Ҳужжат кучини йўқотган 30.05.2005 24.03.1997 йилдаги ПФ-1739-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 24.03.1997 йилдаги ПФ-1739-сон
Kuchga kirish sanasi
24.03.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 30.05.2005
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ УЙ-ЖОЙ ҚУРиЛИШИДА ИСЛОҲОТЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 30 майдаги ПФ-3613-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва баъзиларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»гиФармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Одамларнинг уй-жой шароитларини янада яхшилаш, фуқароларнинг уй-жойни мулк қилиб сотиб олишга бўлган ҳуқуқлари рўёбга чиқарилишини таъминлаш, аҳолининг бўш пул маблағларини жалб этиш ҳисобига Тошкент шаҳридаги уй-жой қурилиш тажрибасини республиканинг бутун ҳудудига кенг ёйиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Аҳолининг бўш пул маблағларини жалб этган ҳолда номи ёзилган уй-жой облигацияларини сотиб олиш йўли билан уй-жойлар қурилиши бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва «Тошуйжойжамғармабанк»нинг иш тажрибаси маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тошкент шаҳрида уй-жой қурилишини давлат йўли билан қўллаб-қувватлашни кучайтириш тўғрисида» 1996 йил 31 январдаги ПФ-1366-сон Фармоннинг амал қилиши республиканинг барча минтақаларига ёйилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тошкент давлат-акциядорлик уй-жой-жамғарма банки — «Тошуйжойжамғармабанк» муассисларининг уни Ўзбекистон давлат акциядорлик уй-жой-жамғарма банки — «Ўзуйжойжамғармабанк»ига айлантириш тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк, «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлари Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг вилоятлар ҳокимликларининг вилоят марказлари ва шаҳарларда жойлашган «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг йигирмата бўлимини «Ўзуйжойжамғармабанк» таркибига киритиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятларнинг ҳокимлари зиммасига «Ўзуйжойжамғармабанк» бўлимларига хоналар ажратиб бериш, уларни таъминлаш ва жойлаштириш билан боғлиқ барча масалалар ҳал этилиши учун жавобгарлик юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ўзуйжойжамғармабанк» ва унинг ҳудудий бўлимларига фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг бўш пул маблағларини жамғариш, номи ёзилган уй-жой облигациялари билан операцияларни амалга ошириш, уй-жой қурилишига кредит бериш ва облигацияларнинг эгаларини уй-жой билан таъминлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш топширилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 1997 — 1999 йиллар мобайнида уй-жойга нисбатан вужудга келган талаб-эҳтиёжга ҳамда уй-жой қурилиши шарт-шароитларига қараб, вилоят марказларидан ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарлардан бошлаб аҳолининг бўш пул маблағларини, тижорат банклари муассасаларининг кредит маблағларини, шунингдек номи ёзилган уй-жой облигациялари бўйича сотиб олинадиган уй-жой қийматининг 50 фоизини қоплашга йўналтириладиган бюджет маблағларини жалб этган ҳолда уй-жой қурилиши бўйича ишларни босқичма-босқич ташкил қилсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги номи ёзилган уй-жой облигацияларини фуқаролар сотиб олишларига қараб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзуйжойжамғармабанк»нинг номи ёзилган облигациялари бўйича жисмоний шахслар томонидан сотиб олинадиган уй-жой қийматнинг 50 фоизи қопланишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзуйжойжамғармабанк»ка юқорида кўрсатилган мақсадларда фуқароларга узоқ муддатли кредитлар бериш учун уй-жой қурилиши қийматининг 40 фоизи доирасида зарур маблағларни ажратиб берсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзуйжойжамғармабанк» номи ёзилган уй-жой облигацияларининг эгалари бўлган жисмоний шахсларга уй-жой сотиб олиш учун қарзни 10 йил муддат мобайнида узиш шарти билан йиллик 20 фоиздан ошмайдиган ставка бўйича узоқ муддатли кредитлар берсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси, Ўзтелерадио, Миллий ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари фуқароларнинг бўш пул маблағларини жалб этган ҳолда уй-жойлар қуриш ва сотиб олиш борасида шаҳарлар ҳокимликлари ҳамда «Ўзуйжойжамғармабанк» муассасаларининг амалий иш тажрибасини мунтазам суратда ва кенг ёритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Тошкент шаҳрида уй-жой қурилишини давлат йўли билан қўллаб-қувватлашни кучайтириш тўғрисида» 1996 йил 31 январдаги ПФ-1336-сон Фармон 8-бандининг бешинчи абзаци ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда ушбу Фармонни ижро этиш юзасидан қарор қабул қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1997 йил 24 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-1739-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 3-сон, 87-модда)