Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ВА ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ «СУД ҲОКИМИЯТИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Республикада ўтказилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларига биноан қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, хусусан, жиноий жазонинг либераллаштириш муносабати билан одил судловни амалга ошириш амалиётида келиб чиқаётган масалаларни турли ҳал этиш бўйича тушунтиришлар бериш зарурияти туғилганлиги туфайли «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17 ва 47-моддаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ҳамда Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ва Олий хўжалик суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги «Суд ҳокимияти тўғрисида»ги 1/60-сонли қарори:
1. 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Олий Мажлис» деган сўзлар «Олий Мажлис Сенати» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 9-банднинг биринчи хатбошисидаги «туман, шаҳар, вилоят, ҳарбий, хўжалик судлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди» деган сўзлар «Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоят ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 9-банднинг иккинчи хатбошисидаги «туман, шаҳар, вилоят, ҳарбий, хўжалик судларининг судьялари» деган сўзлар «Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоят ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоят ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьялари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 10-банд қуйидаги таҳрирдаги биринчи хатбоши билан тўлдирилсин: «Судлар фаолиятини ташкилий таъминлаш, захирани шакллантириш, судьялик лавозимига номзодларни тавсия этиш ишларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси амалга оширади».
5. 14-банднинг бешинчи хатбошисидаги «хавфли жиноятчиларга нисбатан қонуннинг бутун кучини татбиқ этишлари» деган сўзлар чиқарилсин.
Тошкент ш.,
2006 йил 22 декабрь,
14/151-сон