1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.11.00 Давлат бюджетининг касса ижроси;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.08.00.00 Ғазначилик]
[ТСЗ:
1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МУДОФАА МАЖМУИ ВА ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ОРГАНЛАРИ МУАССАСАЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ БЮДЖЕТ ХАРАЖАТЛАРИ ВА БОШҚА МАХФИЙ ХАРАКТЕРГА ЭГА БЎЛГАН БЮДЖЕТ ХАРАЖАТЛАРНИНГ ҒАЗНА ИЖРОСИ ТАРТИБИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги ва «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичларини прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-532-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда) 26-бандига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-594-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 9-10-сон, 82-модда) асосан буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Илова қилинаётган Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари муассасалари ва ташкилотларининг бюджет харажатлари ва бошқа махфий характерга эга бўлган бюджет харажатларнинг ғазна ижроси тартиби ҳақидаги низом тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Р.С. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 24 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
110-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирининг 2008 йил 24 ноябрдаги 110-сон буйруғи билан ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари муассасалари ва ташкилотларининг бюджет харажатлари ва бошқа махфий характерга эга бўлган бюджет харажатларнинг ғазна ижроси тартиби ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги ва «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-532-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда) 26-бандига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-594-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 9-10-сон, 82-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмиталари корхоналари, ташкилотлари, муассасалари ва ҳарбий қисмлари (кейинги ўринларда — бюджетдан маблағ олувчилар) бюджет харажатларининг, шу жумладан махфий харажатларнинг ғазна ижроси, шунингдек республика ва ҳудудий ғазна ҳисобварақларни ишлатган ҳолда махфий характерга эга бўлган бюджет харажатларининг ижроси тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг товар (иш, хизмат)лар етказиб берувчилар (кейинги ўринларда — мол етказиб берувчилар) билан шартномаларини рўйхатга олиш ва уларнинг харажатларини тўлаб бериш, шу жумладан махфий характерга эга бўлган бюджет харажатлари тўловларини амалга ошириш бўйича вазифа ва функцияларни бажариш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда — ғазначилик бўлинмалари) томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Давлат бюджети харажатларининг ғазна ижроси билан қамраб олинадиган ғазначилик бўлинмалари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг рўйхати, зарур ҳолларда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджетдан маблағ олувчилар билан ишлаш учун, шунингдек, махфий характерга эга бўлган харажатлар, жумладан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳолларда, ҳар бир ғазначилик бўлинмасида махфий маълумотлар билан ишлашга ўрнатилган тартибда рухсат олган алоҳида ходимлар аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Юқорида кўрсатилган бюджетдан маблағ олувчилар билан ишлашда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ахборот-ҳисоблаш маркази ва ғазначилик бўлинмалари томонидан маълумотлар хавфсизлиги режимини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ғазна ҳисобварақларини ишлатган ҳолда Давлат бюджетининг ғазна ижросига ўтилиши муносабати билан Давлат бюджети қарамоғидаги бюджетдан маблағ олувчиларнинг хизмат кўрсатувчи банклардаги бюджет маблағлари бўйича талаб қилиб олингунгача депозит ҳисобварақлари, шу жумладан капитал қурилиш буюртмачиларининг марказлаштирилган манбалар ҳисобидан капитал қўйилмалар харажатлари бўйича банк ҳисобварақларини, жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган (23404, 23405 ва 23422 ҳисобварақ);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган (23432, 23424 ва 23433 ҳисобварақ);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоят бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган (23430, 23431 ва 23424 ҳисобварақ);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман ёки шаҳар бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган (23426 ва 23427 ҳисобварақ) ишлатилиши тўхтатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, бюджет маблағлари бўйича талаб қилиб олингунгача асосий депозит ҳисобварақлари ёпилган, юридик шахс мақомига эга бўлган, бюджет ташкилотлари учун юқоридаги ҳисобварақларда операциялар тўхтатилганидан сўнг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олингунгача депозит ҳисобварақ (21504, 21506, 20203 ва 20204) асосий ҳисобварақ ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Бюджет маблағлари бўйича талаб қилиб олгунгача депозит ҳисоб рақамларни ёпишда Давлат бюджетидан молиялаштириладиган, бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджет маблағлари бўйича талаб қилиб олгунгача депозит ҳисоб рақамларидаги маблағлар қолдиқлари бюджетдан маблағ олувчиларнинг тўлов топшириқномалари асосида хизмат кўрсатувчи банклар томонидан 23404, 23405, 23422, 23424, 23426, 23427, 23430, 23431, 23432 ва 23433 ҳисобварақлардан тегишли республика ёки ҳудудий ғазна ҳисобварақларига (кейинги ўринларда — ғазна ҳисобварақлари) ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1999 й., 9-сон, 51-модда) мувофиқ бюджетдан маблағ олувчиларнинг Давлат бюджети харажатлари иқтисодий таснифининг (кейинги ўринларда — харажатларнинг иқтисодий таснифи) 4 гуруҳ харажатлари бўйича Давлат бюджетидан маблағ билан таъминлаш белгиланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, республика ғазна