03.11.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2033
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментининг қарори, 03.11.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2033
Kuchga kirish sanasi
13.11.2009
Ҳужжат 19.04.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИНГ ПРОФЕССИОНАЛ ИШТИРОКЧИЛАРИ УЧУН ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ВА ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА ИЧКИ НАЗОРАТ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 3 ноябрда 2033-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 451-модда), «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонунларига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-331-сон «Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 18-сон, 147-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти қарор қиладилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директори К. ТОЛИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 13 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009-43-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи З. ДЎСАНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 13 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 2009-43, 38-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚОИДАЛАРИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 451-модда), «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонунларига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) мувофиқ қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бенефициар мулкдор — пировард натижада мулк ҳуқуқига эга бўладиган ёки мижозни аниқ назорат қиладиган жисмоний шахс, шу жумладан, унинг манфаатлари йўлида пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция амалга оширилаётган юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички назорат — махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни аниқлаш бўйича қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари фаолияти;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар — Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг (ФАТФ) расмий баёнотларида халқаро молиявий тизимга хавф туғдирувчи ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тизимларида стратегик камчиликлари мавжуд деб белгиланган давлатлар ва ҳудудлар;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 30 декабрдаги 2014-33, 29-сонли қарорига (рўйхат рақами 2033-2, 15.01.2015 й) асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 27-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижозни идентификациялаш — мижозни лозим даражада текшириш мақсадида, улар топширган ҳужжатлар асосида қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан мижозлар тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бенефициар мулкдорни идентификациялаш — қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан қонун ҳужжатлари билан белгиланган таъсис ҳужжатлари (устав ва (ёки) таъсис шартномаси, низом) асосида мулк ва бошқарув тузилмасини ўрганиш орқали юридик шахс бўлган мижознинг мулкдори ёки уни назорат қилувчи шахсни аниқлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз — депонент ёки қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг хизматларидан фойдаланувчи бошқа шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижозни лозим даражада текшириш — мижознинг ва қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текшириш, таъсис ҳужжатлари асосида мулк ва бошқарув тузилишини ўрганиш орқали бенефициар мулкдорни идентификациялаш, мижоз томонидан амалга ошириладиган амалий иш муносабатлари ва операцияларни, уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида, доимий асосда ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хабар қилиниши лозим бўлган операциялар — ички назоратни ўтказиш давомида қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан шубҳали деб топилган содир этилаётган ва тайёрланаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шубҳали операция — пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ, тайёрлаш, содир этиш жараёнида бўлган ёки содир этиб бўлинган, мазкур Қоидаларини амалга оширишда қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчисида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштириш мақсадида амалга оширилганлиги тўғрисида шубҳа пайдо бўлган операция;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси (кейинги ўринларда профессионал иштирокчи деб юритилади) — қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти номидан Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бошқармаси (кейинги ўринларда Департамент деб юритилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таваккалчилик — мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга ошириш таваккалчилиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ — Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 30 декабрдаги 2014-33, 29-сонли қарорига (рўйхат рақами 2033-2, 15.01.2015 й) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 27-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадларида профессионал иштирокчилар қонун ҳужжатларига ва мазкур Қоидаларга мувофиқ ички назоратни амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш профессионал иштирокчининг Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички назорати тўғрисидаги Низомга (рўйхат рақами 1899, 2009 йил 6 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 6-сон, 66-модда) мувофиқ тайинланадиган назоратчи (кейинги ўринларда назоратчи деб юритилади) зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ички назоратнинг мақсади қуйидагилардан иборат:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
