24.11.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2046
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, 24.11.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2046
Kuchga kirish sanasi
04.12.2009
Ҳужжат 13.11.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ШТАМПЛАШ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИ ХОДИМЛАРИ УЧУН МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 24 ноябрда 2046-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилишга доир қоида ва нормаларни қайта кўриб чиқиш, ишлаб чиқиш ва жорий этиш Дастури ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Штамплаш ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир в.б. А. ХАИТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 28 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63-Б-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 28 октябрдаги 63-Б-сонли буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Штамплаш ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ штамплаш ишлаб чиқаришида меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 23 октябрдаги 42-2019-Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2046-1, 13.11.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 10/19/2046-1/4017-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I . Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Қоидалар штамплаш ишларини бажарадиган ташкилотларга (бундан кейинги ўринларда ташкилотлар деб юритилади) тааллуқлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Қоидалар штамплаш ишларини бажарадиган ташкилотлар биноларини ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуришда, цехларни техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда, технологик жараёнлар ҳамда ускуналардан фойдаланишда ҳисобга олиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя этилиши устидан давлат назорати бунга махсус ваколат берилган давлат идоралари томонидан, жамоатчилик назорати эса меҳнат жамоалари ва касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан сайланадиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Хавфсизлик бўйича умумий талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил қилиш ҳақидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 273, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил қилиш ҳақидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 273, 1996 йил 14 август) мувофиқ ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ички назоратнинг асосий турлари қуйидагилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишларга раҳбарлик қилувчи ва бошқа мансабдор шахсларнинг тезкор назорати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий-жамоатчилик назорати (уч босқичли назорат);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош мутахассислар хизмати томонидан амалга ошириладиган назорат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар назорат қилиниши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш жойларининг аҳволи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат қонунчилигига риоя қилиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш вазифаларини амалга оширишга доир ишларни бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ўз вақтида, тўғри ўрганиб чиқилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларининг бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатни муҳофаза қилишга ажратилган маблағларнинг тўғри сарфланиши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилади (тасдиқланади) ва юритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчилар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи ва хизматчилар билан ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 23 октябрдаги 42-2019-Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2046-1, 13.11.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 10/19/2046-1/4017-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ўз мақомига кўра ташкилотнинг асосий хизматларига тенглаштирилади ва унинг раҳбари ёки бош муҳандисига бўйсунади ҳамда ташкилотнинг фаолияти тугатилган тақдирда бекор қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг мутахассислари лавозим йўриқномасига биноан уларнинг мажбуриятлари жумласига киритилмаган бошқа ишларни бажаришга жалб қилиниши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 23 октябрдаги 42-2019-Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2046-1, 13.11.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 10/19/2046-1/4017-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Ходимларга йўл-йўриқ бериш, ўқитиш ва уларнинг билимларини синовдан ўтказиш ишларини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ташкилотларнинг барча ходимлари, шу жумладан раҳбарлари ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган тартибда ўқишлари, йўл-йўриқлар олишлари ҳамда билимлари синовдан ўтказилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Бевосита ишлаб чиқаришда ишларни ташкиллаштириш ва бажариш билан боғлиқ ходимлар, раҳбарлар, муҳандис-техник ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш ҳақидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 870, 2000 йил 7 январь) мувофиқ ишлаб чиқилади ва ишловчилар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Штамплаш ишларини бажаришда асосий хавфли ва зарарли қуйидаги омиллар мавжуд:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) иш жойи ҳудуди ҳавосининг чангланиши ва газланиши (углерод оксиди, азот оксиди ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) шовқин, тебраниш, иссиқлик нурланиши ва ноқулай микроиқлим (юқори ҳарорат, нисбий намлик, ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ходимлар хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг тавсифи, юзага келиш манбалари, ишчиларга таъсир қилиш хусусиятлари ва саломатлик учун хавфлилик даражаси ва келгусидаги оқибатлари тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Иш жойларидаги ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёнининг хавфли ҳамда зарарли омиллари тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, радиологик, микробиологик ва микроиқлим ўлчови натижалари, шунингдек меҳнатнинг оғирлиги иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича аттестация қилиш орқали тасдиқланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ҳар битта ташкилот ёки алоҳида ишлаб чиқариш хавфли ва зарарли меҳнат шароитларга эга бўлган касблар, иш ўринлари ва ҳудудларининг Санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқ зарарлилик ва хавфлилик синфи кўрсатилган рўйхатига ҳамда ишлаб чиқариш омилларининг зарарлилик ва хавфлилик кўрсаткичлари, меҳнат жараёнининг оғирлик кўрсаткичлари бўйича меҳнат шароитларининг амалдаги гигиеник таснифига эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли омиллар йўқолишига олиб келадиган технологик жараёнлар ўзгаришларида ёхуд янги ишлаб чиқариш ускуналарини жорий қилишда рўйхатларга тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Ўта хавфли касблар ва ишлар рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ташкилот ўта хавфли шароитда бажариладиган касблар ва ишлар рўйхатига эга бўлиши лозим. Рўйхатда аниқ технологик жараён, ишлаб чиқариш ускунаси, ишлатиладиган хом ашё ва ишларни амалга ошириш хусусиятлари билан боғлиқ хавфлар ҳисобга олиниши лозим. Рўйхатга хавфли моддалар билан бажариладиган ишлар, баландликда, ифлосланган ҳаво ва сув муҳитида, юқори ҳарорат ва намлик шароитида бажариладиган ишлар, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш механизмлари, босим остида ишлайдиган сиғимлар, электр ускуналарга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлар ҳамда амалдаги тармоқ рўйхатларига мувофиқ бошқа ишлар киритилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ўта хавфли ишларга фақат махсус ўқитилган, ушбу ишларни бажариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатга эга бўлган ходимлар қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Барча ходимлар ўта хавфли ишларни бажариш топшириғини олишдан олдин, меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқ олиши ва ишларни хавфсиз бажариш усулларини ўзлаштириб олиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ўта хавфли ишларни бажариш, фақат белгиланган тартибда масъул ходим қўл қўйиб расмийлаштирилган махсус наряд-рухсатномага мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ташкилот (цех) раҳбарияти ўта хавфли ишларни режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва хавфсиз бажаришда белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилишига тўла жавобгардирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ишловчиларни зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш муҳити омилларидан ҳимоя қилиш тегишли стандартлар ва меъёрлар талабларига мос жамоавий ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш орқали таъминланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Жамоавий ҳимоя қилиш воситалари жумласига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ҳаво муҳитини нормаллаштириш воситалари (шамоллатиш ва ҳаво тозалаш, иситиш, ҳаво ҳароратини, намлигини бир хил меъёрда сақлаш ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ёруғлигини нормаллаштириш воситалари (ёритиш асбоблари, ёруғлик ўринлари, ёруғликдан ҳимоя қилиш мосламалари ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шовқин, тебранма, электр токи уриши, статик ток ва ускуналар юзасининг юқори даражадаги ҳароратдан ҳимоя қилиш воситалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
механик ва кимёвий омилларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш воситалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Жамоавий ҳимоя воситалари (вентиляция, аспирация, ерга улаш, маҳаллий сўрғичлар ва бошқалар) зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш муҳити омиллари хонадаги барча ишловчиларга таъсир қилганда қўлланиши шарт ва ташкилотни қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаларига киритилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Жамоавий ҳимоя воситалари зарарли ва хавфли омилларни рухсат этилган миқдоргача камайтириш имконини бермаган ҳолларда шахсий ҳимоя воситалари қўлланилиши лозим. Бундай ҳолларда шахсий ҳимоя воситаларисиз кишиларнинг иштироки ва ишлар амалга оширилиши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар белгиланган нормалар бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сут (шунга тенг бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
даволаш-профилактика озиқ-овқати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
газли шўр сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус кийим-бош, махсус пойабзал, бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда ишловчилар, уларнинг қўлланилиши, ҳимоя хусусиятлари, амал қилиш муддати тўғрисида маълумотларга эга бўлиши ҳамда улардан фойдаланишга ўргатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ташкилот маъмурияти ёки иш берувчи қуйидагиларни таъминлаши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалдаги меъёрлар бўйича мазкур ишлаб чиқариш учун талаб қилинадиган барча шахсий ҳимоя воситаларининг зарур миқдори ва номенклатурасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳимоя воситаларини қўллаш ва тўғри фойдаланиш устидан доимий назоратни амалга оширишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўлланилаётган ҳимоя воситаларининг самарадорлиги ва созлигини текширишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий ҳимоя воситаларидан хавфли ва заҳарли моддалар муҳитида фойдаланилганда уларни дегазация ва дезинфекция қилишни (бир марта қўлланиладиган ҳимоя воситалари бундан мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ташкилот маъмурияти, ишчи ва хизматчиларни махсус кийим, пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг меъёрларига мувофиқ таъминлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-§. Ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этишига рухсат бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ташкилот ходимлари ишни бажаришнинг хавфсиз усулларига ўқитилиб, олинган билимлари Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) мувофиқ синовдан ўтказилгандан сўнг ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этишга рухсат этилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланишга ҳамда уларнинг юк кўтариши ва ташишига норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ рухсат этилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 23 октябрдаги 42-2019-Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2046-1, 13.11.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 10/19/2046-1/4017-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-§. Ходимларнинг соғлиғини назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Ташкилот маъмурияти (ёки иш берувчи) касаба уюшмаси қўмитаси ва ваколатли соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили даврий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг тиббий кўрикка келишини таъминлаши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Ташкилотларда ходимларнинг соғлиғини назорат қилиш «Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 23 октябрдаги 42-2019-Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2046-1, 13.11.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 10/19/2046-1/4017-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Тиббий кўрикдан ўтишдан ёки тиббий комиссияларнинг текширувлар натижасида берган тавсияларини бажаришдан бўйин товлаган ходимларни маъмурият ишга қўймасликка ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Соғлиғи ҳолатига кўра енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан ҳоли бўлган ишга ўтказишга муҳтож ходимларни иш берувчи, уларнинг розилиги билан, тиббий хулосага мувофиқ вақтинча ёки муддатини чекламай, ана шундай ишларга ўтказиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Тиббий кўриклар ташкилотнинг тиббий-санитария қисмлари ва поликлиникалари, улар мавжуд бўлмаган ҳолда даволаш-профилактика муассасаси томонидан ўтказилиши лозим. Тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Ташкилот маъмурияти (ёки иш берувчи) ва касаба уюшмаси қўмитаси тиббий кўрик далолатномаси билан танишиб чиқиши, иш берувчи эса далолатномада кўзда тутилган барча тадбирлар ва кўрсатмаларни бажариши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Даврий тиббий кўриклар ўз вақтида, сифатли ўтказилиши ва уларнинг натижаларига кўра тавсиялар бажарилиши учун жавобгарлик ташкилотнинг маъмурияти зиммасига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Ходимларни соғлиғи туфайли уларга рухсат этилмаган ишларда ишлатиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-§. Ташкилот майдонларига бўлган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Ташкилот майдонлари ва биноларнинг жойлашуви СанМваҚ II-89-80 «Саноат ташкилотларининг бош плани» талабларига мос бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Ташкилотда транспорт воситаларининг ва пиёдаларнинг ташкилот ҳудудида ҳаракатланиш чизмаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Транспорт воситалари ва ташкилот ҳудудида пиёдаларнинг ҳаракати чизмаси ташкилотга кириш ва чиқиш ҳамда иш участкалари ва цехларининг кўринарли жойларига осиб қўйилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Ташкилотда автойўллар ёки пиёда йўлкалари билан туташган ички ташкилот темир йўллари учрашган жойларда автойўллар ва пиёдалар учун ўтиш йўллари бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Ташкилот майдонлари кўкаламзорлаштирилган ва сув қуйиш қувурлари тармоқлари билан таъминланган бўлиши керак. Ташкилот майдонида ишчилар учун дам олиш жойлари бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Ташкилот майдонидаги ўтиш жойлари мустаҳкам ёпқичлар, сувлар оқиб кетадиган иншоотлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Йилнинг ёз вақтида йўлкалар ва ўтиш жойларига сув сепилган, қишда қордан тозаланиб, қум сепилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Ташкилотларда ҳаракатланувчи темир йўл составларини интенсив ҳаракатланишига ўтиш жойлари автоматик сигнал билан таъминланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Ташкилот ҳудуди ШНҚ 2.01.02-04 «Бинолар ва иншоотларнинг ёнғинга қарши хавфсизлиги» талабларига мос келувчи ёнғин ўчириш воситалари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-§. Бино ва иншоотларга бўлган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Ишлаб чиқариш ва ёрдамчи хоналарни (ҳарорати, нисбий намлиги, ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги ва бошқалар) микроиқлими ГОСТ 12.1.005-88 талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Ишлаб чиқариш ва ёрдамчи биноларда ҳожатхона, ювиниш хонаси, душ, аёллар шахсий гигиенаси хонаси, ечиниш хонаси, махсус кийимларни қуритиш ва чангдан тозалаш хонаси, ишчилар исиниш хонаси, дам олиш ва овқатланиш хонаси, йиғиштириш инвентари билан бирга навбатчи ходим хонаси, дам олиш хонаси, соқолни олиш, бошни қуритиш, махсус кийимларни ювиш хонаси, соғлиқни сақлаш пункти ва бошқалар ҚМҚ 2.09.04-98 «Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари» талабларига мос келиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Ҳўл жараёнлардаги хоналарда, ҳамда иссиқ ўтказувчи полларда (бетонли, ғиштли, плитали ва бошқалар) мунтазам ишловчи ишчи жойларида ёғоч тўшамалар ва панжаралар ётқизилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Пол тўшамалари зарарли моддалар, ишлаб чиқаришдаги кирлар ва чанглардан енгил тозаланишни таъминлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари СанМваҚ 2.09.02-85 «Ишлаб чиқариш бинолари» талабларига мос келиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Бинога транспорт воситаларининг кириш жойлари дарвозалар ва сигнал асбоб-ускуналари билан таъминланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Дарвоза тавақалари ёпиқ ва очиқ ҳолатида махсус мосламалар орқали мустаҳкам ўрнатилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Кенг изли темир йўл транспортининг бинога кириши учун дарвоза энг камида 4,9 м, баландлиги камида 5,4 м бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Автомобиль транспортининг бинога кириши учун дарвоза эни фойдаланилаётган автомобиллар эни миқдоридан ошиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Дарвозалар баландлиги транспорт воситасининг баландлигидан камида 0,2 м дан ошиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Биноларнинг ойналанган фонарларига горизонтал металл тўрлар ўрнатилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Вертикал ойналанган фонарлар учун тўрлар эни 0,7 м дан кам бўлмаслиги керак. Ёпиқ ва горизонтал ойналанганда тўрларнинг эни, тавақаларнинг ойналанган горизонтал проекцияси миқдори бўйича ҳисоблаб аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Аккумулятор батареяларини зарядлаш учун хоналар оқиб-тортиш вентиляциялари ускуналари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Аккумулятор батареяларини зарядлаш хоналарининг кириш эшикларига ГОСТ 12.4.026-76 «Очиқ оловдан фойдаланиш ман этилади», «Чекиш мумкин эмас», «Кириш тақиқланади» каби мувофиқ тақиқловчи ва огоҳлантирувчи хавфсизлик белгилари осилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Барча ташкилотларда бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш ва ҳолатини мунтазам кузатиш ташкил этилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Барча ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари бир йилда икки мартадан (баҳор ва кузда) кам бўлмаган ҳолда ташкилот раҳбари тайинлаган комиссия томонидан техник кўригидан ўтказилиши лозим. Кўрик хулосалари, улардан топилган нуқсонларни бартараф этиш бўйича тадбирлар ва муддати кўрсатилган далолатномалар орқали расмийлаштирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. Ходимлар учун хавф туғдирувчи ҳалокат тусидаги бузилишлар тезда бартараф этилиши керак. Ҳалокатни бартараф этилгунча ишлаб чиқариш жараёнлари хавфли ҳудудларда тўхталиши лозим, хизмат кўрсатувчи ходимлар хавфсиз жойга кўчирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-§. Шамоллатиш ва иситиш тизимига қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. Шамоллатиш ва иситиш ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Бино ва иншоотларнинг ишлаб чиқариш хоналарида ҳаводаги зарарли моддалар миқдори СанҚваМ 0046-95 «Гигиеник нормативлар. Иш ҳудуди ҳавосида зарарли моддаларнинг рухсат этилган энг кўп миқдорлари» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. Ўтиш жойларида (галереяларда, зиналар майдончаларида ва шунга ўхшаш) жойлашган иситиш жиҳозлари (қувурлар, регистрлар ва шунга ўхшашлар), рухсат этилган ўтиш йўлкаларининг энини камайтирмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. Ишчи жойларида ҳаво ҳарорати йилнинг совуқ даврида енгил жисмоний ишларда 21°C, ўрта оғир ишларда 17°C ва оғир ишларда 16°C дан паст бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74. Ходимларнинг исиниши учун хоналарда ҳаво ҳарорати 22°C дан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75. Биноларда жойлашган ишчи майдонларидан, ходимларни исиниш хоналаригача бўлган масофа 75 м ташкилот майдонидаги ишчи жойларидан 150 м дан кўп бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-§. Сув таъминоти ва канализация тизимига қўйиладиган талаблар
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76. Сув билан таъминлаш ва канализация тизими ҚМҚ 2.04.01-98 «Биноларнинг ички сув қувури ва канализацияси» талабларига мос келиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77. Ташкилотнинг ишлаб чиқариш оқова сувлари, ташқи канализацияга етиб келгунча зарарли моддалардан тозаланиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78. Тозаланган сувда зарарли моддалар таркиби санитар нормаларига асосан чегараланган концентрациясидан ошиб кетиши керак эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79. Ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун бериладиган сувнинг сифати технологик талабларга мос бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80. Ичимлик сувидан фойдаланиш учун сув қувурига уланган фавворачалар бўлиши керак. Сув қувурлари йўқ бўлганда бакларда қайнатилган сув бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81. Иш жойидан сув ичиш қурилмасигача бўлган масофа 75 м. дан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
82. Ичимлик сувининг ҳарорати 8°C дан 20°C гача бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
83. Ташкилот ҳудудидаги ҳожатхоналар иссиқ ва канализацияланган бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
84. Ташкилотда канализация тизими йўқ бўлганда ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталик марказлари билан келишилган ҳолда ташкилотда ер қатламини ифлослантирмасликка ва ишлаб чиқариш канализациясига душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларига рухсат этилади.