ҳисобварағида, шунингдек, ҳудудий ғазна ҳисобварақларда биринчи ва иккинчи гуруҳ бўйича тўланмаган харажатлар суммасидан ортиқча миқдорда маблағ қолдиқлари мавжуд бўлган ҳолларда, ой давомида учинчи ва тўртинчи гуруҳ харажатлари бўйича ошган сумма миқдорида харажатларни амалга оширишга рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Тегишли молия органларида ўрнатилган тартибда рўйхатга олинган бюджет маблағлари бўйича якка тартибдаги ва умумий харажатлар сметаси ҳамда уларга ўзгартиришлар бюджетдан маблағ олувчилар ёки молия органлари томонидан ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ғазначилик бўлинмалари томонидан юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш ва касса харажатларини амалга ошириш фақат уларга бюджетдан маблағ олувчилар ёки молия органлари бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметаларини тақдим қилгандан сўнг амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Йил бошида, бюджетдан маблағ олувчиларнинг рўйхатга олинган харажатлар сметалари мавжуд бўлмаганда, «Бюджет тизими тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 33-моддасига мувофиқ, молия органлари томонидан ўрнатилган тартибда рўйхатга олинган вақтинчалик чораклик харажатлар сметалари (кейинги ўринларда – вақтинчалик харажатлар сметалари) асосида бошланган молия йилида бюджетдан маблағ олувчиларнинг юридик ва молиявий мажбуриятлари рўйхатга олиниши ва харажатлари амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Капитал қурилиш бўйича харажатлар сметасига аниқликлар қурилишларнинг аниқланган манзилли ва титул рўйхатлари асосида, конкурс савдоларининг ўтказилиши ва юқоридаги қурилишлар рўйхатларини ўрнатилган тартибда тасдиқланишига қараб киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ғазначилик бўлинмалари бюджетдан маблағ олувчиларнинг мол етказиб берувчилар билан шартномалар тузиши ва улар томонидан харажатлар иқтисодий таснифининг тегишли моддалари бўйича кредиторлик қарзларни ҳисобга олган ҳолда, харажатларни бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича харажатлар сметасида кўрсатилган лимитлар доирасида амалга оширилиши устидан назорат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Асосий харажатлар сметалари рўйхатга олингандан сўнг, бюджетдан маблағ олувчилар ва уларнинг мол етказиб берувчилар билан вақтинчалик харажатлар сметалари асосида олдин тузган шартномаларини рўйхатга олинган асосий харажатлар сметаларига мувофиқлаштириш мақсадида, зарур бўлган ҳолларда, ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Якка тартибдаги харажатлар сметаларини рўйхатга олишда вақтинчалик харажатлар сметасида тасдиқланган бюджет маблағларининг асосий харажатлар сметасида кўзда тутилган харажатлар иқтисодий таснифининг тегишли моддалари бўйича ажратилган бюджет маблағларидан ошишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қабул қилинган юридик ва молиявий мажбуриятларнинг бюджетдан ажратилган маблағлар суммасидан, шунингдек, касса харажатларининг аниқланган ажратилган бюджет маблағлари суммасидан ортиқча амалга оширилишига олиб келадиган миқдорда бюджет маблағларини камайтиришга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, ажратиладиган бюджет маблағларининг камайтирилиши томонлар юридик мажбуриятини ўзаро камайтирган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ажратилган бюджет маблағлари кўпайтирилгандан сўнг, бюджетдан маблағ олувчилар ва уларнинг мол етказиб берувчилари ўртасида тузилган хўжалик шартномаларига томонларнинг юридик мажбуриятлари айнан бир хилда кўпайтирилишини кўзда тутадиган ўзгартиришлар киритиш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Бюджет ташкилотлари ташаббуси билан харажатлар сметаларига киритилаётган камайтиришларнинг ғазначилик бўлинмалари билан келишуви қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) бюджетдан маблағ олувчи тегишли хат билан хизмат кўрсатувчи ғазначилик бўлинмасига бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметасига ўзгартириш сўровномасини (кейинги ўринларда — сўровнома) тақдим қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ғазначилик бўлинмаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тузилган ва рўйхатга олинган шартномалар (касса харажатлари) суммаларини таклиф қилинаётган аниқликларни ҳисобга олган ҳолда аниқланган (таклиф қилинаётган) бюджетдан ажратилган маблағлар суммаларидан ошмаганлиги бўйича сўровномани текширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
камайтириш режалаштирилаётган режали бюджет маблағлари бўйича бюджетдан маблағ олувчининг тегишли харажатлар моддалари бўйича мажбуриятларни рўйхатга олиш ва харажатлар тўловларини амалга оширишни ваколатли орган томонидан бюджетдан маблағ олувчининг харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги тегишли қарори қабул қилингунга қадар (камайтириш кўзланаётган суммалар қисмида), тўхтатиб қўяди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки иш кунидан ошмаган муддатда сўровномага «КЕЛИШИЛДИ» штамп, имзо ва рўйхатга олинган сана қўйилган ҳолда бюджетдан маблағ олувчига қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ғазначилик бўлинмасига келишув учун тақдим қилинган ўзгартириш сўровномаси асосли сабабларга кўра қондирилиши мумкин бўлмаган ҳолларда, ғазначилик бўлинмаси уч кун муддатда қайтариш сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда қайтаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Бюджетдан маблағ олувчи келишилган сўровномани олгандан сўнг икки иш куни мобайнида уни ажратилган бюджет маблағларини бош тақсимловчиси орқали тегишли молия органига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия органи ўзгартириш киритишни рад қилган ҳолатда, бюджетдан маблағ олувчи мажбуриятлар олиш ва харажатларни амалга оширишни тўхтатиб қўйилишини бекор қилиш учун тегишли молия органининг хатини илова қилган ҳолда хизмат кўрсатувчи ғазначилик бўлинмасига хат юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Агар марказлаштирилган бухгалтерия ёки бюджет ташкилоти бухгалтерияси томонидан юридик мақомга эга ва эга бўлмаган бир нечта бюджетдан маблағ олувчига хизмат кўрсатилса ва уларнинг харажатлари олдин битта бюджет банк ҳисобварағидан амалга оширилган бўлса, у ҳолда улар томонидан ғазначилик бўлинмаларига якка тартибдаги сметаларни илова қилган ҳолда битта умумий харажатлар сметаси тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, ғазначилик бўлинмалари томонидан бундай ташкилотларнинг юридик ва молиявий мажбуриятларини қабул қилиш, шунингдек, харажатлар тўловларини амалга ошириш устидан назорат тақдим қилинган умумий харажатлар сметаси бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Юқоридаги ҳужжатлар лойиҳалари, ҳисоб-китоблар билан биргаликда молия органлари томонидан ғазначилик бўлинмаларига улар тузилган кундан сўнг икки иш кунидан кечикмаган муддатда келишиш учун тақдим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ғазначилик бўлинмалари мазкур Низомнинг 20-бандида кўрсатилган, таклиф қилинаётган ўзгартиришларни киритиш мумкинлиги юзасидан тегишли бюджетларда турувчи бюджетдан маблағ олувчилар бўйича тегишли бўлим, боб, параграфлар ва харажатлар моддалари бўйича амалга оширилган касса харажатлари, шунингдек, банд қилинмаган юридик ёки молиявий мажбуриятларни тасдиқланган бюджетдан ажратилган маблағлар билан солиштириш орқали кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, ҳудудларда жойлашган, республика бюджетидан маблағ олувчилар ўзгартириш бўйича юқорида кўрсатилган ҳужжатларни жойлардаги жойидаги тегишли ғазначилик бўлинмасига тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Текширувлар ижобий натижалар берганда ва кўрсатилган харажатлар турлари бўйича ажратилган бюджет маблағларига таклиф қилинаётган ўзгартиришлар киритишнинг имкони мавжуд бўлганда, ғазначилик бўлинмалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ғазначиликнинг дастурий мажмуида камайтирилиши кўзланаётган тегишли бюджет маблағларини тақсимловчилар (олувчилар)нинг шахсий ғазна ҳисобварақларидаги тегишли бўлим, боб, параграф ва харажатлар моддалари бўйича кейинги юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш ва касса харажатларини амалга оширишни тўхтатиб қўяди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатлар тақдим қилинган куннинг кейинги кунидан кечикмаган муддатда, ижобий хулосани тақдим қилинган ҳужжатлар билан биргаликда тегишли молия органига йўллайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, ғазначилик бўлинмалари томонидан юридик ва молиявий мажбуриятларни қабул қилиш, шунингдек, бюджетдан маблағ олувчиларнинг кейинги касса харажатларини амалга оширишни тўхтатиб қўйишни бекор қилиш, молия органлари томонидан ғазначилик бўлинмаларига, ғазначилик бўлинмалари билан ўрнатилган тартибда келишилган асосда барча тасдиқланган ва рўйхатга олинган, бюджетдан маблағ олувчиларнинг тасдиқланган бюджетдан ажратилган маблағларига, тегишли якка тартибдаги сметаларига киритилган ўзгартиришлар рўйхати нусхалари тақдим қилингандан сўнг амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Юридик ва молиявий мажбуриятлар билан банд бўлмаган ажратилган маблағлар мавжуд бўлмаганда ҳамда молия органларига тақдим қилинган ҳужжатларда таклиф қилинаётган ўзгартиришлар киритишнинг имкони бўлмаган ҳолларда, ғазначилик бўлинмалари уларни молия органлари томонидан ҳужжатлар ва ҳисоб-китоблар тақдим қилинган кундан бошлаб икки иш кунидан кечикмаган муддатда, таклиф қилинаётган ўзгартиришларни киритиш имкони йўқлиги сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма хулоса тузади ва молия органига қайтаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ҳужжатлар лойиҳаси ва ҳисоб-китоблар бўйича молия органи ғазначилик бўлинмасидан салбий хулоса олгандан сўнг, молия органи ўрнатилган тартибда ҳужжатларни қайта ишлаш ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг тасдиқланган бюджетдан ажратилган маблағларига ўзгартиришлар киритишга тўсқинлик қилувчи сабабларни бартараф қилиш бўйича чоралар кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Имзо намуналари ва муҳр изи карточкалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ғазначилик бўлинмалари томонидан Ғазначилик дастурий мажмуида шахсий ғазна ҳисобварақлар очишда бюджетдан маблағ олувчилар томонидан икки нусхада имзо намуналари ва муҳр изи карточкалари (кейинги ўринларда — карточка) тақдим қиладилар (карточка шакли Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, карточкаларнинг бир нусхаси юридик мажбуриятларни рўйхатга олувчи мутахассисда, иккинчи нусхаси эса бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлари тўловларини амалга оширувчи мутахассисда сақланади. Карточкалар мажбурий равишда юқори турувчи ташкилот (ёки нотариус) томонидан тасдиқланади, тасдиқлаш талаб қилинмайдиган давлат муассасаларининг имзо намуналари ва муҳр изи карточкалари бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Карточкаларда бюджетдан маблағ олувчилар учун ғазначилик бўлинмаларида очилган шахсий ғазна ҳисобварақлар рақамлари мажбурий тартибда кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Карточкага ташкилотнинг раҳбари, бош ҳисобчиси ва юрист маслаҳатчиси ёки раҳбар томонидан ваколат берилган шахснинг имзо намуналари қўйилади ва улар ташкилот муҳри билан тасдиқланади. Агар бюджетдан маблағ олувчида тасдиқланган штат жадвалига асосан юрист маслаҳатчи штати кўзда тутилмаган бўлса, унинг имзо намунаси карточкада бўлиши талаб қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Карточкадаги имзо намуналарига (биринчи ва иккинчи) имзо ҳуқуқига эга бўлган, тегишли ходимлар (кейинги ўринларда — мансабдор шахслар деб юритилади) ўз қўллари билан қўйиши шарт (факсимил орқали қўйилишига йўл қўйилмайди).