15.01.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2068
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, 15.01.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2068
Kuchga kirish sanasi
25.01.2010
Ҳужжат 25.01.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи

ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИ ТАЪМИРЛАШ ТАШКИЛОТЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 15 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2068]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги 267-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Темир йўл транспорти таъмирлаш ташкилотлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир в.б. А. ХАИТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 28 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
82-Б-сон

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2009 йил 28 декабрдаги 82-Б-сонли буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Темир йўл транспорти таъмирлаш ташкилотлари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) мувофиқ темир йўл транспорти таъмирлаш ташкилотлари ходимлари (кейинги ўринларда ходимлар деб юритилади) учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Қоидалар темир йўл транспорти таъмирлаш ташкилотларига (кейинги ўринларда ташкилотлар деб юритилади) тааллуқлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Қоидалар ташкилотлар бинолари ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуришда, цехларни техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда, технологик жараёнлар ҳамда ускуналардан фойдаланишда ҳисобга олиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя этилиши устидан давлат назорати бунга махсус ваколат берилган давлат идоралари томонидан, жамоатчилик назорати эса меҳнат жамоалари ва касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан сайланадиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Хавфсизлик бўйича умумий талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил қилиш ҳақидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 273, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил қилиш ҳақидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 273, 1996 йил 14 август) мувофиқ ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ички назоратнинг асосий турлари қуйидагилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишларга раҳбарлик қилувчи ва бошқа мансабдор шахсларнинг тезкор назорати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий-жамоатчилик назорати (уч босқичли назорат);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош мутахассислар хизмати томонидан амалга ошириладиган назорат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар назорат қилиниши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш жойларининг аҳволи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат қонунчилигига риоя қилиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш вазифаларини амалга оширишга доир ишларни бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл транспортини таъмирлаш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларни ўз вақтида, тўғри ўрганиб чиқилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларининг бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатни муҳофаза қилишга ажратилган маблағларнинг тўғри сарфланиши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилади (тасдиқланади) ва юритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчилар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи ва хизматчилар билан ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 5-сон, 223-модда) 14-моддасига мувофиқ ходимлар сони 50 нафар ва ундан ошадиган ташкилотларда махсус тайёргарликка эга шахслар орасида меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари тузилади (лавозим жорий этилади), 50 ва ундан ортиқ транспорт воситаларига эга бўлган ташкилотларда эса бундан ташқари йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари тузилади (лавозимлар жорий этилади). Ходимлар сони ва транспорт воситалари миқдори камроқ ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг вазифаларини бажариш раҳбарлардан бирининг зиммасига юклатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ўз мақомига кўра ташкилотнинг асосий хизматларига тенглаштирилади ва унинг раҳбари ёки бош муҳандисига бўйсунади ҳамда ташкилотнинг фаолияти тугатилган тақдирда бекор қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг мутахассислари лавозим йўриқномасига биноан уларнинг мажбуриятлари жумласига киритилмаган бошқа ишларни бажаришга жалб қилиниши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1997 й., 6-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Ходимларга йўл-йўриқ бериш, ўқитиш ва уларнинг билимларини синовдан ўтказиш ишларини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ташкилотларнинг барча ходимлари, шу жумладан раҳбарлари ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган тартибда ўқишлари, йўл-йўриқлар олишлари ҳамда билимлари синовдан ўтказилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Бевосита темир йўл транспортини таъмирлаш ишларини ташкиллаштириш ва бажариш билан боғлиқ ходимлар, раҳбарлар, муҳандис-техник ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш ҳақидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 870, 2000 йил 7 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси 2000 й., 1-сон) мувофиқ ишлаб чиқилади ва ишловчилар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Темир йўл транспортини таъмирлаш жараёнида таъсир этиши мумкин бўлган хавфли ва зарарли омиллар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ходимлар темир йўл транспортини таъмирлаш жараёнида таъсир этиши мумкин бўлган хавфли ва зарарли омиллар, уларнинг тавсифи, юзага келиш манбалари, ишчиларга таъсир қилиш хусусиятлари ва саломатлик учун хавфлилик даражаси ва келгусидаги оқибатлари тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ҳар битта ташкилот ёки алоҳида хавфли ва зарарли меҳнат шароитларга эга бўлган касблар, иш ўринлари ва ҳудудларининг санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқ зарарлилик ва хавфлилик синфи кўрсатилган рўйхатига ҳамда ишлаб чиқариш омилларининг зарарлилик ва хавфлилик кўрсаткичлари, меҳнат жараёнининг оғирлик кўрсаткичлари бўйича меҳнат шароитларининг амалдаги гигиеник таснифига эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли омиллар йўқолишига олиб келадиган технологик жараёнлар ўзгаришларида ёхуд янги ишлаб чиқариш ускуналарини жорий қилишда рўйхатларга тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Ўта хавфли касблар ва ишлар рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ташкилот ўта хавфли шароитда бажариладиган касблар ва ишлар рўйхатига эга бўлиши лозим. Рўйхатда аниқ технологик жараён, ишлаб чиқариш ускунаси, ишлатиладиган хом ашё ва ишларни амалга ошириш хусусиятлари билан боғлиқ хавфлар ҳисобга олиниши лозим. Рўйхатга хавфли моддалар билан бажариладиган ишлар, баландликда, ифлосланган ҳаво ва сув муҳитида, юқори ҳарорат ва намлик шароитида бажариладиган ишлар, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш механизмлари, босим остида ишлайдиган сиғимлар, электр ускуналарга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлар ҳамда амалдаги тармоқ рўйхатларига мувофиқ бошқа ишлар киритилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ўта хавфли ишларга фақат махсус ўқитилган, ушбу ишларни бажариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатга эга бўлган ходимлар қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Барча ходимлар ўта хавфли ишларни бажариш топшириғини