профессионал иштирокчилар фаолиятида, жиноий фаолиятидан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш таваккалчиликларини аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 30 декабрдаги 2014-33, 29-сонли қарорига (рўйхат рақами 2033-2, 15.01.2015 й) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 27-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга йўналтирилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни самарали аниқлаш ва олдини олиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
профессионал иштирокчиларнинг қасддан ёки қасддан бўлмаган жиноий фаолиятга жалб қилинишига йўл қўймаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
профессионал иштирокчилар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳамда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни тайёрлаш ва амалга оширишда ички ҳужжатларга қатъий риоя қилинишини таъминлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ички назоратнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун ҳужжатларига ва мазкур Қоидалар ички ҳужжатларига мувофиқ мижозларни лозим даражада текшириш чораларини амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бенефициар мулкдорларни, шунингдек, қимматли қоғозларга доир операцияларни амалга оширишда фойдаланиладиган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк манбаларининг келиб чиқиш манбасини аниқлаш ва ўрганиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Қоидаларнинг 19-бандида белгиланган мезонлар асосида шубҳали операцияларни аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган ва хабар қилиниши лозим бўлган шубҳали операциялар ҳақидаги ахборотлар (ҳужжатлар)ни Департаментга ўз вақтида тақдим этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоҳида ҳолларда хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни бу операция бажарилиши лозим бўлган санадан эътиборан уч иш кунига тўхтатиб туриш ҳамда бундай операция ҳақида тўхтатиб турилган куннинг ўзида Департаментни хабардор этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек, идентификациялаш маълумотларини ва мижозларни лозим даражада текширишга доир материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар мобайнида сақланишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
профессионал иштирокчилар раҳбариятини тегишли қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган ишончли ахборот ва материаллар билан тезкор ва мунтазам таъминлаб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шубҳали операцияларнинг амалга оширилиши ёки амалга оширишга уринишлар, шубҳали операцияларни амалга оширган мижозлар билан боғлиқ шахслар (раҳбарлар, таъсисчилар) тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай ахборотни давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро айирбошлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўровномалар бўйича мижозлар базасидан террорчилик фаолиятини молиялаштириш билан боғлиқ бўлган шахсларни аниқлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
профессионал иштирокчилар фаолиятида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш таваккалчиликларини аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш бўйича тегишли чораларни кўриш.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 30 декабрдаги 2014-33, 29-сонли қарорига (рўйхат рақами 2033-2, 15.01.2015 й) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 27-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Ички назорат тизимини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Профессионал иштирокчилар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш учун ички назоратни ташкил этиш мақсадида профессионал иштирокчининг ижро этувчи органи томонидан тасдиқланадиган ички назоратни амалга ошириш бўйича чоралар дастурларини (кейинги ўринларда дастурлар деб юритилади) ишлаб чиқишлари ва улар қуйидагиларни назарда тутиши керак:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижозларни ва операциянинг бошқа иштирокчиларини лозим даражада текшириш ҳамда идентификациялаш бўйича чора-тадбирларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департаментга хабар қилиниши лозим бўлган шубҳали операциялар мезонларини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
профессионал иштирокчининг мижози томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширилиши таваккалчилик хавфини баҳолашни;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шубҳали операцияларни ҳужжатларда қайд этиш ва улар тўғрисида Департаментга хабар қилишни;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
