Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2016 28.05.1991 йилдаги 145-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.05.1991 йилдаги 145-сон
Kuchga kirish sanasi
28.05.1991
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2016
Ҳужжат 24.03.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

ЎЗГАЛАР ПАРВАРИШИГА МУҲТОЖ ЁЛҒИЗ ПЕНСИОНЕРЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯЛАШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 августдаги 237-сонли «Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2016 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон ССЖ Президентининг «Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерларни ижтимоий ҳимоялаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерларга имтиёзлар бериш тартиби тўғрисида илова қилинаётган Низом (1-илова) ва уларни белгиланган нормада бепул таъминлаш учун энг зарур моллар рўйхати (2-илова) тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 1-иловада кўрсатилган имтиёзларни бериш билан боғлиқ харажатлар жумҳурият ва маҳаллий бюджетлар, шунингдек, ЎзССЖнинг тегишли вазирликлари, идоралари, корхоналар ва ташкилотлар маблағлари ҳисобига амалга оширилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. ЎзССЖ Молия вазирлиги пенсия гувоҳномаларига махсус қўшимча варақлар тайёрлаш учун ЎзССЖ Ижтимоий таъминот вазирлигига маблағ ажратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси, ЎзССЖ Молия вазирлиги, ЎзССЖ Ижтимоий таъминот вазирлиги, ЎзССЖ Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ЎзССЖ Савдо вазирлиги, ЎзССЖ Уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлиги, ЎзССЖ Автомобиль транспорти вазирлиги ва Ўзбекбирлашув 1991 йилнинг 1 июлидан бошлаб юқорида кўрсатилган Фармонда кўзда тутилган имтиёзларнинг ёлғиз пенсионерларга ўз вақтида ва тўла ҳажмда берилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси ўта муҳтож ёлғиз пенсионерлар ва ногиронларни уй билан таъминлаш учун уларга давлат уй-жой фондидаги бўшаётган уйлардан биринчи навбатда тураржой майдони ажратишни назарда тутсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1991 йил 28 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
145-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 28 майдаги 145-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерларга имтиёзлар бериш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1. Ўзбекистон ССЖ Президентининг 1991 йил 27 майдаги Фармонида белгиланган имтиёзли ҳуқуқлардан ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар, шу жумладан, ногиронлар ҳам фойдаланадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Фармонга мувофиқ имтиёзли ҳуқуқлардан фойдаланувчиларнинг номма-ном рўйхати ноҳия (шаҳар) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими томонидан туман (шаҳар) ҳокимлиги билан биргаликда тузилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Пенсия гувоҳномасидаги махсус қўшимча варақ юқоридаги Фармонда белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат ҳисобланади. Бу қўшимча варақ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимининг муҳри ва масъул шахси имзоси билан тасдиқланган бўлади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 18 апрелдаги 178-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 8-сон, 40-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Пенсия гувоҳномаси ва унга қўшимча варақ жамоат транспортида (таксидан ташқари) бепул юриш ҳуқуқини берувчи ҳужжат ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қўшимча варақ ва пенсия гувоҳномаси асосида дори-дармонлар ёзиб берилади, улар эса СССР Соғлиқни сақлаш министрлигининг 1989 йил 22 декабрдаги 673-сон буйруғи билан тасдиқланган 148-01/у-88-сонли форма бўйича соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан махсус бланкага ёзилган рецепт бўйича олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатилган тоифадаги беморларни амбулатория шароитида даволашда дорихона муассасаларида дори-дармонларни бепул беришни ҳисобга олиш СССР Соғлиқни сақлаш министрлиги томонидан тасдиқланган «Баъзи тоифадаги беморларни амбулатория шароитида даволашни ташкил этиш ва дори-дармонларни бепул беришни ҳисобга олиш тартиби тўғрисида» 1965 йил 9 августдаги 02-15/10-сон Йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Пенсия гувоҳномаси ва унга қўшимча варақ асосида яшаш жойи бўйича биркитилган ёлғиз пенсионерларга хизмат кўрсатувчи дўконда тасдиқланган рўйхатдаги молларни белгиланган миқдорда бепул бериш учун улар рўйхатга олинадилар ва шу мақсадлар учун тутилган махсус дафтарга ёзиб қўйиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир ой ўтиши билан савдо ташкилоти кўрсатилган тоифадаги пенсионерларга берилган молларнинг ҳақиқий қиймати тўғрисида, уларнинг қийматини қоплаш учун, тегишли ноҳия, шаҳар молия бўлимига йиғма рўйхат тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ноҳия, шаҳар молия бўлимлари тақдим этилган рўйхатларни 10 кун муддат ичида кўриб чиқадилар ва тегишли суммаларни тегишли корхоналарнинг счётларига ўтказадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 28 майдаги 145-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерларни белгиланган нормада бепул таъминлаш учун энг зарур молларнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ

№‎

Молларнинг номи‎

Ўлчов бирлиги‎

1 бирликнинг (сўм, тийин)‎ Бир ойда 1 кишига бериладиган минимал‎ Суммаси (сўм, тийин)‎
1.‎ Ун‎

кг‎

ўртача 0-34‎ 3,0‎ 1-02‎
2.‎ Ўсимлик мойи‎

л‎

2-80‎ 0,5‎ 1-40‎
3.‎ Макарон маҳсулотлари‎

кг‎

0-84‎ 0,25‎ 0-21‎
4.‎ Гуруч‎

кг‎

2-20‎ 0,8‎ 1-76‎
5.‎ Чой‎

кг‎

12-00‎ 0,1‎ 1-20‎
6.‎ Тухум‎

дона‎

0-26‎‎ 10,0‎ 2-60‎
7.‎ Қанд-шакар‎

кг‎

2-00‎ 0,8‎ 1-40‎
8.‎ Синтетик ва ювиш воситалари‎

г‎

200‎ 0-43‎

Жами‎‎

11 -00 гача‎