LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг Урганч шаҳрида православие черкови қурилиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Хоразм вилояти ҳокимлиги православие черкови қурилиши учун Урганч шаҳри ҳудудида ер майдони ажратилишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Урганч шаҳрида православие черкови қурилиши лойиҳа-смета ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Урганч шаҳридаги православие черковининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.