16.07.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1983
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, 16.07.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1983
Kuchga kirish sanasi
26.07.2009
Ҳужжат 16.11.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи

ПАХТА ТОЗАЛАШ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИ ХОДИМЛАРИ УЧУН МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 16 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1983]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон қарори билан тасдиқланган «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир қоида ва нормаларни қайта кўриб чиқиш, ишлаб чиқиш ва жорий этиш Дастури» (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Пахта тозалаш ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир в.б. А. ХАИТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,

2009 йил 10 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29/Б-сон

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 10 июндаги 29/Б-сон буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пахта тозалаш ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚОИДАЛАРИ

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) Қонунига мувофиқ пахта тозалаш ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Қоидалар мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча турдаги пахта тозалаш ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи юридик шахсларга (бундан кейинги ўринларда корхоналар деб юритилади) тааллуқлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Қоидалар ишлаб чиқариш биноларини ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуришда, цехларни техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда, технологик жараёнлар ҳамда ускуналардан фойдаланишда ҳисобга олиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур Қоидалар Қурилиш меъёрлари ва қоидалари, Санитария қоидалари ва меъёрлари, Давлат стандартларининг тегишли нормаларини, шунингдек аниқ ишлаб чиқаришда белгиланган тартибда тасдиқланган бошқа тармоқ норматив ҳужжатлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя этилиши устидан давлат назорати бунга махсус ваколат берилган, давлат идоралари томонидан, жамоатчилик назорати эса меҳнат жамоалари ва касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан сайланадиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Хавфсизлик бўйича умумий талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил қилиш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 273, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил қилиш тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ички назоратнинг асосий турлари қуйидагилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишларга раҳбарлик қилувчи ва бошқа мансабдор шахсларнинг тезкор назорати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурий-жамоатчилик назорати (уч босқичли назорат);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бош мутахассислар хизмати томонидан амалга ошириладиган назорат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар назорат қилиниши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш жойларининг аҳволи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат қонунчилигига риоя қилиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш вазифаларини амалга оширишга доир ишларни бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ўз вақтида, тўғри ўрганиб чиқилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларининг бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатни муҳофаза қилишга ажратилган маблағларнинг тўғри сарфланиши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Корхоналарда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилади (тасдиқланади) ва юритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчилар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи ва хизматчилар билан ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 5-сон, 223-модда) 14-моддасига мувофиқ ходимлар сони 50 нафар ва ундан ошадиган корхоналарда махсус тайёргарликка эга шахслар орасида меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари тузилади (лавозим жорий этилади), 50 ва ундан ортиқ транспорт воситаларига эга бўлган корхоналарда эса бундан ташқари йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари тузилади (лавозимлар жорий этилади). Ходимлар сони ва транспорт воситалари миқдори камроқ корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг вазифаларини бажариш раҳбарлардан бирининг зиммасига юклатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ўз мақомига кўра корхонанинг асосий хизматларига тенглаштирилади ва унинг раҳбари ёки бош муҳандисига бўйсунади ҳамда корхонанинг фаолияти тугатилган тақдирда бекор қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг мутахассислари лавозим йўриқномасига биноан уларнинг мажбуриятлари жумласига киритилмаган бошқа ишларни бажаришга жалб қилиниши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Корхоналарда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Ходимларга йўл-йўриқ бериш, ўқитиш ва уларнинг билимларини текшириш ишларини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Корхоналарнинг барча ходимлари, шу жумладан раҳбарлари ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган тартибда ўқишлари, йўл-йўриқлар олишлари, билимларини текширувдан ўтказишлари ҳамда қайта аттестациядан ўтишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Бевосита ишлаб чиқаришда ишларни ташкиллаштириш ва бажариш билан боғлиқ ишчилар, раҳбарлар, муҳандис-техник ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий низомга (1996 йил 14 август, рўйхат рақами 272) мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Корхона маъмурияти барча ишга кираётганлар, шунингдек бошқа ишга ўтказилаётганлар учун ишларни бажаришнинг хавфсиз усулларини ташкил этишлари, меҳнатни муҳофаза қилиш ва бахтсиз ҳодисаларда жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича йўл-йўриқлар беришлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Бажариши лозим бўлган иши бўйича касб ва мутахассислигига эга бўлмаган ишчилар иш жойида бирламчи йўл-йўриқ олганларидан сўнг камида дастлабки 6 — 10 та смена давомида цех бўйича фармойиш билан тайинланган тажрибали ишчилар ва муҳандис-техник ходимларнинг раҳбарлиги остида хавфсиз иш услубларига ўқитилишлари лозим. Ўқитиш корхона бош муҳандиси томонидан тасдиқланган дастурлар бўйича ўтказилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ишга янги қабул қилинган ёки ўз мутахассислиги бўйича бир цехдан бошқа цехга ўтказилган ишчилар ишга қўйилишдан олдин бевосита иш жойида участка устаси ёки бошлиғидан бехатар иш услублари бўйича йўл-йўриқ олишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 870, 2000 йил 7 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 1-сон) мувофиқ ишлаб чиқилади ва ишловчилар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш корхона раҳбарияти зиммасига юклатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ишловчиларни зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш муҳити омилларидан ҳимоя қилиш тегишли стандартлар ва меъёрлар талабларига мос жамоавий ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш орқали таъминланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Жамоавий ҳимоя қилиш воситалари жумласига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ҳаво муҳитини нормаллаштириш воситалари (шамоллатиш ва ҳаво тозалаш, иситиш, ҳаво ҳароратини, намлигини бир хил меъёрда сақлаш ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ёруғлигини нормаллаштириш воситалари (ёритиш асбоблари, ёруғлик ўринлари, ёруғликдан ҳимоя қилиш мосламалари ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шовқин, тебранма, электр токи уриши, статик ток ва ускуналар юзасининг юқори даражадаги ҳароратдан ҳимоя қилиш воситалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
механик ва кимёвий омилларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш воситалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Жамоавий ҳимоя воситалари (вентиляция, аспирация, ерга улаш, маҳаллий сўрғичлар ва бошқалар) зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш муҳити омиллари хонадаги барча ишловчиларга таъсир қилганда қўлланиши шарт ва корхонани қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаларига киритилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Жамоавий ҳимоя воситалари зарарли ва хавфли омилларни рухсат этилган миқдоргача камайтириш имконини бермаган ҳолларда шахсий ҳимоя воситалари қўлланиши лозим. Бундай ҳолларда шахсий ҳимоя воситаларисиз кишиларнинг иштироки ва ишлар амалга оширилиши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар белгиланган нормалар бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сут (шунга тенг бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
даволаш-профилактика озиқ-овқати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
газли шўр сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус кийим-бош, махсус пойабзал, бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда ишловчилар, уларнинг қўлланиши, ҳимоя хусусиятлари, амал қилиш муддати тўғрисида маълумотларга эга бўлиши ҳамда улардан фойдаланишга ўргатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Корхона маъмурияти ёки иш берувчи қуйидагиларни таъминлаши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалдаги меъёрлар бўйича мазкур ишлаб чиқариш учун талаб қилинадиган барча шахсий ҳимоя воситаларининг зарур миқдори ва номенклатурасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳимоя воситаларини қўллаш ва тўғри фойдаланиш устидан доимий назоратни амалга оширишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўлланилаётган ҳимоя воситаларининг самарадорлиги ва созлигини текширишни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий ҳимоя воситаларидан хавфли ва заҳарли моддалар муҳитида фойдаланилганда уларни дегазация ва дезинфекция қилишни (бир марта қўлланиладиган ҳимоя воситалари бундан мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ходимлар Пахта тозалаш ва каноп-жут ишлаб чиқариш корхоналари ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибдаги ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларига (рўйхат рақами 1925, 2009 йил 18 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 12-сон, 138-модда) мувофиқ якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан таъминланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Касбий танлов
