LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Миллий рақс ва хореография санъатини янада ривожлантириш, ўзбек рақс санъатининг тарихий анъаналарини ва усулларини тиклаш, авайлаб-асраш ҳамда бойитиш, миллатимизнинг ўзига хос шарқона фазилатлари, бой маънавиятига монанд рақсларни тарғиб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, миллий рақс йўналишлари бўйича узоқ муддатли, мақсадли дастурлар тайёрлаш, рақс санъатини халқимизнинг юксак маънавияти ва нозик дидига зид бўлган юзаки, ноўрин танқидга асосланган хатти-ҳаракат ва либослар хуружидан сақлаш, махсус таълим тизимини такомиллаштириш, малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни тўлароқ қондириш ҳамда бу соҳа ташкилотларининг моддий негизини мустаҳкамлаш мақсадида:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПФ-4956-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 8-сон, 105-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПФ-4956-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 8-сон, 105-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПФ-4956-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 8-сон, 105-модда)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПФ-4956-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 8-сон, 105-модда)
5. «Ўзбекрақс» бирлашмаси, унинг тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар барча турдаги солиқлардан 5 йил муддатга озод этилсин.
Солиқдан озод этилиши натижасида йиғилган маблағларнинг мамлакатимизда рақс санъатини янада ривожлантиришга, бирлашманинг моддий-техник негизини мустаҳкамлашга мақсадли сарфланиши белгилаб қўйилсин.
6. Ўзбек хореография билим юрти ҳамда Тошкент давлат маданият институти «Хореография» бўлими негизида олий махсус ўқув юртлари мақомидаги Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби ташкил этилсин, унинг ўқув театри биносини қуриш назарда тутилсин. Олий мактаб қошида мавжуд бошланғич (интернати билан) ва ўрта махсус таълим бўғинлари сақлаб қолинсин.
бакалавр дастури асосида миллий рақс ва балет бўйича балетместрлар, балетместр-режиссёрлар, рақс ижрочилари, ўқитувчилар тайёрлаш;
магистр дастури асосида миллий рақс ва хореография санъати бўйича илмий-педагогик, ижодий кадрлар тайёрлаш;
миллий рақс ва хореография санъати бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш;
Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда ўзбек рақс ва хореография санъати тарихи, тараққиёти йўналишлари бўйича тадқиқотлар, дарсликлар, методик қўлланмалар яратиш;
маданият ва санъат ўқув юртлари, рақс жамоаларига услубий-ижодий ёрдам кўрсатиш, уларнинг фаолиятини илмий-назарий жиҳатларидан мувофиқлаштириш.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби, М.Турғунбоева номидаги «Ўзбекрақс» бирлашмаси биноларини таъмирлаш, зарур анжомлар ва техник воситалар билан таъминлаш ҳамда ушбу Фармонда белгиланган бошқа вазифаларнинг бажарилиши учун Маданият ишлари вазирлигининг буюртмасига мувофиқ маблағ ажратилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ҳафта муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига зарур ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар тайёрласин.
9. Ушбу Фармоннинг бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда тегишли қарор қабул қилсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 21 февралдаги 101-сонли «Ўзбекистонда миллий рақс ва хореография санъатини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.