Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ЧЕГАРАЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛУВЧИ ҚЎМИТАГА БОЖХОНА ИМТИЁЗЛАРИ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июлдаги 359-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси бож чегарасидан олиб ўтиладиган ҳарбий юкларни бож пошлиналари ва йиғимларидан озод қилиш тўғрисида» 1994 йил 18 январдаги 12-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 августдаги 343-ф-сон фармойишининг божхона имтиёзлари беришга оид қисмининг амал қилиши Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитага жорий этилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 25 май,
235-сон