Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг қарори, 02.12.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2052
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

ТЕНДЕР ВА ТАНЛОВ САВДОЛАРИНИ ЭЪЛОН ҚИЛИШ ВА ЎТКАЗИШДА МАМЛАКАТИМИЗ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРИГА ПРЕФЕРЕНЦИЯЛАР БЕРИЛИШИ МОНИТОРИНГИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 2 декабрда рўйхатидан ўтказилган, рўйхат рақами 2052]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 4 декабрдаги 92-сон, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 24 ноябрдаги 6-сонли ««Тендер ва танлов савдоларини эълон қилиш ва ўтказишда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларига преференциялар берилиши мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига(рўйхат рақами 2052-1, 22.12.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон «Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 49-сон, 477-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон «Тендер савдоларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2000 й., 11-сон, 72-модда) ва 2003 йил 3 июлдаги 302-сон «Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2003 й., 7-сон, 57-модда) қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси қарор қиладилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тендер ва танлов савдоларини эълон қилиш ва ўтказишда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларига преференциялар берилиши мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт вазири С. БЕКЕНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,

2009 йил 2 ноябрь,

89-сон

Молия вазири Р. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 2 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
105-сон

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ХОДЖАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 2 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-сон

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2009 йил 2 ноябрдаги 89 , 105 ва 7-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тендер ва танлов савдоларини эълон қилиш ва ўтказишда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларига преференциялар берилиши мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон «Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 49-сон, 477-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон «Тендер савдоларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2000 й., 11-сон, 72-модда) ва 2003 йил 3 июлдаги 302-сон «Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2003 й., 7-сон, 57-модда) қарорларига мувофиқ тендер ва танлов савдоларини эълон қилиш ва ўтказишда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларига преференциялар берилишининг тизимли мониторингини (кейинги ўринларда мониторинг деб юритилади) амалга ошириш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мониторинг товарлар, ишлар ва хизматлар давлат хариди (Давлат бюджети, Республика йўл жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси ва ижтимоий соҳа муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига), шунингдек устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналар маблағлари ҳисобига харид қилиш доирасида амалга ошириладиган тендер ва танлов савдоларида (кейинги ўринларда тендер ва танлов савдолари деб юритилади) иштирок этишда мамлакатимиз корхоналари — ишлаб чиқарувчилари учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган 20 фоизгача миқдорда нарх преференцияларининг қўлланилишини таҳлил қилиш мақсадида амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи — қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тендер ва танлов савдоларини ўтказиш орқали товарлар, ишлар ва хизматлар харидини амалга оширадиган ташкилот;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
капитал қурилиш — янги қурилиш, корхоналарни кенгайтириш, реконструкция қилиш, модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш, объектлар ва асосий воситаларни мукаммал таъмирлаш, жумладан лойиҳа-қидирув ишларини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошланғич нарх — буюртмачи томонидан ёки унинг буюртмаси бўйича жалб қилинган ташкилот томонидан аниқланадиган танлов савдолари предметининг ҳисоблаб чиқилган қиймати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энг юқори нарх — тендер савдолари тўғрисидаги ахборотда кўрсатилган сотиб олинадиган товарнинг энг юқори нархи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тендер ва танлов савдоларининг предмети — тендер ва танлов савдолари натижалари бўйича сотиб олиниши мўлжалланаётган товар, иш ва хизмат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Мониторингни амалга ошириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Буюртмачи оммавий ахборот воситаларида тендер ва танлов савдолари натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида юқори турувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органларига мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ маълумотларни тендер ва танлов савдоларини ўтказиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида чоп этилган эълоннинг нусхасини илова қилган ҳолда тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тузилмасига кирмайдиган буюртмачи оммавий ахборот воситаларида тендер ва танлов савдолари натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ маълумотларни тендер ва танлов савдоларини ўтказиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида чоп этилган эълоннинг нусхасини илова қилган ҳолда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бюджети, Республика йўл жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси ва ижтимоий соҳа муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилиш юзасидан тендер савдолари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан белгиланадиган устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналар маблағлари ҳисобига товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилиш юзасидан тендер савдолари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказлаштирилган манбалар (давлат капитал қўйилмалари), давлат бошқарув органлари ва давлат корхоналари маблағлари ҳисобига капитал қурилиш, шунингдек илгари тўхтатиб қўйилган объектлар қурилишини давом эттириш билан боғлиқ ишлар ва хизматларнинг бутун комплексини бажариш, товарлар харид қилиш юзасидан тендер ва танлов савдолари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига (кейинги ўринларда «Давархитектқурилиш» қўмитаси деб юритилади) тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари улар томонидан ўтказилган тендер ва танлов савдолари натижалари бўйича, жумладан идоравий мансуб буюртмачилардан олинадиган маълумотлар асосида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ молиялаштириш манбаларини кўрсатган ҳолда умумлаштирилган таҳлилий материалларни тайёрлайдилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари — тендер ва танлов савдолари иштирокчиларига нарх преференциялари берилиши бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда умумлаштирилган материалларни таҳлил қиладилар ва тегишли таҳлилий маълумотномани тайёрлайдилар;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай тайёрланган таҳлилий маълумотнома ва умумлаштирилган таҳлилий материалларни буюртмачилардан олинган материалларни, жумладан тендер ва танлов савдоларини ўтказиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида чоп этилган эълонларнинг нусхаларини илова қилган ҳолда, мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ тендер ва танлов савдоларини молиялаштириш манбаларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва «Давархитектқурилиш» қўмитасига тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тендер ва танлов савдолари ўтказилмаган деб эътироф этилган тақдирда, тендер ва танлов комиссияси томонидан тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида буюртмачи томонидан тендер ва танлов савдолари ўтказилмаган деб эътироф этилишининг сабаблари кўрсатилган хат мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ тендер ва танлов савдоларини молиялаштириш манбаларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва «Давархитектқурилиш» қўмитасига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, хатга тендер ва танлов савдоларини ўтказиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида чоп этилган эълоннинг нусхаси илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек буюртмачилар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва «Давархитектқурилиш» қўмитасига материалларни қоғоз ва электрон шаклларда тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, шунингдек буюртмачилардан олинадиган материаллар асосида, тааллуқли қисми бўйича, мамлакатимиз корхоналари — ишлаб чиқарувчилари учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган нарх преференцияларининг қўлланилишига алоҳида эътибор қаратган ҳолда, йиғма таҳлилий маълумотнома ва йиғма таҳлилий материалларни тайёрлайдилар.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мониторинг натижаларига кўра, тааллуқли қисми бўйича, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан тайёрланган йиғма таҳлилий маълумотномалар ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тегишли йиғма таҳлилий материалларни илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. ЖАВОБГАРЛИК
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур Низомга мувофиқ маълумот тақдим этадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек ташкилотлар раҳбарлари ўтказилган тендер ва танлов савдолари натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва «Давархитектқурилиш» қўмитасига бериладиган маълумотларнинг тўлиқлиги, ҳаққонийлиги ва ўз вақтида топширилиши учун шахсан жавобгардирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э. ҒАНИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 2 ноябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тендер ва танлов савдоларини эълон қилиш ва ўтказишда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларига преференциялар берилиши мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабгор томонидан таклиф қилинган нарх**, минг сўм
Талабгор томонидан таклиф қилинган товарларнинг келиб чиқиш мамлакати**
Тендер ва танлов савдолари ғолибининг тўлиқ номи
Тендер ва танлов савдолари ғолиблари томонидан таклиф қилинган нарх (охирги), минг сўм
Бошқа маълумотлар (нима ҳисобига ғолиб томонидан нархнинг пасайтирилиши таъминланди, қайси талабгорлар бўйича импорт қилишдаги ҚҚС суммаси қўшимча равишда ҳисобга олинди, тендер ва танлов савдоларининг салбий натижаси — агар шундайлар содир бўлган бўлса ва ҳ.к.)
1
2
...
n
Талабгорларнинг чет эл валютасида ифодаланган таклифлари конвертларни очиш санасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада қайта ҳисоблаб чиқилади.
Раҳбар _____________________________
20__ й. «___» ____________
М.Ў.