олишдан олдин, меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқ олиши ва ишларни хавфсиз бажариш усулларини ўзлаштириб олиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ўта хавфли ишларни бажариш, фақат белгиланган тартибда масъул ходим қўл қўйиб расмийлаштирилган махсус наряд-рухсатномага мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ташкилот (цех) раҳбарияти ўта хавфли ишларни режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва хавфсиз бажаришда белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилишига тўла жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ташкилотларда ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жамоа ва якка тартибдаги ҳимоя воситалари қўлланилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Жамоавий ҳимоя қилиш воситалари жумласига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хоналар ва иш жойларининг ҳаво муҳитини нормаллаштириш воситалари (шамоллатиш ва ҳаво тозалаш, иситиш, ҳаво ҳароратини, намлигини бир хил меъёрда сақлаш ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хоналар ва иш жойларининг ёруғлигини нормаллаштириш воситалари (ёритиш асбоблари, ёруғлик ўринлари, ёруғликдан ҳимоя қилиш мосламалари ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шовқин, тебранма, электр токи уриши, статик ток ва ускуналар юзасининг юқори даражадаги ҳароратдан ҳимоя қилиш воситалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
механик ва кимёвий омилларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш воситалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Жамоавий ҳимоя воситалари зарарли ва хавфли омилларни рухсат этилган миқдоргача камайтириш имконини бермаган ҳолларда шахсий ҳимоя воситалари қўлланилиши лозим. Бундай ҳолларда шахсий ҳимоя воситаларисиз кишиларнинг иштироки ва ишлар амалга оширилиши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда ишловчилар, уларнинг қўлланилиши, ҳимоя хусусиятлари, амал қилиш муддати тўғрисида маълумотларга эга бўлиши ҳамда улардан фойдаланишга ўргатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ташкилот раҳбарияти ёки иш берувчи қуйидагиларни таъминлаши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалдаги меъёрлар бўйича темир йўл транспортини таъмирлаш учун талаб қилинадиган барча шахсий ҳимоя воситаларининг зарур миқдори ва номенклатурасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳимоя воситаларини қўллаш ва тўғри фойдаланиш устидан доимий назоратни амалга оширишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўлланилаётган ҳимоя воситаларининг самарадорлиги ва созлигини текширишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий ҳимоя воситаларидан хавфли ва заҳарли моддалар муҳитида фойдаланилганда уларни дегазация ва дезинфекция қилишни (бир марта қўлланиладиган ҳимоя воситалари бундан мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ташкилот раҳбарияти ишчи ва хизматчиларни қуйидаги махсус кийим, пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситалари билан бепул таъминлаши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус кийим-кечак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус пойабзал;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус бош кийими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нафас аъзоларининг ҳимоя воситалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўлни ҳимоялаш воситалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош учун ҳимоя воситалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юзни ҳимоялаш воситалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эшитиш аъзоларини ҳимоя қилиш воситалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўзни ҳимоя қилиш воситалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-§. Ходимларни темир йўл транспортини таъмирлаш жараёнида қатнашишга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ташкилот ходимлари ишни бажаришнинг хавфсиз усулларига ўқитилиб, олинган билимлари Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) мувофиқ синовдан ўтказилгандан сўнг темир йўл транспортини таъмирлаш жараёнида иштирок этишга рухсат этилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ташкилотларда касбига кўра танлов ўтказилиши лозим бўлган касблар ва мутахассисликлар рўйхати бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ташкилот мутахассислари, ишлаб чиқариш участкаларининг раҳбарлари тегишли маълумотга ва иш тажрибасига эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Босим остида ишловчи ускуналар ва хавфи юқори бўлган бошқа ишларда хизмат кўрсатувчи ходимлар махсус курсларда тайёргарликдан ўтган ва тегишли гувоҳномага эга бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Хавфли ишларга тегишли касбий маълумотга эга бўлмаган шахсларни қабул қилиш ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. «Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланадиган меҳнат шароити ноқулай ишлар рўйхати»га (рўйхат рақами 1990, 2009 йил 29 июль) мувофиқ 18 ёшга тўлмаган шахслар зарарли ва ноқулай меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. «Аёллар меҳнатидан фойдаланиш тўлиқ ёки қисман тақиқланган ноқулай меҳнат шароитига эга ишлар рўйхати»га (рўйхат рақами 865, 2000 йил 5 январь) мувофиқ аёллар зарарли ва ноқулай меҳнат шароитига эга бўлган ишларга қабул қилинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-§. Ходимларнинг соғлиғини назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Ташкилот раҳбарияти (ёки иш берувчи) касаба уюшмаси қўмитаси ва ваколатли соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили даврий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг кўрикка келишини таъминлаши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Ташкилотларда ходимларнинг соғлиғини назорат қилиш «Ходимларни ишга киришдан олдин дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги буйруқ (рўйхат рақами 937, 2000 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 12-сон) асосида амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Тиббий кўрикдан ўтишдан ёки тиббий комиссияларнинг текширувлар натижасида берган тавсияларини бажаришдан бўйин товлаган ходимларни ташкилот раҳбарияти ишга қўймасликка ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Соғлиғи ҳолатига кўра енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан ҳоли бўлган ишга ўтказишга муҳтож ходимларни иш берувчи, уларнинг розилиги билан, тиббий хулосага мувофиқ вақтинча ёки муддатини чекламай, ана шундай ишларга ўтказиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Тиббий кўриклар ташкилотнинг тиббий-санитария қисмлари ва поликлиникалари, улар мавжуд бўлмаган ҳолда даволаш-профилактика муассасаси томонидан ўтказилиши лозим. Тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Ташкилот раҳбарияти (ёки иш берувчи) ва касаба уюшмаси қўмитаси тиббий кўрик далолатномаси билан танишиб чиқиши, иш берувчи эса далолатномада кўзда тутилган барча тадбирлар ва кўрсатмаларни бажариши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Даврий тиббий кўриклар ўз вақтида, сифатли ўтказилиши ва уларнинг натижаларига кўра тавсиялар бажарилиши учун жавобгарлик ташкилотнинг раҳбарияти зиммасига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Ходимларни соғлиғи туфайли уларга рухсат этилмаган ишларда ишлатиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-§. Ташкилот майдонларига бўлган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Ташкилот майдонлари ва биноларни жойлашуви СанМваҚ II-89-80 «Саноат ташкилотларини бош плани»га мос бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Ташкилотда транспорт воситаларини ва пиёдаларни ташкилот ҳудудида ҳаракатланиш чизмаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Транспорт воситалари ва ташкилот ҳудудида пиёдаларнинг ҳаракати чизмаси ташкилотга кириш ва чиқиш, ҳамда иш участкалари ва цехларнинг кўринарли жойларига осиб қўйилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Ташкилот майдонлари кўкаламзорлаштирилган ва сув қуйиш қувурлари тармоқлари билан таъминланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Ташкилот майдонидаги ўтиш жойлари мустаҳкам ёпқичлар, сувлар оқиб кетадиган иншоотлар билан жиҳозлангани бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Йилнинг ёз вақтида йўлкалар ва ўтиш жойларига сув сепилган, қишда қордан тозаланиб, қум сепилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Ташкилотларда ҳаракатланувчи темир йўл составларини интенсив ҳаракатланишига ўтиш жойлари автоматик сигнал билан таъминланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-§. Бино ва иншоотларга бўлган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Ишлаб чиқариш ва ёрдамчи хоналарни (ҳарорати, нисбий намлиги, ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги ва бошқалар) микроиқлими ГОСТ 12.1.005-88 талабига мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Ҳўл жараёнлардаги хоналарда, ҳамда иссиқ ўтказувчи полларда (бетонли, ғиштли, плитали ва бошқалар) мунтазам ишловчи ишчи жойларида ёғоч тўшамалар ва панжаралар ётқизилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Пол тўшамалари зарарли моддалар, ишлаб чиқаришдаги кирлар ва чанглардан енгил тозаланишини таъминлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари СанМваҚ 2.09.02-85 «Ишлаб чиқариш бинолари» талабларига мос келиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Ёрдамчи бинолар ва хоналар ҚМҚ 2.09.04-98 «Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари» талабига мос келиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Бинога автомобилларни кириш жойлари дарвозалар ва сигнал асбоб-ускуналари билан таъминланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Дарвоза тавақалари ёпиқ ва очиқ ҳолатида махсус мосламалар орқали мустаҳкам ўрнатилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Автомобилларни бинога кириши учун дарвоза эни фойдаланилаётган автомобиллар эни миқдоридан ошиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Дарвозалар баландлиги транспорт воситасининг баландлигидан камида 0,2 м дан ошиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Ташкилотларда бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш ва ҳолатини мунтазам кузатиш ташкил этилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Барча ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари бир йилда икки мартадан (баҳор ва кузда) кам бўлмаган ҳолда ташкилот раҳбари тайинлаган комиссия томонидан техник кўрикдан ўтказилиши лозим. Кўрик хулосалари, улардан топилган нуқсонларни бартараф этиш бўйича тадбирлар ва муддати кўрсатилган далолатномалар орқали расмийлаштирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Ходимлар учун хавф туғдирувчи ҳалокат тусидаги бузилишлар тезда бартараф этилиши керак. Ҳалокат бартараф этилгунча ишлаб чиқариш жараёнлари хавфли ҳудудларда тўхталиши лозим, хизмат кўрсатувчи ходимлар хавфсиз жойга кўчирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-§. Шамоллатиш ва иситиш тизимига қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Шамоллатиш ва иситиш ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш» талабига мувофиқ бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Оқимли шамоллатишларни ташқи ҳаво тизимидан олиш ердан камида 2 м баландликда бажарилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Ўтиш жойларида (галереяларда, зиналар майдончаларида ва шунга ўхшаш) жойлашган иситиш жиҳозлари (қувурлар, регистрлар ва шунга ўхшашлар), рухсат этилган ўтиш йўлкаларининг энини камайтирмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Ишчи жойларида ҳаво ҳарорати йилнинг совуқ даврида енгил жисмоний ишларда 21°С, ўрта оғир ишларда 17°С ва оғир ишларда 16°С дан паст бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Ходимларнинг исиниши учун хоналарда ҳаво ҳарорати 22°С дан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Биноларда жойлашган ишчи майдонларидан, ходимларни исиниш хоналаригача бўлган масофа 75 м, ташкилот майдонидаги ишчи жойларидан 150 м дан кўп бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-§. Сув таъминоти ва канализация тизимига қўйиладиган талаблар
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. Сув билан таъминлаш ва канализация тизими ҚМҚ 2.04.01-98 «Биноларнинг ички сув қувури ва канализацияси» талабига мос келиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. Ташкилотнинг оқова сувлари, ташқи канализацияга етиб келгунча зарарли моддалардан тозаланиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Тозаланган сувда зарарли моддалар таркиби санитар нормаларига асосан чегараланган концентрациясидан ошиб кетиши керак эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. Ичимлик сувдан фойдаланиш учун сув қувурига уланган фавворачалар бўлиши керак. Сув қувурлари йўқ бўлганда бакларда қайнатилган сув бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. Иссиқ ва қолиплаш цехларида, буғлантириш камералари бўлинмаларида ва қозонхоналардаги ишчилар сменада, таркибида 0,5% гача туз бўлган, бир кишига 4-5 литр ҳисобида газли сув билан таъминланишлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74. Иш жойидан сув ичиш қурилмасигача бўлган масофа 75 м дан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75. Ичимлик сувининг ҳарорати 8 дан 20°С гача бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76. Ташкилот ҳудудидаги ҳожатхоналар иссиқ ва канализацияланган бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77. Ташкилотда канализация тизими йўқ бўлганда давлат санитар назорати органлари билан келишилган ҳолда ташкилотда ер қатламини ифлослантирмасликка ва ишлаб чиқариш канализациясига душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларига рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-§. Ёритишга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78. Ташкилот майдонида, ишлаб чиқариш ва ёрдамчи бинолар ва хоналарда табиий ва сунъий ёритишлар ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш» талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79. Авария ёритиш тармоқларига электр энергия истеъмолчиларини улаш тақиқланади. Авария ёритишларининг созлиги камида чоракда бир марта текширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80. Ёруғ тушувчи ойналарни йилда икки мартадан кам бўлмаган ҳолда тозалаш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81. Ёруғлик тушадиган дераза ва эшикларни бегона предметлар (ускуна, тайёр маҳсулот ва бошқалар) тўсиб қўйишига рухсат этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
82. Сунъий ёритишда икки тизим ишлатилади: умумий ва бирлашган (умумий маҳаллий билан биргаликда). Биргина маҳаллий ёритишни қўллаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
83. Участкаларда ва хоналарда портлаш бўйича хавфли газ ва чанглар концентрацияси йиғилиб қолиш эҳтимоли бўлса, электр ёритиш тизими портлашдан ҳоли ҳолда бажарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
84. Юқори хавфли хоналарда кучланиши 36 В дан юқори бўлмаган кўчма электр ёритқичлар ишлатилиши керак. Ўта хавфли хоналарда, хоналардан ташқари ҳамда ускуналар ва иншоотлар (бункерлар, силосослар, қудуқлар, буғлантириш камералари, туннеллар ва бошқалар)ни ёритиш учун кўчма электр ёритгичларнинг кучланиши 12 В дан ошмаслиги керак. Барча кўчма ёритқичлар ҳимояланиш даражаси 1Р54 дан кам бўлмаган ва металл ҳимояланиш тўри ҳамда шиша қалпоқ билан ускуналанган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-§. Меҳнат ва дам олиш юзасидан талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
85. Ташкилотларда ходимларнинг иш вақти, дам олиш вақти, шунингдек қисқартирилган иш вақти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг чекланган муддатининг талаблари инобатга олинган ҳолда, ташкилотларнинг ички меҳнат қоидалари асосида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Темир йўл транспорти ҳаракат таркибини таъмирлашда хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Темир йўл транспорти ҳаракат таркибини таъмирлашга тайёрлаш бўйича технологик жараёнларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
86. Ташкилот йўлларида темир йўл транспорти ҳаракатланишида маневр локомотивлари ва мотор-вагон ҳаракатдаги таркиб эшиклари ёпиқ ҳолда бўлиши ҳамда ток қабул қилувчи мосламалар туширилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
87. Ҳаракатдаги таркибни юриши давомида темир йўл транспорти цехи диспетчери рухсати билан стрелка ўтказгичи доимий навбатчиси ёки машинист ёрдамчиси томонидан стрелка айлантирилиб турилишини ташкил этиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
88. Таъмирлаш ҳажмини аниқлаш бўйича ишлар махсус йўлларда бажарилиб, улар йўлни ҳар икки томонидан қаттиқ материаллар билан ёпилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
89. Электр ҳаракат таркиби белгиланган жойга қўйилмагунча ёки контакт симидан кучланиш ўчирилмагунча унда иш олиб бориш ва кузатув ишларини бажарилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
90. Ҳаракатдаги таркиб чегаралаш таянчлари ўртасида белгиланган жойда жойлаштирилиб, бошмоқлар билан маҳкамланиши, шунингдек ток қабул қилувчи мослама туширилиб, ёнилғи, сув ва мой махсус сиғимларга қуйилиши ва аккумулятор батареяларидан чиққан симлар ўчирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91. Электр ҳаракат таркиби электрофикациялашган йўлларда белгиланган жойга қўйилгандан сўнг симдан кучланиш ўчирилиши ва контакт сими ерга уланиб, мачтали ажратгич қулфга беркитилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
92. Ҳаракатдаги таркиб таъмирланишдан олдин ахлат, юк қолдиқлари, қор ва музлардан тозаланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
93. Йўловчи ташиш вагонларининг мотор-вагон ҳаракатдаги таркиби ювилган ва дезинфекцияланган ҳолда бўлиши, цистерналар эса уларни таъмирлашга тайёрлаш қоидаларига мувофиқ юк қолдиқларидан тозаланган ва мойсизлантирилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
94. Ҳаракатдаги таркибни тозалаш, ювиш ва қуритиш ишлари махсус кийим-бош ва ҳимоя кўзойнакларида цехдан ташқарида ёки сўриш-шамоллатгичи бўлган махсус камераларида бажарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
95. Секциялар электр уланмаларини узиш ишлари симлар зарарсизлантирилганда ва ток қабул қилувчи мосламалар туширилиб, маҳкамлангандан сўнг, ишламай турган ҳолатда бажарилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
96. Ҳаракатдаги таркиб цехларга олиб кирилаётганда одамларни йўлларда, дарвозалар орасида, ҳаракатланаётган темир йўл транспорти воситалари устида ҳамда чиқиш мосламаларида туриши тақиқланади. Локомотив ёки вагон цехга олиб кирилаётганда, мазкур йўлда ҳаракатдаги таркиб турган бўлса, ишлаётган одамлар маневр ишлари тугагунга қадар ундан тушишлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
97. Локомотивлар ва вагонлар кўтариб таъмирланаётганда улар орасидаги масофа 2 м дан кам бўлмаслиги лозим. Таъмирлашга қўйилган локомотивлардан цех дарвозасидан чиқадиган жойгача бўлган масофа 4,5 м дан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
98. Электр ҳаракатдаги таркиб йўлга қўйилганда, унга икки томонидан бемалол тушадиган ва ёнидан ўтадиган бўш жойлар қолдирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
99. Манёвр ишлари ҳаракат таркибини сақлайдиган ва ишловчилар хавфсизлигини таъминлайдиган амалдаги технологик жараёнларга мувофиқ бажарилиши лозим. Ташкилот раҳбарияти томонидан манёвр ишлари хавфсиз бажарилиши бўйича технологик жараён ишлаб чиқилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
100. Манёвр ишлари пайтдаги тезлик: завод ташкилот йўлларида соатига 5 — 15 км, кесишмаларда ва цех яқинида соатига 3 км, цех ичида соатига 2 км ни ташкил этиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
101. Ҳаракатдаги таркиб қўйиладиган жой тозаланади ва уни кескин тортишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Темир йўл транспорти ҳаракат таркибини таъмирлашда ускуналар ва иш ўринларига қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
102. Фойдаланаётган ускуналарни барчаси доимо соз ҳолатда бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
103. Тўсиқлар ва ҳимоялаш қурилмалари белгиланган жойларда ўрнатилиб, ўрнатилган даражада маҳкамлаб қўйилади. Носоз ускуна ва тўсиқларни носозлиги пайтида ишлашга рухсат берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
104. Янги ўрнатилган ёки таъмирдан чиққан ускуналар цех бошлиғи ва меҳнатни муҳофаза қилиш муҳандиси иштирокида комиссион тартибда қабул қилингандан сўнг ишга туширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
105. Фойдаланилаётган ускуналар бўйича техник ҳужжатлар мавжуд бўлиши керак. Ускуналар конструкцияси ва уни бошқарув органлари меҳнат хавфсизлигини таъминлаши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
106. Верстаклар, столлар ва стеллажлар мустаҳкам, чидамли, қулай ва баландликда ишловчилар учун хавфсиз бўлиши ҳамда полга ишончли маҳкамлаб қўйилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
107. Верстаклар юзалари силлиқ материаллар билан қопланади. Стеллажлар ва уни таг қисмларида кўчиш, тиғли жойлари, ёриқлар ва бошқа нуқсонлари бўлмаслиги керак. Стеллажлар полкаларини қиялиги, сақланаётган жисмлар тушиб кетмаслиги учун ичкари томонга қаратилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
108. Верстакларни қоплаш пайтида ўткир бурчаклар бўлмаслиги керак. Верстак кенглиги 0,75 м дан кам бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
109. Верстаклар қўйилган қисқич (тиски)лар ишлов берилаётган детал ўлчовларига мувофиқ бўлиши ва улар орасидаги масофа 1 м дан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
110. Верстакда ишловчиларни учиш мумкин бўлган парчалардан ҳимоялаш мақсадида ячейкалари 3 мм дан катта бўлмаган 1 м ва ундан зиёд баландликда тўрлар қўйилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
111. Буюмлар ва материалларни тахлаш учун мўлжалланган стеллаж ва столларда уларни кўтариши мумкин бўлган оғирликлар ҳақида белги кўрсатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
112. Ишловга келиб тушган детал ва материаллар махсус ва аниқ белгиланган жойларда жойлаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
113. Ускуналар ва бинолар қисмлари орасидаги масофа ўтиш ва ҳаракатланиш жойлари кенглиги, амалдаги қурилиш, бинолар ва иншоотларни ёнғинга қарши меъёрларини лойиҳалаш талабларига мувофиқлаштирилади ҳамда ускуналар қуввати ва тури транспорт воситалари ва тайёрланаётган маҳсулот габарити, ташишни бажариш ишлари, одамлар ва юкларни интенсивлигига қараб белгиланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
114. Чанг ажратадиган ускуналар (тозалаш барабанлари, гитинакс, текстолик, асбест ва бошқаларга механик ишлов берадиган станоклар) алоҳида хоналарда ўрнатилади ва улар бошқа цехлар хоналаридан чанг ва овоздан ҳимояланган тўсиқлар билан изоляцияланиши ҳамда тортиш-сўриш шамоллатиш ускуналари, маҳаллий сўриш ва тозалаш воситалари билан жиҳозланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
115. Агарда ускуналар иши юқори даражадаги шовқинни келтириб чиқарса, уларни цехларда ўрнатиш санитария меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
116. Иссиқ ва зарарли ишлар билан боғлиқ цехлар ва ишлаб чиқариш участкалари изоляцияланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
117. Пневматик зарба бериб ишлайдиган доимий ишлар учун алоҳида хона ажратилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
118. Барча ҳаракатни узатувчи (тасмали, арқонли, занжирли, шарнирли ва бошқалар) қисмларда мустаҳкам сақлайдиган тўсиқлар бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
119. Ускуналар ва механизмларни айланиш қисмлари 2,5 м баландликдан пастда жойлашган бўлса, махсус тўсиқлар билан тўсиб қўйилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
120. Катта габаритли ускуналарга хизмат кўрсатиш полдан 1 м ва ундан ошган ҳолда амалга оширилиши ҳамда унинг ёнида тўсиғи бўлган махсус майдонча ва унга чиқиш учун нарвон бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
121. Ишга тушириш аппаратураси ускунани тез ва бир текисда ёқиш ва ундан қулай фойдаланишни таъминлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
122. Йирик ва узун ўлчовли ускуналар (транспортёр, ролганг, конвейер ва бошқалар) бир неча жойда тўхтатиш тугмалари (кнопкалари) билан жиҳозланиши лозим. Тўхтатиш тугмачаси қизил рангда бўлиб «тўхта» ёзувига эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
123. Ускунани ишга тушириш педаллари ишончли тўсиқлар ва ҳимояловчи қурилмалардан иборат бўлиб, улар ускунани олдиндан ўқиш имкониятига йўл қўймаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
124. Ускуналар ва механизмларни таъмирлаш ва созлаш ишлари махсус ажратилган, ўқитилган ва йўл-йўриқдан ўтган ходим томонидан бажарилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ускуналар ва механизмлар ишлаётганда таъмирлаш ишлари бажарилиши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
125. Иш бошланиши олдидан ускуналар ва механизмлар ўчириб қўйилади. Барча ҳаракат узатадиган камарлар шкивдан олиб қўйилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
126. Ишга тушириш аппарати ва рубилникларда белгиланган плакатлар осиб қўйилади ва ишлаётган жойга кучланиш берилмаслиги бўйича чоралар кўрилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
127. Қириндилар, қирқилган бўлаклар, чанглар ва ифлосланишлар станокда ишловчилар томонидан тозаланиб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
128. Ҳар бир ишловчи учун қулай шароит яратилиб, иш бажараётган пайтда уларнинг эркин ҳаракати таъминланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
129. Иш жойи ёрдамчи ускуналарни жойлаштириш учун етарли даражада майдон, шунингдек, асбоблар, жиҳозлар, ишлов бериладиган ва ишлов берилган буюмлар (стеллажлар, столлар, яшиклар ва бошқалар)ни сақлаш учун тегишли инвентарлар билан таъминланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
130. Иш жойида ишчини оёғи тагида соз ёғоч панжарали таглик бўлиши ва планкалари орасидаги масофа 25 — 30 мм ни ташкил этиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
131. Агарда иш жойлари ишчи ёнида ишлаётганлар ёки атрофидан ўтаётганлар учун хавфли бўлса, тўсиқ ўрнатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
132. Иш ўрни етарли даражада ёритилиши ва тозаликда сақланиши керак. Иш ўринлари, юриш ва ҳаракатланиш йўллари, иш куни давомида ва иш жойларида тайёр маҳсулот ва қолдиқлар йиғилганда тозаланиб турилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
133. Иш жойида ёниш хавфи бор ва енгил ёнадиган материалларни сақлаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
134. Асбоблар ва мосламаларни иш жойларида сақлаш учун алоҳида шкафлар ўрнатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
135. Буюмларни штабел шаклида тахлаш учун унинг баландлиги буюмни мувозанат шароити ва улардан деталларни олишда қулайлик бўлишига қараб белгиланади. Бунда штабел баландлиги 1 м дан ошмаган, улар орасидаги масофа 0,8 м дан кам бўлмаслиги шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
136. Штабеллар йиқилиб кетмаслиги ва улардан материаллар сирпаниб, тушиб кетмаслигини олдини олиш мақсадида махсус мосламалар, таянчлар, тиркагич, қаторлар орасига таглик қўйилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
137. Иш пайтида қозонхонага тушиш қопқоғи, цистерналар ва қудуқлар люклари очиқ бўлиб, зарур бўлганда тўсиб қўйилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
138. Агар табиий ёритилиши етарли бўлмаса, 12 В ли кўчма ва портлашдан ҳимояланган чироқлардан фойдаланиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Цех ичидаги кўтарма-транспорт воситалари ва улар билан ишлаш вақтида хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
139. Барча юк кўтариш ҳамда транспорт воситалари ва ёрдамчи юк кўтариш мосламаларидаги ишларни бажариш Юк ортиш ва тушириш ишларидаги юкчилар учун ишларнинг хавфсизлиги қоидаларига (рўйхат рақами 1582, 2006 йил 13 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 24-сон, 221-модда) мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
140. Юк кўтариш крани ҳамда юк кўтариш мосламалари яроқсиз ҳолатга келганлиги туфайли ҳисобдан чиқарилганда ёки ёзма аризага мувофиқ бошқа эгасига берилаётган пайтда «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясидан рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлмаган кўтариш кранлари ҳамда юк кўтариш мосламаларига инвентарь рақами берилади, бу рақам ташкилот ёки цех юк кўтариш кранлари ва юк кўтариш мосламаларини ҳисобга олиш китобига қайд этилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
141. «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан юк кўтариш мосламаларини ишга тушириш бўйича рухсат қуйидаги ҳолларда олиниши шарт:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) янги рўйхатдан ўтказилган юк кўтариш кранини ишга тушириш олдидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) юк кўтариш кранини янги жойга кўчириб монтаж қилингандан кейин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) юк кўтариш крани рўйхатдан ўтказилгандан кейин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) портал кранини янги жойга кўчириб ўрнатилгандан кейин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) юк кўтариш кранлари таъмирлангандан кейин ва бунда унинг ҳисобланадиган элементлари ва узелларини пайвандлаш қўлланилиб алмаштирилганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
142. «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан рўйхатга олинмаган юк кўтариш кранларини ишга туширишга рухсатни ташкилотда юк кўтариш кранлари устидан назоратни олиб борадиган масъул томонидан берилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
143. Тегишли юк кўтариш кранлари, юк кўтариш мосламалари ва тараларини соз ҳолда ушлаб турилишини ҳамда талаб даражасида кўрик, таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш орқали, уларни хавфсиз ишлаш шароитлари таъминланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
144. Юк кўтариш кранларини хавфсиз ишлатиш бўйича масъул шахслар тайинланиши хизмат кўрсатадиган ходимлар ва муҳандис-техник ходимлар ўқитилиши ва билимларини синовдан ўтказиш тартиби белгиланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
145. Асосий касбларда ишловчилар полдан ёки стационар пултдан юк кўтариш кранларини бошқариш ва бунда кранлар чангакларига юкларни илиш ишларига тегишли йўриқнома олгандан ва кранларни хавфсиз бошқариш ва белгиланган тартибда юкларни маҳкамлаш бўйича билимлари синовдан ўтказилгандан кейин йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
