Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025 04.11.2002 йилдаги ПФ-3157-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 04.11.2002 йилдаги ПФ-3157-сон
Kuchga kirish sanasi
04.11.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025
Ҳужжат 04.11.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Фармони

«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲИСОБ ПАЛАТАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2002 ЙИЛ 21 ИЮНДАГИ ПФ–3093-СОН ФАРМОНИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг фаолиятини самарали ташкил этишни, унинг республика марказий иқтисодиёт органлари билан ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш даражасини оширишни таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бюджети ва макроиқтисодий кўрсаткичлар лойиҳасини шакллантириш жараёнини чуқур ўрганиш, уларни ўтказилаётган иқтисодий сиёсатнинг устувор йўналишларига, ўртага қўйилган сиёсий ва стратегик вазифаларга, қабул қилинган мақсадли, комплекс дастурларга тўла-тўкис мос келиши нуқтаи назаридан танқидий баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бюджети ижроси ҳамда давлат маблағларининг сарфланиши, биринчи навбатда бюджет маблағларининг сарфланиши устидан назоратни ташкил этиш ва таъминлаш, давлат харажатларини қисқартириш захираларини аниқлаш. Марказда ва жойларда бюджет маблағларидан мақсадли (белгиланган мақсадда) ва қонуний фойдаланишни текшириб, улардан фойдаланишдаги қоидабузарлик ва суиистеъмолчилик фактларини аниқлаш ҳамда бундай ҳолларнинг олдини олиш чораларини амалга ошириш;

маҳаллий бошқарув идоралари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ўзларининг жойларга топширилаётган ҳокимият ваколатларини амалга оширишлари учун уларга реал молиявий ресурслар ажратиб бериш, жамиятни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришда уларнинг ролини ошириш вазифасини ҳал этишдан келиб чиққан ҳолда республика ва маҳаллий бюджетлар ўртасидаги нисбатни мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Давлат бюджети тўлдирилиши устидан назоратни амалга ошириш, бюджетнинг даромад қисми моддалар бўйича ижро этилишига баҳо бериш, белгиланган истиқбол (режа) кўрсаткичлар бажарилмагани ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш. Иқтисодиётда содир бўлаётган тенденцияларни ўтказиб келинаётган солиқ сиёсати билан ўзаро боғлаган ҳолда мунтазам ва чуқур таҳлил этиш, илғор солиқ сиёсатини шакллантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

ўтказилаётган пул-кредит сиёсати, миллий валютани мустаҳкамлаш, унинг харид қобилиятини ошириш, пул массаси ва пул таркибини мақбуллаштириш, банкдан ташқари пул айланишини кескин қисқартириш борасида кўрилаётган чора-тадбирларни чуқур таҳлил этиш ва баҳолаш. Пулнинг қадрсизланишига қарши фаол ва таъсирчан сиёсат амалга оширилишини, ички бозорнинг товар ресурслари билан тўлдирилишини назорат қилиш;

олтин-валюта захираларининг ҳолати ва ҳаракати устидан назоратни амалга ошириш, ташқи активларни бошқариш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни таҳлил этиш ҳамда уларни хорижий банкларда самарали жойлаштириш ва қайта жойлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, олтин-валюта захиралари, шу жумладан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ўтказиладиган операциялар устидан назоратни таъминлаш;

ташқи савдо ва тўлов баланслари шаклланишини ҳамда ижросини чуқур таҳлил этиш. Товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти истиқбол (режа) кўрсаткичи бажарилиши, маҳсулот импортининг мақбуллаштирилишини таъминлаш, ташқи савдода ижобий сальдога эришиш устидан мониторингни амалга ошириш;

ташқи қарзларнинг ҳажмлари ва мақсадга мувофиқлигини танқидий баҳолаш, Ҳукумат томонидан ёки Ҳукумат кафолати остида олинган ташқи кредитлар ўз вақтида қайтарилишини қаттиқ назорат қилиш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мамлакат иқтисодиётига инвестицияларнинг умумий ҳажмида уларнинг улушини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тўғрисида янги таҳрирдаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасини ташкил этиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 21 июндаги ПФ-3093-сон Фармони 2-банди, 3-бандининг иккинчи хатбоши, шунингдек мазкур Фармоннинг 2-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг раиси С.Б. Раҳимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2002 йил 4 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-3157-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2002 йил 4 ноябрдаги ПФ-3157-сон Фармонига