(84-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 23 октябрдаги 42-2019-Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2046-1, 13.11.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 10/19/2046-1/4017-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-§. Ёритишга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
85. Ташкилот майдонида, ишлаб чиқариш ва ёрдамчи бинолар ва хоналарда табиий ва сунъий ёритишлар ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш» талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
86. Ёритиш ускуналарини ўрнатишда қандилларнинг турлари, лампаларнинг қуввати ва уларнинг жойлашиши тасдиқланган лойиҳага мос бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
87. Ишлаб чиқариш цехларидаги, хом ашё омборлари ва юк тушириш-ортиш майдонларидаги технологик ускуналар умумийга қўшимча равишда кўчма ёритиш мосламалари билан таъминланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
88. Авария ёритиш тармоқларига электр энергия истеъмолчиларини улаш тақиқланади. Авария ёритишларининг созлиги камида чоракда бир марта текширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
89. Ёруғ тушувчи ойналарни йилда икки мартадан кам бўлмаган ҳолда тозалаш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
90. Ёруғлик тушадиган дераза ва эшикларни бегона предметлар (ускуна, тайёр маҳсулот ва бошқалар) билан тўсиб қўйилишига рухсат этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91. Юқори хавфли хоналарда кучланиши 36 В дан юқори бўлмаган кўчма электр ёритгичлар ишлатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-§. Шовқин ва титрашга бўлган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
92. Технологик жараёнларни ишлаб чиқишда, ускунани лойиҳалаш ва модернизация қилиш даврида шовқинни камайтириш учун турли усул ва воситалардан фойдаланиш, ускунанинг шовқин тавсифлари ва иш жойидаги шовқин даражаси техник шартларда ўрнатилган миқдорлардан ошиб кетмаслиги зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
93. Товуш даражаси 80 дБА дан ошиқ бўлган ҳудудларга хавфсизлик белгиси ўрнатилиши лозим. Бу ҳудудларда ишлаётганларни шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар қандай октава йўлида товуш босимининг даражаси 135 дБА дан кўп бўлган ҳудудларда одамларнинг бўлиши рухсат этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
94. Ташкилотнинг иш жойларида шовқин даражаси устидан назорат ўрнатилиши ва кучли шовқин шароитларида бехатар ишлаш қоидалари ўрнатилган бўлиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш жойларида шовқин даражасини ўлчаш ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталик марказлари билан келишилган тарзда бажарилиши керак.
(94-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 23 октябрдаги 42-2019-Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2046-1, 13.11.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 10/19/2046-1/4017-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
95. Ускуна фойдаланиш режимида ишлаётган пайтда иш ўрнида пайдо бўладиган титраш даражаси «Умумий ва маҳаллий титрашнинг иш ўринларидаги санитария меъёрлари» СанҚваМ 0122-01-2-сонли гигиеник нормативларда ўрнатилган миқдорлардан кўп бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
96. Титраш таъсирини камайтириш ва асбоб ҳамда дасталарнинг совуқ металл сиртига бевосита қўл тегмаслиги учун улар титрашни ютувчи ва иссиқликни изоляция қилувчи материаллар (пенопласт, резина ва ҳоказолар) билан қопланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
97. Ишлов бериладиган маҳсулот қўшимча титраш пайдо бўлмаслиги учун маҳкамланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
98. Иш жойларига тебраниш узата оладиган ишлаб чиқариш ускунаси ясалиши ва ўрнатилиши пайтида уларни титрашга қарши изоляция билан таъминлаш чоралари, шунингдек иш жойларида титраш чегаравий рухсат берилган кўрсаткичлардан ошиб кетмаслиги ҳам ҳисобга олиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
99. Смена давомида титраш таъсири 180 дақиқа (3 соат)ни ташкил этса, маҳаллий титрашнинг меъёрий параметрларини чегаравий рухсат берилган миқдорларида кўрсатилгандан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
100. Ташкилотда титрайдиган пневмоасбобларни таъмирлаш учун махсус участкалар ташкил қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
101. Ташкилотда титраш хавфи бўлган касбда ишловчилар учун меҳнатнинг оптимал режимлари ишлаб чиқилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
102. Титраш хавфи бўлган касбда ишловчилар организмининг қаршилигини ошириш мақсадида йилига икки марта куз ва баҳор фаслларида тўрт ҳафта мобайнида витамин профилактикасини ўтказиш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
103. Титрайдиган асбоблар билан бажариладиган ишлар ҳаво ҳарорати 16º C дан паст бўлмаган, намлиги 40 — 60 % ва ҳаво ҳаракати тезлиги 0,3 м/сек дан кўп бўлмаган, иситиладиган хоналарда амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Ишлаб чиқариш жараёнларига қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Умумий талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
104. Муайян ускунада ишлаш пайтида ёки алоҳида иш турларини бажариш чоғида технологик ҳужжатларда ишларнинг бехатар усуллари, ходимларга қўйиладиган талаблар, шунингдек шахсий ҳимоя воситалари кўрсатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
105. Ишларни режалаштириш, ташкил қилиш ва олиб боришда қуйидагиларни кўзда тутиш керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ишларни хавфсиз бажарилишини назорат қилиш ва хавфсизлик талаблари бузилишига жавобгарлик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ишлаб чиқариш ускунасини мақсадга мувофиқ танлаш ва жойлаштириш, иш ўринларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) технологик регламентлар, меҳнат режими, ускунага хизмат кўрсатиш тартибига риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ўқитиш ва иш операцияларини бажаришга рухсат беришда касбий танлов талабларига риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) ходимнинг зарарли моддалар билан бевосита мулоқотда бўлмаслиги ва хавфли омилларни бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш ва механизациялаштириш, масофадан туриб назорат қилиш ва бошқариш қурилмаларини қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) умумий ва шахсий ҳимоя воситаларини қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) меҳнат ва дам олишни мақсадга мувофиқ ташкиллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
106. Технологик жараёнларни ишлаб чиқишда, асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш ускуналари яратилишида қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ишлаб чиқариш бинолари, атмосфера ва оқова сувларга зарарли ҳамда ёқимсиз ҳидли моддалар, иссиқлик энергияси ажралиб чиқиши, шовқин, тебраниш вужудга келмаслиги ёки жуда оз миқдорда бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) жисмоний зўриқиш, диққат-эътиборнинг сусайиши ва ишчилар толиқишини олди олиниши таъминланиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
107. Ускунани асосан тугмали (кнопкали) станция ёрдамида бошқариш зарур. Бошқариш тизими оддий, тугмаларнинг зарур сони минимал бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
108. Бошқариш тугмалари чангдан ҳимояланган ва уларнинг нима учун ишлатилиши тўғрисидаги ёзувлар ёки шартли белгилар билан кўрсатилган бўлиши керак. Ёзув ва кўрсаткичлар занглаб ва ўчиб кетишга чидамли бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
109. Тугмали қурилманинг конструкцияси ва унинг жойлашган ўрни ускунани бехосдан (тасодифий) ишга тушиш имкониятига йўл қўймаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
110. Бошқариш органлари иш чоғида хизмат кўрсатиш учун қулай бўлишини ва иш ҳудуди яхши кўринишини таъминлайдиган жойларга ўрнатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
111. Технологик жараёнлар хавфли ишлаб чиқариш омиллари пайдо бўлишини камайтириши, шунингдек ишчи ҳудудга зарарли моддалар ажралиб чиқишини пасайтириш мақсадида доимий равишда такомиллаштирилиб борилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
112. Технологик жараёнлар бузилган ва авария вазиятлари вужудга келган ҳолларда огоҳлантирувчи сигнализация ишлаб кетиши, автоматик ҳимоя қурилмаси эса тегишли ускунани ўчирилишини таъминлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
113. Бошланғич материаллар тегишли сертификатларга эга бўлиши ва ушбу маҳсулотга қўйиладиган талабларга жавоб бериши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
114. Иш берувчи жароҳатланишларнинг олдини олишга қаратилган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар кўриши ва ходимларнинг касбий касалликлар ёки иш қобилияти пасайиши пайдо бўлишига йўл қўймаслик мақсадида иш жойларини тегишли санитария-гигиена талабларига мос шароитлар билан таъминлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
115. Ташкилот ҳудуди бўйлаб транспорт воситалари ва одамларнинг ҳаракатланиши амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига асосан ўрнатилган йўл белгилари ва огоҳлантириш қурилмалари билан тартибга солиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Ёнғин ва портлаш хавфсизлиги талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
116. Ишлаб чиқариш жараёнларининг ёнғин ва портлаш хавфсизлиги, уларни режалаштириш, ташкиллаштириш ва олиб бориш ГОСТ 12.1.004-91 «Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблари»га, ГОСТ 12.1.010-90 «Портлаш хавфи. Умумий талаблари»га ва ушбу Қоидаларга мувофиқ таъминланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
117. Ишлаб чиқаришда ўрганилмаган ёнғин ва портлаш хавфи ва токсик хусусиятларига эга бўлган моддалар ва материалларни ишлаб чиқариш жараёнида қўллаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
118. Технологик жараёнларни амалга оширишда ёнғинлар, авариялар, заҳарланишлар содир бўлиши ҳамда атроф муҳит ишлаб чиқариш чиқиндилари (оқова сувлари, вентиляция чиқиндилари ва шу каби) билан ифлосланиш эҳтимолини истисно этадиган шароитлар таъминланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
119. Барча ишлаб чиқариш цехлари, хом ашё ва тайёр маҳсулот омборхоналари, маъмурий ва бошқа ёрдамчи бинолар ҳамда иншоотлар дастлабки ёнғинни ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
120. Ҳар бир цех, участка, омборда мавжуд меъёрлар асосида, ҳудудий ёнғин хавфсизлиги хизмати билан келишилган ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома ишлаб чиқилиши ва кўринадиган жойга осиб қўйилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
121. Ташкилотларда барча ишлаб чиқариш, ёрдамчи ва маиший хоналарда ёнғин хавфсизлигига жавобгар шахс ташкилот маъмуриятининг буйруғига асосан тайинланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
122. Ташкилотларда ёнғин хавфсизлиги идоралари томонидан белгиланган меъёрларда ёнғинга қарши курашиш учун ўт ўчириш воситалари бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
123. Ходимлар билан ёнғин хавфсизлиги техминимуми бўйича машғулотлар ўтказилиши ва уларга тегишли йўл-йўриқлар берилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
124. Бино ва ёнғин сув манбаи йўлаклари ҳамда ёнғин воситалари ва ускуналарига борадиган йўлаклар доимо бўш бўлиши керак. Бинолар оралиғидаги ёнғинга қарши масофа узилмаларида материаллар, ускуналар, бўш идишларни тахлаш ва автомобиль тўхташ жойи учун ишлатишга рухсат этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Ишлаб чиқариш ускунасини жойлаштириш ва иш ўринларини ташкил этишга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
125. Штамплаш ишлаб чиқариши ускуналарининг жойлаштирилиши технологик жараён узлуксизлигини, иш пайтида қулайликни, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш хавфсизлигини таъминлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
126. Цех ва участкаларда юк кўтариш қурилмаларини жойлаштириш ва ўрнатиш ГОСТ 12.2.065-81 «Юк кўтариш кранлари. Умумий хавфсизлик талаблари» ва «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан тасдиқланган «Юк кўтариш кранларини тузилиши ва бехатар ишлатиш қоидалари» талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
127. Цех ва участкаларда ишлаб чиқариш электр-ускунасини Истеъмолчиларнинг электр қурилмалардан техник фойдаланиш қоидалари (рўйхат рақами 1383, 2004 йил 9 июль) ва Истеъмолчиларнинг электр қурилмалардан фойдаланишда хавфсизлик техникаси қоидалари (рўйхат рақами 1400, 2004 йил 20 август) талабларига мувофиқ жойлаштириш ва ўрнатиш зарур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
128. Ҳар бир иш ўрни ташкилотда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган иш ўринларини ташкил этишни намунавий лойиҳаси ёки иш ўринларини ташкил этиш лойиҳасига биноан ускуналаниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
129. Иш ўринлари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари таъсирининг олдини оладиган ёки уларнинг таъсир даражасини санитария меъёрларигача камайтирадиган восита ва қурилмалар билан жиҳозланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
130. Ускунанинг бошқарув пульти ва постлари хизмат кўрсатиш учун қулай, хавфсиз, хизмат кўрсатилаётган техник қурилма доимо яхши кўринадиган жойларда жойлашган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
131. Асбоб-ускуна яқинига ўрнатилган махсус асбоблар жавони, столларда ёки ускунанинг ичида, агар бу қулай, хавфсиз ва унинг конструкциясида кўзда тутилган бўлса, жойлашган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
132. Ускунага хизмат кўрсатиш учун ўрнатилган ишчи майдончалар ва майдончаларга кўтарилиш учун мўлжалланган зиналар амалдаги давлат стандартлари ва қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мос бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
133. Материал, тановар, маҳсулот, мослама, штамп, пуансон ва ҳоказоларни хавфсиз тахлаш учун иш жойларида жавон, стеллаж, стол, идиш ва бошқа мосламалар кўзда тутилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
134. Материал, тановар ва деталларни стеллажларга тахлаш уларнинг барқарор ҳолатини ва юк кўтариш қурилмаларидан фойдаланиш пайтида қулай илинишини таъминлайдиган усулда амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
135. Стеллажлар ўз ўлчамларига кўра уларга тахланаётган буюмларнинг энг катта габарит ўлчамларига мос бўлиши ва энг катта юкланишга синалган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
136. Арралар билан қирқиш лозим бўлган тановар ва материалларни тахлаш учун мўлжалланган махсус стеллажларнинг баландлиги 1,7 м дан кўп бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
137. Стеллажлар орасида, шунингдек стеллажлар ва бино ёки ускуна девори ўртасидаги оралиқлар камида 1 м ни ташкил этиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
138. Иш жойларидаги тановар ва деталлар штабели (уюми) баландлиги уларни барқарор ўрнатиш ва улардан деталларни қулай олиш шартларига боғлиқ ҳолда белгиланиши, лекин 1 м дан кўп бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Штабеллар ағанаши, шунингдек улардан детал ёки тановарлар тушиб ёки сирғаниб кетишига йўл қўймаслик учун махсус мосламалар каркас, устун, қистирма ва ҳоказолар қўлланилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