146. Юк кўтариш кранларига тўғри хизмат кўрсатишни таъминлаш учун ташкилот раҳбарияти ишчиларни махсус асбоблар билан таъминлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
147. Юкларни кўтариш ва ташиш ишлари бажарилганда қуйидаги асосий талаблар бажарилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) иш жойида ва юк кўтариш кранларида ишга алоқаси йўқ шахслар бўлмаслиги керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) кўприксимон ва ҳаракатланадиган консол кранларга чиқиш ва кириш майдончаси ёки ўтиш галереяси орқали амалга оширилиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) агар, кран электроускуналари, механизмлари ва металлоконструкциялар созланса, таъмирланса ёки кўрикдан ўтказилса, кириш қурилмасидан рубилник ўчирилиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) кўтариш учун белгиланган юкларни илиш учун кўтарилаётган юкни оғирлигига мос келадиган ҳамда шохлари сони ва улар оғиш бурчаги ҳисобга олинган стропалар қўлланилади, бунда умумий мақсаддаги стропалар шундай қабул қилинадики, уларнинг шохлари орасидаги бурчак 90°С дан ошмаслиги керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) майда (доналик) юкларни кўтариш ва тушириш махсус тараларда бажарилади ва бунда, уларни жойидан тушиб кетмаслик чоралари кўрилиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) девор, колонна, штабел, темир йўл вагони, станок ва бошқа ускуналар ёнидаги юклар кўтарилганда одамлар (шу жумладан юк илувчилар) кўтарилаётган юк ва мазкур кўрсатилган бино ёки ускуналар орасида бўлмаслиги керак, шунингдек бу талаблар юк туширилганда ҳам бажарилиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) юк горизонтал йўналишда олиб кетилаётган шароитда у йўлда учрайдиган жисмлардан 0,5 м баландликда жойлашган бўлиши ва бу иш олдидан бажарилиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) ташилаётган юкни тушириш фақат белгиланган жойга олиб борилганда ва олдиндан таглик қўйилган жойдагина амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) автомашина кузови ва очиқ вагонлар ичида одамлар турган пайтда, уларга юкларни тушириш ва кўтаришга йўл қўйилмаслиги керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) магнит ва грейфли кранлар ишлаётган ҳудудларда одамларни бўлиши ва иш бажарилишига йўл қўйилмаслиги керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) иш тугаганда ва ишдан танаффус пайтида юк осилган ҳолда қолдирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
148. Юк кўтариш крани ишлаётганда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) мувозанатсиз ҳолатда жойлашган юкни кўтариш ёки икки томонли чангакни бир томонига юкни илиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) одамлар устида ёки ёнида бўлган юкларни кўтариш ва ташиш, тупроқ билан тўлдирилган юк ёки у музлаб ерга ёпишган бўлса, болтлар билан маҳкамланган ёки бетон қўйилган бошқа юклар билан тўлдирилса ҳамда металл ва шлак печда қотиб қолганда уларни кўтариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) юк канатлари оғиш ҳолатида кран чангаги билан ерда, полда ва релсларда юкни ташиш ҳамда юк канатларини вертикал ҳолатини таъминлайдиган йўналтирувчи блокларни қўлламай темир йўл вагонлари, платформалари, вагонетка ва аравачаларни ҳаракатлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) юк кўтариш крани ёрдамида қисилган юклар, канатлар, стропалар ва цехларни бўшатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) ишлаши тўхтатилган ёки носоз хавфсизлик приборлари ва тормозлари билан иш бажариш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
149. Электр узатиш симлари ёки электр тармоғи ҳаво симлари кучланиши 10 кВ дан ошган бўлса ва чеккадаги симдан масофа 30 м дан кам жойлашганда стрелкали кранларни ўрнатиш ва ишлатиш фақат тегишли рухсатномага мувофиқ бажарилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
150. Берк омборхоналарда ва саралаш платформаларида юклаш-тушириш ишлари кичик габаритдаги, аккумуляторли, юк кўтариш қуввати 0,5 т дан 2 т гача бўлган электр юклагичлар билан амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
151. Очиқ ва ёпиқ майдончаларда юк кўтариш ишлари 3 т дан 10 т гача бўлган ва ички ёнув двигателидан ҳаракатланувчи қурилма қўлланилган автоюклагичлар орқали амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
152. Юк кўтариш воситаларида иш бошланишидан олдин ҳайдовчи тормоз приборлари ҳолатини текшириб кўрикдан ўтказиши, сигналлар, кўтариш мосламалари, барча узеллар ва деталларни созлигига ишонч ҳосил қилиши ва шундан кейин ишга киришиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
153. Ҳайдовчи юкни кўтаришдан олдин чангакни блоксиз стрелада ва белгиланган оғирликни кўтариши лозим бўлган ҳолатга ҳамда юк кўтариш мосламасини вертикал ҳолатга қўйиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
154. Ковшлар билан жиҳозланган ва юклаш, тушириш, парчаланган ва енгил тўкиладиган материалларни ташиш ва тўкиш учун ишлатиладиган автоюклагичлар юкка биринчи тезликда келиб, юкни боғланиш жойи ўчирилиши билан бир вақтда ўзи томонига ковшни айлантириб олиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
155. Ковшлар билан жиҳозланган автоюклагичларни ишлаётган двигатель, кўтарилган юк ёки ковш билан қолдиришга рухсат этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
156. Юкларни ташиш кичик тезликда бажарилади, бунда автоюклагич рамаси орқага охиригача пасайтирилади, илувчи мосламалар юкни ердан кўтаришдаги баландликда жойлаштирилади, пневматик шинали юклагичларда бу масофа 400 мм дан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
157. Ҳаракатланиш йўлларида ва бурилишларда, одамлар гавжум жойда ҳайдовчи машина тезлигини пасайтириб сигнал бериши шарт. Вагонга кириш ва ундан чиқиш пайтида машина айланадиган зонада одамлар йўқлигига ишонч ҳосил қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Кичик механизация воситалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
158. Юкни кўтариш пайтида домкрат вертикаль ҳолатда ўрнатилади ва бунда олдиндан тормоз мосламалари созлиги ва мустаҳкамлиги текширилади. Металл предметлар кўтарилганда домкрат ёстиғи ва жисмни тегиш нуқтасига текис ёғоч таглик қўйилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
159. Рейкани таянчли жойи ва рейкали домкратни пастки қисми юклар сирпаниб кетмаслиги учун ўткир ўйиқли жойларига, домкратни таянч майдони ўткир шипларга эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
160. Домкратлар штоки секин ва осойишта туширилиши керак. Суюқликни (ҳаво) олиб келувчи ёки олиб кетувчи труба зарарланганда, уни ҳаракатини тўхталишини таъминловчи мосламалари (қайтиш клапани ва диаграммаси) мавжуд бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
161. Домкратларни синаш йилда бир марта ўтказилади. Синовдан ўтказиш бўйича натижалар паспортга ёзилади ҳамда домкратга юк оғирлиги ва синов муддати кўрсатилган трафарет ва клейма урилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Баландликда ишлаш мосламаларини тузилиши ва улардан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
162. Баландликда мустақил ишлаш учун тиббий кўрикдан ўтган, ўқув дастури бўйича ўқитилган, билимлари синовдан ўтказилган шахслар қўйилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
163. Юқорида ишловчилар ҳимоя каскалари ва камарларидан фойдаланиб ишлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
164. Иш бошланишидан олдин ҳимоя камари, каскалар ва бошқа асбоблар иш раҳбари томонидан текширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
165. Синовдан ўтказилмаган ва белгиси бўлмаган камардан фойдаланиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
