LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида янги меҳнат дафтарчаларини жорий қилиш тўғрисида» 1995 йил 6 июлдаги 258-сон қарори иловасини «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва Меҳнат кодекси талабларига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 6 июлдаги 258-сон қарори иловасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
«Маълумоти» сўзидан кейинги «(тўлиқсиз ўрта, ўрта, тўлиқсиз олий, олий)» сўзлари «(тугалланмаган умумий ўрта, умумий ўрта, тугалланмаган ҳунар-техника, ҳунар-техника, тугалланмаган ўрта махсус (касб-ҳунар), ўрта махсус (касб-ҳунар), тугалланмаган олий, олий, таянч олий (бакалавр), олий (магистр))» сўзларига алмаштирилсин;