139. Чилангарлик верстаклари мустаҳкам, қўзғалмас ва ишлаш учун қулай баландликда бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Верстак ва стеллажларнинг юзалари силлиқ бўлиши, ўйиқ, ёриқлар ва шунга ўхшаш нуқсонлар бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Верстак ва иш столларида асбоб ва чизмаларни жойлаштириш ҳамда сақлаш учун токча ва қути бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
140. Иш жойларини, йўлак ва йўлларни тўсиб қўйилишига ва уларга кераксиз буюмларни уюб ташлашга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш ўринларида тайёр маҳсулот ва чиқиндилар тўпланишига қараб ўз вақтида олиб кетилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
141. Тоза артиш материалининг смена захирасини сақлаш учун, шунингдек ишлатилган материални тахлаш учун қулай жойларда махсус ёпиладиган темир яшиклар ўрнатилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлатилган артиш материалини йиғиш учун мўлжалланган яшиклар тўлишига қараб, лекин смена мобайнида камида бир марта тозалаб турилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Бошланғич материал, тановар, ярим фабрикат, тайёр маҳсулот ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини сақлаш ва ташишга бўлган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
142. Юкларни (тановар, ярим фабрикат, детал, материал ва бошқалар) ташиш ГОСТ 12.3.020-80 ССБТ «Ташкилотларда юкларни ташиш жараёнлари. Умумий хавфсизлик талаблари»га мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юк ортиш-тушириш ишлари ГОСТ 12.3.009-76 ССБТ «Юк ортиш-тушириш ишлари. Умумий хавфсизлик талаблари» ва «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси томонидан тасдиқланган меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига биноан амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
143. Стеллаж ва бошқа қурилмаларнинг конструкция ва ўлчамлари тахланадиган буюмларнинг шакли ва ўлчамларига мос бўлиши ҳамда камида уч карра мустаҳкамлик захирасини таъминлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
144. Барча стеллаж, таглик, унификациялашган идишлар, шунингдек барча юк кўтариш машина ва механизмларида энг кўп рухсат берилган юкланиш кўрсатилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
145. Оғирлиги 50 кг дан ортиқ бўлган юкларни тахлаш ва ташиш учун омбор ва омборхоналарни кўтариш-ташиш қурилмалари (телфер, тал, кран балка ва бошқалар) билан таъминлаш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
146. Юк кўтариш кранлари ва ёрдамчи мосламаларнинг тузилиши, техник жиҳатдан шаҳодатлаб ва фойдаланиш «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси томонидан тасдиқланган «Юк кўтариш кранларининг тузилиши ва бехатар ишлатиш қоидалари», шунингдек ГОСТ 12.2.065-81 ССБТ «Юк кўтариш кранлари. Умумий хавфсизлик талаблари»га жавоб бериши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
147. Кўприкли кран билан узун ўлчамли полоса материални ташиш траверслар ёрдамида амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
148. Оғирлиги 20 кг дан ортиқ оғир деталлар иш ўрнига кўтариш-ташиш қурилмалари билан қўйилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
149. Полосали материалдан кесиб олинган ўлчамли тановарлар махсус идишга бевосита тарновлар, ролганглар ва бошқа мосламалар ёрдамида берилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
150. Полосали материални очиш учун ускунага узатиш жараёни механизациялашган (ролганг ва бошқа мосламалар) бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
151. Ўлчамлари катта бўлмаган юкларни ташиш учун мўлжалланган электр-кар ва авто-карларнинг бортли кўтариш платформалари бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
152. Асосий йўллар бўйлаб чамбаракли транспорт воситаларининг ҳаракатланиш тезлиги 5 км/соат дан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
153. Ўлчамли узунликдаги тановар, ярим фабрикат, штамповка ва ёрдамчи материаллар ихтисослаштирилган, штамплаш ишлаб чиқаришлари учун мослашган идишда сақланиши ва ташилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
154. Штамплар алоҳида жойлашган омборхоналарнинг стеллажларида сақланиши керак. Стеллажларнинг токчалари штампни паншахали юк кўтариш механизми ёрдамида тахлаш ишларини бажаришга ва уни берилишига имкон берувчи қистирмалар билан жиҳозланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йирик штамплар полда бир қатор қилиб ёки баландлиги 2 м. гача бўлган штабеллар тарзда сақланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
155. Қирқим, ғудур кўринишидаги титан ва магний қотишмаларининг чиқиндилари алоҳида идишга тўпланиши ва цех ташқарисида ажратилган жойларда сақланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
156. Штампларни мойлаш учун мўлжалланган ёнғин жиҳатдан хавфли қўшимча материаллар, техник мой ва бошқа материаллар умумий ишлаб чиқариш биносидан ажратилган омборхонада жойлашган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
157. Мойлаш материалларини ўзига шимган, фойдаланилган латталар ишлаб чиқариш чиқиндилари қиздирилган буюм, электр-ускуна, қиздириш печларидан узоқда жойлашган зич ёпилган металл идишга йиғилиши ва тўпланишига қараб ташкилот ёнғин хавфсизлиги хизматлари билан келишилган ҳолда уларни ёндириш учун жўнатиб турилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
158. Детал, тановар, чиқинди ва бошқа материалларни сақлаш ва ташиш учун ишлатиладиган ишлаб чиқариш идиши фойдаланишда қўйиладиган хавфсизлик талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идишнинг сиртида энг кўп рухсат берилган юкланиш тўғрисида ёзув бўлиши ва идиш вақти-вақти билан текширилиб турилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
159. Титан ва магний қотишмаларининг майда қиринди ва қипиқлари ёпиладиган металл контейнерга солиниши ва ажратилган жойда сақланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
160. Дастлабки материал, тановар, ярим фабрикат, детал ва чиқиндиларни сақланиши махсус ажратилган майдонча ва омборхоналарда шундай амалга оширилиши керакки, тахлаш, ортиш ва тушириш жараёнларини бажариш қулай ва хавфсиз бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
161. Сортли ва фасонли прокатлар арчасимон ва устунли стеллажларда сақланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баландлиги 12 ярусгача бўлган бир ва икки ёқлама стеллажлардан фойдаланилган ҳолларда прокат боғламларда сақланиши керак, электр юклагичлардан фойдаланилган пайтда боғламларнинг тахланиш баландлиги 4,5 м дан ошмаслиги, юк кранларидан фойдаланилганда эса, штабеллар 8,5 м дан баланд бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
162. Ўрамли материал тўплами тўрт қиррали ёғоч тахта (брус) устига тахланиши ва маҳкамланиши лозим, тахламнинг баландлиги 4 м дан ортиқ бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
163. Пўлат рулон кенглиги ва диаметрига қараб баландлиги бўйича 2 ва 3 қатор қилиб ён томони билан махсус металл тагликларга ўрнатилиб сақланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тахламнинг умумий баландлиги 2 м дан ошмаслиги керак. Рулонлар пухта боғланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
164. Вазни 60 кг гача бўлган доирасимон пўлат лента ва рангли металларнинг ленталари токчали стеллажларда сақланиши, вазни 60 кг дан кўп бўлса — эни 2 ва ундан кўп қаторли штабелларда горизонтал ҳолатда сақланиши лозим. Штабелга тахлаш баландлиги 2 м дан ортиқ бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
165. Полосали материал конструкцияси уларни бехатар ташиш имконияти кўзда тутилган қурилмаларда сақланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
166. Алмашинадиган юк тутиш органлари (илгак, электромагнит, грейфер ва бошқалар) ва олинадиган юк тутиш мосламалари (арқон, трос, канат, занжир, траверса, қисқич, тутқич, обкаш ва ҳоказолар) керакли юк кўтарувчанликка мўлжалланган бўлиши, энг катта рухсат берилган юкланиш кўрсатилган тамға бўлиши, вақти-вақти билан текширилиши ва синовдан ўтказиб турилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
167. Материалларни вертикалликка яқин ҳолатда сақлаш учун мўлжалланган пирамида шаклидаги стеллажлар, стеллаж конструкцияси билан пухта бирлашган таянч юзага ва материалларни тасодифан тушиб кетишига йўл қўймайдиган сақловчи қурилмаларга эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
168. Мойланган оғир деталларни қўлда тахланиши, олиниши ва ташилиши фақат махсус идишда, упаковка ёки ўралган ҳолда амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
169. Тановар, детал ва бошқа материалларни ортиш-тушириш ишлари бажариладиган жойлар хавфсизлик белгилари билан таъминланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Ишлаб чиқариш ускунасига қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Умумий талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
170. Ишлаб чиқариш ускунаси ўзининг бутун фойдаланиш даврида ускунанинг техник ҳужжатларида кўрсатиб ўтилган хавфсизлик талабларига ва мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
171. Штамлаш ишлари учун мўлжалланган ускуналарнинг норматив-техник ҳужжат (паспорт, фойдаланиш бўйича йўриқнома ва бошқа)лари бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
172. Ускунанинг норматив-техник ҳужжатларида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ускунани ташиш, монтаж (демонтаж), созлаш, фойдаланиш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш вақтида хавфсизликни таъминлаш бўйича талаблар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ускуна ишлаганда вужудга келадиган хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омил (шовқин, титраш, чангланиш)ларининг чегаравий рухсат этилган даражаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) хизмат кўрсатиш қулайлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) бошқариш ва хизмат кўрсатишдаги зўриқиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастгоҳлар конструкциясининг хусусиятлари ва улардан фойдаланиш шарт-шароитларидан келиб чиқадиган махсус хавфсизлик талаблари ҳам ускунанинг норматив-техник ҳужжатларида кўрсатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
173. Ўрнатилган ускунада инвентарь рақами бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
174. Асосий ва ёрдамчи ускунани тегишли техник ҳисобларга эга бўлган пойдевор ва асосларга ўрнатиш, мослаш ва ишончли тарзда маҳкамлаш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус, оғир ва юқори аниқликка эга дастгоҳларни ўрнатиш усуллари тайёрловчи завод томонидан кўрсатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
175. Ускунани монтаж қилиш тайёрловчи-завод лойиҳаси ва йўриқномаларига мос ҳолда бажарилиши керак. Монтаж қилиш пайтида лойиҳани ишлаб чиққан ташкилотнинг рухсатисиз чизмаларга ўзгартириш киритиш ёки ундан четга чиқишга рухсат этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
176. Ускуна ва назорат-ўлчов асбоблари монтаж қилинишидан олдин консервация ҳолатидан чиқарилиши, комплекти тўлиқлигини, носозликларни текшириш учун тафтиш қилиниши ва норматив-техник ҳужжатларга мувофиқлиги кўриб чиқилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
177. Янги ўрнатилган ускуна меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимининг мажбурий иштирокида махсус комиссия томонидан фойдаланишга қабул қилиниши ва ҚМҚ 3.01.04-97 «Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш. Умумий қоидалар» ҳамда мазкур Қоидаларга ва амалдаги давлат стандартларига мувофиқлиги ҳақида далолатнома тузилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
178. Ишлов берилаётган деталнинг ўлчамлари ишлов бериш жараёнида назорат қилинадиган дастгоҳлар автоматик назорат-ўлчов асбоблари, индикаторлар ва бошқалар билан жиҳозланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
179. Ускунага ўрнатилган назорат-ўлчов асбоблари давлат назорат органлари томонидан текширилиши ва тамға (пломба) қўйилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
180. Асосий ва ёрдамчи ускуна, ўрнатилган тартибда тасдиқланган графикларда кўзда тутилган муддатларда, даврий техник кўрик ва таъмирлашдан ўтиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
181. Кўздан кечириш, тозалаш ва таъмирлаш учун тўхтатилган ускуна технологик қувур ўтгазгич ва электр энергия таъминотидан узиб қўйилиши керак. Ишга тушириш қурилмаларига эса «Ишга туширилмасин — одамлар ишлаяпти» деб ёзилган огоҳлантириш хавфсизлик белгиси осиб қўйилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
182. Ускунани электр тармоққа улаш ва ишга тушириш фақат ҳамма ҳимоя ва сақлаш қурилмалари ўз жойига ўрнатилгандан кейин цех (участка) раҳбарияти рухсати билан амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
183. Ускунани бехосдан юргизиб юборишни ёки унинг қисмлари ўз-ўзидан ҳаракат қилишини истисно қилувчи техник чора-тадбирлар кўрилмасдан ускунани таъмирлаш, тозалаш ва мойлаш ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
184. Фойдаланилаётган барча ускуналар соз ҳолатда бўлиши лозим. Узоқ вақт ишлатилмаган ва яроқсиз ускуна электр энергияси таъминотидан ва технологик қувур ўтказгичлардан (электр кучланиши, сиқилган ҳаво ва ҳоказолар) узиб қўйилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
185. Ускунадан фойдаланиш даврида атроф муҳит ҳарорати ишлатиладиган мойларнинг музлаш нуқтасидан паст бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
186. Асосий ва ёрдамчи ускуналарнинг ходимлар хизмат кўрсатадиган ташқи сиртларидаги ҳарорат + 45 º C дан кўп бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
187. Дастгоҳ, ҳимоя қурилмаси, бошқариш органи, дастгоҳнинг жиҳоз ва мосламалари сиртларида ишловчини жароҳатлаши мумкин бўлган ўткир қирралари бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Тўсувчи қурилмалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
188. Дастгоҳ корпусидан ташқарида ўрнатилган ва жароҳатланиш хавфини туғдирадиган ускунанинг ҳаракатланувчи қисмлари, жумладан тасмали, занжирли, тишли узатмалари хавфсизлик талабларига жавоб берувчи, етарлича мустаҳкам бўлган (яхлит, жалюзли, тешикчали) тўсувчи қурилмалар (кейинги ўринларда — тўсиқлар) ва зарур бўлса, уларни қулай ҳамда бехатар очиш ёки ечиш, силжитиш ва ўрнатиш учун мосламалар (дастак, фиксатор, илгак ва ҳоказолар) билан жиҳозланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
189. Ускунанинг ҳаракатланувчи қисмлари 2,4 м дан баландликда, ноқулай ерда жойлашган бўлса ва хавф-хатар туғдирмаса, масалан, айланиш тезлиги 50 айл/мин. дан ошмайдиган силлиқ валлар ёки бажарадиган вазифасига кўра тўсилмайдиган қисмларга тўсиқлар ўрнатилмаслигига рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
190. Пол сатҳидан 2,4 м дан баландликда жойлашган ускунанинг ҳаракатланувчи қисмлари ёки хизмат кўрсатиш майдончаларида хавф-хатар рўй бериши мумкин бўлса, масалан, улар бузилганда, тўсилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
191. Тўсиқлар ўз вазифаси ва тез-тез қайта ишлатилишига кўра қўзғалмас, очиладиган, кўтариб қўйиладиган, яхлит ёки алоҳида бўлаклардан тайёрланган бўлиши мумкин. Машина ва механизмларга хизмат кўрсатиш қулай бўлиши учун қўзғалмас ёки катта ўлчамли тўсиқларда эшикча ёки қопқоқлар кўзда тутилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
192. Тўсиқлар ускуна конструкциясининг узвий қисми ва техника эстетикаси талабларига мувофиқ бўлиши керак..