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Корхона ўта хавфли шароитда бажариладиган ишлар рўйхатига эга бўлиши лозим. Рўйхатда аниқ технологик жараён, ишлаб чиқариш ускунаси, ишлатиладиган хом ашё ва ишларни амалга ошириш хусусиятлари билан боғлиқ хавфлар ҳисобга олиниши лозим. Рўйхатга хавфли моддалар билан бажариладиган ишлар, баландликда, ифлосланган ҳаво ва сув муҳитида, юқори ҳарорат ва намлик шароитида бажариладиган ишлар, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш механизмлари, босим остида ишлайдиган сиғимлар, электр ускуналарга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлар ва амалдаги тармоқ рўйхатларига мувофиқ бошқа ишлар киритилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ўта хавфли ишларга тегишли касбий маълумотга эга бўлмаган шахсларни қабул қилиш ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ўта хавфли ишларга хизмат кўрсатиш ишлари билан шуғулланиш фақат белгиланган тартибда тасдиқланган, махсус ўқитилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларга эга бўлган шахсларга рухсат этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Корхона мутахассислари, ишлаб чиқариш участкаларининг раҳбарлари тегишли маълумотга ва иш тажрибасига, меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мос даражада ишларни ташкил этиш қобилиятига эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Корхона ходимлари ишларни хавфсиз юритишга ўқитилиб, олинган билимлари Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ синовдан ўтказилиши ва белгиланган тартибда расмийлаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Касбий танловдан сўнг ишга қабул қилинган ходимларни касбий маҳорати юқори эканлигига ишонч ҳосил қилиш мақсадида назорат ўрнатиш, зарур бўлганда қайта йўл-йўриқдан ўтказиш лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ўн саккиз ёшдан кичик шахсларнинг меҳнати қўлланиши тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари ишлари рўйхатига (рўйхат рақами 1990, 2009 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 355-модда) мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар зарарли ва ноқулай меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 27 октябрдаги 180-Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1983-1, 06.11.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 406-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Корхона маъмурияти ёки иш берувчи хавфлилик даражаси юқори бўлган ишларни режалаштириш, ташкиллаштириш ва уларга нисбатан белгиланган талабларга мувофиқ ҳолда амалга ошириш учун тўлиқ жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Ходимларнинг соғлиғини назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Корхона маъмурияти (ёки иш берувчи) касаба уюшмаси қўмитаси ва ваколатли соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили даврий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг кўрикка келишини таъминлаши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Корхоналарда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш «Ўзбекистон Республикасида ходимларни ишга қабул қилишда дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги буйруқ (рўйхат рақами 937, 2000 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 12-сон) асосида амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Тиббий кўрикдан ўтишдан ёки тиббий комиссияларнинг текширувлар натижасида берган тавсияларини бажаришдан бўйин товлаган ходимларни маъмурият ишга қўймасликка ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Соғлиғи ҳолатига кўра енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан ҳоли бўлган ишга ўтказишга муҳтож ходимларни иш берувчи, уларнинг розилиги билан, тиббий хулосага мувофиқ вақтинча ёки муддатини чекламай, ана шундай ишларга ўтказиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Тиббий кўриклар корхонанинг тиббий-санитария қисмлари ва поликлиникалари, улар мавжуд бўлмаган ҳолда даволаш-профилактика муассасаси томонидан ўтказилиши лозим. Тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Корхона маъмурияти (ёки иш берувчи) ва касаба уюшмаси қўмитаси тиббий кўрик далолатномаси билан танишиб чиқиши, иш берувчи эса далолатномада кўзда тутилган барча тадбирлар ва кўрсатмаларни бажариши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Даврий тиббий кўриклар ўз вақтида, сифатли ўтказилиши ва уларнинг натижаларига кўра тавсиялар бажарилиши учун жавобгарлик корхонанинг маъмурияти зиммасига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Ходимларни соғлиғи туфайли уларга рухсат этилмаган ишларда ишлатиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-§. Санитария ва гигиена талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Иш ҳудудида ҳаводаги зарарли моддаларнинг миқдори ГОСТ 12.1.005-2000 ССБТ «Иш зонасидаги ҳаво. Умумий санитария-гигиена талаблари»га асосан рухсат этилган миқдорларидан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Ишлаб чиқариш хоналарида рухсат этилган ҳарорат, нисбий намлик ва ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги иш жойларидаги ортиқча иссиқлик, бажарилаётган ишнинг оғирлик даражасига кўра, йил мавсуми ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Ишлаб чиқариш хоналарида шовқин ва тебранма даражаси ГОСТ 12.1.003-89 ССБТ «Шовқин. Умумий хавфсизлик талаблари», ГОСТ 12.1.012-90 ССБТ «Тебранма. Умумий хавфсизлик талаблари» талабларида белгиланган миқдоридан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Ишлаб чиқариш, санитария-маиший хоналарнинг, хом ашё ва тайёр маҳсулотни сақлаш хоналарининг ёруғлиги ҚМҚ 3.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёруғлик. Лойиҳалаштириш меъёрлари» талабларига жавоб бериши лозим. Шунингдек, тоза хоналарда ёритиш асбоблари чанг тўпланишига имконият бермайдиган конструкцияга эга ва синган тақдирда унинг парчалари сочилиб кетмаслиги учун ёпиқ бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Электр токининг одамга таъсир этишини олдини олиш бўйича хавфсизлик талаблари ГОСТ 12.1.019-86 ССБТ «Электр хавфсизлик. Умумий талаблар»га мувофиқ бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Статик токдан ҳимоя қилиш тадбирлари ГОСТ 12.1.18-93 ССБТ «Статик электр. Учқун хавфсизлиги. Умумий талаблар» талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Ишлаб чиқариш, санитария-маиший хоналарни, хом ашё ва тайёр маҳсулотни сақлаш хоналарини гигиеник жиҳатдан тоза сақлаш ва ходимларнинг шахсий гигиенасига қўйиладиган талаблар қонун ҳужжатларида белгиланган қоидаларга мувофиқ бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Зарарли ва хавфли меҳнат шароити мавжуд ишлаб чиқаришларда, шунингдек махсус ҳароратли шароитлардаги ёки ифлосланиш билан боғлиқ бўлган ишларда банд бўлган ходимларга давлат бошқаруви органлари томонидан белгиланган меъёрларда махсус кийим, пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари, ювувчи ва инфекцияни йўқотувчи воситалар, сут ёки унга тенглаштирилган маҳсулотлар, даволовчи профилактик овқат бепул берилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-§. Корхоналарнинг ишлаб чиқариш бинолари ва хоналарига қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Корхона ўз маҳсулотининг сифатига салбий таъсир этувчи ишлаб чиқаришлардан етарлича узоқ бўлган масофада жойлашган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Корхоналарнинг биноларини қуриш, қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари ҚМҚ 3.01.02-00 «Қурилишда хавфсизлик техникаси» қоидаларига риоя этилган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Атмосфера ёғинларини чиқариб юбориш учун мўлжалланган оқова сув тарновлари тасдиқланган жадвалга мувофиқ мунтазам равишда тозаланиши ва таъмирланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Йўллар, ўтиш йўллари ва бинолар, қурилмалар ҳамда иншоотлар орасидаги ҳудудлардан материалларни сақлаш учун фойдаланиш, уларга ускуналар ёки ишлаб чиқариш чиқиндиларини тахлаб қўйиш ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Корхона ҳудудида чекишга фақат махсус ажратилган, «Саноат корхоналарида ёнғин хавфсизлиги бўйича намунавий қоидалар» ШМҚ 2.01.02-04 га мувофиқ жиҳозланган жойларда рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Ишлаб чиқаришда ишлаб чиқариш хоналари ва омборхоналар автоматик ёнғинни ўчириш воситалари ва автоматик ёнғиндан хабар берувчи сигнализация билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Корхона маъмурияти бинолар ва иншоотларни сақлаш, уларни эксплуатация қилиш ва таъмирлаш устидан назоратни амалга ошириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Ишлаб чиқариш хоналарида ҳаво оқимини бошқарувчи ускуналар ва ҳарорат, намлик ва фильтрларда босим ўзгаришини ўлчаш мосламалари билан жиҳозланган самарали ҳаво оқимини олиш ва ҳаво тортиш вентиляция тизими мавжуд бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-§. Маиший ва қўшимча хоналарга, уларнинг сони, ҳолати ва жойлашувига қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Ҳар бир корхонада ҚМҚ 2.09.12-98 «Корхоналарнинг маъмурий ва маиший хоналари» қоидалари талаблари ва мазкур Қоидаларга мувофиқ санитария-маиший ва қўшимча хоналар қурилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Маиший ва қўшимча биноларни лойиҳалаш ҳамда қуриш уларни ишлаб чиқариш объектлари билан бир пайтда ишга тушириш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Маиший хоналар имкон қадар иш жойларига яқин жойлаштирилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Махсус кийим-кечак ва баданнинг катта даражада ифлосланишини юзага келтирадиган муҳитдаги участкаларда ишловчи ходимлар учун махсус маиший хоналар жиҳозланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Уй ва иш кийимлари сақланадиган гардероблар, ҳожатхоналар, ювиниш ва чўмилиш хоналари эркаклар ва аёллар учун алоҳида бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Кийим алмаштириш хоналари, душхоналарнинг ўлчамлари, душ сеткалари, оёқ ванналари, бет-қўл ювгичлари, истеъмол сув таъминоти қурилмалари, ҳожатхоналар ва шу кабилар қурилмаларнинг сони, кўпчиликни ташкил этадиган сменада ишловчиларнинг сони ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Душхоналар ва ҳожатхоналардаги тарновлар, каналлар, траплар, писсуарлар ва унитазлар мунтазам равишда тозаланиши, ювилиши ва дезинфекция қилиниши лозим. Ҳожатхоналарнинг поллари қуруқ ҳолда сақланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Ҳар бир ювиниш жиҳози иссиқ ва совуқ сув келадиган қувурларга уланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Ювиниш хоналарида электр қуритгичлар, кўзгу, кийим илгичлар, суюқ совун учун идишлар ва қаттиқ совун солгичлар, шунингдек, энг кўп сонли сменада 40 кишига битта қурилма ҳисобидан келиб чиққан ҳолда қўлни хлорли эритмада ювиш мосламаси кўзда тутилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Махсус кийимни ювиш учун корхоналарда кир ювиш хоналари бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Овқатланиш пунктлари умумий овқатланиш корхоналари учун белгиланган санитария қоидалари талабларига жавоб бериши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-§. Сув таъминоти ва канализацияга қўйиладиган талаблар
