05.06.2009 йилдаги 150-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.06.2009 йилдаги 150-сон
Kuchga kirish sanasi
05.06.2009
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт потенциалини кўпайтириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар, шаҳарлар ва қишлоқлар истеъмолчилари томонидан электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Ўзбекэнерго» ДАК томонидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекэнерго» ДАК корхоналарида, Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида ва Тошкент шаҳрининг айрим туманларида Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини синаб кўриш бўйича бошланғич лойиҳалар амалга оширилаётганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекэнерго» ДАКда Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш» инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар, шунингдек бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда ҳар йили аниқ муддатларини, молиялаштириш манбаларини ва масъул шахсларни кўрсатган ҳолда, электр энергиясини ҳисобга олишнинг электрон приборлари ва аппарат комплексларини жорий этишнинг ҳудудий ҳамда тармоқ жадвалларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагиларга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекэнерго» ДАК ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раислари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси, вазирликлар ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари зиммасига — Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида электрон ҳисобга олиш приборларини ўрнатишнинг тасдиқланган жадваллари сўзсиз бажарилиши юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекэнерго» ДАК раиси зиммасига — Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини кўрсаткичларнинг нотўғри ҳисобланишидан ва ахборотлардан рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилишни таъминлаш юзасидан шахсан жавобгарлик юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланган истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш олдиндан тўланган ҳақ доирасида электр таъминоти бўйича икки томонлама шартнома асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзбекэнерго» ДАК Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликда 2009 йил 1 июлдан бошлаб барпо этилган қурилиш объектларининг улар электр энергиясини ҳисобга олишнинг замонавий электрон приборлари ва аппарат комплекслари билан жиҳозланган тақдирда қабул қилиб олинишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Ўзбекэнерго» ДАК, вазирликлар ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар 2009 йил 1 июлдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009-2010 йилларда янгидан барпо этилаётган объектларнинг Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига мос келадиган электр энергиясини ҳисобга олишнинг электрон приборлари билан жиҳозланишини ҳамда 750 кВА ва ундан юқори қувватга уланган ишлаётган электр таъминоти объектларида кўп функцияли электрон ҳисоблаш приборлари жорий этилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 — 2011 йилларда янгидан барпо этилаётган объектларнинг Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига мос келадиган электр энергиясини ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозланишини ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаётган электр таъминоти объектларида электр энергиясини ҳисобга олишнинг электрон приборлари жорий этилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини кўрсаткичларнинг нотўғри ҳисобланишидан ва ахборотлардан рухсатсиз фойдаланишдан комплекс ҳимоя қилишни таъминласинлар, бунда инсон омили таъсири мумкин қадар камайтирилишини назарда тутсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Ўзбекэнерго» ДАК:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 1 июлгача бўлган муддатда «Ўзбекэнерго» ДАКда Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш» инвестиция лойиҳасини аниқ техник-иқтисодий параметрлар ҳамда электр энергиясини ҳисобга олишнинг электрон приборларига ва аппарат комплексларига нисбатан зарур талаблар билан бирга ишлаб чиқиш тугалланишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жорий этилаётган Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими доирасида маълумотларни узатиш, йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш тартиботлари бирхиллаштирилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатимиздаги ва хорижий етакчи экспертларни Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини кўрсаткичларнинг нотўғри ҳисобланишидан ва рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилиш бўйича комплекс ечимларни ишлаб чиқиш учун жалб этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш» инвестиция дастурини бир босқичда, уларни турли тоифадаги объектларда қўлланиш учун намунавий ечимларни ишлаб чиққан ҳолда амалга оширсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 1 январдан бошлаб, белгиланган талабларга мувофиқ бўлган электр энергиясини ҳисобга олишнинг электрон приборлари ва аппарат комплексларини ўрнатмаган истеъмолчиларга — хўжалик юритувчи субъектларга электр энергияси етказиб бермасин.
(8-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 ноябрдаги 309-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 44-сон, 562-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги «Ўзбекэнерго» ДАК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарор қоидаларининг амалга оширилишини оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда ёритиб борсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. «Ўзбекэнерго» ДАК, Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р.Шаисматов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 5 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
150-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 24-сон, 268-модда; 2013 й., 45-сон, 589-модда; 2015 й., 44-сон, 562-модда)