинг иккинчи нусхаси ариза қабул қилинган санаси кўрсатилган ҳолда аризачига дарҳол берилади (юборилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Олдиндан келишиш тўғрисидаги ариза ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Олдиндан келишиш ёки олдиндан келишишни рад этиш ҳақидаги қарор аризачининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) томонидан олинган кундан бошлаб ўн беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) ариза ва мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларни олган кундан бошлаб бир иш куни ичида туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимига текширув ва баҳолаш тадбирларини амалга ошириш учун сўровнома юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўровномага ариза ва ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг нусхалари илова этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ваколатли органлар аризани (сўровномани) олган кундан бошлаб уч иш куни ичида аризачида пиротехника буюмларидан фойдаланиш учун мавжуд шарт-шароитларни ҳамда фуқаролар ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан кўрилган чораларни ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган муддат доирасида ўз маблағлари ҳисобидан жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқиш ва баҳолаш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрганиб чиқиш, қоида тариқасида, ваколатли органлар томонидан биргаликда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими сўровномани олган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмаган муддатда туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)га тегишли хулосани юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимининг хулосаси олинган кундан бошлаб бир иш куни ичида олдиндан келишиш тўғрисидаги дастлабки хулосани (кейинги ўринларда — дастлабки хулоса) тайёрлайди ҳамда ариза ва ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўрганиш ва баҳолаш натижалари бўйича олдиндан келишишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, аризачи бу ҳақда туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) томонидан бир иш куни ичида ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) томонидан тақдим этилган ҳужжатлар олинган кундан бошлаб уч иш куни ичида олдиндан келишиш тўғрисида якуний хулоса тайёрлайди ҳамда ариза ва ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш натижалари бўйича олдиндан келишишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда, бу ҳақда бир иш куни ичида туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)га келгусида аризачини хабардор қилиш учун рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда хабарнома юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими беш иш куни ичида Ички ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижалари юзасидан тайёрланган хулосани Ички ишлар вазирлигига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олинган хулосани бир иш куни ичида туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)га юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлимининг тегишли хулосаси асосида бир иш куни ичида аризачига олдиндан келишишни беради (юборади) ёки олдиндан келишишни беришни рад этиш ҳақида ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда электрон шаклда хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Олдиндан келишишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганлиги ёхуд тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пиротехника буюмларидан фойдаланиш учун мавжуд шарт-шароитларни ҳамда фуқаролар ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан кўрилган чораларни аниқлаш учун ўтказилган ўрганишларнинг якунлари бўйича асослантирилган салбий хулоса олинганлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдиндан келишишни беришни бошқа асослар бўйича, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабли рад этишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ваколатли органлар олдиндан келишиш ҳамда хулоса учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатларни ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Аризачи олдиндан келишишни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек, ваколатли органлар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Олдиндан келишишнинг дубликатини бериш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Олдиндан келишиш йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда юридик шахснинг аризасига кўра унинг дубликати берилади. Дубликатни беришда туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) томонидан унга «Дубликат» белгиси қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) юридик шахснинг аризаси, шунингдек, дубликат яроқсиз ҳолга келган тақдирда унинг асл нусхаси олинган кундан эътиборан беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда олдиндан келишишнинг дубликатини бериши (юбориши) шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Олдиндан келишишнинг дубликатини бериш учун туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) томонидан йиғим ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Берилган олдиндан келишишлар реестри
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармари (бўлимлари) берилган олдиндан келишишлар реестрини (кейинги ўринларда — реестр) юритишни амалга оширади. Реестрда қуйидагилар кўрсатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс тўғрисидаги асосий маълумотлар (номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пиротехника буюмларидан фойдаланиш бўйича фаолият турини амалга оширишга лицензия серияси ва тартиб рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олдиндан келишиш берилган пиротехника буюмларидан фойдаланиш мақсади, жойи (объекти), санаси (бошланиш ва тугалланиш вақти), шарт-шароитлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пиротехника буюмларидан фойдаланишга жалб қилинган ходимларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, уларнинг махсус тайёргарликдан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома берилган сана, серияси ва рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олдиндан келишиш берилган сана ва унинг рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олдиндан келишишнинг дубликатини бериш асоси ва санаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Олдиндан келишиш тўғрисидаги маълумотлар реестрга юридик шахсга олдиндан келишишни бериш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда киритилади. Реестрдаги барча қайдларга сана қўйилади ҳамда улар туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) масъул шахсининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реестр қоғозда ва электрон манбаларда юритилади. Қоғоздаги ва электрон манбалардаги ёзувлар ўртасида номувофиқлик мавжуд бўлган тақдирда қоғоз манбалардаги ёзувлар устувор аҳамиятга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қоғоз манбадаги реестр туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) томонидан реестр журнали шаклида ягона нусхада юритилади. Реестр журнали ип ўтказиб тикилади, тартиб рақами қўйилади ва унинг орқа томонида саҳифалар сони, журнални юритиш бошланган сана (йил, ой, кун) кўрсатилади ҳамда туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) раҳбарининг имзоси қўйилади ва муҳри босилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Пиротехника буюмларидан фойдаланиш чоғида олдиндан келишиш юридик шахснинг пиротехника буюмидан фойдаланишга жалб этилган ходими ёнида сақланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пиротехника буюмларидан фойдаланиш жойини, вақтини ва шарт-шароитларини олдиндан келишиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан фойдаланишга мўлжалланган жойини, вақтини ва шарт-шароитларини олдиндан келишишни бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқич

Субъектлар

Тадбирлар

Муддат


1-босқич

Ариза берувчи — юридик шахс

Пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг III — V класслари) фойдаланишга мўлжалланган жойини, вақтини ва шарт-шароитларини олдиндан келишиш учун туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)га икки нусхада ариза тақдим этади.

Пиротехника буюмларидан фойдаланиш санасидан 20 иш куни олдин


2-босқич

Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)

1. Аризани қабул қилади, унинг иккинчи нусхасини қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда аризачига жўнатади (тақдим этади).

2. Пиротехника буюмларидан фойдаланиш учун мавжуд шарт-шароитларни ҳамда фуқаролар ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан кўрилган чораларни ўрганиб чиқиш ва баҳолаш тадбирларини амалга ошириш юзасидан туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимига сўровнома юборади.

3. Заруратга кўра, жойига чиққан ҳолда пиротехника буюмларидан фойдаланиш учун мавжуд шарт-шароитларни ва хавфсизликни таъминлаш бўйича кўрилган чораларни ўрганади ва баҳолайди.

Ариза қабул қилинган кунда


1 иш куни
ичида


Ариза қабул қилинган кундан
3 иш куни ичида


3-босқич

Туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими

1. Пиротехника буюмларидан фойдаланиш учун мавжуд шарт-шароитларни ҳамда фуқаролар ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан кўрилган чораларни ўрганиб чиқиш ва баҳолашни амалга оширади.

2. Ўрганиш ва баҳолашни натижалари юзасидан туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)га хулосани юборади.

3 иш куни
ичида

1 иш куни
ичида


4-босқич

Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)

1. Туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими хулосасини инобатга олган ҳолда олдиндан келишиш тўғрисида дастлабки хулосани тайёрлайди.

2. Олдиндан келишишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, аризачини бу ҳақда ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда хабардор қилади.

3. Дастлабки хулосани ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга ўрганиб чиқиш ва якуний хулоса тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига юборади.

1 иш куни
ичида

1 иш куни
ичида

1 иш куни
ичида


5-босқич

Ички ишлар вазирлиги

1. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш натижалари бўйича олдиндан келишиш тўғрисида якуний хулоса тайёрлайди

2. Якуний хулосани кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.

3. Олдиндан келишишни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда, бу ҳақда келгусида аризасини хабардор қилиш учун туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)га рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда бир иш куни ичида хабарнома юборади.

3 иш куни
ичида


1 иш куни
ичида


6-босқич

Вазирлар Маҳкамаси

1. Ички ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади.

2. Кўриб чиқиш натижалари юзасидан хулоса тайёрлайди.

3. Кўриб чиқиш натижалари бўйича тайёрланган хулосани Ички ишлар вазирлигига юборади.

5 иш куни
ичида


7-босқич

Ички ишлар вазирлиги

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган хулосани туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)га юборади.

1 иш куни
ичида


8-босқич

Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)

Вазирлар Маҳкамаси хулосаси асосида аризачига олдиндан келишишни беради (юборади) ёки уни олдиндан келишишни беришни рад этиш ҳақида рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда хабардор қилади.

