LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Атоқли давлат ва жамоат арбоби Файзулла Хўжаевнинг Ўзбекистон тарихида тутган алоҳида ўрнини инобатга олиб Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С. Саидқосимов ҳузурида ушбу санага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмитаси тузилсин.
Ташкилий қўмита тегишли вазирликлар, ҳокимликлар, идоралар ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда бир ой муддатда ўз тадбирларини ишлаб чиқсин ва уни амалга оширишга киришсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик марказига тегишли ташкилотлар билан биргаликда:
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Ф. Хўжаевнинг асарларини, у ҳақдаги хотиралар тўплами, рисолаларни нашр этишни режалаштирсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Марказий банк ҳузуридаги Махсус ишлаб чиқариш корхонаси ва «Шарқ» концерни билан биргаликда Ф. Хўжаев сиймоси акс эттирилган почта маркалари, конвертлар ва откриткалар чиқарсин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига Ф. Хўжаев юбилейини кенг нишонлаш юзасидан тадбирлар ишлаб чиқиб, амалга ошириш топширилсин.
7. Ўзбекистон давлат телерадиоэшиттириш компанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Ф. Хўжаевнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида туркум кўрсатувлар, эшиттиришлар ва мақолалар тайёрлаш топширилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ф. Хўжаев юбилейини ўтказиш харажатларининг республика бюджетидан қопланишини назарда тутсин.