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи имзо ҳуқуқи бош ҳисобчига ёки иккинчи имзо ҳуқуқига эга бошқа шахсларга берилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Вақтинчалик биринчи ёки иккинчи имзо ҳуқуқи берилганда, шунингдек, раҳбар томонидан ваколат берилган жавобгар шахслардан бири вақтинчалик алмаштирилганида янги карточка тўлдирилмайди, фақат вақтинча ваколатга эга бўлган шахснинг имзо намунаси бўлган қўшимча карточканинг амал қилиш муддати кўрсатилган ҳолда тақдим қилинади. Ушбу вақтинчалик карточкага раҳбарнинг имзоси қўйилади, муҳр изи билан тасдиқланади ҳамда нотариус ёки юқори турувчи ташкилот томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ташкилот муҳри ўзгарганда, карточкада акс эттирилган имзоларнинг бирортаси алмашганда ёки қўшимча киритилганда, ўрнатилган тартибда бюджетдан маблағ олувчи нотариус ёки юқори турувчи ташкилот томонидан тасдиқланган янги карточка тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Имзо намуналари ва муҳр изи карточкалари ғазначилик бўлинмасида ўрнатилган тартибда ҳисоб юритиш ва сақлаш учун қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари, бюджетдан маблағ олувчи — ташкилот раҳбарининг буйруғи билан ғазначилик бўлинмалари билан ишлаш учун ходимлар рўйхати тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ғазначилик бўлинмалари бюджетдан маблағ олувчиларнинг иккинчи томон олдидаги юридик мажбуриятини белгиланган тартибда, улар ўртасида тузилган шартнома асосида рўйхатга олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Бюджетдан маблағ олувчилар томонидан юридик мажбуриятларнинг қабул қилиниши, уларнинг харажатлар сметаларида иқтисодий таснифнинг тегишли моддалари бўйича кўзда тутилган, ажратиладиган бюджет маблағлари ҳажми доирасида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Бюджетдан маблағ олувчилар томонидан фақат молиялаштириш манбаи ва ҳажми мавжудлиги тўғрисида тасдиқ мавжуд бўлган сотиб олиш ҳажмига шартнома тузилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Бюджетдан маблағ олувчиларга тўлов манбаи сифатида ажратиладиган бюджет маблағларини белгилаган холда, молия йилидан ошадиган муддатга харид учун, шунингдек, лизинг ва (ёки) бошқа турдаги кредитга харид қилиш учун шартнома тузиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлари бир вақтнинг ўзида бир нечта параграф (шахсий ҳисобварақ) бўйича амалга оширилганда, шартномаларда ҳар бир ғазна шахсий ҳисобварағи (параграфи) бўйича суммалар алоҳида кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Товар (иш, хизмат)лар тўлови бир нечта манбалар маблағи ҳисобидан амалга оширилиши кўзда тутилган ҳолларда, шартномаларда мажбурий равишда ушбу манбалар бўйича реквизитлар ва улар ҳисобидан тўланиши лозим бўлган суммалар алоҳида кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан капитал таъмирлашни амалга оширишда шартномаларга бюджетдан маблағ олувчилар томонидан ўрнатилган тартибда бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш манзилли рўйхати, шунингдек:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
конкурс танлови ўтказилганлиги тўғрисидаги баённома, агар шартнома суммаси 25 минг АҚШ доллари миқдоридан ошса, тендер савдолари ўтказилганлиги тўғрисидаги баённома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бино ва иншоотларни капитал таъмирлашга тендер ҳужжатларининг экспертизадан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (агар шартнома суммаси 25 минг АҚШ доллари миқдоридан ошса);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачининг ўрнатилган тартибда тузган конкурс савдолари натижалари тўғрисидаги ҳисоботи (архитектура ва қурилиш бўйича Давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган) тақдим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан махсус асбоб-ускуна, ҳарбий техника, қурол-яроғ, хўжалик ва бошқа ҳарбий буюмларнинг капитал таъмирлашини амалга оширишга шартномалар билан бирга бюджетдан маблағ олувчилар томонидан қуйидагилар тақдим қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дефект далолатномаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
конкурс танлови ўтказилганлиги тўғрисидаги баённома, агар шартнома суммаси 100 минг АҚШ доллари миқдоридан ошса, тендер савдолари ўтказилганлиги тўғрисидаги баённома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
капитал таъмирлашга тендер ҳужжатларининг экспертизадан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (агар шартнома суммаси 100 минг АҚШ доллари миқдоридан ошса).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг ички хўжалик юритувчи бўлинмалари томонидан товарлар етказиб бериш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш (Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармасининг кир ювиш бўлинмалари, меҳмонхоналари, таъмирлаш-қурилиш гуруҳлари (бригадалари) ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва гўшт-сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ёрдамчи хўжаликлари) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ бюджет маблағлари ҳисобидан ички хўжалик шартномалари ва тўловларни амалга ошириш учун асос бўладиган, ички хўжалик шартномалари бўйича товар (иш, хизмат)лар етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, бюджетдан маблағ олувчилар томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар асосида тўловларни ўтказиш ғазначилик бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ва ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармасининг, қоидага кўра, бюджетдан ташқари ҳисобварақларига кейинчалик уларни қонун ҳужжатларига мувофиқ кўзда тутилган мақсадларга ишлатиш билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд қарорлари бўйича тўловлар, давлат божлари, йиғимлар тўлаганда, юридик мажбуриятлар қабул қилиниши бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳисобварақлар, квитанциялар, Ҳукумат қарорлари ва бошқалар) асосида шартномалар тузмасдан амалга оширилиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобот чораги (йили) якуни бўйича бюджет