1 иш куни
ичида

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пиротехника буюмларидан фойдаланиш жойини, вақтини ва шарт-шароитларини олдиндан келишиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
‎‎Ушбу орқали _______________________________________________________________________________

‎(юридик шахс номи)

‎‎________________________________________________________________________________
‎‎____________________________________________________________________ манзили бўйича
‎жойлашган ҳудуд (объект)да қуйидаги пиротехника буюмларидан ______________________________________

‎‎(синфи, тури, миқдори

‎‎________________________________________________________________________________
‎алоҳида-алоҳида кўрсатиб ўтилади)
‎___________________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________
‎(пиротехника буюмларидан фойдаланиш ишларини бажаришга
‎___________________________________________________________________________________________
‎жалб этилаётган ходимларнинг фамилияси, исми, отасининг исми)
‎___________________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________
‎__________________________________________ томонидан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлиги тасдиқланади.

‎___________________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________ фавқулодда вазиятлар

‎‎(ижобий хулоса берган ҳудудий фавқулодда вазиятлар органининг номи)

‎‎бўлимининг 20 ____ йил «____» ____________ даги _______-сон хулосаси

Ички ишлар органи бошлиғи ‎

‎‎__________________
‎(имзо)

м.ў. ‎

‎‎_______________________________________________
‎ (фамилияси, исми ва отасининг исми бош харфлари)

Рўйхат рақами _________________ ‎

Берилган санаси 20____ йил «_____» ____________.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пиротехника буюмларидан фойдаланиш жойини, вақтини ва шарт-шароитларини олдиндан келишиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎_______________________________________
‎(ички ишлар органи номи)
‎________________________________________
‎бошлиғи________________________________га
‎‎(фамилияси, исми, отасининг исми)

АРИЗА‎

‎‎1. Юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли: ___________________________________________________________________________________________
‎ ‎___________________________________________________________________________________________,
‎жойлашган жойи (почта манзили): __________________________________________________________________________________________
‎_________________________, телефон: ___________, факс: __________, эл.почта, веб-сайт (мавжуд бўлганда):
‎________________________, пиротехника буюмларидан фойдаланиш бўйича фаолият турини амалга оширишга
‎ лицензия серияси ва тартиб рақами _________________.
‎2. Пиротехника буюмларидан фойдаланиш мақсади ва улардан фойдаланиш назарда тутилган тадбир тури ___________________________________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________, тадбир қатнашчиларинг кутилаётган
‎ сони:________________.
‎3. Пиротехника буюмларидан фойдаланиш жойи (объект) номи, аниқ жойлашуви (манзили)‎__________________________________________________________________________________________
‎ _________________________________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________________________________
‎4. Пиротехника буюмларидан фойдаланиш санаси (бошланиши ва тугалланиши вақти): ____________________.
‎5. Фойдаланиладиган пиротехника буюмларининг синфи, тури ва миқдори __________________________________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________________________________
‎6. Пиротехника буюмларидан фойдаланиш ишларини бажаришга жалб этилаётган ходимлар тўғрисидаги маълумотлар: __________________________________________________________________________________________

‎‎(фамилияси, исми, отасининг исми)

‎‎_______________________________________________________________________________

‎‎(махсус тайёргарликдан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома берилган сана, серияси ва рақами)

‎‎_________________________________________________________________________________________.
‎7. Бошқа маълумотлар (аризачининг хоҳишига кўра): _________________________________________________________________________________________

‎‎(пиротехника буюмларидан

‎‎_______________________________________________________________________________________
‎фойдаланишнинг хусусиятларидан келиб чиқиб кўрсатилади)

‎‎
‎Илова:
‎1. Пиротехника буюмларидан фойдаланиш ишларини бажаришга жалб этилаётган ходимлар махсус тайёргарликдан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхалари, _____вар.;
‎2. Отиш майдончаси ва хавфли ҳудуд доираси кўрсатилган ҳолда объект атрофидаги ҳудуд харитаси ҳамда фуқаролар ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича асосий тадбирлар илова қилинган пиротехника буюмларидан фойдаланиш дастури, _____вар.;
______________________________________________________________________________________,__вар.

‎‎‎Cана: 20___ йил «___»_______________

‎Юридик шахс раҳбари _______________ __________________________________________________________________________________________

(имзо) ‎

‎‎(фамилияси, исми ва отасининг исми бош харфлари).

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 206-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/206/0406-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 363-модда; 2012 й., 6-сон, 57-модда, 44-сон, 507-модда; 2014 й., 10-сон, 105-модда, 32-сон, 398-модда; 2015 й., 1-сон, 9-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон; 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 10.04.2020 й., 09/20/206/0406-сон; 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2021 й., 09/21/724/1118-сон; 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)