Изоҳ:

*Ҳар бир ўтказилган тендер ва танлов савдолари бўйича маълумот алоҳида тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
**Таклифлари тендер ва танлов савдолари, шунингдек қонунчилик ҳужжатлари шартларига мос келадиган тендер ва танлов савдолари иштирокчилари бўйича тўлдирилади.

Тендер ва танлов савдоларини эълон қилиш ва ўтказишда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларига преференциялар берилиши мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тендер ва танлов савдолари тўғрисида умумлаштирилган маълумот*
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат (хўжалик) бошқаруви
________________________________________
органининг тўлиқ номи
________________________________________
Юридик шахснинг жойлашган ери (почта манзили):
________________________________________
Алоқа телефон рақамлари:
________________________________________
Молиялаштириш манбаи:
________________________________________
Т/р
Тендер ва танлов савдоларининг предмети
Тендер ва танлов савдолари предметининг энг юқори (бошланғич) нархи, минг сўм
Талабгор томонидан таклиф қилинган нарх**, минг сўм
Талабгор томонидан таклиф қилинган товарларнинг келиб чиқиш мамлакати**
Тендер ва танлов савдолари ғолибининг тўлиқ номи
Тендер ва танлов савдолари ғолиблари томонидан таклиф қилинган нарх (охирги), минг сўм
Бошқа маълумотлар (нима ҳисобига ғолиб томонидан нархнинг пасайтирилиши таъминланди, қайси талабгорлар бўйича импорт қилишдаги ҚҚС суммаси қўшимча равишда ҳисобга олинди, тендер ва танлов савдоларининг салбий натижаси — агар шундайлар содир бўлган бўлса ва ҳ.к.)
Давлат (хўжалик) бошқаруви органи бўйича
1
...
n
Давлат (хўжалик) бошқаруви органи тузилмасига кирадиган ташкилотлар бўйича
1
...
n
Талабгорларнинг чет эл валютасида ифодаланган таклифлари конвертларни очиш санасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада қайта ҳисоблаб чиқилади.
Раҳбар _____________________________
20__ й. «___» ____________
М.Ў.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*Маълумот тендер ва танлов савдоларини молиялаштириш манбаининг ҳар бир тури бўйича алоҳида тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
**Таклифлари тендер ва танлов савдолари, шунингдек қонунчилик ҳужжатлари шартларига мос келадиган тендер ва танлов савдолари иштирокчилари бўйича тўлдирилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 49-сон, 528-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)