166. Асбоблар олиб юриш ва сақлаш учун тепада ишловчилар махсус сумкаларга эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
167. Вишка станинасида уни юк кўтариш оғирлиги ва ҳар йилда ўтказиладиган синов муддати кўрсатилган ёзув бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
168. Телескопик вишкада иш бажаришдан олдин иш жойи тўсиб қўйилади. Телескопик вишкада 2 киши ишлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
169. Телескопик вишка саватида ҳимоя камарисиз ишлашга йўл қўйилмайди. Одамлар вишка ичига жойлашганда уни горизонталь ҳаракатланиши мумкин эмас. Иш бажариладиган жойга бегона шахслар қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
170. Баландликда ишлаш учун инвентарь майдончалар (ҳавоза, кўтарма кажавалар) қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
171. Тагликни текислаш учун ғиштлар, тошлар, клинлар ишлатилмайди. Ҳавоза бутун баландлиги бўйича қурилаётган бино ва иншоотларга унга ўрнатилган чангаклар орқали маҳкамланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳавозалар бинонинг бошқа чиқиб турган қисмларига маҳкамланиши тақиқланади. Металл трубали ҳавозалар деворларига унинг ичига ёки оралиқларига қўйилган анкер болтлари билан маҳкамланган бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
172. Ҳавозалар тагликлари ҳар куни ахлат ва ифлосланишлардан тозаланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
173. Осиб қўйиладиган кажавалар статик синовдан ўтказилгандан кейин фойдаланишга йўл қўйилади ва бу синов ҳисобланган оғирлик кўтариш имкониятдан 25 фоиз кўп юк билан амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
174. Осиб қўйилувчи кажавалар зич тахланган таглик ва 1 м дан иборат тўсиққа эга бўлиши керак. Кажава кўтарилаётган пайтда, уларни ушлаб турган пўлат арқонлар бинони чиқиб турган қисмларига тегмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
175. Ҳавозаларни бузиш қурилиш устаси раҳбарлигида бажарилади. Бузилаётган жойга ўтишга рухсат этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
176. Кўчма нарвонлар синалган ва тегишли белгига эга бўлиши керак. Кўчма нарвонлар ҳар олти ойда 120 кг юк билан синалади ва бу юк нарвон горизонталь текисликка нисбатан 75° бурчак остида ўрнатилган ҳолда, унинг ўртача қисмидаги поғоналаридан бирига илиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
177. Кўчма ёғоч нарвонлар узунлиги 5 м дан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
178. Нарвон поғоналари қўйилган жойда ўрнатилиб, ҳар 2 м дан кам бўлмаган масофада металл болтлар билан маҳкамланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
179. Ишчи нарвоннинг юқори поғонасида туриб иш бажарганда нарвоннинг тепа қисмидан камида 1 м паст масофада жойлашган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
180. Нарвонни пастки қисми ўткир металл (нам тупроқда) шиплари билан ёки резина (қаттиқ ерда) билан қопланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
181. Ёпиқ металл нарвонлари 5 м дан баланд бўлса, уларни чиқиш поғоналари 3 м баландликдан бошлаб вертикаль боғланган ёй шаклидаги металл билан қопланади. Нарвонлар қиялиги 1:3 нисбатидан ошмаслиги керак. Икки томонлама таянчдаги нарвон, уларни ўз-ўзидан силжиб кетмаслигини таъминлайдиган қурилмага эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-§. Ҳаракат таркиби узеллари ва деталларни ювиш ва тозалашда хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
182. Ҳаракатдаги таркиб узеллари ва деталлари, агар улар таъмирлашдан олдин очилган тақдирда ювиш ёки буғлаш машиналарида тозаланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
183. Буғловчи ванналар 1 м дан паст бўлмаган тўсиқлар ва эритма (қоришма) буғларини сўриш мосламаларига эга бўлиши керак. Ювиш машиналарида маҳаллий сўриш шамоллатгичи ва ҳимоя шторлари бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
184. Газлар ва буғларни ҳайдаш учун шамоллатгич пирпираги зангламайдиган материалдан тайёрланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
185. Ваннада буғлангандан кейин деталларда қолган каустик ва кислота аралашмалари қолдиғи тоза сув билан ювилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
186. Деталларни ваннага юклаш, чиқариш ҳамда оғир деталларни ювиш машиналарига юклаш ва чиқариш махсус мосламалар билан бажарилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-§. Аккумулятор батареяларини зарядлаш ва таъмирлашда хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
187. Аккумулятор хоналари мустақил тортиш-сўриш шамоллатгичи билан жиҳозланиши ва унинг электр двигатели ёпиқ ҳолда бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
188. Аккумулятор хоналари, унинг эшиклари ва тамбурлари доимо соз бўлиши ҳамда зич ёпилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
189. Аккумулятор хоналари деворлари ва тамбурлари кислотага қарши бўёқлар билан бўялиб, пол цементда метлах плиткаси ёки кислотани ўзига тортмайдиган ва кислота таъсирига учрамайдиган бошқа материал билан қопланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
190. Аккумулятор хоналарида электр аппаратураси фақат ёпиқ кўринишда (портлашга хавфсиз ижрода) ўрнатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
191. Аккумулятор хоналарида ишчи ва авария электр ёритгичи ўрнатилиб, улар герметик арматурада бўлиши ва симлар бир томирли электр симларидан тайёрланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
192. Ўчиргичлар, штепсел розеткалари ва ҳимоялаш воситалари аккумулятор хоналаридан ташқарида ўрнатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
193. Зарядлаш агрегати алоҳида хонада ўрнатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарядлаш агрегатини айланиш қисмлари ҳимоялаш тўрлари ёки шитоклар билан тўсиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
194. Аккумулятор хоналарини иситиш учун очиқ печлар, электр печлари ва электр плиткалари ишлатилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
195. Аккумулятор батареялари жойлашган стеллажлар иситиш приборларидан камида 1,5 м ва бир-биридан 1 м масофада ўрнатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
196. Кислотани сақлаш ва электролит тайёрлаш учун махсус хона ажратилиб, ушбу хона 5 баравар кучликдаги ҳаво алмашишини таъминлайдиган механик шамоллатгич билан жиҳозланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
197. Олтингугурт кислотаси махсус тайёрланган панжарали ёғоч яшикларда 2 киши томонидан кўтариб ташилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
198. Полга тўкилган кислота ўткир ҳидли калий ёки кучли сода аралашмаси билан нейтролизацияланади ва дарҳол полдан тозаланиб олиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
199. Кислотали ва ишқорли аккумулятор батареяларини битта хонада сақлаш ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
200. Асбоб ва металл қисмли деталларни батареяларга қўйиш мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
201. Аккумулятор хоналарида очиқ ўтдан фойдаланиш, чекиш ва уларни бўяш учун нитробуёқ ва нитролак ишлатиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
202. Аккумулятор батареялари бевосита локомотивда ёки вагонда пластинкалараро улагичлар уланаётганда паст кучланишли (12 — 36 В) чироқлар ишлатилиб, уларни симлари резина шланглар ичига жойлаштирилади ва чироқлар металл арматура билан жиҳозланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
203. Олтингугурт кислотаси ва электролит билан аккумулятор батареялари таъмирланаётганда чилангар қўпол жунли кийимда, резина этикда, резиналаштирилган фартук, тизза ҳимоялаган ва ҳимоя кўзойнагида бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