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. Сув билан таъминлаш ва канализация тизими ҚМҚ 2.04.01-98 «Биноларни ички сув қувури ва канализацияси» талабига мос келиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. Корхонани хўжалик-ичимлик сувга бўлган эҳтиёжини таъминлаш учун сув билан таъминлаш манбалари O“ZDST 950:2000 «Ичимлик суви» талабига мувофиқ бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Корхонани ишлаб чиқариш оқова сувлари, ташқи канализацияга етиб келгунча зарарли моддалардан тозаланиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. Тозалангандан сўнг сувда зарарли моддаларни таркиби саноат корхоналарини лойиҳалаштириш санитар нормалари ўрнатган, чегараланган рухсат этилган концентрациясидан ошиб кетмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. Агар ичимлик сувнинг сифати хавфсизликни таъминлай олмаса, махсус хона ажратилиб, унда қайнатиб совутилган сув ёки иссиқ чой тарқатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74. Ичимлик сув сақланадиган идишлар зангламайдиган ва енгил тозаланадиган ва дезинфекцияланувчи материаллардан, қопқоғи зичлаб беркитиладиган қилиб ясалади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75. Ичишга тарқатиладиган сувнинг ҳарорати 20°Сдан кўп ва 8°С дан кам бўлмаган ҳолда бўлиши ва қайнатилган сув ҳар сменада камида бир марта янгиланиб турилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76. Оқова сувларини ҳосил қилиш ва сув ҳавзаларига тушириш ҚМҚ 2.04-01-98 «Оқова. Лойиҳалаштириш меъёрлари» ва ҚМҚ 2.04-03-97 «Оқова. Ташқи тизимлар ва иншоотлар» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77. Бутун ташқи оқова тизими ёпиқ бўлиши лозим. Ёғингарчилик (ёмғир) сувлари ва ювиш учун хизмат қиладиган сувлар учун мўлжалланган очиқ майдончаларда новлар (лотоклар) ўрнатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78. Цехлар ичидаги ифлосланган ишлаб чиқариш оқова сувлари учун оқова ёпиқ бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79. Суюқ ҳолдаги ишлаб чиқариш чиқиндиларининг оқиб тушиш тизимлари суюқлик орқа томонга оқиб тушишини бартараф этиш учун мослаштирилган бўлиши лозим. Ушбу чиқиндилар ўтадиган жойлар тегишли вентиляция билан жиҳозланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80. Ўзига хос ифлосланишлардан тозалаб бўлмайдиган оқова сувлари махсус ажратилган жойларга оқизилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81. Корхона ишлаб чиқариш ва маиший оқова сувларининг тозаланиш самарадорлиги юзасидан мунтазам лаборатория назоратини таъминлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-§. Иш жойларини ва хоналарни ёритишга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
82. Корхона майдонида, ишлаб чиқариш ва ёрдамчи бинолар ва хоналарда табиий ва сунъий ёритишлар ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш» талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
83. Ёритиш ускуналарини ўрнатишда қандилларнинг турлари, лампаларнинг қуввати ва уларнинг жойлашиши тасдиқланган лойиҳага мос бўлиши керак. Монтаж пайтида ва ундан сўнг ҳар қандай ўзгариш ва қўшимчалар амалдаги меъёрларга жавоб бериши ва лойиҳага тегишли ўзгартириш киритилган ҳолда амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
84. Бир текис тақсимланган умумий ёруғлик қандиллари машиналар гуруҳи орасидаги йўлакларда, полдан 4,5 — 6 метр баландликда, локаллашган умумий ёруғлик қандиллари эса иш камералари тарафидан шнекларни бошқариш баландлигида ва оператор тарафидаги майдончадан 2 — 2,5 метр баландликда жойлаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
85. Ишлаб чиқариш цехларидаги, хом ашё омборлари ва юк тушириш-ортиш майдонларидаги технологик ускуналар қўшимча равишда кўчма ёритиш мосламалари билан таъминланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
86. Ишлаб чиқариш лабораториясида ёритишнинг комбинациялашган (умумий ва маҳаллий) системасини ёки локаллашган системасини қўллаш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
87. Ишлаб чиқариш ва ёрдамчи хоналардан одамларни эвакуация қилишга мўлжалланган авария ёруғлиги тегишли ҚМҚ талабларига биноан бажарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
88. Авария ёруғлиги қандиллари, иш ёруғлиги тармоғидан алоҳида мустақил тармоққа уланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
89. Ташқи ёритиш системаси, ички ёритиш системасидан қатъи назар, мустақил бошқариш пултига эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
90. Корхоналар асосий ишлаб чиқариш цехларида, лабораторияларида, тарозихоналарида асосан люминесцент лампалар қўйилиши керак. Бунда асосий технологик цехларда оқ ранг берувчи (ЛБ) лампалар, лаборатория ва тарозихоналарда ЛДЦ-1 ва ЛД туридаги лампалар ишлатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91. Енгил алангаланувчи ва ёнувчан суюқликлар омборида ҳамда аккумуляторларни зарядлаш хоналарида фақат портлашдан ҳимояланган қандиллар ишлатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
92. Қандилларни, ойналарни, фонарларни мунтазам равишда ҳар ойда бир марта ювувчи моддалар билан тозалаб турилиши ҳамда куйган лампаларни алмаштириш хавфсизликни таъминловчи ускуна ва мосламалар ёрдамида амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
93. Қандилларни ўрнатиш ва тозалаш, лампаларни алмаштириш ҳамда электр тармоқларини созлаш ишлари электр токи ўчириб қўйилган ҳолда ва бу ишларни бажаришга рухсати бор шахс томонидан бажарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
94. Ёритиш ускуналарини тўғри ишлатиш ва техник ҳолатини назорат қилиш корхона бўйича буйруқ билан тайинланган ва техник тайёргарлиги етарли бўлган шахсга топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Ишлаб чиқариш (технологик) жараёнларига қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Материаллар омборларига ва юк ортиш-тушириш майдончаларига қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
95. Корхона ҳудудига келадиган материаллар ва ускуналар учун шу мақсадга ажратилган ва тайёрланган махсус омборлар ҳамда юк ортиш-тушириш майдончалари бўлиши ва уларнинг тузилиши ва жойлашиши «Умумий мақсадлар учун омбор бинолари ва иншоотлари» ҚМҚ талабларига мос бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
96. Омборларда материалларни тахлаш усуллари ёритилган меҳнат муҳофазаси ва ёнғин профилактикаси бўйича йўриқнома кўринарли жойга осиб қўйилади. Бу йўриқномада ушбу омборда қандай материаллар, қанча миқдорда, қандай идишда сақланиши мумкинлиги кўрсатилиши керак. Кўринарли жойларга юкларни жойлаш ва ортиш схемаси осиб қўйилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
97. Корхоналардаги юк ортиш-тушириш эстакадалари, майдончалари, платформаларининг поллари вагон поли ёки автомобиль кузови текислиги билан баробар бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
98. Юк ортиш майдончаси периметри бўйича (бундан юк ташиш транспорти йўли мустасно) баландлиги 30 см.ли мустаҳкам ҳимояловчи тўсиқ билан тўсилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
99. Юк ортиш-тушириш майдончалари ва эстакадалари текисланган ва асфальтланган бўлиши керак. Унинг сатҳи сув тўпланмайдиган бўлиши ва қиш вақтида мунтазам равишда қор ва муздан тозалаб турилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
100. Босим остида бўлган баллонлар сақланадиган омборлар, «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан тасдиқланган «Босим остида ишловчи идишларни хавфсиз ишлатиш ва сақлаш Қоидалари» талабларига мос бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
101. Сиқилган газ, шу жумладан кислород махсус шамоллатиладиган, очиқ аланга манбаларидан ва пайвандлаш жойларидан ҳимояланган, биринчи қаватда жойлашган ва корхона ҳудудига алоҳида чиқиладиган хонага жойлаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
102. Кальций карбиди захираси қуруқ, яхши шамоллатиладиган, ёнмайдиган ва ташқаридан ёритиладиган хоналарда сақланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
103. Кальций карбидини ертўлаларда сақлаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
104. Битта омборда кальций карбиди билан бирга, сиқилган газ тўлдирилган баллонлар, ҳамда кислородли баллонлар ва ёнувчи газлар сақланиши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
105. Кислота алоҳида хонада сақланиши керак. У хонада фақат дистилланган сув бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Юкларни кўтариш ва ташишда хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
106. Қўлда кўтариш ва ташишда белгиланган меъёрларидан ортиқ юкларни кўтариш ва ташиш ишлари механизациялаштирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
107. Барча механизм ва юк кўтариш ускуналари «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан тасдиқланган «Юк кўтариш кранларини хавфсиз ишлатиш Қоидалари»га мос бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
108. Юкни илувчилар иши, шу ишларни хавфсиз бажариш йўриқномасига биноан бажарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
109. Пахта тойлари, боғлам ва шу каби нарсаларни электротельфер билан кўтаришда илгакни кўтариш чегаралагичи бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
110. Электротельфер, илгагидан тойлар тушиб кетишини олдини олиш учун ҳимоя қурилмалари билан таъминланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
111. Юкларни кўтариш ва ташиш вақтида тугун ва сиртмоқларни тўғрилаш ва сирпаниб кетган арқонни тўғрилаш тақиқланади. Юкни одамлар устидан кўтариб ўтиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
112. Юк кўтариш-ташиш ускуналарининг техник ҳолати ва тўғри ишлатилиши устидан назорат буйруқ билан тайинланган, махсус ўқитилган, аттестациядан ўтган муҳандис-техник ходимга топширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
113. Юк кўтариш ускунасига кўтариши мумкин бўлган юкнинг оғирлик чегараси, ўтказилган синовнинг вақти ва келгуси синов вақти ёзиб қўйилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
114. Транспорт воситалари ўлчамлари ва конструкцияси, ташиладиган юкнинг ўлчамига мос бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Ёнғин ва портлаш хавфсизлиги талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
115. Ишлаб чиқаришда ўрганилмаган ёнғин ва портлаш хавфи ва токсик хусусиятларига эга бўлган моддалар ва материалларни ишлаб чиқариш жараёнида қўллаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
116. Технологик объектларнинг портлаш хавфлилиги ҳолати юзасидан белгиланган тартибда назорат ўрнатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
117. Технологик жараёнлар жойлаштирилган бинолар ва хоналарнинг портлаш жиҳатидан хавфлилик тоифалари лойиҳа ташкилоти томонидан ТЛТМ 24-86 «Технологик лойиҳалаштириш тармоқ меъёрлари»га мувофиқ ҳар бир ҳолат учун алоҳида аниқланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
118. Технологик жараёнларни амалга оширишда ёнғинлар, портлашлар, авариялар, заҳарланишлар содир бўлиши ҳамда атроф муҳит ишлаб чиқариш чиқиндилари (оқова сувлари, вентиляция чиқиндилари ва шу каби) билан ифлосланиш эҳтимолини истисно этадиган шароитлар таъминланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
119. Барча ишлаб чиқариш цехлари, хом ашё ва тайёр маҳсулот омборхоналари, маъмурий ва бошқа ёрдамчи бинолар ҳамда иншоотлар дастлабки ёнғинни ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
120. Вентиляция тизими ёнғиндан дарак берувчи сигнализация билан бирлаштирилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Шовқин ва титрашга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
121. Шовқин даражаси иш жойларида, хоналарда ва корхона ҳудудида ГОСТ 12.1.003-83, титраш даражаси эса ГОСТ 12.1.012-90 талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
122. Иш жойларида шовқин ва титраш даражасини мунтазам назорат қилиб туриш керак. Агарда у белгиланган меъёрлардан юқори бўлган ҳолларда уни пасайтириш учун қуйидаги тадбирлар қўлланиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