профессионал иштирокчи ходимларини ички назорат жараёнлари ва мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларга ўқитишни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Назоратчиларни жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришнинг замонавий технологиялари, усуллари ва тенденциялари тўғрисидаги маълумотларни қамраб олган сўнгги янгиликлардан хабардорлигини таъминлаш ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича қонунчиликнинг барча жиҳатлари ва мажбуриятлар ҳақида аниқ тушунтиришлар бериш мақсадида ўқитиш ва малакасини оширишни ўқув режалари ва дастурлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Марказ билан келишиладиган, қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни амалга оширувчи таълим муассасалари томонидан амалга оширилади.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 30 декабрдаги 2014-33, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-2, 15.01.2015 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 27-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ички назорат тизими фаолият кўрсатиш хусусиятлари, фаолиятининг асосий йўналишлари, мижозлар ва уларнинг операциялари билан боғлиқ мижозлар базаси ва таваккалчилик хавфи даражасини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Марказ ҳар йили 15 январгача мазкур Қоидаларга риоя этилишига масъул бўлган назоратчиларининг рўйхатларини Департаментга тақдим этади ва ушбу рўйхатдаги ўзгаришлар тўғрисида унга маълум бўлган вақтдан эътиборан беш иш куни мобайнида хабардор қилишни таъминлайди.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 30 декабрдаги 2014-33, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-2, 15.01.2015 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 27-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида назоратчи қуйидаги функцияларни бажаради:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Қоидаларга мувофиқ ички назоратни ва мижозларни лозим даражада текширишни жорий этишни ва амалга оширишни ташкиллаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
профессионал иштирокчининг фаолиятига хос жиҳатларидан келиб чиқиб, дастурларни ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижозларнинг ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган шубҳали операциялари ва хатти-ҳаракатлари тўғрисидаги хабарларни Департаментга ўз вақтида юборилишини, шунингдек, Департаментнинг қўшимча ахборот тақдим этиш тўғрисидаги сўровларининг бажарилишини таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижозларни лозим даражада текшириш ва идентификациялаш натижасида олинган маълумотларнинг ҳар йили янгиланишини амалга оширади;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 6 ноябрдаги 2010-20, 32-сонли қарорига (рўйхат рақами 2033-1, 19.11.2010 й.) мувофиқ бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 47-сон, 436-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Қоидалар ва дастурларни амалга ошириш жараёнининг махфийлигини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички назорат тизимини ташкил этиш бўйича Департаментнинг ваколатли вакиллари, ташкилотнинг ички аудит хизмати ходимлари ва ташқи аудиторлар томонидан олиб борилган текширувлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича мониторингни амалга оширади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 30 декабрдаги 2014-33, 29-сонли қарорига (рўйхат рақами 2033-2, 15.01.2015 й) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 27-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Назоратчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
профессионал иштирокчининг раҳбарлари ва ходимларидан ички назоратни амалга ошириш мақсадлари учун зарур бўлган ташкилий-бошқарув, бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни талаб қилиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички назоратни амалга ошириш мақсадида олинган ҳужжатлардан нусха кўчириш, профессионал иштирокчининг электрон маълумотлар базалари, маҳаллий ҳисоблаш тармоқлари ва автоматлаштирилган компьютер тизимларидаги файллар ва бошқа ёзувлардан нусхалар олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хабар қилиниши лозим бўлган операцияларга нисбатан келгусидаги хатти-ҳаракатлар бўйича раҳбариятга таклифлар киритиш (шу жумладан, мижоз ёки операция тўғрисида қўшимча ахборот олиш ёки мавжуд ахборотни текшириш мақсадида ўтказилаётган операцияни тўхтатиш бўйича).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Назоратчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Назоратчи қуйидагиларга мажбурдир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижозларни лозим даражада текширишни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бенефициар мулкдорларни идентификациялаш чора-тадбирларини кўриш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шубҳали операциялар аниқланганда, белгиланган тартибда Департаментга маълумот бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олинган маълумотнинг махфийлигига риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички назоратни амалга ошириш давомида олинган ҳужжатларнинг сақланиши ва қайтарилишини таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижозни лозим даражада текшириш материалларига қўшиб қўйиладиган яққол иқтисодий моҳиятга эга бўлмаган, мижознинг таъсис ҳужжатларида ёки давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасида назарда тутилган мақсад ва фаолият турларига тўғри келмайдиган барча операциялар бўйича лозим даражада текшириш натижалари ва хулосаларини ёзма равишда қайд этиш;
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 6 ноябрдаги 2010-20, 32-сонли қарорига (рўйхат рақами 2033-1, 19.11.2010 й.) мувофиқ еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 47-сон, 436-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идентификациялашни якунлаш имкони бўлмаганда ёки лозим даражада текшириш натижаларига кўра, мижоз билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатиб турадиган маълумотлар олинганда, мижоз билан битим тузишни рад этиш;
