Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ БИТИРУВЧИЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИГА ЖАЛБ ЭТИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
«Баркамол авлод йили» Давлат дастурига мувофиқ ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни янада рағбатлантириш, ёшларни, авваламбор касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий таълим муассасалари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан республиканинг академик лицейлари, профессионал ва олий таълим муассасалари битирувчилари билан меҳнат шартномалари тузилганда, банд ходимларнинг ўртача йиллик сони қонун ҳужжатларида белгиланган чекланган нормативдан кўпи билан 50 фоиз оширилган ҳолларда микрофирмалар ва кичик корхоналар учун назарда тутилган имтиёзлар, кафолатлар ва ҳуқуқлар уларда сақланиб қолади;
(1-бандининг «а» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ходимларининг камида 30 фоизини умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари битирувчилари ташкил этган тадбиркорлик субъектларига қуйидаги имтиёзлар ва преференциялар берилади:
(1-бандининг «б» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд «б» кичик банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-42-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон)
давлат мулки объекти учун ижара тўловини ушбу объектга нисбатан энг кам ижара тўлови ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгилаш.
Бунда ходимлар сонининг оширилишига йўл қўйилади, имтиёзлар ва преференциялар эса Ўзбекистон Республикасининг мазкур таълим муассасалари битирувчиларининг ўқишни якунлаган кунидан бошлаб уч йилдан ортиқ вақт ўтмаган тақдирдагина тақдим қилинади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5620-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5620/2501-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
3. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 28 июль,
ПФ-4232-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 30-сон, 251-модда; 2014 й., 50-сон, 589-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5620/2501-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон)