28.12.2007 йилдаги 175-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қарори, 28.12.2007 йилдаги 175-сон
Kuchga kirish sanasi
28.12.2007
Ҳужжат 19.05.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судИ ПЛЕНУМининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТОВАРЛАРНИ ТАНЛАБ ОЛМАСЛИК БИЛАН БОҒЛИҚ НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товарларни танлаб олмаслик билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда суд амалиётининг бир хиллигини шакллантириш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Иқтисодий судлар товарларни танлаб олмаслик билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) ва бошқа қонун ҳужжатларини қўллашлари лозим.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Товарларни танлаб олмаслик деганда, маҳсулот етказиб берувчининг омборидан сотиб олувчи (олувчи)нинг товарларни шартномада белгиланган тартиб ва муддатда олиб чиқиш (олиш) мажбуриятини бажармаслиги тушунилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. ФК 448-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида сотиб олувчи (олувчи)нинг етказиб берувчи жойлашган ерда товарларни танлаб олиши назарда тутилган бўлса, сотиб олувчи (олувчи) ўзига топширилаётган товарларни улар топшириладиган жойда кўздан кечириши лозим. Товарларнинг шартномага номувофиқлиги аниқланганда, у бундай товарларни олишдан бош тортишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Сотиб олувчи (олувчи)нинг товарларни маҳсулот етказиб бериш шартномасида белгиланган муддатда, бундай муддат белгиланмаган бўлса, товарларнинг тайёрлиги тўғрисида маҳсулот етказиб берувчининг билдириш хатини олганидан сўнг оқилона муддатда танлаб олмаслиги маҳсулот етказиб берувчига шартномани бажаришдан бош тортиш ёки сотиб олувчидан товарлар ҳақини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқини беради (ФК 448-моддасининг иккинчи қисми).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Маҳсулот етказиб берувчи товарларни танлаб олмаганлик учун сотиб олувчи (олувчи)дан неустойка ундириш тўғрисида даъво тақдим этишда шартномада белгиланган муддатда унинг танлаб олиш амалга оширилиши лозим бўлган омбори ёки базасида маҳсулот етказиб беришнинг шартномада назарда тутилган миқдорда ва ассортиментда товарлар мавжуд бўлганлигини ва бу товарлар сифати, нави, қадоқланиши, ўрами ва шу кабилар бўйича шартнома шартларига мувофиқлигини ҳамда даъво қилинган пайтда мавжуд бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилишга мажбурдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Товарларни танлаб олмаслик билан боғлиқ низоларни кўриб чиқишда иқтисодий судлар тарафлар учун мажбурий бўлган қоидалар ёки товарларни танлаб олиш (топшириш) тўғрисидаги тартибдан, шартнома шартларидан келиб чиқишлари ва тарафлар томонидан бу шартларга риоя қилинишини текширишлари лозим. Хусусан, агар товарларни танлаб олиш сотиб олувчи (олувчи) томонидан маҳсулот етказиб берувчининг товарларнинг топширишга тайёрлиги ҳақидаги билдириш хатида кўрсатилган маълум бир муддат ичида амалга оширилиши лозим бўлган ҳолларда, маҳсулот етказиб берувчи томонидан ушбу билдириш хатининг юборилганлиги текширилиши лозим. Агар сотиб олувчининг (олувчининг) товарни олиш учун келишининг аниқ муддатлари шартнома билан белгиланган бўлса ёхуд улар белгиланмаган ҳолларда ва маҳсулот етказиб берувчи томонидан товарнинг топширишга тайёр эканлиги ҳақидаги билдириш хати ўз вақтида юборилган бўлиб, сотиб олувчи (олувчи) товарни олиш учун маҳсулот етказиб берувчининг омборига (базасига) келмаган бўлса, маҳсулот етказиб берувчи сотиб олувчининг (олувчининг) келмаганлик ҳолатини исботлашга мажбур эмас.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай ҳолда сотиб олувчи (олувчи) товарни олиш учун маҳсулот етказиб берувчининг омборига ўз вақтида келганлигини, шунингдек сотиб олувчи (олувчи) ҳозир бўлган пайтда маҳсулот етказиб берувчининг омборида шартномада келишилган товарнинг мавжуд бўлмаганлигини исботлаш мажбурияти унинг зиммасида бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сотиб олувчи (олувчи) томонидан танлаб олинган товарларни маҳсулот етказиб берувчи томонидан берилишининг рад этилиши ёки маҳсулот етказиб берувчининг омборида келишилган ассортиментдаги товарларнинг мавжуд бўлмаганлик ҳолатлари далолатнома билан расмийлаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Шартномада сотиб олувчи ҳисобланмаган олувчи томонидан товарларни танлаш назарда тутилган ҳолларда, танлаб олмаслик учун жавобгарлик шартнома бўйича сотиб олувчининг зиммасида бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Агар сотиб олувчи маҳсулот етказиб берувчи томонидан унинг махсус буюртмаси бўйича тайёрланган товарларни ўз вақтида танлаб олишдан бош тортса ва маҳсулот етказиб берувчи бу товарларни бошқа сотиб олувчига сотишнинг имкони йўқлигини исботласа, у товарларни танлаб олиш бўйича шартномавий мажбуриятларини бажармасликдан келиб чиққан зарарларни сотиб олувчидан ундиришни талаб қилишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, Қонуннинг 31-моддасига мувофиқ, товарларни танлаб олмаслик, шунингдек етказиб берувчи шартномада белгиланган муддатда (даврда) уларни етказиб берганда товарларни олишни асоссиз рад этганлик учун сотиб олувчи етказиб берувчига танлаб олинмаган (ўз муддатида олинмаган) товарлар қийматининг 5 фоизи миқдорида, тез бузиладиган товарлар бўйича эса 10 фоизи миқдорида жарима тўлаши назарда тутилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товарлар танлаб олинмаган ҳолларда етказиб берувчи жарима ундиришдан ташқари, ушбу товарлар мавжудлигини тасдиқловчи далилларни тақдим этган ҳолда, танлаб олинмаган товарлар қиймати тўланишини талаб қилишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Сотиб олувчи томонидан товарларни бир неча бор танлаб олмаслик ФКнинг 455-моддасига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш шартномасини жиддий бузиш ҳисобланади ва маҳсулот етказиб берувчининг шартномани бажаришдан бир томонлама бош тортиши учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, Қонуннинг 24-моддасига мувофиқ, товарларни танлаб олмаслик учун жавобгарлик чораси қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 1994 йил 5 январдаги «Маҳсулот ва молларни ўз вақтида танлаб олиб кетмаслик билан боғлиқ низоларни ҳал қилиш тартиби тўғрисида»ги 20-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2007 йил 28 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
175-сон