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 6 ноябрдаги 2010-20, 32-сонли қарорига (рўйхат рақами 2033-1, 19.11.2010 й.) мувофиқ саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 47-сон, 436-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш бўйича таваккалчиликларни аниқлаш ва баҳолаш бўйича тегишли чораларни кўриш, ушбу таваккалчиликларни ҳужжатлаштириш ва уларни камайтириш чораларини кўриш;
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 30 декабрдаги 2014-33, 29-сонли қарорига (рўйхат рақами 2033-2, 15.01.2015 й) асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 27-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Назоратчи зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
111. Операциялар тўғрисидаги маълумотлар зарурат туғилган тақдирда операция тафсилотларини қайта тиклаш мумкин бўлган тарзда расмийлаштирилиши лозим.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 6 ноябрдаги 2010-20, 32-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-1, 19.11.2010 й.) билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 47-сон, 436-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Мижозларни лозим даражада текшириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Профессионал иштирокчилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалий иш муносабатлари ўрнатилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олиб борилаётган операцияларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш мақсадларига алоқадор эканлигига ҳар қандай шубҳа юзага келганида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 500 баравари миқдоридан ортиқ бўлган қимматли қоғозларга доир бир марталик битимлар амалга оширилганда;
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 30 декабрдаги 2014-33, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-2, 15.01.2015 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 27-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шу жумладан, идентификациялаш учун мижоз тўғрисида аввал олинган маълумотларнинг аслийлиги ва ишончлилигига шубҳа туғилганда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чораларни кўрадилар.
(12-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 30 декабрдаги 2014-33, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-2, 15.01.2015 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 27-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мижозлар, шу жумладан мавжуд мижозларни лозим даражада текшириш операцияларни амалга оширишнинг барча босқичларида олиб борилиши керак.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 30 декабрдаги 2014-33, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-2, 15.01.2015 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 27-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агарда операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда ёхуд оффшор ҳудудларда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган, шунингдек таваккалчиликнинг юқори даражаси тоифасига киритилган шахс бўлганда профессионал иштирокчилар мижозларни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чораларини кўришлари лозим.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 30 декабрдаги 2014-33, 29-сонли қарорига (рўйхат рақами 2033-2, 15.01.2015 й) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 27-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бинефицар мулкдорни аниқлаш учун профессионал иштирокчилар мижоз бошқа мижоз номидан ҳаракат қилаётганлигини аниқлаши керак ва ундан кейин мижоз кимнинг номидан иш кўраётган бўлса, уни идентификациялаш ҳамда шахсини лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар кўриши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мижоз ёки бенефициар мулкдорни идентификациялаш билан бир қаторда уларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ тақдим этиладиган ҳужжатларидан фойдаланган ҳолда уларнинг операцияларни амалга оширишга бўлган ваколатлари текширилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Профессионал иштирокчи зарур бўлганда мижозни лозим даражада текшириш билан бир қаторда шунингдек, унинг ихтиёрида мавжуд маълумотлар ва ахборотлар бўйича ушбу мижознинг илгари ўтказилган операцияларини ўрганиб чиқиш талаб этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
131. Мижозни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чораларига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз ҳақида қўшимча маълумотлар (фаолият тури, активлар миқдори, очиқ маълумотлар базаси орқали олиши мумкин бўлган маълумот ва бошқалар) олиш ва фойдаланувчи ёки бенефициар мулкдор бўйича маълумотларни янада тезроқ янгилаб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоздан унинг пул маблағлари ёки молиявий ҳолатининг манбаси ҳақида маълумот олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
режалаштирилган ёки ўтказилган операцияларнинг сабаблари тўғрисида маълумотлар олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўшимча текширишни талаб қиладиган операциялар (битимлар) хусусиятини аниқлаш ҳамда текширишларнинг сони ва кетма-кетлигини ошириш йўли билан иш муносабатларининг кучайтирилган мониторингини амалга ошириш.
