Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган маълумотларни эълон қилишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 ноябрдаги 616-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2026 й., 09/26/616/1123-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 декабрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 ноябрдаги 616-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2026 й., 09/26/616/1123-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 декабрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўловга қобилиятсизлик институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2026 йил 6 майдаги ПФ-78-сон Фармонига мувофиқ:
2026 йил 1 декабрдан бошлаб тўловга қобилиятсизлик жараёнларини онлайн мониторинг қилиш имконини берадиган Тўловга қобилиятсизлик ишларини юритишнинг ягона электрон платформаси (кейинги ўринларда — Ягона электрон платформа) ишга туширилиши;
Ягона электрон платформа «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида эълон қилиниши белгиланган маълумотлар мажбурий эълон қилинадиган расмий манба ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 ноябрдаги 616-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2026 й., 09/26/616/1123-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 декабрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилансинки:
«Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида эълон қилиниши белгиланган маълумотлар ушбу Қонунда белгиланган муддатларда масъул шахслар томонидан Ягона электрон платформадаги шахсий кабинети орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда жойлаштирилади;
Ягона электрон платформада жойлаштириладиган маълумотлар давлат тилида эълон қилинади ва бошқа тилларга таржима қилиниши мумкин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 ноябрдаги 616-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2026 й., 09/26/616/1123-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 декабрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ягона электрон платформада «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган маълумотлар (кейинги ўринларда — эълон) пулли асосда жойлаштирилади.
Эълонни жойлаштириш учун белгиланган тўлов тўлангани тўлиқ Ягона электрон платформа орқали тасдиқланганидан кейин (мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида белгиланган ҳоллар бундан мустасно) масъул шахсларга тегишли маълумотларни шахсий кабинети орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда жойлаштириш имконияти берилади.
Ягона электрон платформага жойлаштирилган эълон жойлаштирилган пайтдан эътиборан Ягона электрон платформада реал вақт режимида эълон қилинади.
Тўловга қобилиятсизлик ишининг хусусияти, қарздорнинг молиявий ҳолати, ишнинг соддалаштирилган ёки умумий тартибда кўрилиши ҳамда бошқа ҳолатларни инобатга олган ҳолда махсус ваколатли давлат органи томонидан тўловларни кечиктириб ёки тўловга қобилиятсизлик иши якунлангандан кейин тўлаш имконияти берилиши мумкин.
Ягона электрон платформада маълумотларни эълон қилиш билан боғлиқ харажатлар «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган навбатдан ташқари тартибда қопланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 ноябрдаги 616-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2026 й., 09/26/616/1123-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 декабрь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Ягона электрон платформада эълонларни жойлаштириш учун тўловлар миқдори махсус ваколатли давлат органи томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
32. Суд бошқарувчилари учун Ягона электрон платформадан фойдаланганлик учун ҳар ойлик абонент тўлови миқдори махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
Суд бошқарувчиси аттестатининг амал қилиши тўхтатиб турилган тақдирда, аттестатнинг амал қилиши тўхтатиб турилгунга қадар тўланган ойлик абонент тўловининг фойдаланилмаган қисми суд бошқарувчиси учун сақланади ҳамда аттестатнинг амал қилиши тикланган кундан эътиборан қолган муддат давомида амал қилади.
(31 ва 32-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 2026 йил 11 ноябрдаги 616-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2026 й., 09/26/616/1123-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 декабрь)
4. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 11 июнь,
160-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 24-сон, 274-модда; 2010 й., 37-сон, 322-модда; 2011 й., 50-сон, 518-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон; 12.11.2026 й., 09/26/616/1123-сон)