Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 29.03.1999 йилдаги 139-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.03.1999 йилдаги 139-сон
Kuchga kirish sanasi
29.03.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАСИ САҚЛАНИШИНИ ЯХШИЛАШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЮЗАСИДАН КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАЙДИГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, республикада қишлоқ хўжалиги корхоналарини ва машина-трактор паркларини янги юқори унумли техника билан таъминлаш чора-тадбирлари изчиллик билан амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, ўтказилган текширишлар мавжуд техника имкониятларидан хўжасизларча фойдаланилаётганлигини, тракторлар ва қишлоқ хўжалиги машиналарини сақлаш, ишлатиш ва уларга хизмат кўрсатиш қоидалари бузилаётганлигини кўрсатмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўпгина хўжаликларда машина-трактор саройларида тартиб ўрнатишга зарур эътибор берилмаяпти, техникани сақлаш учун бостирмалар ва жиҳозланган майдончалар етишмайди. Механизаторларни ва мутахассисларни машина ва механизмларнинг сақланиши ва улардан унумли фойдаланилиши учун моддий рағбатлантириш чоралари амалда қўлланилмаяпти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Механизатор кадрларни тайёрлаш ишлари тизимсиз олиб борилмоқда. Жиззах, Самарқанд, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида биринчи классли тракторчи-машинистлар сони республикадаги ўртача 38 фоизга нисбатан бор-йўғи 28-30 фоизни ташкил этмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда унга қарашли «Бошдавтехназорат» инспекцияси, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси хўжаликлар раҳбарлари ва мутахассисларининг машиналарни ишлатиш, уларга техника хизмати кўрсатиш ва уларни сақлашни ташкил этишга бўлган масъулиятсизларча муносабатларига муросасозлик қилмоқдалар, бу муҳим ишдаги жиддий камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрмаяптилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигидаги мавжуд техниканинг сақланишида ва уларни ишлатишда зарур тартиб ўрнатиш, улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш давлат-кооператив қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари мавжуд қишлоқ хўжалиги техникасидан самарали фойдаланиш учун талабчанликни сусайтириб юборганликлари, бу ишда назорат ўрнатмаганликлари, мансабдор шахсларнинг машиналардан фойдаланиш ва уларни ишлатиш қоидаларини бузиш каби хатти-ҳаракатларига қатъий баҳо бермаётганлиги қайд этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш давлат-кооператив қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари раҳбарларидан техникани сақлашдаги, мавжуд ҳар бир трактор ва ҳар бир қишлоқ хўжалиги машинасини авайлаб сақлаш ва улардан унумли фойдаланишдаги камчиликларга барҳам бериш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўриш талаб қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Прокуратура органлари томонидан техникани сақлаш ва ишлатиш қоидаларини бузиш ҳоллари бўйича 44 та, шу жумладан, Оқ олтин, Зомин, Зарбдор, Тўрткўл, Наманган ва бошқа бир қанча туманлар қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарлари устидан жиноий иш қўзғатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси (Тожиев), Жиззах (Мирзиёев), Қашқадарё (Бегматов), Навоий (Дилов), Сурхондарё (Норалиев), Сирдарё (Исмоилов) ва Тошкент (Мирзақулов) вилоятлари ҳокимларига қишлоқ хўжалиги техникасини сақлаш ва ишлатишдаги кўплаб хўжасизлик ҳоллари мавжудлиги, бу эса деҳқончилик ва чорвачилик самарадорлигига салбий таъсир этаётганлиги кўрсатиб ўтилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уларга Бўзатов (Жуманов А.), Фориш (Эшбоев С.), Баҳористон (Тожиев Х.), Хатирчи (Сафаров А.), Денов (Менглиев Т.) ва Бекобод (Бўрибоев) туманлари ҳокимларининг машина-трактор саройларида тартиб ўрнатиш ишларини қониқарсиз ташкил этганликлари учун жавобгарликларини кўриб чиқиш топширилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан ўтказилган техника кўриги якунларига кўра 14334 трактор, шу жумладан, 5168 ҳайдов ва 4511 чопиқ тракторлари, 1584 ғалла ва шоли ўриш-йиғиш комбайнлари, 5521 пахта териш машинаси (тракторларсиз), 8575 трактор тиркамаси, 7 мингдан ортиқ экиш, тупроққа ишлов бериш ва бошқа қишлоқ хўжалиги машиналари бундан буён фойдаланиш учун яроқсиз деб топилганлиги ва қишлоқ хўжалиги корхоналари ва машина-трактор парклари балансидан чиқарилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари хўжаликлар балансида қолган техниканинг иш қобилиятини тиклашни ташкил этсинлар, улардан самарали фойдаланилишини, ҳисобдан чиқарилган машиналарни қисмларга ажратишдан сўнг кирим қилинган узел ва агрегатлар оқилона ишлатилишини, шунингдек техникани ишдан ташқари даврда сақлаш қоидаларига қатъий риоя қилинишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу мақсадларда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда техникадан фойдаланиш, уни тузатиш, унга техника хизмати кўрсатиш ва уни сақлаш масалалари бўйича меъёрий-техник ҳужжатларни қайта кўриб чиқсинлар, уларнинг давлат тилида нашр этилишини ташкил этсинлар, машина-трактор саройи тўғрисидаги Низомни, шунингдек «Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган техникани сақлаш қоидалари» давлат тармоқ стандартларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устахоналар, техника хизмати кўрсатиш жойлари ва нефть маҳсулотлари омборларини тузатиш-технология асбоб-ускуналари билан бутласинлар, зарур ҳолларда етишмайдиган ускуналар, приборлар, асбоблар ва мосламалар тайёрланишини ташкил этсинлар, барча хўжаликлар ва машина-трактор паркларида техникани тузатиш, унга техника хизмати кўрсатиш ва уни сақлаш хизматларини тажрибали мутахассислар билан мустаҳкамласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
механизаторларни, тузатиш-хизмат кўрсатиш ходимларини техникани авайлаб сақлаганлиги ва ундан самарали фойдаланганлиги, ёнилғи-мойлаш материалларини тежаб сарфлаганлиги учун моддий рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқсинлар ва жорий этсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси билан биргаликда техникани ишлатиш, тузатиш, унга хизмат кўрсатиш, авайлаб сақлаш ва уни ҳисобдан чиқариш қоидаларига риоя қилиниши, малакали механизаторлар билан бутланиши устидан мунтазам назоратни таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Машиналарни техник ишлатиш ва сақлаш қоидаларини бузиш ҳоллари бўйича материаллар хўжаликлар ва машина-трактор парклари раҳбарларини жавобгарликка тортиш юзасидан жиноий иш қўзғатиш учун тергов органларига оширилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси ва «Ўзмашсаноат» уюшмаси билан биргаликда хўжаликлардаги мавжуд техниканинг иш қобилиятини тиклаш учун эҳтиёт қисмлар тайёрлаш, шунингдек кўчма ёнилғи қуйиш ва пайвандлаш агрегатлари, нефть хўжалиги асбоб-ускуналари, синов стендлари, диагностика ва ўлчов приборлари ишлаб чиқариш дастурини икки ой муддатда ишлаб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Олимжонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарорнинг бажарилиши тўғрисида 1999 йилнинг 1 ярим йиллиги якунлари бўйича ахборот берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1999 йил 29 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
139-сон