Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 13.04.2009 йилдаги ПҚ-1096-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 13.04.2009 йилдаги ПҚ-1096-сон
Kuchga kirish sanasi
13.04.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Ҳужжат 13.04.2009 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОНА ВА БОЛА САЛОМАТЛИГИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ, СОҒЛОМ АВЛОДНИ ШАКЛЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳомиладорларга тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш тизимини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, ҳар бир вилоят маркази ва йирик шаҳарларда соғлом бола туғилиши ва тарбияланиши учун зарур шарт-шароитларни таъминловчи перинатал ва скрининг марказлари ташкил этиш борасидаги умумдавлат чора-тадбирларини рўёбга чиқариш бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган ишларни янада кучайтириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш, шунингдек тиббиёт муассасалари ҳамда жамоат ташкилотлари томонидан кенг чора-тадбирлар комплексини, шу жумладан оилада ва жамиятда репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни шакллантириш юзасидан тушунтириш тадбирларини бажариш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қайд қилиб ўтилсинки, бутун республика миқёсида аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлод туғилиши ҳамда тарбияланишини яхшилаш бўйича эришилган катта ижобий силжишлар билан бир қаторда, ишларнинг ушбу муҳим йўналишида жиддий камчиликлар мавжуд ва айрим вилоятлар ҳокимликлари, тиббиёт ва бошқа муассасалар раҳбарлари томонидан унга етарли даражада эътибор берилмаяпти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ҳамда маънавий баркамол авлодни шакллантириш борасида олиб борилаётган ишларни янада кучайтириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш бўйича Ҳукумат комиссияси иловага* мувофиқ ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссияга қуйидагилар юклансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўрсатиб ўтилган Дастурдаги чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва ҳар бир вилоят, туман ҳамда аҳоли пунктида амалга ошириш, уларнинг сўзсиз бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур барча ишларни тизимли ва мақсадга йўналтирилган ҳолда олиб боришда барча манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ҳудудий бошқарув органлари, энг аввало, тиббиёт муассасалари, ҳомиладор аёлларга тиббий ёрдам кўрсатувчи тегишли бўлинмалар, аёллар репродуктив саломатлиги марказлари, перинатал ва скрининг марказлари фаолиятининг мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт ва таълим муассасалари, ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда хотин-қизлар қўмиталари, оммавий ахборот воситалари томонидан аҳоли, энг аввало, ёшлар ўртасида соғлом оилани шакллантириш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш муаммолари, «Соғлом она-соғлом бола» мақсадли вазифасини амалга ошириш бўйича олиб бориладиган кенг тарғибот ва тушунтириш ишларини ташкил этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ҳукумат комиссияси (Ш.М. Мирзиёев) манфаатдор вазирликлар, идоралар ва тегишли тузилмаларни жалб этган ҳолда бир ой муддатда, энг аввало, узоқ туманларда ҳомиладор аёлларга тиббий ёрдам кўрсатиш муассасалари, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, скрининг марказлари рўйхатини белгиласин ҳамда уларнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, замонавий ташхис қўйиш ва даволаш ускуналари, зарур реагентлар ва воситалар билан тўлиқ жиҳозлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин. Ушбу вазифани амалга ошириш учун халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатларнинг имтиёзли кредитлари ҳамда грантлари жалб этилиши таъминлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ҳукумат комиссияси (Ш.М. Мирзиёев) икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизими муассасалари (ҳомиладор аёлларга тиббий ёрдам кўрсатиш муассасалари, перинатал ва скрининг марказлари, аёллар репродуктив саломатлиги маркази ва бошқалар) фаолиятини чуқур таҳлил қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу муассасаларга раҳбарлик қилувчи мансабдор шахсларни аттестациядан ўтказсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур муассасалар кадрлари таркибини айниқса туғилиш, она ва бола ўлими даражаси юқори бўлган туманларда малакали мутахассислар — акушер-гинекологлар, неонатологлар ва педиатрлар билан мустаҳкамлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт ходимларининг она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш масалалари бўйича малакасини тизимли равишда ошириш дастурини ишлаб чиқсин ва қабул қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча даражалардаги Хотин-қизлар қўмиталарининг она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш масалалари бўйича профилактика-тушунтириш ишларини олиб бориш юзасидан фаолиятини танқидий ўрганиб чиқсин ҳамда Хотин-қизлар қўмиталари раислари — вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимлари ўринбосарларининг умумдавлат аҳамиятига эга бўлган ушбу вазифани ҳал этишдаги ишларини фаоллаштириш ва шахсий жавобгарлигини ошириш чора-тадбирларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, «Соғлом авлод учун» ва «Маҳалла» жамғармалари, бошқа жамоатчилик ташкилотлари билан биргаликда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турар жойларда, маҳаллаларда ва ўқув муассасаларида соғлом оилани шакллантириш муаммолари, «Соғлом она-соғлом бола» мақсадли вазифасини амалга оширишнинг асл моҳиятини, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлод туғилиши ва тарбияланиши бўйича олиб борилаётган ишларнинг нечоғлик аҳамиятга эга эканлигини аҳолига тушунтириш ва уларнинг онгига етказиш бўйича тизимли равишда ойликлар ўтказсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт муассасаларининг, айниқса қишлоқ жойларда, репродуктив саломатлик, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш масалаларида оилалардаги билимлар ва тиббий маданиятни ошириш бўйича профилактика-тушунтириш ишларини олиб бориш юзасидан ишларини кучайтирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олиб бориладиган тушунтириш ва профилактика ишларига маҳалла қўмиталари ва бошқа жамоат тузилмаларининг кенг жалб этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 13 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-1096-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 16-сон, 199-модда; 2014 й., 32-сон, 397-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)