Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025 26.02.2002 йилдаги ПФ-3038-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони , 26.02.2002 йилдаги ПФ-3038-сон
Kuchga kirish sanasi
26.02.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХУСУСИЙ УЙ-ЖОЙ МУЛКДОРЛАРИ ШИРКАТЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
(Фармон номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 5 мартдаги ПФ-3858-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 11-сон, 95-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикада аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизимидаги иқтисодий ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Зарур қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий база яратилган. Уй-жой мулкдорларининг ширкатларини шакллантириш жараёни фаол давом этмоқда. Уй-жой мулкдорларининг салкам 1400 та ширкатлари ташкил этилган бўлиб, кўп хонадонли жами уй-жой биноларининг 88 фоизи бошқариш учун уларга топширилган. Кўрсатилаётган коммунал хизматларга ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилиши учун коллектив масъулияти тизими яхшиланди. 1991 йилга қадар барпо этилган кўп хонадонли уй-жой биноларини капитал таъмирдан чиқариш дастурлари тасдиқланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолиятида қатор жиддий камчиликлар ва ҳал этилмаган муаммолар мавжуд. Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан уй-жой мулкдорлари ширкатларини зарур моддий-техника базаси, шу жумладан улар учун мўлжалланган хоналар, моддий ресурслар, асбоб-анжомлар билан таъминлашда уларга амалий кўмак ва ёрдам кўрсатиш, уйлар атрофидаги ер участкаларини қонун йўли билан бириктириб қўйиш, шунингдек зарур айланма маблағлар ажратиб бериш борасидаги ишларни ташкил этишга эътибор берилмаяпти. Оқибатда кўпгина уй-жой мулкдорларининг ширкатлари уй-жойларни жорий ҳамда капитал таъмирдан чиқариш, ободонлаштириш ишларини ўз вақтида ўтказиш учун етарлича маблағга эга эмаслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур бўлган ташкилий тадбирларни ўтказмасдан, 1991 йилга қадар барпо этилган уй-жой биноларини аввал капитал таъмирдан чиқармасдан туриб уй-жой мулкдорларининг ширкатларини ташкил этиш ҳоллари мавжуд. Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Хоразм, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида уйларнинг ичидаги муҳандислик коммуникацияларини ва уй-жой биноларининг умумфойдаланадиган жойларини капитал таъмирдан чиқариш ишлари жадвалдан анча орқада қолган ҳолда олиб борилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги Қонуни бажарилишини таъминлаш учун зарур шарт-шароитларни вужудга келтириш ҳамда уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолияти учун қулай шароит яратиш, уй-жой фондини сақлашда ва ундан тегишлича фойдаланишни таъминлашда, таъмирлаш-тиклаш ишларини ўз вақтида ўтказишда, уй-жойлар атрофидаги ҳудудни ободонлаштиришни яхшилашда мазкур ширкатларнинг ролини ошириш, шунингдек уларнинг моддий-техникавий ва молиявий базасини мустаҳкамлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Уй-жой мулкдорларининг ширкатлари хизматлар кўрсатишдан, шу жумладан ижарага топширилган мулкдан тушадиган даромадларидан 2007 йилга қадар бўлган даврда барча турдаги солиқлар ва бюджетга йиғимлар тўлашдан озод қилинсин, бунинг натижасида бўшайдиган маблағлар аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда ўз айланма маблағларини тўлдиришга, уй-жой мулкдорлари ширкатларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, уй-жой биноларини ҳамда уйларнинг ичидаги муҳандислик коммуникацияларини таъмирлаш, ҳудудни ободонлаштиришга йўналтирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки, кўп хонадонли уй-жой биноларида яшовчи аҳолидан коммунал хизматлар ҳақини йиғишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар мазкур хизматларни кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар томонидан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари билан тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Коммунал хизматларни кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар коммунал хизматлар учун жорий тўловлар бўйича хомчўт қилинган тушумлар бажарилгани тақдирда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига қуйидаги тартибда ажратмалар бериши белгилаб қўйилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
100 фоиз бажарилган тақдирда — тушган тўловлар суммасининг 15 фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75 фоиздан ортиқ бажарилган тақдирда — тушган тўловлар суммасининг 7 фоизи миқдорида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари мазкур маблағлардан аниқ мақсадни қатъиян кўзлаган ҳолда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг ходимларини рағбатлантириш, уй-жой-коммунал хизматлари учун тўловлар бўйича мавжуд қарзларни тўлаш, шу жумладан хизматлар учун ҳисоб-китоблар бўйича кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатиш, шунингдек хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига бириктирилган уй-жой биноларини таъмирлаш, ҳудудларни ободонлаштириш борасидаги ишларни амалга оширишда фойдалансинлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 5 мартдаги ПФ-3858-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 11-сон, 95-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки, 2002—2007 йиллар мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари ҳамда объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан, шунингдек ер участкаларини фуқароларнинг умрбод мерос бўлиб қоладиган эгалигига сотишдан тушадиган маблағлар (ер участкаларини сотиш тушумининг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига ўтказиладиган 3 фоиз миқдордаги, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузурида Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий қайта қуриш жамғармасини шакллантириш учун 2 фоиз миқдордаги, Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказиладиган 5,5 фоиз миқдордаги ҳамда якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун ер участкаларини умрбод мерос бўлиб қоладиган эгалигига кимошди савдоси орқали сотишдан тушадиган маблағнинг 50 фоизи миқдорида Ипотека кредити беришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказиладиган маблағлардан ташқари) 1991 йилгача қадар барпо этилган уй-жойларни реконструкция қилиш, уларнинг ичидаги муҳандислик коммуникацияларини капитал таъмирдан чиқариш, турар-жой биноларининг умумфойдаланадиган жойларини ободонлаштириш ишларини амалга ошириш учун уй-жой мулкдорларининг ширкатларига берилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 3 январдаги ПФ-3840-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 1-2-сон, 4-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мазкур Фармонга мувофиқ амалдаги қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ушбу Фармонни ижро этиш юзасидан қарор қабул қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2002 йил 26 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-3038-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 2-сон, 42-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 32-модда; 2007 й., 1-2-сон, 4-модда; 11-сон, 95-модда)