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўсиқларнинг ҳимоя вазифаси ишлаб чиқариш омиллари (титраш, ҳарорат ва бошқалар) таъсирида камаймаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
193. Тўсиқ, эшик ва қопқоқлар уларни ёпиқ (иш) ва очиқ ҳолатда ишончли тарзда тутиб турувчи мосламалар билан таъминланиши керак, зарур бўлса уларни очиш ёки ечиш пайтида юритмани ўчириш учун у билан блокировкаланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
194. Тўсувчи қурилмалар бузуқ ҳолатда бўлса ёки улар мавжуд бўлмаса ускунани юргизиш ва ишлатиш ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўсиқларсиз ёки тўсиқлар яхши маҳкамланмаган бўлса механизмлар яқинида ишлаш ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
195. Катта ҳудудларни тўсиш учун, шунингдек тўсилган механизмларга ҳаво келиши ёки доимий кузатув зарур бўлса жалюз ёки тўрли тўсиқлардан фойдаланиш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
196. Дастгоҳнинг очиқ ҳаракатланувчи қисмини, шу қисм бўйлаб корпус детали силжиса, дастгоҳ конструкцияси хусусиятларига боғлиқ ҳолда силжувчи корпус деталининг иккала ёки бир тарафига маҳкамланган қисқа шитлар билан тўсишга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
197. Йиғув бирликларининг статина габаритларидан энг кўп чиқиб турадиган ташқи торецлари, улар 150 мм/сек. тезлик билан ҳаракатланса ва зарба бериб жароҳат етказа олса, қиялик бурчаги 45º бўлган оқ-сариқ рангли йўл-йўл чизиқларга бўялиши керак. Сариқ чизиқнинг эни қора чизиқнинг энидан 1 — 1,5 баравар қалинроқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
198. Дастгоҳларнинг ҳаракатланувчи қисмларини (шестерня, шкив ва ҳоказолар) беркитувчи ва созлаш, тасмаларни алмаштириш ва ҳоказоларни вақти-вақти билан бажариш талаб қилувчи ҳамда ҳаракатланганда ходимларни жароҳатлаши мумкин бўлган эшикларнинг ички тарафи сариқ сигнал рангига бўялиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
199. Агар юқорида кўрсатилган дастгоҳ қисмлари олинадиган ҳимоя тўсиқлари (қопқоқ, кожухлар) билан беркитилса, ҳаракатланувчи қисмларнинг тўсиқ тарафидаги юзаси тўлиқ ёки қисман ёинки уларга туташган қўзғалмас деталларнинг тўсиқ ёпиб турадиган сиртлари ҳам сариқ рангга бўялиши талаб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
200. Тўсиқларнинг ташқи томонига огоҳлантириш белгилари (учи тепага қараган, сариқ тусли, четлари қора рангга ҳошияланган тенг томонли учбурчак ва унинг ўртасида қора рангли ундов белгиси бўлади) ўрнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
201. Тўсиқ очиқ (ёки олинган) вақтда жароҳатланиш хавфи бўлса, тўсиқларни очган (олган)да дастгоҳни автоматик тарзда ўчирадиган блокировка қурилмаси бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Блокировка қурилмалари дастгоҳни ёки иш циклини ўчириш ёки юргизиш учун қўлланилмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
202. Агар юзалардан металл қиринди ва бошқалар тушиб турса, уларни қизил ёки сариқ рангга бўяшга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
203. Тўсиқлар керакли даражада мустаҳкам бўлиши, ўз-ўзидан очилиб кетмайдиган қилиб қотирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
204. Дастгоҳда ишлаётган ходимни ва дастгоҳ яқинида турган одамни ишлов берилаётган жисмдан учиб чиқиши мумкин бўлган қиринди ва металл бўлакларидан муҳофазалаш учун, ишлов бериш ҳудудига ёки унинг ишлаб чиқариш жараёни амалга ошириладиган қисмига тўсадиган ҳимоя қурилма (экран)лар ўрнатиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
205. Ишлов бериш жараёнини кузатиб туриш зарур бўлса, тиғли асбоб билан ишлайдиган дастгоҳларнинг тўсиқларида керакли ўлчамли ва қалинлиги 4 мм бўлган ойна ёки шунга ўхшаш, яхши сифатли шаффоф материал ўрнатилган кузатиш дарчалари кўзда тутилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
206. Ишлов бериш ҳудудини самарали тўсилишини таъминлайдиган бошқа ҳимоя қурилмалари турларини (масалан эластик материаллардан тайёрланган, қиринди таъсирига чидамли дарпарда) қўллашга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
207. Ишлов бериш ҳудудини беркитадиган ва ишланаётган детал ёки асбобни ўрнатиш ва олиш, детални ўлчаш, дастгоҳни қўшимча созлаш учун смена мобайнида бир неча маротаба олинадиган (очиладиган) тўсиқларнинг оғирлиги 6 кг. дан кўп бўлмаслиги ва асбоб ёрдамисиз олинадиган (очиладиган) қилиб ўрнатилиши лозим. Очиладиган хилдаги ҳимоя қурилмаларини бир маромда ҳаракатлантириш учун 40 Н (4 кгк)дан кўп бўлмаган куч сарфланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
208. Тўсиқлар дастгоҳнинг технологик имкониятларини чекламаслиги ва ишлаш, йиғиштириш, созлаш пайтида ноқулайлик яратмаслиги, уни очганда иш жойидаги пол чиқиндилар билан ифлосланмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўсиқларни очиш, ёпиш, ечиб олиш, ҳаракатлантириш, ўрнатиш қулай бўлиши учун, зарур ҳолларда улар дастак, ҳалқа (банд)лар билан жиҳозланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
209. Тановар, маҳсулот ва ҳоказоларни кўчириш учун мўлжалланган транспорт қурилмалари ташилаётган буюмлар тушиб кетишига йўл қўймайдиган тўсиқлар билан жиҳозланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Сақловчи ва блокировкаловчи қурилмалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
210. Дастгоҳларнинг деталлари синмаслиги ва хизмат кўрсатувчи ходимларга жароҳат етказмаслиги учун дастгоҳлар ортиқча юкланишдан сақловчи қурилмага эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
211. Дастгоҳ (автоматик линия)ларни созлаш пайтида гидростанциянинг золотниклар ҳолати қўлда алмашлаб уланиш чоғида йиғув бирликлари туртиб ҳаракатланиш ўрнига бутун йўл узунлигида силжиса, оператор гидростанциядан узоқлашмасдан дастгоҳ (линия)нинг бошқарув пультидаги ўчириш тугма (кнопка)сидан фойдалана олмайдиган ҳоллар учун гидростанцияда гидро-юритмани авариявий ўчириш тугмаси ўрнатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
212. Дастгоҳлар шпиндел, кронштейн, каллаклар, бабка, кўндаланг мослама ва бошқа йиғув бирликлари ўз-ўзидан пастга тушиб кетишини олдини олувчи қурилмаларга эга бўлиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
213. Дастгоҳлар йиғув бирликлари ҳаракатланишининг охирги ҳолатлари, йиғув бирликларининг рухсат берилган чегарадан чиқиб кетишига йўл қўймайдиган қурилмалар билан чекланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
214. Тановарлар ва лист, полосали материаллар механизациялашган ёки автоматлашган усулда маҳкамланадиган дастгоҳларда ишлов бериш жараёни фақат детал маҳкамланиб бўлгандан сўнг ишга тушишини таъминлайдиган блокировка қурилмаси бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
215. Очиқ ишлов бериш ҳудудли иш автоматик режимда бажарилганда жароҳатланиш юз бермаслиги учун блокировка тузилмаси бўлиши, улар автоматик иш цикли ҳимоя қурилмаси фақат ёпиқ ҳолатда бўлгандагина ишга тушишини таъминлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
216. Агар гидравлик ёки пневматик юритмалар механизмлар ишлаши (масалан, оғирликни мувозанатлашни амалга оширадиган) учун мўлжалланган бўлса, мой (ҳаво) босими рухсат берилган чегарадан пастга тушган ёки шу механизмларга мой (ҳаво) келмай қолган ҳолларда авария ёки жароҳатланиш юз беришига йўл қўймайдиган қурилмалар кўзда тутилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
217. Дастгоҳни созлаш пайтида сақловчи блокировка қурилмаларини ўчириш имконияти кўзда тутилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
218. Масофадан туриб ёки автоматик тарзда ишга тушириладиган ускунада: «Эҳтиёт бўл, автоматик тарзда юргизилади!» ёзувли огоҳлантириш белгиси бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Бошқариш органлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
219. Ускунани бошқариш органлари ва ахборот акс эттириш воситалари уларнинг иш вазифасига, аҳамияти ва тез-тез қўлланишига кўра жойлаштирилиши лозим. Ускунани бошқариш органлари ускунани осон бошқарилишини таъминлаши, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг иш ўрнидан бемалол кўриниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
220. Ускунани энг керакли ва кўп фойдаланиладиган бошқариш органлари ҳаракат майдонининг оптимал ҳудуди ва осон етишиш ҳудудлари доирасида, аҳамиятсизроқ ва камдан-кам ишлатиладиган органлар етишиш ҳудудида жойлашган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарилаётган ускунада ўрнатилган ва тегишли рангларга бўялган «Юргизиш» ва «Тўхтатиш» тугма (кнопка)лари икки донадан ортиқ бўлмаса, уларда ёзув ёки белги бўлмаслигига рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
221. «Юргизиш» тугмасининг босмаси қора рангда бўлиши, тугмалар қурилмаси қопқоғининг ичига камида 3 мм га киритилган ёки айлана ҳалқага эга бўлиши керак. «Тўхтатиш» тугмасининг босмаси қизил рангли, тугмалар қурилмаси қопқоғидан ёки айлана ҳалқадан 2-3 мм чиқиб туриши ва иссиқ, электр токи ўтказмайдиган материалдан ясалган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
222. Авария вазиятларида қўлланиладиган бошқариш органларининг сиртлари қизил рангга бўялиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
223. Дастгоҳ шошилинч тўхтатилиши учун қулай жойларда, доимий иш ўрни ҳудудида ёки тез-тез хизмат кўрсатиладиган хавфли узел яқинида жойлашган қўзиқоринсимон босмали «Тўхтатиш» тугмаси билан жиҳозланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
224. Агар одамларга хавф соладиган ускуна қисми оператор кўриш доирасидан ташқарида, хавфли иш органлари ҳудудида жойлашган бўлса, қўшимча авариявий ўчириш қурилмалари билан жиҳозланиши керак. Авариявий ўчиргич ва тугмалар конструкцияси ва жойлашиши улардан ҳар хил иш вазиятларида фойдаланиш имконини таъминлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
225. Йирик габаритли ёки узун ўлчовли ускуна, унга хизмат кўрсатиш пайтида оператор ҳаракатда бўлса, ҳар 10 м да авариявий «Тўхтатиш» тугмасига эга бўлиши лозим. Ускуна туташган хоналарда жойлашган бўлса, ҳар бир хонада авариявий «Тўхтатиш» тугмаси бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
226. Агар индивидуал авариявий ўчириш қурилмаларига эга бўлган бир нечта дастгоҳлар узунлиги 10 м дан ортиқ автоматик линияга бирлашган бўлса, бундай линия қўшимча равишда умумий авариявий ўчириш қурилмаси билан жиҳозланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
227. Агар дастгоҳ (автоматик линия)да бир нечта авариявий тўхтатиш тугмаси қўлланилса, бу ҳолда ҳар бирига мажбурий қайтариш қурилмаси ўрнатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Авариявий ўчириш органи сифатида трос қўлланилган ҳолда, унинг таранглигини созлайдиган қурилма кўзда тутилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
228. Ускунани авариявий ўчириш қурилмаси энг катта қувватли двигателни номинал электр кучланишдаги бошланғич юргизиш токига ва бошқа ҳамма истеъмолчиларнинг номинал токлари йиғиндисига мос бўлган максимал юкланишга мўлжалланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
229. Ускунанинг авариявий ўчириш қурилмаси, иш пайтида танаффус юз берганда авария рўй бериши ёки хизмат кўрсатувчи ходимларни жароҳатланишга олиб келиши мумкин бўлган қурилмаларни ўчирмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
230. Ускунани авариявий ўчириш қурилмасини бошланғич ҳолатига қайтариш қурилмаси ускунани ишга тушириб юбормаслиги лозим. Агар ишловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ҳаракатнинг орқага қайтиш йўналишини юргизиш талаб этилса, бу ҳаракат ускунани авариявий ўчириш қурилмаси ишга тушганда бошланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
231. Ишга тушириш қурилмаларининг конструкцияси ва ҳолати (тугма, ричаг ва ҳоказо) ускунани тез, ишончли тарзда юргизилиши ва ўчирилишини таъминлаши ҳамда уларнинг ўз-ўзидан ишлаб кетишига йўл қўймаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
232. Қўл билан бошқариш органлари (шу жумладан электр бошқарув пультларида жойлашган) шундай ясалган ва жойлашган бўлиши керакки, улардан фойдаланиш қулай бўлиши, қўлларни қисиб қолиш ёки бошқа бошқариш органлари ва дастгоҳ қисмларига тиқилиб қолиш ҳолларига олиб келмаслиги ҳамда тасодифан бошқариш органларини ишлатилишига йўл қўймаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
233. Лимба, даража (шкала), ёзув ва белгилар аниқ бўлиши, ўчмаслиги, камида 0,5 м масофадан яхши ўқилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
234. Ускунани бир нечта ишга тушириш жойи бўлиши тавсия этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хизмат кўрсатиш фронти катта бўлган ускуна икки ва ундан кўпроқ ишга тушириш постлари билан жиҳозланса, икки ва ундан ортиқ ишчилар хизмат кўрсатса, шунингдек ускунага хизмат кўрсатиш, уни созлаш ва таъмирлаш чоғида операторга, ишга тушириш қурилмаси яқинида турган, кўринмайдиган операциялар бажарилса, бундай ускуналар автоматик (ишга тушишдан олдин) товуш сигнализацияси билан жиҳозланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
235. Бир нечта шахслар хизмат кўрсатадиган ускунанинг бошқариш органлари, ҳаракатларнинг зарурий кетма-кетлигини таъминлайдиган блокировка қурилмасига эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
236. Иш ўрнидан тўлиқ кўринмайдиган дастгоҳ (автоматик линия)лар тўсатдан ишга туширилганда уларнинг яқинида турган одамларга жароҳат етказиши мумкин бўлса, дастгоҳ (линия)ларнинг бошқариш пультидан юргизиш тугмасини босганда автоматик тарзда ишга тушадиган ва камида 15 секунд хабар бериб турадиган огоҳлантириш сигнализацияси билан таъминланиши зарур. Сигнал ўчгандан сўнг ускуна автоматик равишда ишга тушиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
237. Ҳаракатланувчи қисмларни фақат кичик тезликда ишлаганда ёки тўлиқ тўхтаганда алмашлаб-улашга имкон берадиган бошқариш органлари уларни катта тезликда ишлаётганда алмашлаб-улашга йўл қўймайдиган блокировка қурилмаларига эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