204. Цех хоналари ва иш жойларини тозалаш ҳар куни бажарилиб, унда қўрғошин чанглари ва электролитлар ювилади. Деворлар, шиплар, карнизлар, ойналар ва ҳаво йўллари ҳар ўн кундан кам бўлмаган муддатда бир марта нам латталар билан тозаланиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
205. Аккумулятор батареялари носозлиги бартараф этиш жараёнида элементларини қисқа туташувига йўл қўйилмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
206. Аккумулятор батареялари билан ишлаш жараёнида қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) металл жисмлар билан аккумулятор иккита элементига бир вақтда тегиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) изоляциясиз ток юриш қисмларига қўлга (уланиш жойлари, контактлар, электр симлари) диэлектрик қўлқопларни киймасдан тегиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) аккумулятор батареяларини уланиш жойида кучланиш борлигини қисқа туташув орқали текшириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
207. Ишловчилар шахсий эҳтиёткорлик чоралари ва меҳнат гигиенасига риоя қилиб, тез-тез қўли ва юзини ювиши, махсус белгиланган жойда таомни сақлаши ва истеъмол қилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-§. Пайвандлаш ишларини бажаришда хавфсизлик чоралари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
208. Пайвандлаш ишлари бажарилаётганда қуйидаги ҳужжатларга амал қилиниши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) электр пайвандлаш ишлари пайтида хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) металларга ацителен ва газ ўтли ишлов бериш пайтида хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) пайвандлаш ва бошқа ўт билан боғлиқ ишлар объектларда бажарилган пайтда ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
209. Пайвандлаш ва эритиш ишларида ишлаётган ходимлар пайвандлаш давомида ажралиб чиққан газлар ва зарарли токсик моддалардан ҳимояланишини таъминловчи воситалардан фойдаланиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
210. Пайвандлаш симлари ток манбасидан пайвандловчини иш жойигача механик зарарланишидан ҳимояланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
211. Пайвандловчи билан бирга ишлаётган шахслар ҳимоя воситалари (ҳимоя кўзойнаклари, қўлқоплар) га эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
212. Пайвандлаш хонасида енгил ёнадиган материалларни сақлаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
213. Кучланиш манбасидан электр ушлагичга ток узатаётган пайвандлаш кабели ва қайтувчи қарама-қарши сим пухта изоляцияланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
214. Қайтувчи қарама-қарши сим ўрнига релсни ишлатиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
215. Пайвандлаш ишларини янги бўялган металл конструкцияларида ҳамда вагонлар нефть маҳсулотлари билан ифлосланган йўлларда бажариш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
216. Газларни чиқиши газ чиқаётган жойга совун кўпиклари суркалиб аниқланади. Газ чиқиши аниқланганда пайвандлаш ишлари тўхтатилади ва газ чиқиши бартараф этилади ҳамда хона шамоллатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
217. Шланглар механик зарарланиш ва ўтдан ишончли ҳимояланиши керак. Изоляция лентаси ёки бошқа материаллар билан ўралган носоз шлангларни ишлатиш тақиқланади. Шлангни таъмирлаш керак бўлганда, уни носоз жойи қирқилиб, пўлат қувур орқали уланади. Таъмирланган жойи 3 тадан кўп бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
218. Газ пайвандлаш ускуналари ва асбобларини мойлаш ёки ёғлашга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
219. Кислород ва ацетилен билан тўлдирилган баллонларни ташлаб юбориш, уларга зарба бериш ҳамда баллонларни елкада ташиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
220. Кислород ва газ баллонларини иссиқлик манбалари ёнида жойлаштириш, қуёш нурлари таъсирида бўлиши, ток юриш қисмларига тегиб кетиши ва ҳимояловчи мосламасиз штуцер, қалпоқларсиз ташилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
221. Баллонларни бузиш ва таъмирлаш пайвандчи томонидан бажарилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-§. Ходимлар ҳимоясини ва ишлаб чиқариш ускунасини автоматик ўчишини таъминловчи технологик жараёнларни назорат қилишда хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
222. Ускуна ва автоматлаштирилган линиялар, уларнинг ишга тушганлиги ҳақида огоҳлантирувчи ёритиш ва товуш сигналлари тизими билан таъминланади. Сигнал элементлари (қўнғироқ, сирена ва лампа) механик шикастланишдан ҳимояланган бўлиши ва хизмат кўрсатувчи ходимлар иш ҳудудида сигнални эшитиши ва кўришини таъминлаб жойлаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
223. Электр токидан шикастланишнинг олдини олиш учун ишлаб чиқариш ускунаси қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) хавф манбаи бўлган ишлаб чиқариш ускунаси ток узатувчи қисми мустаҳкам қотирилган, изоляцияланган, тўсилган ёки одамлар учун ўтиб бўлмас жойда ўрнатилган бўлиши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) электр ускунанинг очиқ бўлган ток узатувчи қисмини эшиги ёпилувчи корпуси (шкаф, блок) ёки одамлар учун ўтиши мумкин бўлган жойда жойлашганда ёпиқ ҳимоя ёпқичи бўлиши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ишлаб чиқариш ускунасининг металл қисми изоляция шикастланиши натижасида электр кучланишининг хавфли кўрсаткичи 10 — 15 мА. таъсирида бўлса, ерга сим орқали уланган бўлиши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ишлаб чиқариш ускунаси электр занжири схемасида барча электр занжирни таъминлаш тармоғидан ўчириш марказий мосламаси назарда тутилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
224. Ечиладиган ҳимоя ва тўсиқ мосламалари фақат конструкция ёки технологик сабаблар бўйича уларни стационар ўрнатиш имкони бўлмаганидагина қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
225. Таъмирлаш ва созлаш ишларини бажариш ҳамда технологик жараёнларни ва механизм ишини кузатиш учун тўсиқларда ёпилувчи ойна ёки люклар назарда тутилиши мумкин. Кузатиш ойнаси ва люкларининг тузилмаси (конструкцияси) хизмат кўрсатувчи ходимнинг кузатиш қулайлиги ва хавфсизлигини таъминлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
226. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
227. Ишларни бажариш билан боғлиқ ҳолда ходимларнинг саломатлигига етказилган зарарлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
228. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат-акционерлик компанияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси, «Ўздавлатэнергоназорат» давлат инспекцияси ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ХОДЖАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
200 йил 25 декабрь

«Ўзбекистон темир йўллари» Давлат-акционерлик компанияси раиси О. РАМАТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
200 йил 25 декабрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРОМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
200 йил 25 декабрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи И. ХОЛМАТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
200 йил 25 декабрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавэнергоназорат» Давлат инспекцияси бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
200 йил 25 декабрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
200 йил 25 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 1-2-сон, 18-модда, 51-сон, 494-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2019 й., 10/19/2068-2/4121-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон; 11.04.2025 й., 10/25/2068-3/0332-сон; 30.03.2026 й., 10/26/3798/0288-сон)