Ҳужжат кучини йўқотган 06.06.2023 05.08.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1992
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг буйруғи, 05.08.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1992
Kuchga kirish sanasi
15.08.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 06.06.2023
Ҳужжат 28.07.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасаларига хорижий фуқаролар томонидан ўқишга кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
(буйруқ номи Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 21 июлдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1992-1, 22.07.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 29-сон, 391-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 5 августда 1992-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 29 майдаги 1-mh-сонли ««Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасаларига хорижий фуқаролар томонидан ўқишга кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1992-4, 06.06.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 августдаги «Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 169-сонли қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатларитўплами, 2008 й., 31-32-сон, 304-модда) ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасаларига хорижий фуқаролар томонидан ўқишга кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 21 июлдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1992-1, 22.07.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 29-сон, 391-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ таълими вазири Ғ. ШОУМАРОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,

2009 йил 6 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
180-сон

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2009 йил 6 июлдаги 180-сонли буйруғига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасаларига хорижий фуқаролар томонидан ўқишга кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўриқнома
(илова номи Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 21 июлдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1992-1, 22.07.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 29-сон, 391-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 августдаги 169-сон «Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасаларига (бундан буён матнда мактаб деб юритилади) хорижий фуқаролар томонидан ўқишга кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 21 июлдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1992-1, 22.07.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 29-сон, 391-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мактабларда хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш бўйича барча ишларни ташкил этиш, ўқув-услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мактабларга ўқишга кириш истагини билдирган хорижий фуқаролар мазкур Йўриқнома билан таништирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Хорижий фуқароларнинг ҳужжатларини қабул қилиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Хорижий фуқаролар мактабга ўқишга кириш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бола ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд нотариал тасдиқланган ишончнома орқали белгиланган вакилларнинг болани мактабга қабул қилиш тўғрисидаги аризаси;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 21 июлдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1992-1, 22.07.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 29-сон, 391-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрганилган фанлар ва улар бўйича имтиҳонларда олинган баҳолар (баллар) кўрсатилган маълумоти ҳақидаги ҳужжатларнинг асл нусхалари;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2018 йил 26 апрелдаги 5-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1992-2, 05.05.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.05.2018 й., 10/18/1992-2/1171-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиғи тўғрисидаги тиббий хулоса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий паспорт (амалдаги визаси билан) ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4 х 6 см ҳажмдаги 6 дона фотосурат.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 21 июлдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1992-1, 22.07.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 29-сон, 391-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ҳужжатлар хорижий фуқаро ўқиш истагини билдирган мактаб маъмурияти қошидаги қабул комиссиясига (кейинги ўринларда қабул комиссияси деб юритилади) тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қабул комиссияси хорижий фуқаро иштирокида унинг тил тайёргарлигидан ўтиш масаласини аниқлайди ва тегишли тавсия беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабларга ўқишга кираётган хорижий фуқаролар, зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда, ўқиётган жойида тил ўрганиш бўйича тайёргарлик курсини ўтайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қабул комиссияси томонидан мактабда ўқиш истагини билдирган хорижий фуқаронинг ҳужжатлари, уни ўқишга қабул қилиш бўйича тузилган далолатнома ҳамда у билан тузиладиган шартнома (контракт) лойиҳаси туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига юборилади, шундан сўнг улар томонидан ҳужжатлар жамланиб Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармаларига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ва идоралар тасарруфидаги мактабларда ташкил этилган қабул комиссияси томонидан ҳужжатлар тегишли вазирлик ва идораларга юборилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2018 йил 26 апрелдаги 5-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1992-2, 05.05.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.05.2018 й., 10/18/1992-2/1171-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Хорижий фуқароларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2018 йил 26 апрелдаги 5-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1992-2, 05.05.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.05.2018 й., 10/18/1992-2/1171-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Хорижий фуқароларнинг ҳужжатлари Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳузурида тузилган хорижий фуқароларни мактабга ўқиш учун қабул қилиш бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда махсус комиссия деб юритилади) томонидан 10 кунлик муддатда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ва идоралар тасарруфидаги мактабларда ўқиш истагини билдирган хорижий фуқароларнинг ҳужжатлари ушбу вазирлик ва идоралар томонидан 10 кунлик муддатда кўриб чиқилиб қарор қабул қилинади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2018 йил 26 апрелдаги 5-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1992-2, 05.05.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.05.2018 й., 10/18/1992-2/1171-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Махсус комиссия ҳужжатларни ўрганиш жараёнида ҳужжатларга аниқлик киритиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари номидан тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга сўров хатлари юбориш ҳуқуқига эга.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2018 йил 26 апрелдаги 5-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1992-2, 05.05.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.05.2018 й., 10/18/1992-2/1171-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Махсус комиссия ўрганилган ҳужжатларга асосланиб, хорижий фуқарони мактабга қабул қилиш ёки қабул қилмаслик тўғрисида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Махсус комиссиянинг хорижий фуқарони мактабга қабул қилиш тўғрисидаги қарори у билан шахсий шартнома (контракт) тузиш учун асос бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Махсус комиссия томонидан хорижий фуқарони мактабга қабул қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг, ҳужжатлар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари томонидан тегишли мактабларга юбориш учун туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига юборилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2018 йил 26 апрелдаги 5-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1992-2, 05.05.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.05.2018 й., 10/18/1992-2/1171-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг хорижий фуқарони мактабга қабул қилиш бўйича ёзма кўрсатмасига асосан мактаб маъмурияти хорижий фуқарони мактабга қабул қилиш юзасидан ўз буйруғини чиқаради ҳамда хорижий фуқаро ва мактаб ўртасида ўқиш бўйича шахсий шартнома (контракт) тузади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2018 йил 26 апрелдаги 5-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1992-2, 05.05.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.05.2018 й., 10/18/1992-2/1171-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ПАРПИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 10 июнь

Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 10 июнь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи ишлар вазири Н. НОРОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 10 июнь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 10 июнь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 32-33-сон, 365-модда; 2015 й., 29-сон, 391-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.05.2018 й., 10/18/1992-2/1171-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон, 03.06.2022 й., 10/22/1992-3/0474-сон)