238. Блокировка қурилмаларини қўлламасликка техник жиҳатдан асослар бўлган ҳолларда бошқариш органлари ёнига огоҳлантириш ёзувлари ва белгилари ўрнатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
239. Дастгоҳларнинг дастак ва бошқа бошқариш қурилмалари уларнинг ўз-ўзидан силжишига йўл қўймайдиган фиксаторлар билан таъминланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
240. Деталларга ишлов бериш жараёни уларни дастгоҳга ўрнатиш ва олиш билан бир вақтнинг ўзида бажариладиган дастгоҳларда қўлланиладиган кўп позицияли мосламалар қисқичларининг дастак (ричаг)лари иш бажарилаётган пайтда ускунанинг ҳаракатланаётган қисми, асбоб, ишланаётган детал, қириндилар ва бошқалар жароҳат етказа олмайдиган ҳудудда жойлашган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
241. Агар битта бошқарув органини турли ҳолатларга кетма-кет силжитиш йўли билан бирор-бир йиғув бирлигининг ҳаракати ишга туширилганда жароҳат олиш мумкин бўлса, дастгоҳ конструкцияси бундай ҳаракатга йўл қўймаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
242. Доимий қўл билан бошқариш пайтида йиғув бирликлар ҳаракатларини бошқарувчи органларнинг дастак ва ричаг (маховик)ларига бериладиган куч катталиги 40 Н дан, асосий юритманинг фрикцион муфтаси учун ҳаракат боши ва охирида 80 Н дан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Смена давомида беш мартадан кўп ишлатилмайдиган дастак ва ричаг (маховикча)ларга бериладиган куч 150 Н дан, 25 мартадан кўп ишлатилмайдиган бўлса 80 Н дан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Турли хил вазифаларни бажарувчи қисувчи ричаг ва дастакларга қисиш охирида ва очиш бошланишида талаб этиладиган кескин ҳаракат кучи 500 Н дан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
243. Дастгоҳларнинг бошқариш дастакларидаги ушлаш қисми, улар ўрта ҳолатда жойлашганда (стол, махсус устунчалар устида жойлашган дастгоҳлар бундан мустасно), дастгоҳлар асосининг пастки текислигидан ёки бошқариш амалга оширилаётган майдончалардан баландлиги 0,5 м дан кўпроқ ва 1,7 м дан камроқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Смена давомида саккиз мартадан кўп ишлатилмайдиган дастаклар 0,3 м дан 1,85 м гача оралиқдаги баландликда жойлашиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
244. Электр токи билан бошқарув пультлари тугмаларининг пастки қатори камида 0,6 м баландликда, юқори қатори эса дастгоҳ асосининг пастки текислигидан ёки хизмат кўрсатиш майдончасидан 1,7 м дан кўп бўлмаган баландликда жойлашган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
245. Пастки тугмалар қатори 0,9 м дан пастроқ баландликда жойлашган бошқарув пультининг вертикал текисликка нисбатан қиялиги 30º дан кам бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тугмалар сони бештадан кўп бўлмаган пультларни ҳар қандай баландлик учун вертикал ҳолатда ўрнатиш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
246. Массаси 10 тн гача бўлган дастгоҳларда тановар, асбобни маҳкамлайдиган ва дастгоҳ йиғув бирликларини ҳаракатлантирадиган механизмларнинг олинадиган дастаклари учун мўлжалланган маховикчалар ўқи ва винт (вал)лар учи жойлашган баландлик 0,5 м дан кам бўлмаслиги ва хизмат кўрсатиш майдончасидан ёки дастгоҳ асосининг пастки текислигидан 1,5 м дан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маховикка бериладиган куч катталиги 40 Н гача бўлса, унинг ўқи 1,6 м гача баландликда жойлашишига рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
247. Деталларни кўплаб ёки сериялаб ишлаб чиқаришга мўлжалланган дастгоҳларда, фақат бошқа хил деталга ишлов бериш учун дастгоҳни созлаш пайтида ишлатиладиган қўл бошқарув органларини дастгоҳ асосининг пастки текислигидан 2,5 м дан кўп бўлмаган баландликда жойлаштириш рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
248. Стол устида жойлашган дастгоҳ ва ўтирилган ҳолатда хизмат кўрсатиладиган дастгоҳларнинг бошқариш органларида ушлаш қисмларининг баландлиги пол сатҳидан 0,5 м. дан кўп ва 1,4 м. дан кам бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
249. Оёқ товонининг тўла юзаси билан ҳаракатга келтириладиган бошқарув органлари педалларининг иш юзаси ғадир-будур бўлиши, ўлчамлари 200 х 80 мм дан кам бўлмаслиги, устки учи пол сатҳидан 100 мм дан баланд бўлмаслиги ва ҳаракат йўли 45 — 70 мм оралиқда бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Педалга бериладиган куч 25 Н дан кам ва 40 Н дан кўп бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
250. Оёқ учи билан (товон полга тиралиб турганда) ҳаракатга келтириладиган бошқарув органи педалларининг иш юзаси ўлчовлари камида 90 х 60 мм, ҳаракатланиш йўли 25 — 40 мм оралиқда бўлиши, педалга бериладиган куч 12 Н дан кам ва 30 Н дан кўп бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
251. Ўлчов асбобларининг (ўлчаш чизғичларидан ташқари) кўрсаткичларини доимий кузатиш талаб қилинса, уларни шундай ўрнатиш керакки, ҳар бир асбобнинг даража (шкаласи)си қуйидаги баландликда бўлсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) тик турган ҳолатда ишлаганда — 1,0 м дан 1,8 м гача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ўтирган ҳолда ишлаганда — 0,7 м дан 1,4 м гача.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аниқ ўлчов олиш бажариладиган асбоблар тегишли равишда 1,2 — 1,6 м ва 0,9 — 1,3 м оралиқдаги баландликка ўрнатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Доимий кузатиш талаб қилмайдиган асбоблар 0,3 — 2,5 м баландликда ўрнатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
252. Дастгоҳларнинг ҳаракатланувчи элементларида (масалан, столларда) жойлашган алмашлаб-улаш йўлидаги тиргаклар ҳолатини ростлаш шу элементлар ҳаракатланиш пайтида амалга оширилиши мумкин бўлса, тиргаклар ҳолатини ростлаш жараёнида ходимнинг қўл бармоқлари жароҳатланиш имконига йўл қўймайдиган чоралар кўрилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
253. Дастгоҳларда тановарни ўрнатиш, маҳкамлаш, тўғрилаш учун ва бошқа сабаблар билан асосий ҳаракатнинг қисқа муддатли қадамма-қадам юритилиши зарур бўлса, дастгоҳлар ушбу юритишни амалга оширадиган қурилмаларга эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
254. Мураккаб ва хавфли ускунанинг (темирчилик-пресслаш, автоматик линия ва ҳоказо) бошқарув органлари унда ростлаш ишларини ўтказиш ва бегона шахслар ишлашига йўл қўймаслик учун қулфлар ёки пломбалар билан таъминланган эшикчалари ёпиқ бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Тановар ва асбобларни ташиш, ўрнатиш ва маҳкамлаш қурилмалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
255. Техник жиҳатдан зарурият бўлганда, махсус ва ихтисослаштирилган дастгоҳ ва автоматик линиялар, уларга тановарлар ролганг ёки транспортёр ёрдамида келмаса, оғирлиги 8 кг дан ортиқ бўлган тановарларни, шунингдек оғирлиги 20 кг дан кўп бўлган асбоб ва мосламаларни ҳам ўрнатиш учун индивидуал кўтариш қурилмалари билан жиҳозланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
256. Кўтариш қурилмаси юкни турли ҳолатларда, шунингдек, тўсатдан энергия элтгичлар (электр энергия, мой, ҳаво) келиши тўхтаганда ҳам ушлаб туриши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазни 25 кг дан кўп бўлган тановарларни ўрнатиш учун цех ички кўтариш воситалари қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
257. Дастгоҳ ишлаб турган пайтда тановарни ўрнатиш ва олиш ишлари бажариладиган ҳолларда ва бунда ходим жароҳат олиш эҳтимоли бўлса, ушбу жараёнлар, шунингдек қисиш ва бўшатиш ишлари ҳам механизациялаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
258. Яққол заҳарли хоссаларга (бериллий, магний қотишмалари, қўрғошинли бронзалар ва бошқалар) эга бўлган материалларга ишлов бериладиган дастгоҳларга тановарларни ўрнатиш ва бўшатиш учун, улар мажбурий тартибда автоматлашган манипулятор ёки саноат роботлари билан жиҳозланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
259. Майда деталларга ишлов бериш пайтида, уларни ўрнатиш ва олиш ишлари ишчининг қўли ҳаракатланаётган асбоб ва ишланаётган деталларга тегиши мумкинлиги сабабли хавф туғдирса ва уни толиқтирса, механик қурилмалар (бункер, механик қўл ва бошқалар) қўлланилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
260. Автоматлар бункерларининг юқори қирралари, уларга тановарлар қўл билан юкланса, пол сатҳидан 1,3 м дан баланд бўлмаслиги керак. Бункер қирралари бундан баландроқда жойлашган бўлса, доимий таг супача ёки тегишли баландликдаги майдончалар кўзда тутилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
261. Тановарлар механизациялашган ёки автоматлашган усулда маҳкамланадиган дастгоҳларда ишлов бериш циклининг ишга туширилиши тановарларнинг маҳкамлаш жараёни тугаши билан блокировкаланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
262. Автоматик қисиш қурилмалари хавфсиз қисиш ва бўшатиш жараёнларини ҳамда энергия элтгичлар (қисилган ҳаво ёки мой) келмай қолганда, иш цикли тўлиқ тугашига қадар тановарни ишончли тарзда ушлаб турилишини ёки кесувчи асбобни четга олиниши ва дастгоҳни тўхтатилишини таъминлаши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
263. Қисувчи ва бошқа қурилмаларнинг пневмоюритмаларида, шунингдек технологик жиҳозларда ишлаб бўлган ҳаво ходимларга қиринди ва чангни сачратиб юбориш имконига йўл қўйилмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
264. Дастгоҳнинг электр двигатели ёки технологик жиҳознинг пневмоюритмаларидан чиққан ҳаво оқими хизмат кўрсатувчи ходимлар доимий ёки вақтинча туриш ҳудудига (пол сатҳи ёки хизмат кўрсатиш майдончасидан баландлиги 2 м гача бўлган жойлар) келмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
265. Вазни 15 тн гача бўлган дастгоҳларда тановар ва асбобларни маҳкамлаш қурилмаларининг винт гайкаларини бураш, шунингдек дастгоҳ йиғув бирликларини силжитиш учун мўлжалланган, олинадиган, тез-тез ишлатиладиган дастаклар зарур мустаҳкамликка эга бўлиши ва оғирлиги 2,6 кг дан ортиқ бўлмаслиги, вазни 15 тн дан кўп бўлган дастгоҳларда эса 4 кг дан зиёд бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
266. Олинадиган дастакларнинг иш юзаси ва улар билан туташган дастгоҳларнинг йиғув бирликларини силжитиш,тановар ва асбобларни маҳкамлаш қурилмаларининг иш юзалари қаттиқлиги 35 НRC дан кичик бўлмаслиги ва улар айланганда туташган юзалар эзилиб, дастаклар узилишига сабаб бўлмаслиги учун етарли контакт майдончасига эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
267. Қисувчи мосламаларнинг ричаг (дастак)ларига қўйиладиган кучнинг йўналиши ишлов берилаётганда асбоб, айланаётганда тановар ёки дастгоҳлар қисмига қаратилмаган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
268. Дастгоҳга мосламаларни маҳкамлаш усули уларни дастгоҳ ва алмаштирилувчи созлаш мосламаларига ишончли бириктирилишини таъминлаши, мосламаларнинг ва унинг қисмларини фойдаланиш жараёнида ўз-ўзидан бўшаб кетишига ва силжишига йўл қўймаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
269. Мосламаларнинг ҳаракатланувчи қисмларини вақти-вақти билан мойлаб туриш зарур бўлса, тегишли қурилмалар кўзда тутилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
270. Очиқ паз (Т-симон, «қалдирғоч думи» ва бошқа)ларга маҳкамланадиган айланувчи мослама ва алмаштирилувчи қурилмалар, уларнинг марказдан қочма куч таъсирида тушиб қолишига йўл қўймайдиган сақловчи қурилмаларга эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
271. Технологик жиҳозларнинг пневматик қурилмалари хизмат кўрсатувчи ходимлар доим ёки вақтинча турадиган ҳудудларга ҳаво чиқармаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
272. Мосламанинг дастгоҳ габаритларидан чиқиб турган қисмлари дастгоҳ ишига халақит қилмаслиги, бошқарув органларига ўтишни чекламаслиги, жароҳатланиш хавфини туғдирмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
273. Мосламалар конструкцияси тановарларни хавфсиз ўрнатиш ва олинишини таъминлаши, уларни ўрнатиш бармоғи (палец)дан тушиб кетиш имкониятига йўл қўймаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
274. Қисиш қурилмалари юритмаси механизациялашган (гидравлик, пневматик ва ҳоказо) мосламаларда қисқич ва тановар орасидаги тирқиш 5 мм. дан кўп бўлмаслиги ёки қўлни қисиб қолишига йўл қўймайдиган бошқа чора-тадбирлар кўрилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
275. Мосламаларнинг ташқи қисмларида хавф туғдирувчи ўткир бурчаклар, қирра ва бошқа нотекис юзалар, агар уларнинг мавжудлиги иш бажариш вазифасидан келиб чиқмаса, бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чизмаларда кўрсатилмаган юмалоқлаш радиуслари ва фаска(ёпиқ)лар ўлчамлари 1 мм дан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
276. Ускуналарга механизация воситаларисиз ўрнатиладиган, вазни 15 кг гача бўлган мосламалар, уларни ўрнатиш ва олиш пайтида хавфсизлик ва қулайликни таъминлайдиган тутқич, дастаклар ёки ташиш учун бошқа қурилмаларга эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
277. Вазни 15 кг дан кўп бўлган мослама ва асбоблар механизация воситалари ёрдамида ўрнатилиши ҳамда уларни боғлаш-илиш ва юк кўтариш механизмлари ёрдамида ташиш учун жиҳозларга (римболт, цапфа ва ҳоказо) эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-§. Дастгоҳни мойлаш, совутиш, гидравлик ва пневматик юритмалар ҳамда қириндиларни олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
278. Дастгоҳлар марказий мойлаш тизими билан жиҳозланган бўлиши керак. Агар марказий тизимни қўллаш мақсадга мувофиқ бўлмаса, дастгоҳдаги қўл билан тўлдириладиган майдонлар хавфли зоналардан ташқарида, хизмат кўрсатиш қулай бўлган жойларга ўрнатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мой тўлдирилган жойлар дастгоҳ бўялган рангдан кескин фарқ қилувчи рангга бўялиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
279. Мой қўл билан тўлдириладиган жойлар (шу жумладан шприцдан фойдаланиб): майдонлар учун 1,8 м дан баландда ва резервуарлар учун 1,5 м дан баландда жойлашмаган бўлиши керак. Улар бундан баландроқ жойлашганда доимий зинапоялар ёки нарвонлар кўзда тутилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