ИЛОВА

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 21 июндаги ПФ-3093-сон ва 2002 йил 4 ноябрдаги ПФ-3157-сон Фармонларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг (қуйида «Ҳисоб палатаси» деб юритилади) асосий вазифалари ҳамда ваколатларини белгилаб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ҳисоб палатаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳисобот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўз фаолиятида Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Ҳукуматининг қарорларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ҳисоб палатаси мустақил орган бўлиб, баҳо беришда мустақил ва холисдир, у Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларнинг ижроси, давлат активлари ва пассивларининг ҳолати ҳамда ҳаракати, олтин-валюта захиралари ва ташқи қарзларни бошқариш ҳамда тасарруф этиш мониторинги ва давлат назоратини амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ҳисоб палатаси ўзига берилган ваколатлар доирасида қабул қилган қарорлар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, вазирликлар, идоралар, мулкчилик шаклидан ва кимга бўйсунишидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ва мансабдор шахслар томонидан ижро этиш учун мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ҳисоб палатаси ўз зиммасига юкланган вазифаларни қонунийлик, холислик, мустақиллик ва ошкоралик тамойиллари асосида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Ҳисоб палатасининг асосий вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ҳисоб палатасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бюджет ва макроиқтисодий кўрсаткичлар лойиҳасини шакллантириш жараёнини чуқур ўрганиш, уларни ўтказилаётган иқтисодий сиёсатнинг устувор йўналишларига, ўртага қўйилган сиёсий ва стратегик вазифаларга, қабул қилинган мақсадли, комплекс дастурларга тўла-тўкис мос келиши нуқтаи назаридан танқидий баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бюджети ижроси ҳамда давлат маблағларининг сарфланиши, биринчи навбатда бюджет маблағларининг сарфланиши устидан назоратни ташкил этиш ва таъминлаш, давлат харажатларини қисқартириш захираларини аниқлаш. Марказда ва жойларда бюджет маблағларидан мақсадли (белгиланган мақсадда) ва қонуний фойдаланишни текшириб, улардан фойдаланишдаги қоидабузарлик ва суиистеъмолчилик фактларини аниқлаш ҳамда бундай ҳолларнинг олдини олиш чораларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий бошқарув идоралари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ўзларининг жойларга топширилаётган ҳокимият ваколатларини амалга оширишлари учун уларга реал молиявий ресурслар ажратиб бериш, жамиятни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришда уларнинг ролини ошириш вазифасини ҳал этишдан келиб чиққан ҳолда республика ва маҳаллий бюджетлар ўртасидаги нисбатни мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бюджети тўлдирилиши устидан назоратни амалга ошириш, бюджетнинг даромад қисми моддалар бўйича ижро этилишига баҳо бериш, белгиланган истиқбол (режа) кўрсаткичлар бажарилмагани ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш. Иқтисодиётда содир бўлаётган тенденцияларни ўтказиб келинаётган солиқ сиёсати билан ўзаро боғлаган ҳолда мунтазам ва чуқур таҳлил этиш, илғор солиқ сиёсатини шакллантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказилаётган пул-кредит сиёсати, миллий валютани мустаҳкамлаш, унинг харид қобилиятини ошириш, пул массаси ва пул таркибини мақбуллаштириш, банкдан ташқари пул айланишини кескин қисқартириш борасида кўрилаётган чора-тадбирларни чуқур таҳлил этиш ва баҳолаш. Пулнинг қадрсизланишига қарши фаол ва таъсирчан сиёсат амалга оширилишини, ички бозорнинг товар ресурслари билан тўлдирилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтин-валюта захираларининг ҳолати ва ҳаракати устидан назоратни амалга ошириш, ташқи активларни бошқариш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни таҳлил этиш ҳамда уларни хорижий банкларда самарали жойлаштириш ва қайта жойлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, олтин-валюта захиралари, шу жумладан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ўтказиладиган операциялар устидан назоратни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи савдо ва тўлов баланслари шаклланишини ҳамда ижросини чуқур таҳлил этиш. Товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти истиқбол (режа) кўрсаткичи бажарилиши, маҳсулот импортининг мақбуллаштирилишини таъминлаш, ташқи савдода ижобий сальдога эришиш устидан мониторингни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи қарзларнинг ҳажмлари ва мақсадга мувофиқлигини танқидий баҳолаш, Ҳукумат томонидан ёки Ҳукумат кафолати остида олинган ташқи кредитлар ўз вақтида қайтарилишини қаттиқ назорат қилиш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мамлакат иқтисодиётига инвестицияларнинг умумий ҳажмида уларнинг улушини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ҳукумат ёки у вакил қилган органлар олтин-валюта захиралари билан операцияларни амалга ошириш бўйича томонлардан бири сифатида ҳаракат қиладиган барча қарорлар Ҳисоб палатаси билан келишилган ҳолда қабул қилиниши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Ҳисоб палатасининг функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ҳисоб палатаси асосий вазифаларга мувофиқ назорат, мониторинг ва таҳлилий ишлар каби функцияларни, жумладан қуйидагиларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
макроиқтисодий кўрсаткичлар, бюджет-солиқ ва пул-кредит соҳасидаги кўрсаткичларнинг шаклланиш жараёнларини, уларнинг қонунчилик талабларига мувофиқ бўлишига риоя этилишини мунтазам суратда ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бюджети, унинг даромад ва харажат қисмлари асосий кўрсаткичлари ҳамда моддаларининг ижроси устидан назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бюджети, солиқ тушумлари ва пул кўрсаткичлари ижросининг тасдиқланган параметрларини тўғрилаш бўйича таклифларнинг асосли эканлигини ҳамда уларнинг макроиқтисодиёт кўрсаткичларига таъсирини кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минтақаларни ва умуман жамиятни ривожлантиришда маҳаллий бошқарув идоралари ҳамда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ролини ошириш мақсадида республика ва маҳаллий бюджетлар ўртасида энг мақбул нисбатга эришиш бўйича таклифларни таҳлил этиш ва баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минтақалар, тармоқлар ва корхоналар бўйича давлат маблағларини сарфлашда тасдиқланган кўрсаткичларга риоя қилмаслик ҳоллари аниқланган тақдирда текшириш ўтказиб, улардан фойдаланишдаги қоидабузарлик ва суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манбалар бўйича умуман ва минтақаларда бюджетнинг даромад қисми ижроси, солиқ ва божхона органларидан тўловларнинг тўлиқ келиб тушиши устидан мониторингни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет жараёнидаги чекинишларни таҳлил этиш ва ўрганиш, уларни бартараф этиш ҳамда бюджет қонунчилигини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий валютани мустаҳкамлаш, пул қадрсизланишини камайтириш ҳамда иқтисодий ўсиш ва нархлар барқарорлиги кўрсаткичларининг мақбул даражада уйғунлашувига эришиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтин-валюта захиралари, шу жумладан, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг ўрни қайта тўлдирилиши ва улар билан амалга ошириладиган операцияларни назорат қилиш, нобудгарчилик ва суиистеъмолчилик йўллари ҳамда имкониятларини бартараф этиш мақсадида давлатнинг олтин-валюта захиралари ҳаракатидаги барча жараёнлар ошкора бўлишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи активларни бошқариш бўйича ҳисоботлар ва баланс ҳисоб-китобларини таҳлил этиш, олтин-валюта захираларини хорижий банкларда жойлаштириш ҳамда қайта жойлаштиришнинг асосли ва самарали эканлигини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ташқи қарзини бошқариш устидан мониторингни амалга ошириш ҳамда бу қарз, биринчи навбатда Ҳукумат томонидан ва Ҳукуматнинг кафолати остида олинган кредитлар ўз вақтида қайтарилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспорт салоҳиятини ривожлантириш, товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти истиқбол (режа) кўрсаткичларини бажариш, маҳсулот импортини мақбуллаштириш, ташқи савдо ва тўлов балансларида ижобий сальдога эришишни таъминлаш чора-тадбирлари рўёбга чиқарилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет мамлакатларда давлат мулкини сотиш билан боғлиқ масалаларни таҳлил этиш ҳамда уларнинг назоратини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг конларини очиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича хорижий компанияларнинг таклифларини кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан ёки унинг кафолати остида хорижий кредитлар ва қарзларни жалб этиш мақсадга мувофиқлиги ҳамда улардан фойдаланиш самарадорлигини, халқаро молия бозорларида республиканинг қарз мажбуриятларини чиқаришни таҳлил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказиб келинаётган бюджет-солиқ, пул-кредит, валюта ва ташқи савдо сиёсатига таъсир қилувчи қонун ҳужжатлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоб палатасининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича вазирликлар ва идоралар, корхоналар ва ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоб палатасининг зиммасидаги вазифалардан келиб чиқадиган масалалар бўйича таҳлилий ишланмаларни ташкил этиш ва амалга ошириш, улар асосида ҳисобот ва таклифларни тайёрлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг кўриб чиқиши учун тақдим этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Ҳисоб палатасининг ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ҳисоб палатаси ўз зиммасидаги вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича маълумот ва ҳужжатларни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва банклардан белгиланган тартибда сўраб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур ҳолларда текширишларни ташкил этиш ҳамда уларнинг натижалари бўйича ижро этиш учун мажбурий бўлган кўрсатмалар юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколати доирасида текширишларни ўтказиш учун давлат органлари ва уларнинг вакилларини, нодавлат аудиторлик хизматлари ва айрим мутахассисларни текширишларда қатнашишга жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоб палатаси билан олдиндан келишиб олиниши лозим бўлган барча масалалар бўйича тегишли хулоса бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат тадбирларининг натижалари бўйича, қонунчиликни такомиллаштириш, давлат органлари, корхоналар ва ташкилотларнинг фаолиятини яхшилаш мақсадида таклифлар киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Ҳисоб палатаси фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ҳисоб палатасининг тузилмаси ва ходимлар сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ҳисоб палатасига Ҳисоб палатасининг Раиси бошчилик қилади, у Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ лавозимга тайинланади ва озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ҳисоб палатаси Ҳисоб палатасининг Раисидан, Ҳисоб палатаси масъул ходимлари (инспекторлари)дан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ҳисоб палатасининг Раиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоб палатаси фаолиятига раҳбарлик қилади ва унинг ишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоб палатаси ваколатига кирувчи масалалар бўйича текширишларни ташкил қилиш тўғрисидаги қарорларни тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоб палатаси қабул қилган қарорларнинг ижроси устидан назоратни ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоб палатасининг фаолиятига тааллуқли масалалар кўриб чиқилиши чоғида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сессиялари, унинг қўмиталари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисларининг ишида қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳисоботлар тақдим этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
