Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН БАДИИЙ АКАДЕМИЯСИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 1997 ЙИЛ 11 МАРТДАГИ 131-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 957-сонли «Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти фаолиятини янада ривожлантириш тўғрисида» 2009 йил 19 майдаги 141-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Бадиий академиясининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 11 мартдаги 131-сон қарорида:
1-илова III бўлим 10-бандининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
2-илованинг 2-банди чиқариб ташлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 3 июль,
185-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 27-сон, 317-модда)