30.12.2009 йилдаги ЎРҚ-242-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 30.12.2009 йилдаги ЎРҚ-242-сон
Kuchga kirish sanasi
01.01.2010
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СОЛИҚ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУНЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 25 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2009 йил 4 декабрда маъқулланган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) 175-модда биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларнинг ҳисобини олиб бормаслик ёхуд бундай ҳисобни белгиланган тартибни бузган ҳолда олиб бориш, башарти бу ҳаракатлар тўланиши лозим бўлган солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларнинг суммасини камайтиришга олиб келса, шунингдек бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга солиқларни, бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун зарур бўлган солиқ ҳисоботларини, ҳисоб-китобларини ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиш, худди шунингдек камерал назорат натижалари бўйича аниқланган тафовутлар асосларини ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаслик»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) қуйидаги мазмундаги 2153-модда билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2153-модда. Солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари юзага келганлиги тўғрисида ахборот тақдим этиш тартибини бузиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари юзага келганлиги тўғрисида қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот тақдим этадиган органлар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари томонидан солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари юзага келганлиги тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш тартибининг кўрсатилган ахборотни тақдим этмасликда, ўз вақтида тақдим этмасликда ёки бузиб кўрсатган ҳолда тақдим этишда ифодаланган бузилиши —
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) 264-модданинг биринчи қисми «(акциз маркаси билан маркаланмаган товарлар қонунга хилоф равишда ишлаб чиқарилган ёки муомалага киритилган ҳолларда)» деган сўзлардан кейин «2153-моддасида» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги 474-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 232-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда, № 9-10, 182-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда, № 9, 312-модда, № 12, 415-модда; 2006 йил, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) 5-модда биринчи қисмининг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«8) солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинган ёки давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахсларининг солиқ тўловчи томонидан даромадлар олиш учун фойдаланилаётган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудлар, бинолар, шу жумладан жойларни кўздан кечириш учун кириши рад этилган ҳолларда солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш юзасидан суд тартибида чоралар кўриш, бундан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришнинг аниқланган ҳоллари мустасно. Солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш қуйидаги ҳолларда давлат солиқ хизмати органларининг қарорлари асосида ҳам амалга оширилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ ва (ёки) молиявий ҳисобот уни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн беш кун ичида солиқ тўловчи — юридик шахс томонидан тақдим этилмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ тўловчи — юридик шахс кўрсатилган манзилда бўлмаганда»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) 7-модда тўртинчи қисмининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«6) солиқ тўловчи — мижозларнинг ҳисоб-китоб ёки бошқа ҳисобварақларидан пул маблағлари бериш, ўтказиш ёки уларни ҳисобдан чиқаришга доир операцияларни давлат солиқ хизмати органларининг ёзма талаби бўйича тўхтатиб қўяди. Банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш суд тартибида амалга оширилади, ушбу Қонун 5-моддаси биринчи қисмининг 8-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Ушбу Қонун 2010 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 30 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎРҚ-242-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 557-модда)