берилган ваколатга мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ҳисоб палатасининг масъул ходимлари (инспекторлари):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомда белгиланган вазифаларга мувофиқ Ҳисоб палатаси фаолиятининг муайян йўналишларига раҳбарлик қилувчи мансабдор шахслар ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида, ўзлари бошчилик қилаётган йўналишлардаги фаолиятни ташкил этишга оид барча масалаларни мустақил равишда ҳал этадилар ва унинг натижалари учун жавобгар бўладилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоб палатасининг фаолиятига тааллуқли масалалар кўриб чиқилиши чоғида Олий Мажлис қўмиталарининг, ижроия ҳокимият органлари ва бошқа давлат органлари ҳайъатларининг мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муаллимлик ва илмий ишлардан ташқари тижорат ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ҳисоб палатаси фаолиятининг ички масалалари, инспекторлар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, ишларни юритиш тартиби, назорат тадбирларини тайёрлаш ва ўтказиш Ҳисоб палатасининг Раиси томонидан тасдиқланадиган Ҳисоб палатаси Регламенти билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ҳисоб палатаси ҳузурида Ҳайъат ташкил этилади, унинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоб палатаси ҳузуридаги Ҳайъат аъзолари бошқа ишга ўтишганида уларнинг лавозимига янги тайинланган шахслар унинг таркибига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ҳисоб палатаси ҳузуридаги Ҳайъат аъзолари Ҳайъат мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни ўрганиш ва тайёрлашни таъминлайдилар, ана шу масалаларни муҳокама этишда ва улар юзасидан қарорлар қабул қилишда қатнашадилар, унинг ишини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ҳисоб палатаси ҳузуридаги Ҳайъат мажлислари заруратга қараб, аммо йилнинг ҳар чорагида камида бир марта мунтазам ўтказиб турилади. Мажлисда Ҳайъат аъзоларининг камида ярми иштирок этган тақдирда у ваколатли деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларнинг моҳиятига қараб вазирлик ва идоралар, банкларнинг раҳбарлари, шунингдек мутахассислар ва экспертлар таклиф этилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ҳайъат мажлиси якунлари бўйича оддий кўпчилик овоз билан қарор қабул қилинади, қарор мажлисда раислик қилувчи томонидан имзоланади. Шошилинч ҳолларда Ҳайъат қарори сўров йўли билан қабул қилиниб, кейин у Ҳайъатнинг навбатдаги мажлисида тасдиқланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Текширишларнинг кўпчиликка ошкор қилиб бўлмайдиган маълумотлари баён этилган ҳужжатлари Ҳайъатнинг ёпиқ мажлисларида кўриб чиқилади. Ана шу мажлисларда қабул қилинган қарорлар белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ҳайъат котиби Ҳайъат мажлиси ўтказиладиган сана, вақт ва жой тўғрисида Ҳайъат аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни хабардор қилади, керакли ҳужжатларни расмийлаштиради ва зарур ҳолларда ана шу ҳужжатларни уларга тарқатади, Ҳайъат мажлисларининг баённомалари юритилиши, расмийлаштирилиши ҳамда Ҳисоб палатасининг Раиси билан келишилган ҳолда Ҳайъат қарорлари тарқатилишини ташкил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ҳисоб палатаси ўз фаолиятини Ҳисоб палатасининг ваколатига кирувчи масалалар устидан амалий мунтазам назоратни таъминлаш заруратидан келиб чиққан ҳолда тузиладиган йиллик режалар ва дастурлар асосида ташкил этади. Иш режалари Ҳисоб палатаси ҳузуридаги Ҳайъат мажлисида тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ҳисоб палатаси хорижий мамлакатларнинг ҳисоб ва назорат палаталари ҳамда парламент назорати органлари ва уларнинг халқаро бирлашмалари билан алоқа боғлаб туради, улар билан ҳамкорлик тўғрисида битимлар тузиш ҳуқуқига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ҳисоб палатасининг иши тўғрисидаги йиллик ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ҳисоб палатасини қайта ташкил этиш ёки тугатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 10-11-сон, 200-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 12-13-сон, 89-модда; 14-сон, 101-модда)