маблағларининг иқтисод қилинган қисмида Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Бюджетдан маблағ олувчилар сўмдаги қийматига қайта ҳисобланган, чет эл валютасидаги импорт қилинаётган товар-моддий бойликлар учун шартномалар тузишда юзага келиши мумкин бўлган курс фарқини қоплаш учун етарли бюджетдан ажратилган маблағлар захирасини кўзда тутишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юзага келиши мумкин бўлган курс фарқини қоплаш учун етарли бюджетдан ажратилган маблағларининг захираси ҳар бир шартнома бўйича якка тартибда бюджетдан маблағ олувчилар ва ғазначилик бўлинмалари томонидан, зарур бўлганда — тегишли молия органи иштирокида шартноманинг тузилган санаси, кўзда тутилаётган муддатлари ва валюта курсининг кутилаётган ўзгаришлари билан боғлиқ ҳолда аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Суммаси чет эл валютасида кўрсатилган шартномалар ва ҳисобварақ-фактуралар асосида импорт қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича юридик ва молиявий мажбуриятлар ғазначилик бўлинмалари томонидан охирги тўлов санасида ушбу вақтгача ҳосил бўлган касса харажатлари йиғиндисининг ўртача курси бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг мол етказиб берувчилар билан тузган шартномалари Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, томонларнинг юридик хизматлари (жалб қилинган адвокатлар) томонидан мажбурий тартибда қонун ҳужжатларига мувофиқлиги текширилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, агар шартноманинг суммаси Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 200 баравари миқдоридан ошмаса, шартномаларга юристлар визаси қўйилади. Шартноманинг суммаси, Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 200 баравари миқдоридан ошган ҳолларда, шартномаларга томонларнинг юридик хизмати ёки жалб қилинган адвокатларнинг хулосалари илова қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Шартномалар, шунингдек, уларга қўшимча келишувлар аниқ ва равшан, сиёҳ ёки шарикли ручка ёки (ёзув, ҳисоблаш) машинада ёзилган ҳолда тўлдирилиши лозим. Ҳеч қандай тузатишлар, ўчириб ёзишлар ёки тўғрилашларга олдиндан келишиб олинган бўлса ҳам йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Бюджетдан маблағ олувчилар ва мол етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар қуйидаги талабларга риоя қилинган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига тақдим қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
100 минг АҚШ долларига тенг бўлган миқдоригача (тенг бўлганда ҳам), шартномаларни мол етказиб берувчини танлаш бўйича конкурс танлови ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлари илова қилинган ҳолда тақдим қилиш. Бунда, конкурс танловини ўтказиш мол етказиб берувчини танлаш бўйича камида иккита конкурс таклифи бўлганда, қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллардан ташқари, конкурс таклифларини кўриб чиқиш асосида Конкурс танлови баённомасини расмийлаштириш орқали амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартноманинг умумий суммаси 100 минг АҚШ долларининг сўмдаги қийматидан юқори бўлганда, қонунчиликка мувофиқ ўтказилган тендер савдолари тўғрисидаги ҳужжатларни шартномага илова қилинган ҳолда тақдим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқоридаги талаблар коммунал хизмат кўрсатишга тузиладиган шартномаларга, монополист корхоналар билан капитал қурилишга пудрат ва биноларни (иншоотларни) капитал таъмирлаш шартномалари бўйича, шунингдек, шартномалар тузишнинг қонун ҳужжатларида кўзда тутилган айрим ҳолларига тегишли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Бюджетдан маблағ олувчилар ва мол етказиб берувчилар билан бюджет маблағлари ҳисоби қисмидан тузилган шартномалар, фақат уларнинг ғазначилик бўлинмаларида рўйхатга олинганидан сўнг кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Бюджетдан маблағ олувчилар билан мол етказиб берувчилар ўртасида тузиладиган шартномалар тегишли ғазначилик бўлинмаларида уларга берилган тегишли рақам ва рўйхатга олинган сана кўрсатилган ҳолда мажбурий рўйхатга олиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджетдан маблағ олувчилар, ғазначилик бўлинмаларига шартномаларни рўйхатга олиш учун улар тузилган кундан сўнг 10 иш кунидан кечикмаган муддатда тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Бюджетдан маблағ олувчилар ғазначилик бўлинмаларига шартномани рўйхатга олиш учун шартноманинг икки асл нусхаси ва битта кўчирма нусхасини тақдим қилади. Шартномаларга мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тўлов жадвали илова қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Шартномаларни рўйхатга олиш, шартноманинг асл ва кўчирма нусхаларининг барча варақларига «Рўйхатдан ўтказилди» штампини қўйиш ва рўйхатга олиш рақами ва санаси кўрсатилиши, ғазначилик бўлинмасининг мансабдор шахси ўзининг шахсий имзоси ва ғазначилик бўлинмасининг муҳр изи билан тасдиқлаши орқали амалга оширилади. Рўйхатга олингандан сўнг рўйхатга олинган шартноманинг кўчирма нусхаси ғазначилик бўлинмасида ҳисоб юритиш ва сақлаш учун қолдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Шартномалар ҳисоби Ғазначилик дастурий мажмуида электрон тарзда бюджетдан маблағ олувчи ва мол етказиб берувчининг номи ва реквизитлари, шунингдек, шартнома суммаси, унинг рақами ва тузилган санаси, ғазначилик бўлинмаси томонидан уни рўйхатга олиш рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда бюджетдан маблағ олувчиларнинг товар (иш, хизмат)лар етказиб берувчилар билан тузган шартномаларини рўйхатга олиш Китобида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. IV гуруҳ харажатларнинг махфий харажатлари бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатга олиш учун бюджетдан маблағ олувчи томонидан ғазначилик бўлинмасига шартноманинг асл нусхаси, шунингдек, юридик мажбуриятларни рўйхатга олиш учун Сўровнома мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ (кейинги ўринларда — сўровнома) шакл бўйича уч нусхада тақдим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Сўровнома бюджетдан маблағ олувчи томонидан тузилади ва шартнома тузилган кундан сўнг уч иш кунидан кечикмаган муддатда хизмат кўрсатувчи ғазначилик бўлинмасига тақдим қилинади. Сўровномага мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича Тўлов жадвали илова қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Тақдим қилинган сўровномада хато ва (ёки) камчиликлар мавжуд бўлмаган ҳолда сўровномада кўрсатилган шартномани рўйхатга олиш бўйича кейинги тадбирларни амалга ошириш учун сўровнома қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Акс ҳолда, сўровнома бюджетдан маблағ олувчига мавжуд хато ва (ёки) камчиликларни бартараф қилиш учун қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Ғазначилик бўлинмаси бюджетдан маблағ олувчи томонидан сўровномани қабул қилган кундан бошлаб уч иш куни давомида шартномада кўрсатилган суммани бюджетдан маблағ олувчининг харажатлар сметасида кўзда тутилган тегишли режали ажратилган бюджет маблағларининг мавжудлигини текширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар сўровнома ва тузилган шартномага мувофиқ тўланиши лозим бўлган пул маблағлари суммаси бюджетдан маблағ олувчининг харажатлар сметасида кўзда тутилган тегишли режали ажратилган бюджет маблағлари суммасидан ошса, ушбу шартнома ғазначилик бўлинмасида рўйхатга олинмайди, тегишли сўровнома эса бюджетдан маблағ олувчига қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. IV гуруҳ харажатларнинг махфий харажатлари бўйича шартномаларни рўйхатга олиш, сўровномалар асосида сўровномаларнинг олд томонига «Рўйхатдан ўтказилди» штампи қўйилган ва рўйхатга олинган рақам ва санаси кўрсатилган кундан бошлаб уч иш куни давомида ғазначилик бўлинмасининг мансабдор шахси ўзининг шахсий имзоси ва ғазначилик бўлинмасининг муҳр изи билан тасдиқлаш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатга олингандан сўнг сўровноманинг икки нусхаси бюджетдан маблағ олувчига қайтарилади, бир нусхаси эса ғазначилик бўлинмасида ҳисоб юритиш ва сақлаш учун қолдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларининг Захира жамғармалари ҳисобидан махфий характерга эга бўлган харажатлар тўловлари бюджетдан маблағ олувчиларнинг сўровномаси бўйича мазкур Низомда бюджетдан маблағ олувчиларнинг IV гуруҳ харажатларнинг махфий харажатлари амалга ошириш учун кўзда тутилган тартиб билан бир хилда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Ўзига хос махфийлик режими таъминланиши талаб қилинадиган махфий харажатларга тааллуқли қисми, бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлар сметасида Давлат бюджети иқтисодий таснифининг «01-9-90» харажатлар моддасида акс эттирилади ва ушбу маблағлар фақат ғазначилик бўлинмаларига мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича тақдим қилинган юридик мажбуриятларни рўйхатга олиш учун сўровнома ва тўлов топшириқномалари асосида бир вақтнинг ўзида тўлов топшириқномаларида кўрсатилган суммани юридик ва молиявий мажбуриятлар қабул қилинадиган суммасига олиб борилган ҳолда харажатлар амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 1. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Бюджетдан маблағ олувчилар томонидан иккинчи тараф олдида молиявий мажбуриятлар уларга етказиб бериладиган товар (иш, хизмат)лар учун ўтказилиши лозимлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, ҳисобланган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган харажатлар бўйича қарздорлик асосида қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Молиявий мажбуриятлар, олдин тузилган шартномалар — қабул қилинган юридик мажбуриятлар доирасида қабул қилинади, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган харажатлар бўйича молиявий мажбуриятлар, шунингдек, давлат божи, йиғимлар, бадаллар, мажбурий тўловлар ва шунга ўхшаш молиявий мажбуриятлар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 2. IV гуруҳнинг махфий харажатлари бўйича молиявий мажбуриятлар қабул қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. IV гуруҳ харажатларининг махфий харажатлари бўйича молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш учун, бюджетдан маблағ олувчилар томонидан ғазначилик бўлинмаларига ҳисобварақ-фактуралар ўрнига (уларни ўрнини босувчи бошқа ҳужжатлар) мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шакл бўйича молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш учун сўровномалар тақдим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Бюджетдан маблағ олувчилар томонидан молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш учун сўровнома тегишли ҳисобварақ-фактура олинган кундан сўнг уч иш кунидан кечикмаган муддатда тузилади ва хизмат кўрсатувчи ғазначилик бўлинмасига тақдим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш учун сўровнома билан биргаликда бюджетдан маблағ олувчи томонидан ҳисобварақ-фактуранинг асл нусхаси ғазначилик бўлинмасининг масъул ходимига кўриб чиқиш учун тақдим қилинади. Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходими бюджетдан маблағ олувчининг ваколатли вакили иштирокида сўровномада кўрсатилган маълумотларни ҳисобварақ-фактуранинг асл нусхасида кўрсатилган маълумотлар билан солиштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Мазкур Низомнинг 63-бандида кўрсатилган харажатлар фақат ғазначилик бўлинмаларига мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича тақдим қилинган юридик мажбуриятларни рўйхатга олиш учун сўровнома ва тўлов топшириқномалари асосида уларнинг суммаларини тўлов топшириқномасида кўрсатилган банк ҳисобварақларига ғазначилик бўлинмалари шартномалар ва ҳисобварақ-фактураларни тақдим қилмасдан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, ўзига хос харажатлар бўйича тўлов топшириқномаларининг «Тўлов мақсади» устунида «Махсус мақсадли» ёзуви ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