(131-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 30 декабрдаги 2014-33, 29-сонли қарорига (рўйхат рақами 2033-2, 15.01.2015 й) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 27-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мижоз — жисмоний шахсни идентификациялаш унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки унга тенглаштирилган ҳужжат) асосида амалга оширилади. Агар жисмоний шахс якка тартибдаги тадбиркор бўлса, унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ҳам ўрганилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мижоз — юридик шахсни идентификациялашда профессионал иштирокчилар давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери, раҳбарлари тўғрисидаги, шунингдек, таъсис ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларни текширишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Профессионал иштирокчи жисмоний ва юридик шахсларни идентификациялаш жараёнида мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш бўйича, шу жумладан, мижознинг мол-мулкининг тузилишини ўрганиш йўли билан, асосланган ва мумкин бўлган чора-тадбирларни қўллаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Профессионал иштирокчи мижоз томонидан тақдим этилаётган ахборотни давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан мижоз ҳақида олинган маълумотлардан фойдаланиш орқали текшириши шарт.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 6 ноябрдаги 2010-20, 32-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-1, 19.11.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 47-сон, 436-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Идентификациялаш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этмаган мижозларга профессионал иштирокчи операцияларни бажаришни рад этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III1. Таваккалчилик даражасини аниқлаш ва баҳолаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
181. Профессионал иштирокчилар мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга оширишда таваккалчилик даражасини (бундан буён матнда таваккалчилик даражаси деб юритилади) аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш чораларини кўриши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таваккалчилик даражаси мижоз тақдим этган ахборот асосида, мижознинг амалга оширадиган операциялар турлари, мазкур Қоидаларда белгиланган мезонлар, мижозни лозим тарзда текшириш натижалари ҳамда бошқа керакли маълумотларни ҳисобга олган ҳолда назоратчи томонидан ҳар йили аниқланади ва баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таваккалчиликларни баҳолаш натижалари ёзма равишда расмийлаштирилиши ҳамда Департамент ёки Марказга тақдим этилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
182. Таваккалчиликнинг юқори даражаси тоифасига профессионал иштирокчилар аввалдан қуйидаги мезонларга эга бўлган мижозларни тегишли деб топиши ва уларга нисбатан лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чораларини амалга ошириши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
террорчилик фаолиятида иштироки ёхуд террорчилик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларнинг назорат остида эканлиги ёхуд террорчилик фаолияти билан шуғулланаётган ёки шуғулланишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори ёхуд уни назорат қилувчи эканлиги тўғрисида маълумот мавжуд бўлган шахслар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда ёхуд оффшор ҳудудда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норезидентлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойлашган жойи таъсис ёки рўйхатга олиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлардаги манзилга тўғри келмайдиган ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳақиқий эгаси ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган шахс бўлган ташкилотлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мунтазам равишда (кетма-кетлиги уч ой мобайнида икки мартадан ортиқ) шубҳали операцияларни амалга ошираётган мижозлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назоратчида асосли шубҳа уйғотадиган операцияларни амалга оширувчи бошқа шахслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
183. Мижоз томонидан амалга ошириладиган операцияларнинг тавсифи ўзгаришига қараб, профессионал иштирокчилар зарур бўлганда у билан ишлаш бўйича таваккалчилик даражасини қайта кўриб чиқиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Профессионал иштирокчилар барча мураккаб, ғайриоддий йирик операцияларга, шунингдек аниқ иқтисодий ёки қонуний мақсадга эга бўлмаган операцияларни амалга оширишнинг ғайриоддий схемаларига кучайтирилган эътибор қаратиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга оширилган чоралар ҳақида маълумот профессионал иштирокчининг раҳбариятига тақдим этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
184. Профессионал иштирокчилар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишига йўл қўймаслик бўйича чораларни кўришлари керак. Бу мақсадларда профессионал иштирокчилар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизматларнинг янги турлари ва янги иш амалиётини ишлаб чиқишлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги ҳамда амалдаги хизмат турларида янги ёки ривожланаётган технологиялардан фойдаланиш натижасида вужудга келиши мумкин бўлган таваккалчилик даражасини аниқлаш ва баҳолашлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай таваккалчиликнинг баҳоланиши хизматларнинг янги турлари, янги иш амалиётининг ишга туширилиши ёки янги ёхуд ривожланаётган технологияларни фойдаланишга туширишдан аввал ўтказилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Профессионал иштирокчилар бундай таваккалчиликларни мониторинг қилиш ва уларни камайтириш учун тегишли чораларни кўришлари зарур.
