Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 31.05.1995 йилдаги 196-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.05.1995 йилдаги 196-сон
Kuchga kirish sanasi
31.05.1995
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИНТАҚАВИЙ ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоятлар марказларида ташкил этилган олий ўқув юртларида мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш, уларнинг илмий-интеллектуал потенциалини ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, тасарруфида олий ўқув юртлари бўлган вазирликлар ва идоралар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси билан биргаликда юқорида қайд этилган олий ўқув юртларининг ҳамда академик институтларнинг таниқли олимларини ҳамда юқори малакали ўқитувчиларини педагогик ва илмий фаолиятни олиб бориш учун, доимий ишдаги беш йил мобайнида уларнинг лавозим маошларига 50 фоизгача миқдорда устамалар белгилашни назарда тутган ҳолда йўлласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув семестрлари даврида Тошкент шаҳридаги ўқув юртларининг тажрибали профессор ҳамда ўқитувчиларини лекциялар курсларини ўқиш ва фан, техника ҳамда технология янгиликлари билан таништириш мақсадида минтақавий йўллашни амалда қўлласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий ўқув юртларининг илмий-педагогик потенциалидан ва моддий-техника ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида 1995 йил 1 июлгача олий ўқув юртларининг вилоятлардаги филиаллари тармоғи қайта кўриб чиқилсин ва уларни вилоятлар ўқув юртларига факультетлар, ўқув бўлинмалари сифатида беришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили Тошкент шаҳар олий ўқув юртларида вилоятлар олий ўқув юртларидан юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида аспирантура ва докторантурага йўллаётганлар учун ўринлар ажратсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий ўқув юртлари ҳузурида, уларнинг ўқитувчи-профессорларини жалб қилиб, уларга олий ўқув юртлари, гимназиялар, лицейлар ташкил этсинлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий ўқув юртларини ижтимоий ривожлантиришни яхшилаш мақсадида банд бўлмаган хоналарни, таълим ва тарбия ишларига зарар етказмай, шартнома асосида вақтинча ижарага беришга рухсат этсинлар.
(1-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 3 февралдаги 55-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий ўқув юртларига бюджетдан ташқари маблағларни ўқитувчилар ва ходимларни моддий рағбатлантиришга йўллашига рухсат этсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий ўқув юртлари ходимларини бюджетдан ташқари ўз маблағлари ҳисобига моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низомни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вилоятлар ҳокимликлари республиканинг етакчи ўқув юртларидан вазирликлар ва идоралар йўлланмалари бўйича келаётган ўқитувчилар ва мутахассисларга тураржойни навбатдан ташқари бериш тартибини белгиласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва фан бўлимига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1995 йил 31 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
196-сон