деталларнинг зарбали ҳаракатларини зарбасиз ҳаракатларга, илгарилама-қайтма ҳаракатларни айланма ҳаракатларга ўзгартириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шовқин чиқарувчи агрегат ёки унинг айрим қисмларига шовқинни тўсувчи қобиқлар ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агрегатдан чиқаётган аэродинамик шовқинларга қарши самарали товуш сўндиргичлар қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шовқинли ускуналарни (вентилятор, компрессор) тўсилган хоналарда ёки цехдан ташқарида жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
титрашни камайтириш учун, унинг манбаларини (электр двигателлар, вентиляторлар ва шунга ўхшашлар) мустақил полдан ва бинонинг бошқа конструкцияларидан изоляцияланган пойдеворларда ёки махсус ҳисоблаб чиқилган амортизаторларга ўрнатилиши керак. Бу агрегатларни бино конструкцияларига қаттиқ маҳкамлаб қўйиш тақиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчилар дам олиши учун шовқиндан изоляцияланган хоналар ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчиларни эшитиш аъзоларини шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
123. Асбоблар, механизм ва ускуналарда ишлаётган ишчиларнинг қўлига берилаётган титраш ҳамда иш жойларидаги умумий технологик титраш давлат стандартлари ва санитария меъёрларида белгиланган меъёридан юқори бўлмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
124. Ишлаб чиқариш хоналарида шовқинни техник воситалар билан бартараф этишнинг иложи бўлмаса, шахсий ҳимояланиш воситаларидан фойдаланиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Ишлаб чиқариш ускуналари автоматик ўчишини таъминловчи назорат ва технологик жараёнларни бошқариш тизимлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
125. Портлаш жиҳатидан хавфли технологик жараёнлар учун технологик ускуналарда аварияга қарши ҳимоя тизимлари назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
126. Аварияга қарши ҳимоя тизимлари технологик жараённи бошқаришнинг умумий тизимига уланган ҳолда бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
127. Аварияларни олдини олиш мақсадида технологик тизимларда аварияга қарши қурилмаларни, жумладан, қулфлаш, клапанлар, ажратувчи ва бошқа ўчирувчи ҳамда босим қиймати ошиб кетишига қарши сақловчи қурилмаларини қўллаш тавсия қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
128. Технологик жараённи олиб бориш хавфсизлиги аниқ бир параметрлар (ҳарорат, босим ва бошқалар) билан белгиланадиган барча аппаратларда сигнал берувчи, ростловчи, ўзиёзар, кўрсатувчи ва бошқа асбоблар ўрнатилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
129. Меҳнат шароитлари хавфсизлигини таъминлаш ва технологик жараённинг параметрларини назорат қилиш учун ишлаб чиқаришлар назорат-ўлчов асбоблари, авария, огоҳлантирув ва технологик сигнализациялар билан таъминланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
130. Корхона ва цех раҳбарияти қонун ҳужжатларига мувофиқ зарарли иш шароитларини бартараф этиш, бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш ва иш жойларини тегишли санитария-гигиена талабларига мос ҳолда сақланишини таъминлаш бўйича зарурий чораларни кўриши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-§. Пахтани ташишда хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
131. Автомашина ёки тракторларда ҳамда механизмлар ёрдамида бажариладиган ортиш-тушириш ишларида ишлашга қуйидаги шахсларга рухсат берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18 ёшга тўлганлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу касбда ишлашга ҳуқуқи борлиги ҳақида гувоҳномаси бор шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техника ва ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома олган ва имтиҳон топширган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий кўрикдан ўтганлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
132. Автомобиллар ва тракторларнинг газ чиқариш қувурлари созланган учқун ўчиргич билан таъминланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
133. Пахта хом ашёсини ташишда тракторга тўрттадан ортиқ тиркама улаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
134. Пахта тайёрлаш пунктларида трактор ва автомобилларнинг тезлиги 10 км/с дан, бурилишларда эса — 5 км/с дан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
135. Тиркама аравани орқага юргазишда унинг бурилиб кетмаслиги чорасини кўриш керак. Орқага юргазиш учун яқинида турган одамларни огоҳлантириш ва товуш сигнали бериш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
136. Пахтани автомашина, трактор ва тиркамаларда ташилганда, улар бортларидан пахта ошиб кетмаслиги ва брезент ёки қалин мато билан ёпилиши ва бортнинг ҳамма томонидан 10 — 15 см пастга тушиб туриши керак. Устига тўшалган брезент ёки мато арқон билан боғлаб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
137. Автомобиль, трактор ва тиркамалар бортларида одамларни ташиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
138. Автотранспорт воситаларининг бортлари устига брезентларни тортиш ёки тушириш учун чиққанда юқори учига илгак илинган тиркама нарвонлардан ёки кузовларда мавжуд бўлган вертикал нарвонлардан фойдаланилади. Автомобиль кузови устида пахтани зичловчилар ҳимоя камарлари ва узунлиги 2,6 м бўлган, қарама-қарши бортларга боғланган арқонлар билан таъминланишлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
139. Автотранспорт бортида пахта бор вақтда учқун чиқарувчи асбоб-анжомлардан фойдаланган ҳолда созлаш ишларини олиб бориш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-§. Пахтани ғарамларга ва омборларга жойлашда хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
140. Механизмлар ёрдамида пахтани ғарамларга жойлашда уларнинг баландлиги 8 м дан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
141. Пахтани ғарам майдонига қабул қилувчи-узатувчи ва тасмали транспортёр ёрдамида узатиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
142. Механизация воситаларини ишга туширишдан олдин машина ёнидаги ва ғарам устидаги одамларни овоз билан огоҳлантириш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
143. Ғарам майдонига бирваракайига иккита транспортёр ўрнатилади, уларнинг ҳар бири ғарамнинг узунлиги бўйича ярмига пахта узатиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
144. Сутканинг қоронғи вақтларида ғарам майдонлари махсус мачталарга ўрнатилган прожекторлардан ёритилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
145. Баландлиги 5 м дан ортиқ бўлган ғарамларга кўтарилишда сурилувчи нарвонлардан фойдаланиш керак. Бу нарвонларда ишлашга махсус ўқитилган, унинг тузилишини яхши биладиган, унда хавфсиз ишлаш усулларини биладиган шахсларга рухсат берилади. Баландлиги 5 м гача бўлган ғарамлардан тушиш ва чиқиш тиркама нарвонлар ёрдамида амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
146. Пахта ғарамларида туннел қазишни ғарам ўрнаша бошлагандан сўнг 10 — 12 кун ўтказиб бажарилади ва бунга албатта наряд-рухсат олиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
147. Туннел қазиш ишини қўлда бажаришда, бу ишни камида икки киши бажаради, улардан биттаси ғарамнинг ташқарисида туриши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-§. Ғарамлардан пахтани титиб олишда хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
148. Ғарамдан пахтани титиб олувчи машина ишини ташқаридан туриб бошқариш пульти орқали амалга оширилади. У машина ўқидан чапга ёки ўнгга камида 5 м ва ғарамдан камида 10 м масофада бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
149. Пахтани ғарамдан титиб олувчи машина тишларининг учи (фреза қозиқлари) рангли металлдан ёки пластмасса бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
150. Пахтаси титиб олинаётган ғарам атрофи 2 м масофада арқон билан ўраб қўйилади ва «Хавфли майдон» деб ёзилган огоҳлантирувчи белги қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
151. Машина ҳаракатланаётган вақтда кабелни суришга ишчида албатта диэлектрик қўлқоп бўлган тақдирдагина рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
152. Пахтани ғарамдан биринчи марта олишда 15 — 20° нишабликда олиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
153. Машинада иш вақтида пайдо бўлган носозликни бартараф қилиш учун уни ғарамдан камида 5 м узоқликка олиб бориш, стрелкасини пастки ҳолатига тушириб, электр манбаидан узиб қўйиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-§. Пахтани ғарамдан ва ёпиқ омборлардан қўлда олишда хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
154. Пахтани ғарамлардан ва ёпиқ омборлардан қўлда олишга фавқулодда ҳолларда, машиналар бузилиб қолганда рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
155. Пахтани ғарамнинг устида туриб пастга ташлаётган ишчилар ҳимояловчи мосламалардан фойдаланишлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
156. Ғарамдан пахтани олиш унда тик деворлар ҳосил қилиш ва катта пахта бўлакларини ерга ёки транспортёр тасмасига ташлаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
157. Ғарамнинг пастки қисми икки метр масофада арқон ёки сим билан ўраб қўйилади ва «Хавфли майдон» деб ёзилган огоҳлантирувчи белги осиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Ишлаб чиқариш ускуналарига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Ишлаб чиқариш ускуналарига қўйиладиган умумий талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
158. Барча қўзғалмас ускуналар, агрегат ва дастгоҳлар ишлаб чиқарган завод кўрсатмасига биноан мустаҳкам асосларга ва пойдеворларга ўрнатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
159. Барча айланувчи ва ҳаракатланувчи қисмлар (валларнинг чиқиб турган учлари, ҳаракат узатувчи тасмалар ва бошқалар) тўсилган бўлишлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
160. Тўсиқлар мустаҳкам, енгил, ишончли равишда маҳкамланган бўлиши ва қисиб қолувчи тирқишлари, кесиб олувчи ва ўткир бурчаклари бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
161. Оғирлиги 5 кг дан ортиқ бўлган тўсиқлар ушлаш учун қулай дастакларга эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
162. Ўзидан чангли ҳаво чиқарувчи ишлаб чиқариш ускуналари зичлаб беркитилиши ва чанг ҳавони сўриш мосламалари билан таъминланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
163. Янги ўрнатилган ёки капитал созлашдан чиққан ускуналарни хавфсизлик техникаси муҳандиси иштирокида далолатнома тузилгандан кейин ишлатишга рухсат берилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
164. Машинани созлаш, тозалаш, мойлаш ва камчиликларини бартараф қилиш билан боғлиқ бўлган барча ишларни бажариш электр таъминотидан узиб қўйилган, бутунлай ҳаракатдан тўхтаган ва огоҳлантирувчи белги осиб қўйилган ҳолатда бажарилиши лозим. Машинани юргазиш белгини осиб қўйган шахс томонидан амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
165. Тўсиқларнинг ва ҳимояловчи мосламаларнинг ҳамда асбобларнинг созлиги цех (бўлинма) раҳбарияти томонидан мунтазам текшириб турилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
166. Монтаж ва демонтаж вақтида қўлланадиган тагликлар ва кўтариш механизмлари иш бошлашдан аввал синаб кўрилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