(III1-боб Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 30 декабрдаги 2014-33, 29-сонли қарорига (рўйхат рақами 2033-2, 15.01.2015 й) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 27-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Хабар қилиниши лозим бўлган шубҳали операцияларни аниқлашнинг мезонлари ва тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Қуйидаги ҳолларда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция шубҳали деб топилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз томонидан мижозни идентификациялаш зарурати туфайли сўралаётган, шу жумладан, ишонч билдирувчи (агар мижоз ишончли вакил сифатида иш юритаётган бўлса) ҳақидаги маълумотларни тақдим этишни сабабсиз рад этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижознинг амалга оширилаётган битимга нисбатан махфийлик масалалари билан ортиқча ташвишланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижознинг хизмат кўрсатишнинг фойдалироқ шартларига нисбатан эътиборсиз бўлиши, шунингдек, мижоз томонидан қимматли қоғозлар бозоридаги айни турдаги хизматлар кўрсатишдаги оддий тўловдан фарқ қиладиган юқори мукофотнинг таклиф қилиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижознинг шартнома бўйича амалиётдан ўзгача ва ностандарт ҳамда қийин бўлган тўлов схемаси орқали ҳисоб-китоб қилиш таклифи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз томонидан аввал келишилган операциянинг (битимнинг) схемасига бевосита уни амалга оширилишидан олдин сезиларли ўзгартиришлар киритилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз томонидан бекор қилинган битимлар бўйича ўз пул маблағларининг учинчи шахсларга қайтаришни амалга оширишнинг таклиф этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир йўла ёки қисмлар бўйича бир турдаги ва бир хил ҳажмдаги молиявий воситаларни сотиб олиб (сотиб), бундай битимлар томонлари гоҳ сотувчи, гоҳ харидор сифатида мунтазам равишда ўзгариб турувчи ўзаро битимларнинг амалга оширилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумотлар ва ҳужжатлар тақдим этилишини мижоз томонидан асоссиз кечиктирилиши ёки мижоз томонидан текшириб бўлмайдиган маълумотни тақдим этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операцияни амалга оширишда мижоз талаби билан қилаётган асосланмаган шошма-шошарлик;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар мижоз томонидан бир ёки 30 календарь куни мобайнида депонентга қўйилган пул маблағлари суммаси энг кам ойлик иш ҳақининг 500 бараварига тенг миқдоридаги суммадан ошса;
(19-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 30 декабрдаги 2014-33, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-2, 15.01.2015 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 27-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз томонидан қимматли қоғозларни бозор нархларидан сезиларли фарқ қиладиган нархларда сотиб олишнинг (сотишнинг) амалга оширилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энг кам ойлик иш ҳақининг 500 бараваридан ортиқ суммадаги қимматли қоғозларнинг юридик (жисмоний) шахслар ўртасида бепул асосда ёки дебиторлик ва кредиторлик қарзлар бўйича топширилиши;
(19-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 30 декабрдаги 2014-33, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-2, 15.01.2015 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 27-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисоб-китоб-клиринг палаталаридаги Фойдаланувчиларнинг шахсий рақамларида (бундан кейинги ўринларда ФШР деб юритилади) жамланган пул маблағларидан бошқанинг фойдасига воз кечиш бўйича энг кам ойлик иш ҳақининг 500 бараварига тенг миқдоридаги суммадан ошган операцияларнинг ўтказилиши, бир марталик ўтказилган операциялар каби уч ой мобайнида ўтказилган бир нечта операциялар ҳам;
