Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024 02.03.2010 йилдаги ПҚ-1293-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 02.03.2010 йилдаги ПҚ-1293-сон
Kuchga kirish sanasi
02.03.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Монополияга қарши ишларни тартибга солиш ва рақобатни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 26 февралдаги ПФ-4191-сон Фармонига мувофиқ ҳамда иқтисодиётни монополиядан чиқариш, рақобат муҳитини ривожлантириш ва иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш борасидаги ишларни фаоллаштириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 36-сон, 477-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 36-сон, 477-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 36-сон, 477-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 36-сон, 477-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тузилмасида, Вазирликнинг марказий аппарати бошқарув ходимлари сонини 7 нафарга кўпайтирган ҳолда, Нарх белгилаш йиғма бошқармаси ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Нарх белгилаш йиғма бошқармасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
монополист корхоналар, табиий монополиялар субъектлари товарлари (ишлари, хизматлари)га нарх белгилаш, монопол нархлар (тарифлар)нинг чекланган даражалари тўғрисида маълум қилиш ҳамда нархлар асоссиз оширилишининг олдини олиш масалаларида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиий монополиялар субъектлари ва монополист корхоналар товарлари (ишлари, хизматлари) таннархи таркибини чуқур таҳлил қилиш, уларнинг харажатларини шу жумладан маҳсулотларга энергия ва материал сарфини камайтириш йўли билан мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар бозорларидаги нархлар, шу жумладан пировард истеъмолчининг маҳсулотига нархларнинг ўзгариши юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш, монопол нархлар ва тарифларнинг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик мақсадида уларнинг иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида нарх белгилашга таъсирини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
монополист корхоналар ва табиий монополиялар субъектларининг товарлари (ишлари, хизматлари)га асоссиз равишда оширилган нархларни пасайтириш, улар томонидан ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматларни сотишнинг мақбул механизмларини белгилаш юзасидан таклифларни кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан ҳамкорликни таъминлаш;
(5-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасига табиий монополиялар субъектлари ва монополист корхоналар фаолиятини тақдим этилган ҳисоб-китобларнинг асосланганлиги, декларация қилинаётган нархларнинг шакллантирилиши юзасидан биргаликда текширишлар ўтказиш ҳуқуқи берилсин.
(5-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказий аппаратни ҳамда ҳудудий органларни юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш ҳамда кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 36-сон, 477-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида» 2005 йил 2 майдаги ПҚ-66-сон қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 майдаги ПҚ-66-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2006 йил 20 январдаги ПҚ-265-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда — қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда — рақобатни ҳимоя қилиш ва товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш масалалари бўйича қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар ва идораларнинг ўз норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштиришини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 2 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-1293-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 36-сон, 477-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 36-сон, 477-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 36-сон, 477-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 36-сон, 477-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 9-сон, 67-модда; 2012 й., 21-сон, 226-модда; 2013 й., 36-сон, 477-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2019 й., 06/19/5870/4010-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)