280. Мойлаш қурилмаларининг конструкцияси муфта ва тормоз ускуналарининг фрикцион юзаларига мой тушишига йўл қўймаслиги лозим, конструкцияси мой ваннасида ишлаши кўзда тутилган муфталар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
281. Ускунага ўрнатилган мой ва технологик жараёнда ишлатиладиган суюқликлар атмосфера билан туташган бўлиши ва уларга сув, қиринди ва чанг тушишига йўл қўймаслик учун қопқоқлар билан зич ёпилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
282. Идишлар конструкцияси уларнинг турғунлигини ҳамда улардаги суюқлик сатҳини назорат қилиб туришни ва тозалаш қулайлигини таъминлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
283. Дастгоҳлар яқинида ўрнатилган ёки станина асосларида жойлашган технологик суюқликлар учун мўлжалланган резервуарларда суюқликларни хавфсиз ва қулай тўлдириш ва тўкиш учун қурилмалар (тешиклар, оғизчалар) кўзда тутилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
284. Идишни бир ойда бир мартадан кўп тўлиқ бўшатиш зарур бўлса, унинг таги полдан камида 100 мм баландликда (тагига қўйилган сиғимларга мойларни тўкиш қулай бўлиши учун) бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
285. Технологик мойларни тўплаш ва унинг полга тўкилишига йўл қўймаслик учун дастгоҳлар подон, тоғора ва ҳоказолар билан жиҳозланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
286. Дастгоҳ юзаларидан қириндиларни қўл билан олиб ташлаш учун ишловчилар шчётка-супиргич ва илгаклар билан таъминланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
287. Автоматлар, улар смена давомида ишлаганда 20 кг дан кўпроқ қириндилар пайдо бўлса, қириндиларни олиб ташлаш учун автоматик тарзда ишловчи транспортёрлар билан таъминланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
288. Пол сатҳидан баландда ўтказиладиган гидравлик, пневматик, совутиш тизимларининг қувур ўтказгичлари, дастгоҳ ва автоматик линияларнинг электр коммуникациялари, дастгоҳ (линия)га хизмат кўрсатиш чоғида одамлар ўтиши зарур бўлган жойларда пол сатҳидан камида 2,0 м баландликда жойлаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
289. Ускунанинг 40 Н дан катта босимда ишлайдиган гидро тизимларида ускуна ташқарисига мойларни отилишига ва гидро тизимнинг герметиклиги авариявий бузилиш пайтида уларни алангаланиш манбаига тушишига йўл қўймайдиган тўсиқлар бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
290. Мойлаш, гидро ва пневмо-тизимлари қувур ўтказгичларининг бирикмалари герметик бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
291. Гидро-юритма учун фойдаланиш чоғида заҳарли ва портлаш хавфи бўлган аралашмалар ҳосил қилмайдиган суюқликлар қўлланилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
292. Гидравлик тизимда гидроаккумулятордан фойдаланиш пайтида рухсат берилган босимдан ошиб кетмаслик учун сақловчи қурилма ўрнатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
293. Насос-аккумулятор станциялар босимнинг юқори ва қуйи чегаралари ҳақида хабар берувчи ёруғлик ва товуш сигнализациялари билан жиҳозланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
294. Гидро-тизимдаги босимни назорат қилиш учун манометр ўрнатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
295. Хизмат кўрсатувчи ходимлар мунтазам бўладиган ҳудудларда жойлашган катта босимли қувур ўтказгичлар доимий тўсиқлар билан беркитилиши ва уларнинг ҳолати мунтазам текширилиб турилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
296. Пневматик, гидравлик ва мойлаш тизимларининг қувур ўтказгичлари огоҳлантириш ранглари ва хавфсизлик белгиларига биноан фарқ қилувчи рангларга бўялиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
297. Юк тутиш воситалари ёрдамида илиш ноқулай бўлган дастгоҳлар, йиғув бирликлари, деталлар, олинадиган мослама ҳамда оғирлиги 25 кг дан кўп бўлган асбобларда уларни ташиш, монтаж ва демонтаж қилиш пайтида юк кўтариш воситалари ишонарли тарзда тутиб туриши ва хавфсиз ташиши учун қурилмалар (дастак, илгак, тешик, бўртиқ жойлар, рим-болт, рим-болтлар учун резбали тешиклар ва ҳоказолар) кўзда тутилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
298. Қўл билан ушлашга ноқулай, оғирлиги 15 кг дан кам бўлган, қўлда ташиладиган асбоб-анжомлар, олинадиган мосламалар, асбоблар ушлаш учун қурилмалар (масалан, дастаклар)га эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
299. Ускунанинг конструкцияси ва унинг қисмлари (упаковкалаш жойи) уларни упаковкалаш идишига ва транспорт воситасига ишонарли тарзда маҳкамланишини таъминлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
300. Ускунанинг йиғув бирликлари, улар ортиш (тушириш), ташиш ва сақлаш вақтида ўз-ўзидан ҳаракатланиши мумкин бўлса ҳамда бу пайтда хавфли вазиятлар юзага келса, уларни муайян ҳолатда маҳкамлаш учун қурилмаларга эга бўлишлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
301. Ускуна ва унинг оғирлиги 16 кг дан ортиқ йиғув бирликларини боғлашилиш учун қурилмалар билан жиҳозланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
302. Даврий хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари пайтида ускунанинг йиғув бирликлари айрим деталларни монтаж қилиш, олиш ва ўрнатиш учун умумий фойдаланишдаги юк кўтариш воситаларини, мослама ва асбобларни ишлатиб бўлмаса, уни махсус (хусусий) қурилма, мослама ва асбоблар билан комплектлаш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-§. Чанг, майда қиринди ва зарарли ажралмаларни чиқариб ташлаш қурилмалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
303. Дастгоҳ, автоматик линия ва бошқа ускуналарда материалларга ишлов беришда чанг, майда қиринди, соғлиқ учун зарарли аэрозол, газлар пайдо бўлса тозалашни таъминлайдиган, таркибида чанг-қиринди газ қабул қилгич ва сўриш восита (аспирация ускуна)лари бўлган қурилмалар билан жиҳозланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
304. Ускуна ўчирилгандан сўнг аспирация воситалари иш ҳудуди ҳавосида зарарли ва хавфли моддалар концентрацияси чегаравий рухсат берилган нормалардан ортиқ пайдо бўлишига йўл қўйилмаслиги учун 5 — 10 секунд давомида ишлаб туриши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
305. Сўриш қурилмалари ҳавони иш ҳудуди ҳавосига қўйиладиган умумий санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган даражада тозалаб бериши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
306. Қуруқ чанг ва аэрозолларни чиқариб ташлайдиган маҳаллий чиқариш тизимлари алоҳида-алоҳида бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
307. Дастгоҳлардан мой буғлари, қуруқ ва нам чангни чиқариб юборадиган маҳаллий чиқариш тизимлари ҳавони атмосферага чиқариб юборишдан олдин уни тозалайдиган қурилмалар билан жиҳозланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
308. Сўриш қурилмаларидаги тўплагичлар конструкцияси унда ушланиб қолган чанг ва аэрозол конденсатларини бехатар ва қулай олиб ташланишини таъминлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
309. Аэрозолини чиқариб юбораётган маҳаллий чиқариш тизимининг ҳаво-ўтказгичлари дренаж қурилмалари билан жиҳозланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-§. Хизмат кўрсатиш майдончалари ва зиналар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
310. Дастгоҳга хизмат кўрсатиш ёки ишлов бериш ҳудудини кузатиш учун ходимнинг пол сатҳидан 0,5 м ва бундан баландроқда туриши талаб этилса, дастгоҳ зинапоя билан жиҳозланган хизмат кўрсатиш майдончалари ёки сирпанмайдиган қопламали галерияларга эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
311. Хизмат кўрсатиш майдончалари, зиналар ва уларнинг конструкция элементлари хавфсизлик талабларига жавоб бериши, бутун периметри бўйлаб тўсилган бўлиши керак, поллар ёки тўшамалар сирпанчиқ бўлмаслиги ва тўшама остида буюмларнинг пастга тушиб кетишига йўл қўймайдиган яхлит тўсиқ бўлиши лозим, пол устига ўрнатилган зиналарнинг тиргаклари пол сиртида сирпанмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
312. 0,5 м дан баландда жойлашган майдончалар ва уларга олиб чиқадиган зиналарда, пастки қисмининг ён тарафларига баландлиги 100 — 150 мм яхлит қоплама ўрнатилган, баландлиги 1 м дан кам бўлмаган тўсиқ (панжара)лар бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
313. Зарур бўлса кириш жойида майдончалар четга олинадиган тўсинлар ёки ичкарига очиладиган эшикчалар билан жиҳозланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
314. Хизмат кўрсатиш майдончалари ва зиналарнинг эни 0,5 м дан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
315. Зинапоялар оралиқ масофаларининг баландлиги қиялик бурчагига боғлиқ бўлиб, 0,2-0,3 м ни ташкил этиши, зиналар эни 0,2 м дан кам бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
316. Зиналарнинг иккала тарафида тўсиқ (панжара)лар бўлиши лозим. Вертикал зиналарни қўллаш тавсия этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
317. Хизмат кўрсатиш майдончаси 10 м дан баландроқда жойлашган бўлса, бу ҳолда ҳар 5 м да дам олиш майдончалари ўрнатилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
318. Зина ва майдончаларнинг тутқичлари қўл билан ушлаш учун қулай бўлиши, ўткир қирралари, қиров ва кийим илиниши мумкин бўлган чиқиб турган жойлари бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
319. Горизонтал текисликка қиялик бурчаги 75º ва ундан ортиқ, баландлиги 5 м ва ундан ортиқ зиналар 3 м баландликдан бошлаб ёй шаклидаги тўсиқлар билан жиҳозланиши, ушбу тўсиқлар орасидаги масофа 0,8 м дан ошмаслиги ва бир-бирига бирлаштирилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
320. Пол сатҳидан 2,2 м баландликда жойлашган майдончаларнинг ён томондаги сиртлари огоҳлантириш ранглари ва хавфсизлик белгиларига биноан сариқ сигнал рангга бўялиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
321. Майдонча сатҳидан тепадаги устёпма орасидаги масофа 2 м дан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
322. Хавфи юқори бўлган ускунага хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган, узунлиги 3,0 м дан ортиқ майдончаларда қарама-қарши тарафларда жойлашган камида иккита зиналар ўрнатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
323. Зиналар, хизмат кўрсатиш майдончалари ва тўсқич (панжара) огоҳлантириш ранглари ва хавфсизлик белгиларига биноан грунтланган ва сигнал рангларга бўялган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
324. Доимий хизмат кўрсатиш талаб қилинадиган ва 3,0 м дан кўп бўлмаган баландликда жойлашган ускунанинг узелларига кўтарилиш учун тирама нарвондан ёки керилма нарвонлардан фойдаланиш рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-§. Электр ускуналарга бўлган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
325. Қўлланиладиган электр машина, аппарат, асбоб ва бошқа электр-ускуналар, шунингдек электр тармоқларнинг кучланиши цехларнинг портлаш, ёнғин ва электр хавфсизлиги бўйича таснифланишига мувофиқ бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
326. Электр аппаратура ва ток ўтувчи қисмлар ишончли изоляцияланган ва дастгоҳ корпусига ёки электр шкафга беркитилган ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг уларга тасодифан тегиб кетишидан муҳофазаланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
327. Ускунани тармоқдан ўчириш учун бошқарув электр схемаларида қулай ва хавфсиз ерда жойлашган киришдаги ўчириш аппарати (кириш ўчиргичи) ўрнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
328. Дастгоҳларга ўрнатилган электр ускуналарнинг умумий қуввати 0,75 КВт дан ортиқ бўлмаганда, уларда кириш ўчиргичи сифатида штепселли ажратгичлардан фойдаланишга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
329. Бошқарув станцияларининг шкафлари ёнмайдиган материаллардан ясалиши ҳамда монтаж қилиш, хизмат кўрсатиш учун хавфсиз ва қулай жойларда ўрнатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
330. Бошқарув станцияларининг шкафлари шундай ўрнатилиши керакки, эшиклари очиқ шкафлар билан ускуна, дастгоҳ (унинг ҳаракатланувчи қисмларини энг чекка ҳолати) ёки қурилиш конструкциялари орасидаги хавфсиз масофа 0,6 м дан кам бўлмасин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
331. Бошқарув станцияларининг шкафлари махсус калит ёрдамида қулфланиши ёки кириш ўчиргичи билан шундай блокировкаланиши керакки, унинг уланган ҳолатида эшикчаларни очиб бўлмасин ва эшикчалар очиқ пайтда ускунани ишга тушириб бўлмасин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
332. Кучланиш 42 В дан ортиқ бўлган электроаппаратура шкафларининг ҳамма эшикчаларида, шунингдек электроаппаратурани беркитадиган ғилофларда ГОСТ 12.4.026-76 ССБТ «Огоҳлантириш ранглари ва хавфсизлик белгилари» талабларига мувофиқ огоҳлантирувчи хавфсизлик белгилар — «Юқори кучланиш!» ёзилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
333. Электр ускуна мой, қиринди, чанглар таъсиридан ва механик таъсирдан муҳофазаланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
334. Электр-ускуналар узилган электр-энергия қайта тикланган пайтда юритма ўз-ўзидан ишлаб кетишидан ҳимояланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
335. Ускунанинг бошқарув пултларида электр юритма занжирига кучланиш узатилаётганлиги ҳақида ёруғлик сигнализацияси бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
336. Электр ускуна ва ўтказгичларнинг очиш, кўздан кечириш, таъмирлаш, созлаш ишлари фақат электр техник ходимлар томонидан бажарилишига рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
337. 42 В дан юқори кучланиш остида қолиши мумкин бўлган ускунанинг барча металл қисмлари (станина, электр двигатель корпуси, шкаф, бошқарув пултлари каркаслари ва бошқалар), шунингдек электрлаштирилган мосламалар амалдаги «Электр қурилмаларининг тузилиш қоидалари»га мувофиқ нол симга уланиши ёки ерга улаб ҳимоялаш қурилмалари билан жиҳозланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