(19-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 30 декабрдаги 2014-33, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-2, 15.01.2015 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 27-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оффшор ҳудудларда ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликда иштирок этмайдиган давлатларда рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар учун ФШР очишга топшириқнома берилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз ҳақидаги маълумотнинг мавжуд эмаслиги, шунингдек, кўрсатилган боғланиш маълумотлари, хусусан, почта ва электрон манзили, телефон рақамлари ва электрон канал маълумотлари бўйича мижоз билан алоқа ўрнатиш имкониятининг йўқлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 30 декабрдаги 2014-33, 29-сонли қарорига (рўйхат рақами 2033-2, 15.01.2015 й) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 27-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз томонидан битим иштирокчилари ҳақида била туриб ёлғон ахборот ва нотўғри маълумотларнинг тақдим этилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идентификациялашни якунлашнинг имкони бўлмаслиги ёки лозим даражада текшириш натижаларига кўра, мижоз билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатиб турадиган маълумотларнинг олиниши;
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 6 ноябрдаги 2010-20, 32-сонли қарорига (рўйхат рақами 2033-1, 19.11.2010 й.) мувофиқ ўн тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 47-сон, 436-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозларга доир битимлар тузилаётганда инсайдерлик ахборотидан ноқонуний фойдаланилганлиги ёки қимматли қоғозлар бозорида нархлар борасида ҳийла-найранг ишлатилганлигига доир ҳар қандай шубҳаларнинг мавжудлиги;
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 6 ноябрдаги 2010-20, 32-сонли қарорига (рўйхат рақами 2033-1, 19.11.2010 й.) мувофиқ йигирманчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 47-сон, 436-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматли қоғозларга доир операцияларни амалга оширишда фойдаланилган пул маблағларининг жиноий келиб чиқиши тўғрисидаги ҳар қандай бошқа шубҳаларнинг мавжудлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Операцияни шубҳали деб топиш ҳар бир аниқ ҳолатда ушбу Қоидалар билан ўрнатилган шубҳалилик мезонларидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган комплекс таҳлил асосида, шунингдек, мижоз шахси, унинг обрўси, битимнинг асослари, мақсадлари, ҳажми ва тури, уни амалга ошириш усули билан ҳамда шубҳали операцияни тўғри аниқлаш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатлар асосида аниқланадиган таваккалчилик хавфига боғлиқ равишда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ҳар қандай операция, шу операцияларнинг тарафларидан бири:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган юридик ёки жисмоний шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёхуд уни назорат қилаётган юридик ёки жисмоний шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
террорчиликни амалга ошираётган ёки амалга оширишда гумон қилинаётган жисмоний шахснинг ёхуд ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахс эканлиги ҳақида белгиланган тартибда олинган ахборот мавжуд бўлса, Департаментга хабар қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай ҳолларда профессионал иштирокчилар пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни бу операция бажарилиши лозим бўлган санадан эътиборан уч иш кунига тўхтатиб туриш ҳамда бундай операция ҳақида операция тўхтатиб турилган куннинг ўзида Департаментни хабардор қилишга мажбурдирлар. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияни тўхтатиб туриш тўғрисида Департаментнинг кўрсатмаси бўлмаса, кўрсатилган муддат ўтгач профессионал иштирокчи тўхтатиб турилган операцияни бажаришга киришади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
211. Операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса, бундай операция Департаментга хабар қилиниши керак.