167. Ишлаб турган корхоналарда монтаж ва демонтаж ишларини олиб боришда очиқ аланга ҳамда учқун чиқарувчи турли механизм ва мосламалардан фойдаланиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
168. Мойланган артиш материалларини (латталар) фақат металл яшикларда сақлаш ва ишлатилганларини ёқиб юбориш ёки завод ёнғин хавфсизлиги белгилаган жойга ташлаш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Электр ускуналарни ишлатиш вақтида электр хавфсизлиги талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
169. Электр қурилмаларини ва тармоқларини монтаж қилиш ва ишлатиш вақтида «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари» (ИЭҚ ТЭҚ) (рўйхат рақами 1383, 2004 йил 9 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 317-модда) ва «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари» (ИЭҚЭҚ ХТҚ) (рўйхат рақами 1400, 2004 йил 20 август) талабларига риоя қилиш керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
170. Ҳар бир корхонада маъмурият буйруғи билан тегишли муҳандис-техник ходимлардан корхона электр хўжалигининг умумий ҳолати учун жавобгар шахс тайинланиши ва ундан ИЭҚЭҚ ХТҚ ва мазкур Қоидаларни бажарилишини таъминлаш талаб этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
171. Шахснинг билими текширилиб, электр хавфсизлиги бўйича кучланиши 1000 V гача бўлган электр ускуналарга IV гуруҳ, электр хавфсизлиги бўйича кучланиши 1000 V ва ундан юқори бўлган ускуналар бўйича V гуруҳ берилгандан кейин жавобгар шахсни тайинлаш ҳақидаги буйруқ чиқарилади. Корхонада бош энергетик лавозими бўлса, электр хўжалиги бўйича жавобгарлик унга юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Винтли конвейерлар (шнеклар) ва элеваторларга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
172. Конвейерлар жойлаштирилган ер ости каналлари олинадиган металл қопқоқлар билан ёпилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
173. Винтли конвейерларнинг қопқоғи тарновига шарнирлар билан бириктирилиши, ичига ботиб турадиган очиш учун дастаги бўлиши ва конвейернинг зичлигини яхши таъминлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
174. Қопқоқлар конвейер электр двигатели билан блокировка қилинган бўлиши ва очилган пайтида 100 — 110° да яхши ўрнашиши ва қайта ёпилиб қолиш эҳтимоли бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
175. Винтли конвейер ер устидан ўтган ҳолларда унинг устидан ўтиш учун кўприкча ясалиши ва ўтиш майдончаси юзаси сирпаниб кетмаслик учун ғадир-будур бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
176. Агар винтли конвейер 2 метр ва ундан баланддан ўтса, унинг бутун узунлиги бўйича эни 0,7 метрли иш майдончаси қилиниши ва баландлиги 0,9 метрли тўсиқ билан таъминланиши, полининг атрофи баландлиги 0,1 метр тўсиқ билан ва унга чиқиш учун тўсиқли нарвон билан таъминланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
177. Конвейер ҳар бир жин ва линтер қаршисидаги лоток остидан чигитларни ажратиб олиш учун яхши маҳкамланган панжара билан таъминланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
178. Шнекни созлаш ёки унинг тарновини тозалаш ишлари, конвейер тўла тўхтатилган ва тасодифий юриб кетишининг олдини олувчи блокировка соз бўлгандагина амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
179. Ҳаракатланувчи қисмлари тўсилмаган, ўчиргич мосламалари созланмаган ёки қопқоқларнинг блокировкаси ўрнатилмаган ҳолларда уларни ишлатиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
180. Элеваторларни нарвонлар билан таъминланган қўзғалмас майдончалари бўлиши керак. Майдончаларнинг атрофи 0,9 метр баландликда тўсилган ва пастида 0,1 метр тўсиғи бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
181. Элеватор қобиғи пастки таранглаштирувчи барабандан 2-2,5 метр баландликда жойлашган назорат дарчаларига эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
182. Элеваторнинг пастки қисмида баландлиги 1 метр бўлган тўсиқ ёпқичи бор эшиги бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
183. Элеваторнинг пастки қисмида чанг сўриш системаси бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Пахтани қуритиш ускуналарига қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
184. 2СБ-10 маркали қуритиш ускунаси ҳаракат узатиш қисмининг тўсиғи зичлаб беркитилиши ва электр двигатели билан блокировка қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
185. Қуриган пахта йиғиладиган чуқурча атрофида 1 метрли тўсиқ ва ёпқич билан таъминланган эшик бўлиши керак. Ёнма-ён икки ва ундан ортиқ қуритгич ўрнатилган тақдирда, қуриган пахта учун битта умумий чуқурча қилиниши ва ўтиш кўприкчаси билан таъминланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
186. Барабан ичида бажариладиган барча созлаш ишларига иссиқ ҳаво тўхтатилиб, барабан ичидаги ҳамма пахта чиқариб олингач, совуқ ҳаво юборилиб, электр токи тармоғидан ўчирилгандан сўнг, огоҳлантирувчи белги осилган ҳолда рухсат этилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
187. 2СБС ва 2СБ-10 қуритгичлари юргазиш ҳақида огоҳлантирувчи сигнал бериш мосламаси билан таъминланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
188. Барабаннинг ички қисмини созлаш вақтида ёритиш учун 12 V кучланишга эга бўлган кўчма лампалардан, диэлектрик қўлқоплар, диэлектрик калиш ва резина гиламчалар каби шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
189. Иш пайтида конструкциясида кўзда тутилган барча блокировкалар соз ҳолатда бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
190. Қуритгич тўхтатилганда смена устасининг рухсатисиз барабан ичига одам киришига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
191. Қуритгични ишга туширишдан аввал унинг ичида одам йўқлигига ишонч ҳосил қилиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
192. Ҳаракат узатувчи тасмалар ва бириктирувчи муфталар мустаҳкам тўсқичлар билан тўсилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
193. Иссиқлик генераторининг шиберлари, тутун сўргич аппарати йўналтирувчиси ва форсункалари носоз бўлса ҳамда етарлича ёритилмаган бўлса, ишга тушириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
194. Иссиқлик генераторларини ишга туширишдан олдин ўтхонани шамоллатиш ва унда газ ҳиди йўқлигига ҳамда газ қувурининг бутунлигига ишонч ҳосил қилиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
195. Иссиқлик генераторларининг элементлари ва узеллари ва қизийдиган ёрдамчи элементлари ҳарорати 45°дан ошмайдиган иссиқлик изоляциясига эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
196. Ўтхоналарда ишлашга 18 ёшга тўлган, тасдиқланган дастур бўйича ўқитилган, тиббий кўрикдан ўтган, ўтхоналарда ишлаш ҳуқуқини берадиган белгиланган намунадаги гувоҳномага эга бўлган шахсларга рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
197. Ўтхоналарда кўринарли жойга иситиш коммуникациялари схемаси, ўтхонани иситиш вақтида ёнғин хавфсизлиги, хавфсизлик техникаси ва ишлатиш бўйича йўриқномалар осиб қўйилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
198. Газ билан қуритишда, газ магистралида пломбаланган сақловчи клапанлар мавжуд бўлгандагина газ ишлатишга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
199. Суюқ ёқилғи ишлатилганда уни сақлаш резервуарлари ёнғин хавфсизлиги ҳамда енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни сақлаш омборларига қўйиладиган техник шартлари ва талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
200. Амалдаги ҳар бир резервуар лойиҳада ва тегишли Давлат стандартида кўрсатилган ускуналар комплекти билан таъминланиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
201. Резервуарлар дастлабки ўт ўчириш воситалари билан таъминланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
202. Ҳар бир ер усти резервуари, қувурлар тизими ва суюқ ёнилғини сўрувчи аппаратлар ишончли равишда ерга уланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
203. Резервуарлардаги ёқилғи сатҳини пўлат тасма ёрдамида ўлчашда, тасма тақаладиган тешикнинг ички деворлари учқун чиқармайдиган махсус мослама билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
204. Суюқ ва газсимон ёқилғидан фойдаланилганда ўтхонадаги автоматик ускуналарнинг барчаси соз ҳолатда бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
205. Резервуар ва цистерналарнинг ички қисмини ташқи ҳаво билан алоқада бўлиши учун улар нафас найчалари ёки клапанлари билан таъминланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
206. Суюқ ёқилғи сақланадиган резервуарлар парки кечаси ёнғин хавфсизлиги ва хавфсизлик техникаси талабларига жавоб берувчи ёруғликка эга бўлиши ва яшин қайтаргичлар билан таъминланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Пахта тозаловчи ускуналарга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
207. ЧХ-3МI тозалагич қобиғида ўрта чўткали вал қаршисида машинанинг бутун эни бўйича назорат ойнаси, машина юргазгичи билан блокировка қилинган очилувчи қопқоғи бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
208. Қозиқли барабаннинг ҳаракатни узатувчи қисмини тўсиғи ва тозаловчи ЧХ-3МIнинг вариаторида очилувчи қопқоқ бўлиши ва у барабан электродвигатели билан блокировка қилинган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
209. Тозаловчи ЧХ-3МI аррали барабанлари қобиқларини беркитувчи ускуналари бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
210. Тозаловчи ЧХ-3МIнинг очилувчи қопқоқларидан (иккитаси ён томонидан, учтаси орқа томондан) фақат блокировка қилинган тўсиқлари очилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
211. Тозаловчи ЧХ-3МIнинг пахта туширувчи лотоги намуна олишга мўлжалланган очилиб ёпиладиган қопқоқ билан таъминланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
212. Тозаловчиларнинг қопқоқлари яхши ёпилиши ва машина ишини назорат қилиш учун дарчалари бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
213. Тозаловчилар чанг ҳавони сўрувчи ускуналарга эга бўлиши ва улар цехнинг умумий вентиляция системасига уланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
214. Тозаловчи ЧХ-3МIнинг юқорида жойлашган қисмларини бошқариш учун махсус майдончали кўчма нарвондан, ЧХ-3М2 тозаловчида эса ушлагичи ва майдончаси бор бўлган кўчма нарвонлардан фойдаланилади. Нарвон машинага илгаклар ёрдамида илиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
215. Колосник панжараларини, аррали ва қозиқли барабанларни тозалаш, ўралиб қолган пахталарни олиш ишлари блокировка қилинган қопқоқ ва ён тўсиқлар очилиб, огоҳлантирувчи плакатлар осиб қўйилгандан сўнг бажарилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
216. Тозаловчи 6А12М1нинг очилувчи қопқоқлари ва эшикларининг зичловчилари ва илгаклари соз ҳолатда бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
217. 6А12М1 тозаловчисининг юқоридаги қопқоғи қозиқли барабан ҳаракат узатувчиси билан блокировка қилинган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
218. 6А12М1 тозаловчисидаги қозиқли шнекларнинг очиқ жойлари машинадан пахта тушадиган қисмларида махсус қобиқ билан ёпилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
219. 6А12М1 тозаловчисидаги қозиқли барабанларнинг юқоридаги қисмларини бошқариш ва машинани тозалаш учун иш майдончалари ва ушлагичлар билан таъминланган нарвонлари бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