338. Намлик даражаси юқори бўлган хоналарда, очиқ ҳавода, катта, яхши ерга уланган металл сиртлар мавжуд бўлганда ва бошқа ноқулай шароитларда ерга улаш ёки нол симга улаш талаблари 12 В ва ундан юқори кучланишда ишлайдиган ускуналарга ҳам тааллуқлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
339. Ускунанинг ерга уланадиган ҳар бир элементи ерга улаш қурилмасига алоҳида тармоқлар воситасида уланиши лозим. Уларни ерга улаш ўтказгичига кетма-кет улаш ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
340. Ерга улаш ўтказгичининг ускунага уланган жойига исталган услубда чизилган, эксплуатация вақтида ўчмайдиган ерга улаш белгиси ўрнатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
341. Деталларни бириктириш учун ишлатиладиган винт, шпилка, гайкалардан ерга улаш ўтказгичларини бириктириш мақсадида фойдаланишга рухсат берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
342. Ерга улаш ўтказгичи сифатида ўтказгич симларни ўтказиш учун қўлланиладиган кабелларнинг металл қобиқлари, эгилувчан металл енг ёки пўлат трубалардан фойдаланишга рухсат этилмайди, лекин уларнинг ўзи ерга уланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
343. Ерга улаш ўтказгичи ерга туташган пайтида ундан ўтаётган электр токига бардош бериши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
344. Ускунанинг ҳаракатланувчи ёки тез-тез демонтаж қилиниб туриладиган қисмлари эгилувчан ўтказгичлар ёки сирпанадиган контактлар ёрдамида ерга уланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
345. Маҳаллий ёритиш чироқларини таъмирлаш учун 42 В дан кўп бўлмаган кучланиш ишлатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
346. Маҳаллий ёритиш чироқларнинг ўзида (индивидуал) улаб-узгичлари бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
347. Шкаф, пульт ва электроаппаратурали токчаларга ўрнатилган маҳаллий ёритиш кириш ўчиргичигача уланиши лозим. Бу ҳолда маҳаллий ёритишда алоҳида улаб-узгич бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
348. Электр асбоб, кўчма электр лампалар, пасайтирувчи трансформаторлар ва ток частотасини ўзгартиргичлар қўлланилиши (берилиши)дан олдин корпусига туташиш йўқлиги, ерга улаш ўтказгичларининг созлиги ва таъминлаш ўтказгичларининг изоляция қопламаси текширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-§. Механик ва гидравлик прессларда штамплаш пайтида хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
349. Механик прессларда иш фақат қуйидагилар текширилгандан сўнг бажарилиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) штампнинг ишга яроқлилиги ва уларнинг ўлчов тавсифлари пресснинг тавсифларига мослиги (пресс ва штампнинг ёпиқ баландлиги, штамп режаси ва стол ўлчамлари, пресс ползуни йўлининг катталиги ва пуансоннинг матрицага кириш катталиги, турткич, маркетли шпилка ва қисиш-туртиб чиқариш винтларининг, пресс босим кучининг штампда қайд этилган кучга мослиги);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) пресснинг айланувчи қисмларида тўсиқлар, ерга улаш қурилмаси, электр токи симлари мавжудлиги ва ишга яроқлилиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ҳимоялаш, ёритиш, штамплараро бўшлиқни ростлаш узели ва унга кирадиган тормоз тизимлари, траверсани пастга тушиш ва юқорига кўтарилиш катталигини чекловчи қурилма, сақловчи қурилмаларнинг бошқариш тизимларини созлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) пресснинг салт юришдаги иши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
350. Координатали прессларда иш фақат қуйидагилар текширилгандан сўнг бажарилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) буралувчан диск иши билан пресснинг ишчи органи бажарадиган илгарилама-қайтма ҳаракатларнинг бир хиллиги (синхронлик);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ползун юқори «ўлик» нуқтада бўлган пайтда револвер каллагининг маҳкам ушланиб туриши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) пресс ва штампларнинг созланиши технологик ҳужжатларга мувофиқлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
351. Гидравлик прессларда иш фақат қуйидагилар текширилгандан сўнг бажарилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бошқарув тизимида пульт ва приборларнинг ишга яроқлилиги, резервуарда мой мавжудлиги ва сатҳи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) мойнинг сизиб оқиши йўқлиги ва мой тозалаш филтрининг созлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) совутиш сувининг мавжудлиги ва ҳаво тармоғи бакининг босими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) сигнал таблосидаги авариявий-огоҳлантириш сигнализациясининг ишлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) фото-ҳимоя ишлашининг созлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) босим мавжудлиги ва унинг бериладиган кучга мослиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
352. Технологик жараённи тайёрлаш ва амалга ошириш чоғида технологик ҳужжатларнинг жиҳозлар ўлчамлари ва жиҳозларни пресс столига жойлаштириш бўйича, жиҳознинг муайян қисмини бошқасига (пуансон, матрица) нисбатан аниқ ўрнатилиши, ишчи босим ва ҳоказоларга доир талабларига риоя этилишни таъминлаш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
353. Тановарларни узатиш ва штамплардан деталларни чиқариш юқори даражада механизациялашган ва автоматлаштирилган бўлиши, ишчи қўли ползуннинг ҳаракатланиш зонасига кириши бутунлай истисно қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
354. Алоҳида тановарларни штамплаш чоғида материални матрицага қўлда узатиш ва тайёр маҳсулотни ундан олиш фақат энг зарур ҳолларда ҳамда қуйидаги шартлардан бирига риоя этилганда рухсат этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) прессни икки қўллаб ишга тушириш қурилмаси қўлланилганда ва хавфсизликни таъминловчи бошқа воситалар мавжуд бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ёпиқ хилдаги штамп ишлатилса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ходим қўлининг иш зонасига киришига зарурият бўлмаса (тегишли ўлчамли ва шаклли тановар, сурилиб ёки кўтариб олинадиган матрицалар ва ҳоказолар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) конструкцияси ишчининг қўли хавфли зонага тушиб қолишини бутунлай истисно қилувчи махсус, қулай бўлган қўл асбобини (пинцет, қисқич ва ҳоказолар) қўлланилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
355. Штамплаш пайтида материални матрицага қўлда узатиш штампда йўналтирувчи чизғич ва тираклар мавжуд бўлганда рухсат этилади. Узун листлар учун роликли столлар қўлланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
356. Штамплаш пайтида, уни прессга қўлда узатиш хавфли зона қўзғалмас тўсиқ билан жиҳозланганда ва йўналтирувчи чизғичли ҳамда роликли ёки йўналтирувчи дастали стол мавжуд бўлганда рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
357. Алоҳида тановарларни матрицага қўлда узатиш пайтида пресснинг ўз-ўзидан ҳаракатланиб ишлаб кетишига (узлуксиз иш) рухсат этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
358. Вақти-вақти билан, иш давомида ҳар 40 — 50 дақиқадан кейин жиҳоз ва тўсувчи қурилмаларнинг ишончли маҳкамланганлигини текшириб туриш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
359. Прессларда икки ва ундан ортиқ ходимлар ишлаш чоғида машинист (оператор) ва штампловчи (штампловчилар)нинг ҳаракатлари ўзаро қатъий мослигини таъминлаш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-§. Штамплаш-пресслаш ускунаси учун махсус хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
360. Ишларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, ускуна қайси операцияларга мўлжалланган бўлса, унда фақат шу операцияларни бажариш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
361. Пресс ва бошқа ускуналарнинг станина ҳамда ташқи чиқиқ қисмларида ўткир бурчак ва қировлар бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
362. Жойлашган баландлиги пол ва иш майдончалари сатҳидан 2 м дан кам бўлган, тасодифан тегиб кетилиши мумкин бўлган ҳаракатланувчи ва айланувчи қисмлар (ташқи тишли, фрикцияли, шатун-кривошипли ва тасмали узатмалар, валлар ва бошқалар) яхлит ёки тўрли тўсиқлар билан таъминланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
363. Ишлаб чиқариш ускуна ва штампларининг барча болтли бирикмалари ўз-ўзидан буралиб чиқиб кетишга қарши мосламаларга (контргайка, пружинали шайба, чека, шплинт ва ҳоказолар) эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
364. Гидравлик ва эксцентрик пресслар ортиқча юкланиш юз берганда уларнинг ишини тўхтатиб қўядиган сақловчи қурилмаларга эга бўлишлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
365. Шатун-кривошипли ёки ползуни эксцентрик юритмали бўлган пресс ускунаси ҳар бир иш йўлидан сўнг ишга тушириш мосламасини автоматик равишда ўчирилишини ва ползун (траверса)нинг энг чекка (бошланғич) ҳолатда тўхташини таъминлайдиган ишга тушириш ва тормозлаш қурилмаларига эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
366. Ишга тушириш қурилмалари (ишга тушириш тугмаси, педали, дастаки, бошқариш ричаги ва ҳоказолар)ни қўшиш муфта ва тормозларнинг конструкция ҳамда таркиби ускунанинг тез ва ишончли юргизилиши ва ўчирилишини таъминлаши ҳамда унинг иш йўли тасодифан ёки ўз-ўзидан бошланиб кетиш имкониятига йўл қўймаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
367. Гидравлик пресслар созлаш ва таъмирлаш ишларини бажариш пайтида траверса (баба)ни юқориги ҳолатида ушлаб туриш учун ишончли ишлайдиган мосламалар билан таъминланиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
368. Ишчи ва салт шкивларга эга бўлган барча дастгоҳ ва машиналар, тасмани ишчи шкивга ўз-ўзидан ўтишини бартараф қилувчи қулфловчи мосламалар билан таъминланган, тасмалар учун ўтказиш механизмларига эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
369. Авариявий улаб-узгичлар ва ускуна ҳамда бошқа қурилмаларни масофадан туриб бошқариш тугмаларининг конструкцияси ва жойлашиши ҳар қандай иш вазиятидан фойдаланиш имкониятини таъминлаши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
370. Барча ишга тушириш қурилмалари уларнинг вазифаси ва қўлланилишини акс эттирувчи ёзувларга эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-§. Гидравлик пресслар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
371. Гидро-юритма (мултипликатор ва бошқалар) тармоқлари, ишчи гидравлик цилиндрлар, юкчи, гидравлик ва пневматик аккумуляторлар қурилмалари, шунингдек механик босим деталлари (траверса, штамплар) ва барча мосламалар ҳамда уларнинг маҳкамлаш қурилмалари ишлатилаётган гидравлик пресснинг қувватига мос бўлиши ва уни тузилиши, қўлланилишига доир техник шартлар талабларига жавоб беришлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
372. Босимни назорат қилиб туриш учун аккумулятор, қувур ўтказгич ва ҳар бир прессда манометрлар ўрнатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
373. Пресслардаги гидравлик зарбаларни сўндириш учун прессларга уланадиган қувур ўтказгичлар сақловчи клапан ёки бошқа қурилмалар билан таъминланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
374. Суюқликнинг тўсатдан катта сарфланиши оқибатида аккумулятор юкларининг тез тушиб кетишини олдини олиш учун аккумулятордан гидравлик прессларга ўтказилган қувур-ўтказгичдаги асосий клапан сув келишини автоматик тарзда беркитиб қўядиган мослама билан жиҳозланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
375. Аккумулятор юклари тез тушиб кетган ҳолларда юкнинг пойдеворга зарба етказмаслиги учун юк остига зарбаларни юмшатувчи қурилмалар (буфер, тахта тўшама ва ҳоказолар) ўрнатилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
376. Юкнинг белгиланган баландликдан юқорироққа кўтарилишини олдини олиш учун аккумуляторлар сақловчи клапан ёки бошқа сақловчи қурилмалар билан таъминланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
377. Сақловчи клапаннинг юки қулфланадиган ғилоф ичига ўрнатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
378. Насос, линия бўйлаб беркитувчи клапангача ўрнатилган сақловчи клапанга, шунингдек ўчириш учун қурилмага эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
379. Агар тармоқда бир нечта насос ишлаётган бўлса, тармоқдан ҳар бир насоснинг ўзини алоҳида ўчириб қўядиган қурилма бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
380. Насос бўлинмаси билан хизмат кўрсатилаётган пресслар ўртасида ишга тушириш қурилмалари билан блокировка қилинган ёруғлик ва товуш сигнализацияси ўрнатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
381. Бир нечта агрегатлардан иборат бўлган пресс ускуналари учун аккумлятор юкларининг ҳолати ҳар бир прессдаги иш ўрнидан ва насосдан кўриниб туриши ёки юкнинг ҳолатини тегишли сигнализация воситаси хабардор қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
382. Гидравлик ускуналарнинг барча энг юқори нуқталари ҳавони чиқариш учун жўмрак (кран)лар билан, энг пастки нуқталари эса ишчи суюқликни тўкиш учун арматуралар билан таъминланиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-§. Силжийдиган столли гидропрессларда штамплаш пайтида хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
383. Гидропрессларда иш бажариш фақат қуйидагилар текширилгандан сўнг амалга оширилиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) жиҳознинг столга тўғри ўрнатилганлиги (технологик ҳужжатлар талабларига мувофиқ);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қолип-блокнинг баландлиги, қолип-блоклар орасидаги ва қолип-блокдан столнинг ташқи контуригача бўлган масофа;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) қолип-блоклар орасидаги очиқ бўшлиқ эластик материал бўлаклари билан тўлдирилганлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қолип-блок баландлигини катталаштириш, қолип-блоклар орасидаги ва қолип-блоклардан столнинг ташқи контуригача бўлган минимал масофани кичрайтириш ва стол устини қолип-блоклар билан тўлдириб юборишга рухсат этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
