ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
НОТАРИУСЛАР ТОМОНИДАН НОТАРИАЛ ҲАРАКАТЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 20 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2090-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сонли «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3113, 04.01.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сонли «Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 18-19-сон, 137-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 августдаги 370-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 138-модда) мувофиқ буюраман:
1. Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2090, 2010 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 13-сон, 99-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ва Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (Д. Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ 2010 йил 1 июндан бошлаб кучга киради.
5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.
Вазир Р. МУҲИТДИНОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 20 май,
92-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 майдаги 92-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддимадан «ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 1-банднинг биринчи хатбошиси, 29-банднинг биринчи хатбошиси, 178-банднинг иккинчи хатбошиси, 225—231-бандлар, 239-банд, 241-банднинг учинчи хатбошиси, 252-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 254 ва 256-бандлар, 275-банднинг учинчи хатбошиси, 280-банд, 336 ва 365-бандлардаги «давлат нотариуси» ва «Давлат нотариуси» деган сўзлар тегишлича «нотариус» ва «Нотариус» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. 4-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Нотариал идорадан» деган сўзлар «Давлат нотариал идорасидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 9-банддаги «нотариал идора» ва «нотариал идорага» деган сўзлар тегишлича «давлат нотариал идораси» ва «давлат нотариал идорасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 16-бандда:
биринчи хатбошидан «ёки хусусий нотариуснинг идорасида ишловчи шахслар» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошидаги «нотариал идорада» деган сўзлар «давлат нотариал идорасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 26-бандда:
биринчи хатбошидаги «(тариф бўйича ҳақ)» деган сўзлар чиқариб ташлансин ҳамда «нотариал идоранинг» деган сўзлар «давлат нотариал идорасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «(тариф бўйича ҳақ)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
8. 27-банднинг биринчи хатбошисидаги «нотариал идораларда» деган сўзлар «давлат нотариал идораларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 31-банднинг биринчи хатбошиси, 94 ва 130-бандлар, 153-банднинг иккинчи хатбошиси, 316-банднинг иккинчи хатбошиси ва 347-банддаги «нотариал идорада» ва «Нотариал идорада» деган сўзлар тегишлича «давлат нотариал идорасида» ва «Давлат нотариал идорасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 34-бандда:
биринчи хатбошидаги «Давлат нотариуси» деган сўзлар «Нотариус» деган сўз билан алмаштирилсин;
иккинчи ва учинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.
11. 42 ва 43-бандлар, 45-банднинг йигирма иккинчи хатбошиси, 95-банднинг йигирма биринчи хатбошиси, 107-банднинг ўнинчи хатбошиси, 112-банднинг тўртинчи ва олтинчи хатбошилари, 117-банднинг ўн иккинчи хатбошиси, 125-банднинг ўн бешинчи хатбошиси, 126, 303 ва 313-бандлар, 316-банднинг иккинчи хатбошиси, 331 ва 334-бандлардан «(тариф бўйича ҳақ)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
12. 46-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
13. 127-бандда:
биринчи хатбошидаги «давлат нотариуси» деган сўзлар «нотариус» деган сўз билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
14. 163-банддаги «нотариал идора» деган сўзлар «давлат нотариал идораси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
15. 205-банднинг иккинчи хатбошисидаги «давлат нотариусига» деган сўзлар «нотариусга» деган сўз билан алмаштирилсин.
16. 206-банддаги «давлат нотариусига» ва «давлат нотариуси» деган сўзлар тегишлича «нотариусга» ва «нотариус» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
17. 228-банднинг биринчи хатбошиси, 284 ва 366-бандлар, 372-банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат нотариуслари» ва «давлат нотариуслари» деган сўзлар тегишлича «Нотариуслар» ва «нотариуслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
18. 229-банднинг биринчи хатбошиси, 242-банднинг биринчи хатбошиси ва 334-банддаги «нотариал идорага» деган сўзлар «давлат нотариал идорасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
19. 282-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
20. 285-бандда:
биринчи хатбошидаги «Давлат нотариуслари» деган сўзлар «Нотариуслар» деган сўз билан алмаштирилсин ҳамда «шунингдек хусусий нотариусларнинг тегишли хабарномаларини» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошидаги «Давлат нотариуси» деган сўзлар «Нотариус» деган сўз билан алмаштирилсин.
21. 324-бандда:
биринчи хатбошидаги «Давлат нотариуслари» деган сўзлар «Нотариуслар» деган сўз билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
22. 337-банддаги «давлат нотариусининг» деган сўзлар «нотариуснинг» деган сўз билан алмаштирилсин.
23. 339-банддан «ва хусусий нотариуснинг» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
24. 367-банддаги «нотариал идорага» ва «давлат нотариуси» деган сўзлар тегишлича «давлат нотариал идорасига» ва «нотариус» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
25. 369-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 370-банддаги «давлат нотариуслари ва хусусий нотариуслар» деган сўзлар «нотариуслари» деган сўз билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 20-сон, 160-модда)