Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 31.03.1997 йилдаги ПФ-1741-сон
Kuchga kirish sanasi
31.03.1997
Ҳужжат 31.03.1997 санаси ҳолатига | Ҳужжат 01.04.2008 санаси ҳолатига |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг | Ўзбекистон Республикаси Президентининг |
Фармони | Фармони |
ХАЛҚ БАДИИЙ ҲУНАРМАНДЧИЛИКЛАРИ ВА АМАЛИЙ САНъАТНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШНИ ДАВЛАТ ЙЎЛИ БИЛАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА | ХАЛҚ БАДИИЙ ҲУНАРМАНДЧИЛИКЛАРИ ВА АМАЛИЙ САНъАТНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШНИ ДАВЛАТ ЙЎЛИ БИЛАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА |
Миллий маданиятни ривожлантиришда халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъатининг аҳамиятини ошириш, қўлда ишланадиган юксак бадиий буюмларни тайёрлаш асрий анъаналарини ва ўзига хос турларини қайта тиклаш ҳамда халқ ҳунармандларига давлат томонидан мадад кўрсатиш мақсадида: | Миллий маданиятни ривожлантиришда халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъатининг аҳамиятини ошириш, қўлда ишланадиган юксак бадиий буюмларни тайёрлаш асрий анъаналарини ва ўзига хос турларини қайта тиклаш ҳамда халқ ҳунармандларига давлат томонидан мадад кўрсатиш мақсадида: |
1. Хонадон шароитида юксак бадиий буюмлар ишлаб чиқарувчи халқ ҳунармандларига уларни маҳаллий хом ашё, материаллар, асбоблар ва кичик механизация воситалари билан таъминлашда, кўргазмалар ва кимошди савдоларини ўтказишда, тайёр маҳсулотларни сотиш бўйича ихтисослаштирилган дўконлар ва киоскалар тармоғини ташкил қилишда, ёшларни халқ санъати усталарининг кўникмаларига ўқитиб ўргатиш учун зарур шарт-шароитларни вужудга келтиришда амалий ёрдам кўрсатиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг, республика вазирликлари ва идораларининг энг муҳим вазифаси деб ҳисоблансин. | 1. Хонадон шароитида юксак бадиий буюмлар ишлаб чиқарувчи халқ ҳунармандларига уларни маҳаллий хом ашё, материаллар, асбоблар ва кичик механизация воситалари билан таъминлашда, кўргазмалар ва кимошди савдоларини ўтказишда, тайёр маҳсулотларни сотиш бўйича ихтисослаштирилган дўконлар ва киоскалар тармоғини ташкил қилишда, ёшларни халқ санъати усталарининг кўникмаларига ўқитиб ўргатиш учун зарур шарт-шароитларни вужудга келтиришда амалий ёрдам кўрсатиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг, республика вазирликлари ва идораларининг энг муҳим вазифаси деб ҳисоблансин. |
2. 1997 йилнинг 1 апрелидан бошлаб белгиланган тартибда ҳокимликлар ва солиқ идораларида, рўйхатдан ўтган хонадон шароитида бадиий ҳунармандчилик ва амалий санъат буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан банд бўлган шахслар 5 йил муддатга даромад солиғи тўлашдан озод қилинсинлар. Белгилаб қўйилсинки, хонадон шароитида халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатининг мазкур турлардаги буюмларини ишлаб чиқариш билан банд бўлган якка тартибда фаолият кўрсатувчи тадбиркорлар ўз маҳсулотининг нархларини истеъмол бозоридаги талаб ва таклифлардан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда белгилайдилар. Ушбу рўйхатдаги буюмлар республикадан ташқарига сотилиши чоғида улардан олинадиган бож ҳақи бекор қилинсин. | 2. Белгилаб қўйилсинки, хонадон шароитида халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатининг мазкур турлардаги буюмларини ишлаб чиқариш билан банд бўлган якка тартибда фаолият кўрсатувчи тадбиркорлар ўз маҳсулотининг нархларини истеъмол бозоридаги талаб ва таклифлардан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда белгилайдилар. |
3. Бадиий ҳунармандчилик ва амалий санъатнинг энг яхши намоёндалари хизматларини, уларнинг миллий маданиятни янада ривожлантиришга ва истеъдодли ёшларни тайёрлашга қўшган ҳиссасини рағбатлантириш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Халқ устаси» унвонини таъсис этиш мақсадга мувофиқ деб топилсин. | 3. Бадиий ҳунармандчилик ва амалий санъатнинг энг яхши намоёндалари хизматларини, уларнинг миллий маданиятни янада ривожлантиришга ва истеъдодли ёшларни тайёрлашга қўшган ҳиссасини рағбатлантириш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Халқ устаси» унвонини таъсис этиш мақсадга мувофиқ деб топилсин. |
4. Халқ усталарининг, «Усто» бирлашмаси ва «Мусаввир» илмий-ишлаб чиқариш марказининг ушбу марказ ҳузурида халқ ҳунармандларининг Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида бўлинмаларга эга бўлган «Ҳунарманд» уюшмасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин. | 4. Халқ усталарининг, «Усто» бирлашмаси ва «Мусаввир» илмий-ишлаб чиқариш марказининг ушбу марказ ҳузурида халқ ҳунармандларининг Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида бўлинмаларга эга бўлган «Ҳунарманд» уюшмасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин. |
5. Қуйидагилар Уюшма фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин: | 5. Қуйидагилар Уюшма фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин: |
халқ ҳунармандларининг меҳнат фаолияти масалаларини мувофиқлаштириш, республика қонунчилиги томонидан уларга бериладиган ҳуқуқлар ва манфаатларни ҳимоя қилиш; | халқ ҳунармандларининг меҳнат фаолияти масалаларини мувофиқлаштириш, республика қонунчилиги томонидан уларга бериладиган ҳуқуқлар ва манфаатларни ҳимоя қилиш; |
усталар ва ҳунармандларни моддий-техника ресурслари, асбоблар, кичик механизация воситалари билан таъминлашни, ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотишда, шу жумладан экспорт қилишда ёрдам беришни назарда тутган ҳолда уларга уйда ишлашлари учун шарт-шароитлар яратишда кўмак бериш; | усталар ва ҳунармандларни моддий-техника ресурслари, асбоблар, кичик механизация воситалари билан таъминлашни, ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотишда, шу жумладан экспорт қилишда ёрдам беришни назарда тутган ҳолда уларга уйда ишлашлари учун шарт-шароитлар яратишда кўмак бериш; |
бозор талабларини ўрганиш ҳамда юксак бадиий буюмлар тайёрлаш учун маҳаллий хом ашё ва материалларнинг янги турларидан фойдаланиш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқиш; | бозор талабларини ўрганиш ҳамда юксак бадиий буюмлар тайёрлаш учун маҳаллий хом ашё ва материалларнинг янги турларидан фойдаланиш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқиш; |
мамлакат ичкарисида ва чет элларда халқ усталарининг буюмлари кенг тарғиб ва реклама қилинишини, расмли материаллар ва каталоглар чиқарилишини, кўргазмалар ва кимошди савдолари ўтказилишини ташкил этиш; | мамлакат ичкарисида ва чет элларда халқ усталарининг буюмлари кенг тарғиб ва реклама қилинишини, расмли материаллар ва каталоглар чиқарилишини, кўргазмалар ва кимошди савдолари ўтказилишини ташкил этиш; |
халқ санъатининг ноёб турларини ва буюмларнинг юксак бадиий нусхаларини тайёрлашда анъаналарни сақлаб қолиш ҳамда бу иш кўникмаларини ёшларга сингдириш, моҳир усталарни тайёрлаш бўйича махсус мактаблар ташкил қилиш. | халқ санъатининг ноёб турларини ва буюмларнинг юксак бадиий нусхаларини тайёрлашда анъаналарни сақлаб қолиш ҳамда бу иш кўникмаларини ёшларга сингдириш, моҳир усталарни тайёрлаш бўйича махсус мактаблар ташкил қилиш. |
6. Шу нарса белгилансинки, халқ ҳунармандларининг Республика «Ҳунарманд» уюшмаси маблағлари уюшманинг ўз тадбиркорлик фаолияти, аъзоларининг бадаллари, ҳомийларнинг, Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлмиш юридик шахслар ва халқаро ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан шаклланади. | 6. Шу нарса белгилансинки, халқ ҳунармандларининг Республика «Ҳунарманд» уюшмаси маблағлари уюшманинг ўз тадбиркорлик фаолияти, аъзоларининг бадаллари, ҳомийларнинг, Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлмиш юридик шахслар ва халқаро ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан шаклланади. |
Уюшмага бир йўла молиявий ёрдам кўрсатиш учун 150 млн. сўм, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг маблағлари ҳисобидан — 50 млн. сўм, Меҳнат вазирлигининг иш билан таъминлашга кўмаклашиш Жамғармаси ҳисобидан — 50 млн. сўм, Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан — 50 млн. сўм ажратиб берилсин. | Уюшмага бир йўла молиявий ёрдам кўрсатиш учун 150 млн. сўм, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг маблағлари ҳисобидан — 50 млн. сўм, Меҳнат вазирлигининг иш билан таъминлашга кўмаклашиш Жамғармаси ҳисобидан — 50 млн. сўм, Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан — 50 млн. сўм ажратиб берилсин. |
7. «Мусаввир» илмий-ишлаб чиқариш маркази бир ой муддатда: | 7. «Мусаввир» илмий-ишлаб чиқариш маркази бир ой муддатда: |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан бирга ҳудудий уюшмаларни ташкил этиш ва уларнинг нормал ишлаши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар мажмуини амалга оширсин; | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан бирга ҳудудий уюшмаларни ташкил этиш ва уларнинг нормал ишлаши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар мажмуини амалга оширсин; |
«Ҳунарманд» уюшмасининг таъсис конференциясини ўтказсин ва унинг Низомини қабул қилсин. | «Ҳунарманд» уюшмасининг таъсис конференциясини ўтказсин ва унинг Низомини қабул қилсин. |
8. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ушбу Фармоннинг бажарилишини ташкил этиш юзасидан қарор тайёрласин. | 8. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ушбу Фармоннинг бажарилишини ташкил этиш юзасидан қарор тайёрласин. |
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ | Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ |
Тошкент ш., | Тошкент ш., |
1997 йил 31 март, | 1997 йил 31 март, |
ПФ-1741-сон | ПФ-1741-сон |