01.04.2010 йилдаги ПҚ-1315-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 01.04.2010 йилдаги ПҚ-1315-сон
Kuchga kirish sanasi
01.04.2010
Ҳужжат 01.04.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРДАГИ БОЛАЛАР СПОРТИ ОБЪЕКТЛАРИДА БАНД БЎЛГАН АЁЛ СПОРТ УСТОЗЛАРИ МЕҲНАТИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Васийлик кенгашининг 2010 йил 11 мартдаги қарорига мувофиқ ҳамда қизларни, айниқса қишлоқ жойлардаги қизларни спорт билан шуғулланишга фаол жалб этиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, болалар спорти объектларида болалар ва ўқувчи ёшлар билан ишлаш учун аёллар орасидан юқори малакали, профессионал тайёрланган устоз кадрларни кенг жалб этиш, уларнинг меҳнатини моддий рағбатлантиришни кучайтириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2010 йил 1 апрелдан бошлаб қишлоқ жойлардаги умумтаълим мактабларида, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ва болалар — ўсмирлар спорт мактабларида жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳамда спорт устози бўлиб ишлаётган аёлларнинг тариф ставкаларига ҳар ойда 15 фоиз миқдорда устама ҳақ белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, жисмоний тарбия ўқитувчилари ҳамда спорт устозлари бўлиб ишлаётган аёлларнинг тариф ставкаларига ҳар ойда қўшиб бериладиган устама ҳақ белгиланиши билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг «Таълим» бўлими бўйича тасдиқланган харажатлар доирасида бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва уларнинг ҳудудий органлари бир ой муддатда қишлоқ жойлардаги умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва болалар — ўсмирлар спорт мактабларининг штат жадваллари ҳамда харажатлар сметаларини мазкур қарор талаблари билан мувофиқ ҳолга келтирилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 1 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-1315-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 13-сон, 95-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)