220. Тозалагичлар чанг тортиш тизимига эга бўлиши ва цехни чангсизлантириш вентиляциясига уланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
221. Тўрнинг юзасини ёпиб турувчи, очилувчи қопқоқ очиқ ҳолатда туриши ҳамда қулф-дастаги бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-§. Жинларга ва тола тозалагичларга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
222. Жинларнинг аррали цилиндри бутун узунлиги бўйича пастки ва орқа томонидан (колосниклар орқасидан) ҳимояловчи панжара билан тўсилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
223. Жин камераси ажралувчи фартугининг ёпиқ ҳолатда ишончли равишда ушлаб турувчи электр двигатели билан блокировка қилинган махсус ёпқичи бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
224. Жиннинг иш камераси кўтарилган ҳолатда қаттиқ шарнирли тирсак билан тутиб турилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
225. Жиндаги колосникли панжаранинг пастки қисми чигитларнинг ўтишини назорат қилиш имконини берадиган дарчали қопқоқ билан беркитилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
226. Жиннинг колосникли панжараси кўтариш, ечиб олиш ва кўтарилган ҳолатида мустаҳкам ушлаб қолиш имконини берадиган мосламага эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
227. Жиндаги чиқинди чиқарувчи шнекнинг машинадан чиқиб турган қисмининг устида қопқоқ бўлиши, агар чиқиндилар ҳаво билан сўриб олинса, бу қопқоқнинг устида тешикчалар бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
228. Жиндаги колосникли панжара шундай ўрнатилиши керакки, арралар кўтарилган ҳолатида колосниклар юзасидан чиқиб турмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
229. Жиндаги колосникли панжарани фақат иш камераси кўтарилган ҳолатда тозалаш керак. Бунда колосникларнинг пастки қисмини (фартук ости) ёғоч белкураклар, юқори қисмини эса махсус мосламалар билан тозалаш (илгак, уч шохли пичоқ ва шунга ўхшаш) керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
230. Жиндаги ҳаво камераси четларини иш камераси кўтарилган ҳолатда ва аррали цилиндрни ёғоч таёқча билан тўхтатиб тозалаш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
231. Валикли жинларнинг асосий барабанларини ёпиб турувчи қопқоқ (фартук) жиннинг электр двигатели билан блокировка қилинган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
232. Валикли жинларнинг таъминловчи лотоги назорат дарчаси бўлган очилувчи қопқоқ билан ёпиб қўйилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
233. Валикли жинлардаги қозиқли барабан олдидаги ҳаво тешикчаларини беркитиб турувчи очиладиган қопқоқ зичловчи тиқинларга ва қулай қулф-дастакларга эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
234. Аррали ва валикли жинларнинг, ердан 2 метрдан баландда жойлашган қисмларини бошқариш учун, кенглиги 0,8 метрдан кам бўлмаган, тўсиқ ва нарвон билан таъминланган махсус майдончаси бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
235. Тезлаштирувчи валикни ҳаракатга келтирувчи ясси қайишни ҳаракатланиб турганда кийдириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
236. Машина ишлаб турган пайтда ҳаракатланиб турган қисмлари ва валларидан илиниб қолган пахта толаларини олиб ташлаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
237. Болғачаларни созлаш пайтида валик юзасидаги қайишни олиб қўйиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
238. Иш валигидаги ўлик толалар тушадиган ариқчани тозалаш учун махсус аррачадан ёки махсус ариқчани тозалаш асбобидан фойдаланиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
239. Тола тозалагичнинг тасмали транспортёрининг юқори қисми очиладиган ва қулфланадиган қопқоқ билан таъминланган металл қобиқ ичига жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
240. Тола тозалагичининг аррали цилиндрлари устидаги очилувчи қопқоғи машинанинг ва жиннинг электр двигателлари билан блокировка қилинган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
241. Қопқоқлари очилганда мустаҳкам туриши ва дастак-қулф билан таъминланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
242. ЗОВПМ тола тозалагичининг чиқиндилар камерасини тўсувчи панжара ўз ҳолатида мустаҳкам туриши ва машинага ҳаракат узатувчи қисм билан блокировка қилинган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
243. Ҳаво берувчи ва узатувчи қисмларнинг машина қобиғидаги тешиклари аррали цилиндр юзасидан камида 0,8 метр масофада бўлиши керак. Агар бу масофа 0,8 метрдан кам бўлса, бу тешикларни беркитувчи қопқоқлар электр двигатели билан блокировка қилинган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
244. Толани сўриб кетувчи қувурга тола тиқилиб қолса, уни тозалаш учун майдончаси ва тўсиқлари бўлган нарвондан фойдаланилади. Бунда иш бошлашдан аввал вентилятор ўчириб қўйилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-§. Аррали линтерларга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
245. Иш камерасининг фартуги линтерни юргизиш ва тўхтатиш қисми билан блокировка қилинган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
246. Аррали цилиндр пастдан бутун узунлиги бўйича огоҳлантирувчи панжара билан тўсилган бўлиши, у эса ўз навбатида колосникли панжаранинг пастки қисми билан ва огоҳлантирувчи тароқ билан шарнирли бирикиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
247. Арралар валининг учи цилиндр қобиқ билан тўсилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
248. Линтерлар чанг ҳавони ва чиқиндиларни ҳаво ёрдамида сўрувчи вентиляторлар билан таъминланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
249. Линтни сўриб кетувчи камерада ва ҳаво қувурининг учидаги тиқилиб қолган толани махсус металл илгаклар билан тозалаш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-§. Гидропресс қурилмаларига қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
250. Зичлаштиргич поршени плитасининг ҳаракат зонаси тўрт томондан қобиқ билан ўралган бўлиши керак. Унинг олд тарафида эса илгакли назорат эшикчаси бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
251. Прессловчи яшикларнинг айланиш доиралари прессловчи цех поли сатҳи билан баравар бўлиши керак. Айланиш доирасининг пол билан оралиғи 10 мм дан катта бўлмаслиги ва эластик материал билан ёпиб қўйилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
252. Ён устунлар ва пол орасидаги тирқиш ҳамда фиксаторнинг ўтиш жойи зичлаштирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
253. Гидравлик пресс цилиндрларининг қудуқчалари мустаҳкам бириктирилган металл тўсиқлар билан ёпилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
254. Юқори босимли суюқлик қувурлари мустаҳкам умумий қобиқли тўсиқ билан таъминланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
255. Пресснинг тойни итариб юборувчи механизми бўлиши, унинг занжири ён томонларидан 10 — 15 мм баландликда чиқиб турган тўсиқлар билан таъминланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
256. Тойларни пресс ичидан итариб чиқариш учун нишаблик бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
257. Прессловчи яшикларни айланиш вақтида фиксатор ўчиши билан биринчи ва иккинчи қаватда автоматик равишда товуш сигнали ва биринчи қаватда қўшимча равишда ёруғлик сигнали берилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
258. Юқори траверс билан пресс эшиклари орасида камида 40 мм ли тирқиш бўлиши ва дастаклар эшик қиррасидан 100 мм масофада ўрнатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
259. Ҳар бир пресс цилиндридаги суюқликнинг босимини назорат қилиб туриш учун созланган ва белгиланган тартибда текширилган манометр билан таъминланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
260. Гидронасосларнинг ишини назорат қилиб туриш учун улар манометр ва огоҳлантирувчи клапанларга эга бўлиши керак. Огоҳлантирувчи клапанлар пресс цилиндридаги суюқликнинг иш босимига мўлжалланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
261. Пресслаш цехида камарлари узилган пахта маҳсулотлари тойларининг йиғилишига ёки прессланмаган пахта маҳсулотлари массасини бир той ҳажмидан ортиқ тўпланишига йўл қўймаслик лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
262. Тойларни ўраш материаллари ва бойлаш симлари ёки тасмалари иш жойини тўсмайдиган масофада сақланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
263. Тойларни пресслаш цехидан олиб чиқиб кетиш учун транспортёрлар ишлатилиши, улар бўлмаганда қисқичли ва ҳимояловчи тўсиқли махсус аравачалар қўлланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
264. Толани ва момиқни пресслаш цехи жин, линтер, тозаловчи, қуритиш ва пахтани узатиш цехлари ва участкалари билан сигнализация орқали боғланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-§. Конденсор ва сепараторларга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
265. Конденсорнинг олдида «Тўхтатиш» авария тугмаси бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
266. Конденсорнинг тўрли барабани ёки машина узелларининг люклари мустаҳкам, блокировка ва зичлагичлар билан таъминланган қопқоқлари бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
267. Конденсорнинг очилувчи қопқоқларида назорат дарчалари бўлиши ва улар блокировка қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
268. Конденсор лотогининг қопқоғи сурилувчан бўлиши ва юқори қисми илгак билан илинган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
269. Сепарациялаш камерасининг ён томонида жойлашган тешик, сепараторга ҳаракат узатиш қисми билан блокировка қилинган қопқоқ билан беркитилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-§. Толали чиқиндиларни қайта ишлаш машиналарига (РОВ, ОВМ-А) қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
270. Таъминловчи столча ва рифланган таъминловчи цилиндр юқори тарафидан қулфли очилувчи қопқоқ билан ёпилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
271. Машинанинг аэродинамик ҳолатини меъёрлаштириб ва тешикларни беркитиб турувчи таёқлар орасидаги тирқиш 25 — 30 мм дан ортиқ бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
272. Тозаланган толани сўриб кетувчи қувурдаги тешик аррали цилиндр юзасидан камида 0,8 метр масофада бўлиши ва қопқоқ билан ёпилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
273. РОВ машинасининг тўрли барабани тепасидан блокировка қилинган ва мустаҳкам очилувчи қопқоқ билан ёпилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
274. Чиқиндиларни чиқариб ташловчи шнекнинг чиқариш коробкасидаги тешиклар тепасидан тўсиқлар билан беркитилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
275. ОВМ-А туридаги толали материалларни тозаловчи ускунанинг ҳаракат узатиш қисмлари икки табақали, электр двигатели билан блокировка қилинган қўзғалмас қобиқ билан беркитилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
276. ОВМ-А машинасининг юқори қопқоғи электр двигатели билан блокировка қилинган ва очиқ ҳолатида мустаҳкам турувчи фиксатор билан таъминланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
277. Толали чиқиндиларни қайта ишлаш машиналари чанг ҳавони сўрувчи маҳаллий вентиляция билан таъминланиши ва у цехни чангсизлантириш тизимига уланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-§. Пневмотранспорт ва вентиляция ускуналарига қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