384. Ишчи стол устидаги жиҳознинг вазиятини назорат қилиш ишчи столнинг ҳар бир йўлидан олдин ва унинг ишчи зонага ҳаракатланиш пайтида амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
385. Ҳаракатчан столнинг пресс ишчи зонасидаги иш ҳолати устидан бошқарув пультида жойлашган сигнал лампаси ва столнинг етаклагич ҳамда йўналтиргичларидаги бўртиқ чизиқ (риска)лар бўйича даврий назорат таъминланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
386. Технологик жараёнга тайёргарлик ва уни олиб бориш чоғида жиҳоз ҳамда деталларда статик электр токи заряди бўлмаслиги зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
387. Штамплаш даврида технологик жараённинг турини алмашлаб улаш қурилмасининг ҳолати қўлланилаётган қуйидаги штамплаш асбоблари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) «эластик ёстиқли пресслаш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) «эластик диафрагма орқали суюқлик билан пресслаш»ларга мувофиқлиги доимо назорат қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
388. Бошқариш тизимидаги босим пресснинг паспорт кўрсаткичларида келтирилган рухсат берилган миқдордан кам бўлмаслиги керак. Прессни юргизиш мумкин бўлмаган, тизимдаги энг кичик босим миқдори босим кўрсаткичи (манометр)да акс эттирилган бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
389. Ўта хавфли вазиятларда (босимнинг берилган кўрсаткичдан ошиб тезлик билан катталашиб кетиши, стол ва контейнерларнинг туташуви йўқлигида иш циклининг бошланиши, гидротизим элементларининг бузилиши ва ҳоказо) иш «Тўхтатиш» авариявий ўчириш тугмаси билан тўхтатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-§. Штамплаш штампларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
390. Штамп конструкцияси имкон борича унда бир нечта операциялар (кетма-кет ва бирлашиб ҳаракатланиш штамплари) бажарилишини таъминлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
391. Штамп конструкцияси ундан фойдаланиладиган бутун муддат давомида хавфсизликни сақлаши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
392. Технологик операцияларнинг ўзига хос жиҳатларига кўра хавфсиз штамплар тайёрлаб бўлмаса, улар фақат ходимларнинг хавфсизлигини таъминловчи, ишончли ҳимоя қурилмалари билан жиҳозланган прессларда ишлатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
393. Ползун йўли кичик бўлган прессларда қўлланиладиган унча катта бўлмаган штампларда ходимнинг бармоқлари жароҳат олишига йўл қўймаслик учун уларнинг қўзғалувчан ва қўзғалмас қисмлари орасида қуйидаги хавфсизлик тирқишлари кўзда тутилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 8 мм дан кам — юқориги ҳаракатчан ажратгич ва матрица орасида, ползуннинг юқори ҳолатда турган пайтида қўзғалмас пастки ажратгич ва пуансон орасида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 25 мм дан кам бўлмаган — пастки ажратгич ёки қисқич ва пуансон — тутқич орасида, ползун пастки ҳолатда турган пайтда втулкалар (йўналтирувчи устунчали штампларда) ва ажратгич оралиғида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар танланган ҳимоя воситаси ходимнинг бармоқлари жароҳатланишига йўл қўймаса, хавфсизлик тирқиши 25 мм дан камайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
394. Ажралувчи штамплар, агар штампланадиган материаллар ўлчамлари бунга йўл қўйса ёпиқ турда ясалиши лозим (бикрли ёпиқ ажраткич билан, унинг баландлиги имкон борича шундай бўлиши керакки, пуансон энг чекка юқори ҳолатга етганда унинг чегараларидан чиқмаслиги лозим).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
395. Штампларда ишлаш уларнинг алоҳида қисмлари (ишчи элементлари қаттиқ қотишмадан тайёрланган штамплар, пружинали штамплар, кесиш ёки туташмаган контур бўйлаб қирқиш, чиқиндиларни қирқиш учун мўлжалланган штамплар ва ҳоказо) бузилиши оқибатида жароҳатланиш хавфи билан боғлиқ бўлса, бу штамплар сақловчи ғилофлар билан жиҳозланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
396. Штамплар аниқ йўналтирувчи устунчалар, призмалар, втулкалар ва ҳоказолар билан ясалиши лозим. Универсал блокларга ўрнатиладиган тез қайта созланадиган штамплар бундан мустаснодир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
397. Йўналтирувчи устунчали штамп конструкцияси ползун кўтарилаётган пайтда йўналтирувчи втулкалар устунчалардан чиқиб кетишига йўл қўймаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
398. Штамп конструкцияси, винт ва гайкаларнинг ўз-ўзидан буралиб чиқиб кетиш имконига, шунингдек ишлаётган пайтда матрица ва пуансонларнинг улар маҳкамланган жойлардан узилиб кетишига йўл қўймайдиган, барча деталларни пухта маҳкамлаш усулларини кўзда тутиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
399. Суриладиган матрица, кассета ва шиберлар билан жиҳозланган штамплар уларнинг ҳаддан зиёд сурилиши ёки тушиб кетишига йўл қўймайдиган ишончли тиракларга эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
400. Автоматик ёки механизациялашган педалли штампларда тайёр детал ва чиқиндиларни автоматик олиб қўйиш (мажбурий ёки тушириб юбориш) кўзда тутилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-§. Бошқа ускуналар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
401. Электр техник қурилмалар, электр тармоқлар ва электр асбобларнинг тузилиши ва улардан фойдаланиш амалдаги электр қурилмаларининг тузилиш истеъмолчиларнинг электр қурилмалардан техник фойдаланиш қоидалари талабларига жавоб бериши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
402. Электр токини ўтказувчи очиқ қисмлар, 3,5 м дан пастроқ баландликда жойлашган бўлса, тўсилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
403. Нормал шароитларда ерга нисбатан электр кучланиш остида бўлмаган, лекин электр ток ўтказувчи қисмларининг изоляцияси шикастланиши туфайли электр кучланиш таъсирига тушиб қолиши мумкин бўлган электр қурилмаларнинг металл конструкция қисмлари, шунингдек ток ўтказувчи қисмларни маҳкамлаш конструкциялари, ускунанинг, юк кўтариш-ташиш ва бошқа қурилмаларнинг конструкциявий қисмлари, иншоотларнинг металл устунлари ва ҳоказоларни ерга улаб муҳофазалаш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
404. Ҳар бир электр двигател ва ҳар бир электр қиздириш печи ишга тушириш ва тўхтатиш қурилмаларидан ташқари созлаш, таъмирлаш пайтида электр кучланишни тўлиқ ўчириш учун ўчирувчи мосламалар билан жиҳозланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
405. Ҳаво компрессор ва ҳаво ўтказгичларининг тузилиши, ишлатилиши ва уларга хизмат кўрсатиш белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
406. Буғ ўтказгичнинг ишлаб чиқариш ускунасига уланган жойида полда туриб бошқариладиган беркитувчи вентил ўрнатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Таъмирлаш ишларини бажаришда хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
407. Цех маъмурияти амалдаги нормаларга асосан ходимларни махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
408. Носоз ускунада иш бажариш тақиқланади. Ускуна таъмирлаш учун тўхтатилишдан олдин ифлослик, чанг ва ишлаб чиқаришнинг бошқа чиқиндиларидан пухталик билан тозаланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
409. Тановар ва чиқиндилар идиш, стеллаж ва тахламларга ўрнатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тирак (устунча)лар мавжуд бўлса тахламлар ва стеллажларнинг баландлиги 2 м дан ортиқ бўлмаслиги зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
410. Стеллажларда кўринарли жойда рухсат берилган юкланиш миқдори кўрсатилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
411. Иш жойларини, ўтиш йўлак ва йўлларини тўсиб қўйиш ва кераксиз буюмлар тахлаб қўйишга рухсат этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
412. Ёриқлари бўлган ва зарба берувчи юзаси эзилган зарбаловчи асбоб ва мосламаларда (штамп, муҳра, сандон ва дастаки асбоб) иш бажаришга рухсат этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
413. Прессларда штампларни алмаштириш жараёни механизациялашган бўлиши лозим, бунинг учун олинадиган мосламали кранлар, баланд кўтарилувчи платформали аравачалар, ҳаракатланувчи стол-ролганглар ва бошқалардан фойдаланиш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
414. Штампланган плитанинг таянч юзалари ползун (баба)нинг ҳаракат йўналишига қатъий перпендикуляр бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
415. Штамплар пухта маҳкамланиши керак. Таянч юзалар бир-бирига қатъий равишда параллел бўлиши керак. Кўп қатламли қистирмалардан фойдаланишга рухсат этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
416. Маҳкамловчи поналар 50 мм дан кўп чиқиб турмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
417. Бабадан штокни хавфсиз уриб чиқариш учун маҳкамлаш конструкциясига мос бўлган махсус мослама қўлланилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
418. Маҳсулотдан зарра ва қировлар отилиб чиқишини олдини олиш учун қиздириб штамплаш жараёнининг охирги босқичи етарли юқори ҳароратда бажарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
419. Прессларда металл (прокат)ни совуқ ҳолатда синдириш пайтида учиб чиқиши мумкин бўлган зарралардан ишчини муҳофазалаш учун ускуна металл шчитлар билан тўсилиши лозим. Металлнинг синдириш жойлари дастлаб сал кесиб (кертик қилиб) қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
420. Ишлаб чиқариш ускуналарининг юқорида жойлашган қисмларига кўздан кечириш, мойлаш ва таъмирлаш ишларини бажариш учун чиқиш жойлари қулай ва хавфсиз бўлиши ҳамда нарвон ва муқим майдончаларда амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
421. Ускуна ишлаётган вақтда мойлаш, артиш, тозалаш, қирқим, куйиндиларни йиғиштириш ва ҳоказоларни бажариш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
422. Штамп, муҳраларни ўрнатиш ва созлаш, қаттиқ қисилиб қолган штамповкаларни чиқаришдан аввал тўқмоқ (молот) ўчирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
423. Кривошипли ва эксцентрикли прессларда ползуннинг пастки ҳолатида штампнинг юқори ва пастки ярим бўлакларининг энг кўп чиқиб турадиган қисмлари (маҳкамловчи болтлар, поналар ва бошқалар) ўртасидаги оралиқ масофа 35 мм ни ташкил этиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
424. Штампларни мойлаш штампнинг ҳаракатланаётган қисмлари зонасига қўлни киритиш заруриятини истисно қилувчи махсус мосламалар ёрдамида амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
425. Қиздириб штамплаш штампларини мойлаш учун имкон борича ёнмайдиган мойлаш материалларидан фойдаланиш даркор.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
426. Штамплаш пайтида мойлаш материалларининг ёниши натижасида пайдо бўладиган зарарли газларни чиқариб ташлаш учун штамплаш тўқмоқлари ва болғалаш пресслари иш ҳудудидан газларни чиқариб юборувчи чиқариш қурилмалари билан жиҳозланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
427. Пресс ва штампловчи тўқмоқлар тўсиқлар ёки хавфсиз ишлашни таъминлайдиган мосламаларга (икки қўллаб бошқариш ва ҳоказо) эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
428. Пресснинг бошқарув механизмини (дастаки ёки педалли) алмашлаб улаш ташкилот техника хавфсизлиги бўлими (бюроси) рухсати билан амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
429. Оғирлиги 20 кг дан ортиқ бўлган ускуна қисмлари ва асбобларни олиш ва ўрнатиш ишлари механизациялашган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
430. Гидравлик ускуналар учун ишлатиладиган сув тоза бўлиши ва унда чўкмалар ҳосил қиладиган моддалар бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
431. Гидропресс плунжери қисилиб қолган ҳолатларда уни кўприкли кран ёрдамида чиқариб олиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
432. Иш тугаганидан сўнг ёки ишда танаффус пайтида гидропресс плунжерини пастга туширилган ҳолатда қолдириш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
433. Баландликда таъмирлаш ишлари бажарилаётган пайтда юқоридан ҳар хил буюм ва асбоблар тушиб кетмаслиги учун зарур чора-тадбирлар (тўсиқлар, огоҳлантириш белгилари ва ҳоказолар) кўрилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
434. Ускуна қисмлари стеллажларга ёки тахта тагликларга ўрнатилиши керак. Маховик ва шестернялар горизонтал ҳолатда тахланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ечиб олинган маховик ва шестерняларни девор ёки ускунага қиялатиб тахлаб қўйиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
435. Ускунани таъмирлаш ишлари тугаллангандан сўнг қувур ўтказгич ва электр симларни қайтадан улашдан аввал уларнинг созлиги текшириб чиқилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
436. Штамплаш ишларини бажарадиган ташкилотларни (ишлаб чиқариш бинолари, цехларни) лойиҳалаштиришда, қуришда (монтаж қилишда) мазкур Қоидаларга амал қилиш учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
437. Мансабдор шахслар ва ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаганликлари учун қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Қоидалар «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш Давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси бошқармаси раиси У. РОЗУҚУЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 2 октябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 2 октябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ХОДЖАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 2 октябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 2 октябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси бошлиғи И. ХОЛМАТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 2 октябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 2 октябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 48-сон, 515-модда; 13.11.2019 й., 10/19/2046-1/4017-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 21.06.2023 й., 10/23/2046-2/0408-сон; 21.07.2023 й., 10/23/2046-3/0501-сон; 15.04.2025 й., 10/25/2046-4/0342-сон)