(211-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 30 декабрдаги 2014-33, 29-сонли қарорига (рўйхат рақами 2033-2, 15.01.2015 й) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 27-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Мижознинг операцияси шубҳали деб топилгандан сўнг, назоратчи мижозга нисбатан келгусидаги хатти-ҳаракатлар ҳақида қарор қабул қилади, жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шубҳали операция тўғрисида Департаментга хабар бериш ҳақида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз билан операция ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш ҳақида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатлари ёки у билан тузилган шартномага мувофиқ мижоз билан муносабатларни тўхтатиш ҳақида.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Шубҳали операциялар ҳақидаги маълумотлар профессионал иштирокчилар томонидан Департаментга шубҳали операциялар деб топилган пайтдан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган шаклда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шубҳали операцияларга тааллуқли ҳар бир маълумот ҳақидаги ахборот профессионал иштирокчининг назоратчиси томонидан қоғоз ва (ёки) электрон кўринишда юритиладиган махсус журналларга киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Профессионал иштирокчилар тегишли операциядан шубҳани тасдиқловчи ёки олиб ташловчи ҳар қандай маълумотни Департаментга кечиктирмай топширишлари зарур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Ички назоратни амалга ошириш натижасида олинган ахборот ва ҳужжатларни расмийлаштириш, сақлаш, махфийлигини таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Департаментга хабар қилиниши лозим бўлган операциялар бўйича қонун ҳужжатларига ва мазкур Қоидаларга мувофиқ қуйидагилар расмийлаштирилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операциянинг тури ва уни амалга ошириш асоси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операцияни амалга ошириш санаси ва суммаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операцияни амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахсни идентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
топшириғига кўра ёки номидан операцияни бажараётган жисмоний ва юридик шахсни идентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операцияни амалга ошираётган жисмоний шахс (ишончли вакили) ёки юридик шахснинг вакилини идентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар бўйича олувчини ва унинг вакилини идентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Профессионал иштирокчилар пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек, мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификацияланган материаллар ва маълумотларни, шу жумладан, иш ёзишмаларини қонун ҳужжатларида белгиланган, лекин операция амалга оширилганидан ёки мижоз билан муносабатлар тўхтатилганидан кейин беш йилдан кам бўлмаган муддатлар мобайнида сақлашлари шарт.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 6 ноябрдаги 2010-20, 32-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-1, 19.11.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 47-сон, 436-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Профессионал иштирокчилар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборотдан эркин фойдаланишни чеклайдилар, уни тарқалиб кетмаслигини таъминлайдилар ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга, уларнинг операциялари ҳақида Департаментга маълумот берилганлиги тўғрисида ахборот беришга ҳақли эмаслар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Профессионал иштирокчилар ички назорат функцияларини амалга ошириш жараёнида олинган ахборотни ўз ходимлари томонидан ошкор қилмасликни (шахсий мақсадлари ёхуд учинчи шахслар манфаатлари учун фойдаланилмаслигини) таъминлайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
271. Назоратчининг фаолиятида фойдаланилган барча ҳужжатлар (Марказ ва Департамент билан ёзишмалари, шу жумладан юборилган хабарларнинг қоғоздаги ва электрон нусхалари, мижозларнинг қоғоздаги ва электрон анкеталари, журналлар ва ҳ. к.) дан фойдаланилишини чеклаш мақсадида, бундай ҳужжатлар ва уларнинг рўйхати бевосита махсус жиҳозланган хонада ёки ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
272. Ҳужжатларнинг электрон шакллари дастурий усулда архивлаштирилиши, электрон ахборот ташувчи ускуналарга ёзиб қўйилиши ҳамда масъул ходим томонидан уларнинг рўйхати билан биргаликда ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши зарур.
(271-272-бандлар Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 30 декабрдаги 2014-33, 29-сонли қарорига (рўйхат рақами 2033-2, 15.01.2015 й) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 27-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Профессионал иштирокчилар томонидан мазкур Қоидалар талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат қилиш Марказ томонидан Департамент билан биргаликда амалга оширилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 30 декабрдаги 2014-33, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-2, 15.01.2015 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 27-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
281. Мазкур Қоидалар, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни тартибга солувчи бошқа ҳужжатлар профессионал иштирокчининг барча ходимларига етказилиши лозим.
(281-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 6 ноябрдаги 2010-20, 32-сонли қарори (рўйхат рақами 2033-1, 19.11.2010 й.) билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 47-сон, 436-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳолларини яширишда, шунингдек, мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 45-сон, 491-модда; 2010 й., 47-сон, 436-модда; 2015 й., 2-сон, 27-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 10/19/2033-3/3401-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2021 й., 10/21/2033-4/0598-сон, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)