278. Вентиляторларнинг бириктирувчи муфталари электр двигатели билан блокировка қилинган очилувчи қобиқлар билан таъминланиши керак. Қобиқ четлари ва вентилятор подшипниги ва электр двигатели ораларидаги тирқиш 10 мм дан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
279. Вентилятор сўрувчи ҳаво қувурига ўрнатилган ва йўналтирувчи аппарат парракчаларини хоҳлаган ҳолатда тўхтатиш имконини берувчи фиксатор билан таъминлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
280. Циклон ва ҳаво тозаловчи циклон қурилмаларининг шнек ва вакуум-клапанга ҳаракат узатувчи қисмлари умумий, қўзғалмас қобиққа эга бўлиши ва унинг орқа қисмида олинувчи қопқоғи бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
281. ЦП-3 (ЦЛ-3) ва ҳаво тозаловчи циклон қурилмалари қўзғалмас майдончалар билан ва уларга чиқиладиган, ушлагичли нарвонлар билан таъминланиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
282. Оғир жисмларни ушлаб қолгичларнинг титувчи-таъминловчи барабанининг ёпқичи блокировка қилинган қопқоққа эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-§. Уруғлик чигитларни тайёрлаш машиналари ва цехларига қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
283. Уруғлик чигитларни тайёрлаш машиналари зарарли чиқиндиларни бевосита пайдо бўлаётган жойидан сўриб олувчи вентиляция ускунаси билан таъминланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
284. Чанг, чиқиндилар ҳамда химикатлардан бўшаган қоғоз қоплар (идишлар) махсус ажратилган жойларда ёқиб юборилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
285. Заҳарли химикатлар қопини очиш ва уни дозаторга солиш ишлари герметик ёпиқ камераларда ишчининг ўзи ташқарида турган ҳолда бажарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
286. Чигитларга ишлов бериладиган препарат махсус омборда, идишларда сақланиши ва омбордан бир суткалик сарфи ҳажмида чиқарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
287. Зарарсизлантирилган чигитлар машинадан тўрт қаватли қоғоз қопларга солиниши ва устига «Заҳарли» деб ёзиб қўйилган тамға босилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
288. Ходимлар фақат тармоқ меъёрларида кўрсатилган шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланилган ҳолда ишлашлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
289. Чигитларга ишлов бериш цехида овқатланиш, сув ичиш, чекиш ҳамда ўзи билан озиқ-овқат маҳсулотлари олиб кириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
290. Дориловчи машиналарнинг аралаштирувчи барабанида блокировка қилинган қопқоқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
291. Машинанинг таъминловчисини ва дозаторини бошқариш учун нарвон билан таъминланган майдонча бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
292. Майдончанинг сатҳи дозатор бункери юқори қирғоғидан 0,8 — 1 метр пастроқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
293. Винтли конвейер қобиғида болтлар билан маҳкамланиб, очиладиган қопқоғи бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
294. Таъминловчи транспортёр блокировка қилинган қопқоққа эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
295. Вентиляторнинг сўрувчи қувури остидаги тўсиқда чиқиндиларни олиш учун мўлжалланган люкнинг блокировкаланган қопқоғи бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Таъмирлаш (тузатиш) ишларини бажаришда хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Юк ортувчи машиналарга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
296. Аккумуляторли юк ортгичлар ва пневматик шинали электрокаралар текисланган, сув тўпланмайдиган ва қаттиқ юзали майдончаларда ҳаракатланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
297. Ишга тормозлари соз, товуш сигнали яхши ишлайдиган ва техник жиҳатдан соз бўлган юк ортгичлар қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
298. Юк ортгичлар ҳаракати пайтида юкни кўтариш, тушириш, қийшайтириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
299. Юк ортувчи машиналарида одамларни олиб юриш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
300. Юк ортувчи машиналарда ва автоюклагичларда ишлашга 18 ёшга тўлган, ҳайдаш ҳуқуқи берилган гувоҳномаси бор, тиббий кўрикдан ўтган, билими синовдан ўтказилган шахслар қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
301. Иш тугагач, дам олиш вақтларида ёки ҳайдовчининг вақтинчалик йўқлигида машина тўла ўчирилган, коробка қулфланган бўлиши ва паншахалар ерга тушириб қўйилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
302. Юк ортгичларни ва электрокараларни созлаш ва техник кўрикдан ўтказиш ишлари махсус жиҳозланган хоналарда бажарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Завод ҳудудидаги темир йўлларга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
303. Завод ҳудудидаги темир йўлларни бошқариш ва тузилиши темир йўл транспорти хавфсизлик техникаси қоидаларига мос бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
304. Пахта тойларини темир йўл вагонларига ортиш-тушириш ишлари темир йўл транспорти хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
305. Темир йўлларни кесиб ўтадиган йўлаклар қулай ва хавфсиз жойларга қурилиши, уларга рельслар юзаси билан баравар қилиб тўшамалар тўшалиши керак. Ўтиш жойларида «Ўтиш жойи» деб ёзилган белги бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
306. Йўллар доимо соз ҳолатда бўлиши ва махсус малакали мутахассислар томонидан мунтазам текшириб турилиши керак. Назорат даврийлиги завод ҳудудида йўлларни сақлаш йўриқномасида белгиланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
307. Йўлнинг охирида вагон издан чиқиб кетмаслиги учун тўсқич билан таъминланиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
308. Темир йўлнинг машина йўли билан кесишган жойида, йўлнинг бутун кенглиги бўйича ўтиш қулай бўлиши учун тўшама тўшалади. Йўловчилар ва ҳайдовчилар учун товуш сигнали ва «Поезддан сақланинг» огоҳлантирувчи белгиси ўрнатилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
309. Темир йўлнинг икки четида эни камида 1 метрли йўлаклар бўлиши керак. Бу йўлаклар ҳар хил нарсалар билан тўсиб қўйилмаслиги, мунтазам равишда тозалаб турилиши, текис ва қаттиқ юзали бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
310. Стрелкалар ва ўтиш жойлари ёритилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Металларга совуқ ҳолатда ишлов беришга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
311. Станокнинг қисиб турувчи қисмларига детални мустаҳкам ўрнатиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
312. Ишлов бериш вақтида, узлуксиз қиринди чиқарадиган металларни қирқаётганда махсус қирқувчи ёки қириндиларни майдаловчи мосламалар қўлланиши керак. Синувчи қиринди чиқадиган металларга ишлов беришда, қириндиларни чиқариб турувчи мослама ишлатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
313. Дастгоҳларда маҳсулотни сайқаллаш, тозалаш ва ялтиратиш ишларини бажариш вақтида хавфсизликни таъминловчи махсус мосламалар қўлланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
314. Станок юриб турганда қўлда сайқаллаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
315. Кавшарланган кескичларни кавшарлаш сифати текширилганидан сўнг ишлатиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
316. Горизонтал ва вертикал пармалаш дастгоҳларининг узатиш валлари тўсиқлар билан тўсилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
317. Дастгоҳлар ишлаётганда, ишлов берилаётган материалга тегиб турмаётган фрезаларнинг кесувчи қисмлари ишлатишга қулай бўлган тўсқичлар билан тўсилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
318. Айланмаётган парма яқинидаги қириндилар ёғоч таёқча ёки узунлиги камида 250 мм бўлган чўтка билан олиб турилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
319. Дастгоҳ ишлаб турган пайтда детални алмаштириш ёки қотириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
320. Пармалашдан чиққан қириндини фақат дастгоҳ тўхтагандан ва асбоб узоқлаштирилгандан сўнг йиғиштириш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
321. Пармалаш дастгоҳида асбобни ечиб олиш учун урганда синмайдиган, бўлаклари учмайдиган металлдан ясалган махсус болғалар ва асбоблар ишлатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
322. Дастгоҳнинг столи ва стойкаси орасидаги масофа тўсиқ билан тўсилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
323. Металларни қирқишга мўлжалланган қайчи-дастгоҳларда пичоқ остига ишчининг қўли бориб қолишидан огоҳлантирувчи стол ва қўзғалмас линейка бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
324. Прессларда маҳсулотни узатиш ва олишда ишловчининг қўлини шикастламаслик учун ҳимояловчи мослама қўлланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
325. Ҳар бир чарх доирасини дастгоҳга ўрнатишдан олдин уни бутунлай беркитувчи махсус қобиқли дастгоҳда синовдан ўтказиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
326. Доиралар дастгоҳ валига махсус дисклар билан ва улар орасига картон қўйиб гайкалар билан қотирилиб ўрнатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
327. Қисувчи дискларнинг диаметри чарх доираси ёки тоши диаметрининг учдан биридан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
328. Чархлаш дастгоҳи тўсиқ билан таъминланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
329. Бу дастгоҳлар шаффоф ҳимоя тўсиқлари билан таъминланиши ва бу экранлар дастгоҳ билан блокировка қилинган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
330. Сайқалловчи дастгоҳлар, одамларни жароҳатламаслиги ва совутувчи суюқлик сачратмаслиги учун ён томонидан тўсиқ билан тўсилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
331. Совутгичларсиз ишлайдиган чархлаш асбобли дастгоҳлар чанг сўриш ускунаси билан таъминланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
332. Металларга ишлов берувчи дастгоҳлар атрофидаги пол текис ва сирпанмайдиган бўлиши керак. Пол цементланган бўлса устига ёғочдан ясалган панжара ташланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
333. Дастгоҳларга оғир ва қўпол (20 kg дан ортиқ) деталларни ўрнатиш ва олиш ишлари механик мосламалар ёрдамида бажарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
334. Дастгоҳлар кучланиши 36 V бўлган ёритгичлар билан таъминланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Чилангарлик ишларига қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
335. Чилангарлик ишларининг барча асбоблари фақат соз ҳолда ишлатилиши керак. Цехда чилангарлик асбобларини сақлаш, топшириш ва қабул қилиб олишнинг тартиби ва назорати ўрнатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
336. Цех маъмурияти чилангарларга берилаётган асбобларнинг сифатини ҳар куни, иш жойларидаги ва омборлардаги барча асбобларнинг сифатини эса камида бир ойда бир марта текшириши керак. Текшириш вақтида аниқланган носоз асбоблар йиғиштириб олиниши ва белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилиши ёки таъмирланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
337. Чилангарлик болға ва тўқмоқларининг иш юзалари бироз қабариқ, парчинланиб кетмаган ва ёрилмаган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
338. Зубила ва шунга ўхшаш қирқувчи асбоблар билан ишлаганда маъмурият томонидан ишчиларга ҳимоя кўзойнаклари берилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
