Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
«ПУЛ МАССАСИ ЎСИШИНИ ЧЕКЛАШ ВА МОЛИЯ ИНТИЗОМИГА РИОЯ ЭТИШ МАСЪУЛИЯТИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2002 ЙИЛ 30 МАРТДАГИ ПФ-3047-СОН ФАРМОНИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Банк фаолиятини бошқариш механизмини такомиллаштириш мақсадида, шунингдек Халқаро валюта жамғармаси билан эришилган аҳдлашувларга мувофиқ:
1. «Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 мартдаги ПФ-3047-сон Фармони 7-бандининг учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 20 июнь,
ПФ-3092-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 6-7-сон, 108-модда)