339. Барча кавшарлаш лампалари ҳар ойда кўрикдан ўтказилиши ва камида бир йилда бир марта иш босими икки марта оширилган ҳолда гидравлик синовдан ўтказилиши керак. Синов ва кўрик натижалари ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
340. Керосинли кавшарлаш лампалари учун ёқилғи сифатида фақат керосиндан фойдаланиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Электр пайвандлаш ишларига қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
341. Электр пайвандлаш ускуналарининг ток остида бўлмаган металл қисмлари (трансформаторлар, генераторлар қобиқлари) ҳамда пайвандланаётган конструкциялар ва буюмлар ерга уланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
342. Электр пайвандлаш ишларини бошлашдан олдин симларнинг ва электр двигателларининг изоляцияларини ҳамда барча контактларнинг қаттиқ бириктирилганлигини текшириш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
343. Симларни бир жойдан иккинчи жойга ўтказишда уларнинг изоляция қобиқлари шикастланишига, пўлат симларга, ацетилен аппаратлари ичакларига, газ аппаратларига ва иссиқ қувурларга тегиб кетишига йўл қўйиб бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
344. Электр пайвандлаш агрегат ва аппаратларини токка улаш ёпиқ рубильниклар орқали амалга оширилади. Кўчма пайвандлаш агрегатларида рубильник қопқоқлари блокировка қилинган бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
345. Пайвандлаш агрегатларини токка улаш, узиб қўйиш ҳамда уларни созлаш ишларини фақат электр монтёрлари бажаришлари керак. Бу ишларни пайвандловчиларнинг бажариши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
346. Электр пайвандлаш аппарат ва агрегатларининг созлигини иш бошлашдан аввал текшириш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
347. Ерга уловчи сифатида биноларнинг металл конструкциялари, коммуникацияларнинг қувурлари ва технологик ускуналардан фойдаланиш мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
348. Тасодифан тегиб кетиши мумкин бўлган ток юрувчи қисмлар (электр симлари, рубильниклар, контактлар) пайвандловчини токдан ҳимоялаш мақсадида тўсиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
349. Очиқ электр ёйи билан ишлаганда электр пайвандловчининг юзи ва кўзини ҳимоялаш учун шлем-маска ёки ҳимояловчи ойнаси бўлган тўсиқ билан ишлаш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
350. Ёмғир ёғиб турганда ва момақалдироқ бўлаётганда электр пайвандлаш ишларини бажариш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
351. Пайвандлаш ишлари махсус ажратилган хоналарда, бошқа ҳолларда эса электр пайвандлаш иш жойи бошқа иш жойларидан ёнмайдиган материалдан қилинган кўчма тўсиқ билан тўсилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
352. Босим остида турган аппарат ва идишларни пайвандлаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-§. Газ билан пайвандлаш ва қирқиш ишларига қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
353. Газ билан пайвандлаш ишларини бажаришда металларни кислород, ацетилен ва газ билан ишлов бериш саноат санитарияси ва хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
354. Кўчма ацетилен генераторлари (кейинги ўринларда генераторлар деб юритилади) очиқ ҳавода ёки бостирмалар тагида ишлатилиши керак. Генераторларни, зарур пайтларда, ҳар бир генератор учун ҳажми 300 м3 тўғри келган хоналарда ёки генератор бир хонада, пайвандлаш бошқа хонада бўлса 100 м3 ҳажмли хоналар ичида ҳам пайвандлашга рухсат этилади лекин иккала ҳолда ҳам хона яхши шамоллатиб турилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
355. Генераторларни компрессорларнинг ва вентиляторларнинг ҳаво сўрувчи жойлари яқинига енгил алангаланувчан моддалар ёки ацетилен билан бирикиб ўз-ўзидан портловчи модда ажралиб чиқадиган хоналарга киритиш мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
356. Генераторни қия ҳолатда ўрнатиш мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
357. Металларга газ алангаси билан ишлов бериладиган хоналар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир иш жойи учун, ускуналардан ва йўлаклардан ташқари камида 4 х 2 метр майдон ажратилиши, йўлакларнинг эни эса 1 метрдан кам бўлмаслиги керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
металларга газ алангаси билан ишлов бериш ишларини ертўлаларда, иккинчи ва ундан юқори қаватларда бажариш тақиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
газ билан пайвандлаш цехларининг поллари ёнмайдиган, иссиқлик ўтказмайдиган ва енгил тозаланадиган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
358. Пайвандлаш ва газ билан қирқиш ишлари цехларни ичида махсус ажратилган ва махсус жиҳозланган жойларда ва хоналарда амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
359. Газ алангаси билан ишлов бериш жойларидан 5 метрдан яқинда жойлашган ёғоч деворлар, пардеворлар ва эшиклар асбест билан ёки наматни лойсувоқ қилиб, устидан тунука билан қопланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
360. Металларга газ алангаси билан ишлов бериш цехлари хоналари ҳаво сўрувчи вентиляция билан таъминланиши керак. Вентиляция ишламаган ҳолларда газ билан пайвандлаш ишларини бажариш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
361. Газ билан пайвандловчининг доимий иш жойи, ишлов берилаётган маҳсулотни ўрнаштириш ва жойини алмаштириш учун махсус стол ёки мослама билан таъминланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
362. Доимий иш жойларида ўчирилган горелкаларни илиб қўйиш учун махсус илгак бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
363. Доимий иш жойининг поли бетон ёки асфальт бўлса ёғоч панжаралар билан тўсилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
364. Газ алангаси билан ишлашда иш жойи яхшилаб кўриб чиқилиши, ортиқча, ишга халақит берувчи буюмлар енгил алангаланувчи суюқликлар олиб ташланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
365. Кальций карбидини қопқоғи яхши беркитиладиган, қуруқ идишларда, ўтга чидамли, енгил конструкцияли, яхши шамоллатиладиган, ташқи электр ёритгичли хоналарда сақланади. Уларни ертўлаларда сақлаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
366. Баллонларни, махсус жиҳозланган алоҳида хоналарда, вертикал ҳолатда махсус уялари бор мосламаларда сақланади. Бўш баллонлар алоҳида сақланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
367. Карбид кальций солинган барабанларни учқун чиқармайдиган махсус асбоблар билан очиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
368. Кўчма ацетилен аппаратларини ишлатиш вақтида қуйидагилар тақиқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кальций карбидини ҳўл яшик ва корзинкаларга солиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир генератордан бир неча горелка орқали қирқиш ишларини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
карбидни ишлатиш бўйича йўриқномада кўрсатилганидан ортиқча солиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кислород ва ацетилен баллонларидан 10 метргача бўлган масофада чекиш, гугурт ёқиш ва очиқ аланга ишлатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
газни белгиланган миқдоридан ортиқча чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ортиқча газни чиқариб юбориш мақсадида генератор қопқоғини очиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ацетилен генераторларини йўлларда, йўлакларда, зинапоя майдончаларида, ертўлаларда, қоронғу жойларда ва одамлар кўп тўпланадиган жойларга ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манометрсиз, бузуқ манометрли ёки ишлатиш муддати тугаган манометрли редукторларни қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш тугагач, дам олиш пайтида ёки иш орасидаги қисқа танаффус пайтларида кислородли баллонларни ёки ацетилен генераторларини назоратсиз қолдириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
369. Музлаган ацетилен генераторларини фақат мой аралашмаган буғ ёки иссиқ сув билан эритишга рухсат берилади. Кўчма генераторларни хоналарда иситишни очиқ аланга манбаидан ва ҳаво сўрувчи вентиляция мавжуд бўлган тақдирда камида 10 метр масофада бажарилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
370. Генераторлардан чиқадиган ишлатиб бўлинган кальций карбиди балчиқсимон қолдиғи яхшилаб металл яшикларга йиғиб олиниши ва махсус жойларга олиб бориб ташланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-§. Арраларни созлаш цехидаги ишларга талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
371. Қум ваннаси очилувчи блокировка қилинган қопқоқ, ушлаб турувчи фиксатор ва қулай дастак билан таъминланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
372. Дастгоҳнинг валиги ўрнатилган чарх тоши ГОСТ ССБТ «Абразив асбоблари. Хавфсиз ишлашнинг меъёр ва Қоидалари» талабларига мувофиқ ҳимоя воситалари билан таъминланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
373. Қум ваннаси ва арраларнинг тишларидаги қировларни туширувчи дастгоҳ чанг сўрувчи агрегат билан таъминланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
374. Чархланган, текисланган ва созлашни талаб қиладиган арралар учун алоҳида жавонлар бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-§. Сим қирқиш дастгоҳидаги ишларга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
375. Тойни ўраш симларини ёки тасмасини кесиш дастгоҳи, алоҳида хонада, ташқарига чиқадиган бевосита эшик билан боғланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
376. Материал омбори ва той симларини қирқиш хонаси вентиляция системаси билан жиҳозланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
377. Жавонлар пишиқ ва устувор бўлиши, баландлиги 3 метрдан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
378. Тўғриловчи каллакка ҳаракат узатувчи қисмлар тўсиқ ичкарисида бўлиши, қайиш ва шкивларни осон ва хавфсиз алмаштириш имконини бериши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
379. Корхоналарни (цехларни) лойиҳалаштиришда, қуришда (монтаж қилишда) мазкур Қоидаларга амал қилиш учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
380. Мансабдор шахслар ва ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаганликлари учун қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
381. Мазкур Қоидалар «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси ва «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси бошқаруви раиси Ф. ОМОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 20 апрель

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Н. ХАНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 18 май

Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 18 май
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 20 апрель
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 18 май
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи И. ХОЛМАТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 18 май
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 18 май
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 29-сон, 341-модда; 2010 й., 44-45-сон, 406-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 21.06.2023 й., 10/23/1983-2/0405-сон; 18.07.2023 й., 10/23/1983-3/0490-сон; 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон; 31.10.2024 й., 10/24/1983-4/0866-сон; 12.08.2025 й., 10/25/3661/0720-сон)