§ 3. Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳамда нақд пулда амалга ошириладиган бошқа харажатлар тўловлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган харажатлар тўловлари бюджетдан маблағ олувчилар томонидан тақдим қилинган нақд пул маблағлари олиш учун сўровномалар асосида чеклардан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. Нақд пул олиш учун чек дафтарча бланкаларини ғазначилик бўлинмаси хизмат кўрсатувчи банк филиалидан олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. Чекларга ўчириб ёзиш, тузатиш, тўғрилашларга, факсимиле ишлатилишига йўл қўйилмайди. Чеклар ўн кун давомида ҳақиқий ҳисобланади, уларни ёзиб берилган кундан ташқари. Чек рақами карточкада рўйхатга олинган чек дафтарчаси рақами ва серияларига мувофиқ бўлиши лозим. Пул чеклари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Ғазна ҳисобварақларидан нақд пул маблағларини олиш учун чекларга ғазначилик бўлинмасининг мансабдор шахслари томонидан имзо қўйилади ва ғазначилик бўлинмасининг муҳри билан тасдиқланади. Банклар томонидан чеклар бўйича нақд пул маблағлари бериш қатъий тартибда ғазначилик бўлинмасининг биринчи ва иккинчи имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган ҳамда карточкада кўрсатилган, мансабдор шахснинг имзоси мавжуд бўлган ва ғазначилик бўлинмаси муҳри билан тасдиқланганда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, ғазначилик бўлинмаси бюджетдан маблағ олувчининг ишончли шахсига (кассирга) чек бланкаларини тўлдириш учун бериши мумкин. Берилган чеклар ҳисоби мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича Берилган ва ишлатилган чеклар ҳисоби журналида юритилади. Бюджетдан маблағ олувчининг ишончли шахси Чек дафтарчасини олганлик тўғрисидаги Журналнинг тегишли сатрига имзо қўяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. Молия йили давомида ишлатилган чек дафтарчасининг милклари чек дафтаридаги охирги чек бланкаси тўлдирилгандан сўнг, кейинги иш кунида бюджетдан маблағ олувчилар томонидан ғазначилик бўлинмаларига қайтарилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, бузилган (бекор қилинган) чеклар мавжуд бўлган ҳолларда бюджетдан маблағ олувчилар мажбурий тартибда уларни ишлатилган чек милкларига илова қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходими ишлатилган чек милкларини олгандан сўнг улардаги маълумотларни Ғазначиликнинг дастурий мажмуидаги олинган нақд пул маблағлари суммалари ва унда ишлатилган чеклар тўғрисидаги маълумотлар билан солиштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлатилган чеклар бўйича маълумотларда фарқлар мавжуд бўлган ҳолатда ғазначилик бўлинмаси томонидан фарқларнинг сабабларини аниқлаштириш ҳамда барча ишлатилган чек милкларини ва бузилган чекларни ғазначилик бўлинмасига қайтариш учун чек дафтарчалари рўйхати тузилади, унга етишмаётган чекларнинг рақамлари ва суммаларини кўрсатган ҳолда илова тузилади ва бюджетдан маблағ олувчига тақдим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. Бюджетдан маблағ олувчи иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шунингдек, хизмат сафари харажатларини ва бошқа ўрнатилган тартибда рухсат этилган нақд пулдаги харажатларни тўлаш учун нақд пул маблағларини олишга ғазначилик бўлинмасига бюджетдан маблағ олувчининг раҳбари ва бош ҳисобчиси имзоси билан сўровнома, шунингдек, тегишли равишда тўлдирилган чекни, кейинчалик ғазначилик бўлимининг ваколатли ходими томонидан уларни текшириш ва имзо қўйиш учун тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, бюджетдан маблағ олувчи иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шунингдек, хизмат сафари харажатларини тўлаш учун сўровномага мувофиқ ўрнатилган тартибда нақд пул маблағлари суммалари кўрсатилган ҳолда, чекнинг орқа томонига имзо ва олд томонига муҳр қўймаган ҳолда тўлдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74. Ғазначилик бўлинмаси сўровномани ва тўлдирилган чекни олиши билан, чек ва сўровномадаги суммаларнинг мувофиқлигини ўрнатилган тартибда текширади, имзо ва муҳр қўяди ва текширилгандан сўнг чекнинг назорат маркасини бюджетдан маблағ олувчининг ваколатли шахси (кассир)га беради. Кундалик равишда, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шунингдек, хизмат сафари харажатларини тўлаш учун нақд пул маблағлари олиш учун сўровномаларнинг келиб тушишига қараб, ёзиб берилган чекларга электрон кўринишда қоғоз манбага чиқарилиб (касса харажат журнали), уч нусхада реестр тузилади ва ғазначилик бўлинмасининг масъул шахси томонидан чеклар билан биргаликда банк филиалига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджетдан маблағ олувчи нақд пул маблағлари олиш учун ишончномани икки нусхада ғазначилик бўлинмасига тақдим қилади, улардан биттасини ғазначилик бўлинмаси ўзининг муҳр изи билан банкка тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75. Бюджетдан маблағ олувчининг ишончли шахси банк кассасида чекнинг назорат маркаси бўйича нақд пул маблағларини олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджетдан маблағ олувчининг ишончли шахси тегишли бюджетдан маблағ олувчининг бир қанча шахсий ҳисобварақлари бўйича нақд пул маблағларини олиш ҳуқуқига эга, агар булар ишончномада кўзда тутилган бўлса. Нақд пул маблағларини бериш банк филиали томонидан 23212 «Молия вазирлиги Ғазначилигининг маблағи» ва 23214 «Ҳудудий Ғазначилик бўлинмаларининг маблағи» ҳисобварақларидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76. Нақд пул маблағлари берилгандан сўнг реестрнинг иккинчи нусхаси (касса харажати журнали) банк томонидан нақд пул маблағлари берилганлиги тўғрисидаги банк белгиси қўйилган ҳолда кўчирма билан биргаликда ғазначилик бўлинмасига қайтарилади. Ғазначилик бўлинмаси кўчирма, реестр ва чек милки асосида тегишли шахсий ҳисобварақда белги қўяди ва бюджетдан маблағ олувчига шахсий ҳисобварақдан кўчирма беради, шунингдек, бюджетдан маблағ олувчига чек милки нусхасини бюджетдан маблағ олувчи томонидан бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметалари ижросининг бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисоботини тузиш учун тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77. Бюджетдан маблағ олувчининг ишончли шахси томонидан чекнинг назорат маркаси йўқотилганда, тегишли ғазначилик бўлинмасига чекнинг назорат маркаси йўқолган куннинг ўзидаёқ бюджетдан маблағ олувчининг раҳбари ва бош ҳисобчиси имзоси қўйилган хат-билдиришномани йўллайди. Хат-билдиришнома асосида ғазначилик бўлинмаси банкка тўланмаган чекни қайтариш тўғрисида илтимос хатини йўллайди. Чеклар реестрида банк томонидан чақирилган чеклар тўғрисида белги қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлари тўлови тўлов топшириқномалари билан қуйидаги талабларга риоя қилинган ҳолда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджетдан маблағ олувчиларнинг тегишли моддалари бўйича бюджет маблағлари қолдиқлари суммалари доирасида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар тўлов топшириқномасида кўрсатилган сумма ғазначилик бўлинмасида рўйхатга олинган шартномага мувофиқ тўланиши лозим бўлган пул маблағлари суммасидан ошмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобварақ-фактура ёки товар (иш, хизмат)лар етказиб берилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар мавжуд бўлганда ва бюджетдан маблағ олувчининг мол етказиб берувчи олдидаги қарздорлигини, шунингдек, бюджетдан маблағ олувчининг мол етказиб берувчига аванс тўловлари ўтказишини мажбурловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов топшириқномасида кўрсатилган мол етказиб берувчининг, шунингдек, бюджетдан маблағ олувчиларнинг номи ва реквизитлари шартнома ва ҳисобварақ-фактураларда ёки товар (иш, хизмат)лар етказиб берганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларда мол етказиб берувчининг, шунингдек, бюджетдан маблағ олувчиларнинг номи ва реквизитлари мувофиқ бўлганида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80. Етказиб берилган товар (иш, хизмат)лар учун харажатлар тўловлари, шунингдек аванс тўловларини амалга ошириш учун бюджетдан маблағ олувчилар ғазначилик бўлинмасига ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган тўлов топшириқномаларини тақдим қилади, бунда «Тўловчи» сатрида ғазначилик бўлинмаси номи, «Тўловчининг ҳисобварағи» сатрида — Ғазна ҳисобварағи, «Тўлов мақсади» — бюджетдан маблағ олувчининг шахсий ҳисобварағи рақами ва номи, тегишли бюджет таснифининг кодлари, тўлов амалга ошириш учун асос бўладиган ҳужжат, шунингдек, тўловнинг мақсади кўрсатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) беш нусхада, агар ғазначилик бўлинмаси ва мол етказиб берувчига битта банк филиалида хизмат кўрсатилса. Бюджетдан маблағ олувчининг мансабдор шахслари томонидан имзо қўйилган ва муҳр изи билан тасдиқланган тўлов топшириқномасининг биринчи нусхаси, бюджетдан маблағ олувчининг ғазначилик бўлинмасига бюджетдан маблағ олувчининг шахсий ҳисобварағидан касса харажатларини амалга ошириш сўровномаси бўлиб хизмат қилади. Тўлов топшириқномасининг иккинчи нусхаси ғазначилик бўлинмасининг масъул шахслари томонидан имзоланади, ғазначилик бўлинмасининг муҳр изи билан тасдиқланади ва банк филиали учун ғазна ҳисобварағидан харажатлар тўлови учун асос бўлади. Банк филиалининг тўланганлик тўғрисидаги белгиси билан тўлов топшириқномасининг учинчи нусхаси товар (иш, хизмат)лар етказиб берувчига етказилади. Банк филиалининг тўланганлик тўғрисидаги белгиси билан тўлов топшириқномасининг тўртинчи нусхаси ғазна ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинади ва ғазначилик бўлинмасига бюджетдан маблағ олувчининг шахсий ҳисобварағида касса харажатларини акс эттириш учун асос бўлади. Ғазначилик бўлинмасининг «ТЎЛАНГАН» белгиси билан ва тўланган сана қўйилган тўлов топшириқномасининг бешинчи нусхаси бюджетдан маблағ олувчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирма билан биргаликда бюджетдан маблағ олувчининг ваколатли ходимига берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) тўрт нусхада, агар ғазначилик бўлинмаси ва мол етказиб берувчига ҳар хил банк филиалларида хизмат кўрсатилса. Бюджетдан маблағ олувчининг мансабдор шахслар томонидан имзо қўйилган ва муҳр изи билан тасдиқланган тўлов топшириқномасининг биринчи нусхаси, ғазначилик бўлинмасига бюджетдан маблағ олувчининг шахсий ҳисобварағидан касса харажатларини амалга ошириш сўровномаси бўлиб хизмат қилади. Тўлов топшириқномасининг иккинчи нусхаси ғазначилик бўлинмасининг масъул шахслари томонидан имзоланади, ғазначилик бўлинмасининг муҳр изи билан тасдиқланади ва банк филиали учун ғазна ҳисобварағидан харажатлар тўлови учун асос бўлади. Банк филиалининг тўланганлик тўғрисидаги белгиси билан тўлов топшириқномасининг учинчи нусхаси ғазна ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинади ва ғазначилик бўлинмасига бюджетдан маблағ олувчининг шахсий ҳисобварағида касса харажатларини акс эттириш учун асос бўлади. Ғазначилик бўлинмасининг «ТЎЛАНГАН» белгиси билан ва тўланган санаси қўйилган тўлов топшириқномасининг тўртинчи нусхаси бюджетдан маблағ олувчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирма билан биргаликда бюджетдан маблағ олувчининг ваколатли ходимига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, етказиб берилган товар (иш, хизмат)лар учун харажатлар тўловлар, шунингдек, аванс тўловлари махфий харажатлар бўйича амалга оширилган ҳолларда тўлов топшириқномасининг «Тўлов мақсади» сатрида — фақат шахсий ҳисобварақ рақами, қабул қилинган юридик ёки молиявий мажбуриятнинг рўйхатга олинган рақами кўрсатилади ва «Махсус мақсадли» ёзуви ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
82. Тўлов топшириқномалари бўйича ғазна ҳисобварағидан тўловлар амалга ошириш учун ғазначилик бўлинмаси банкка тўлов топшириқномаларининг иккинчи ва учинчи (ғазначилик бўлинмаси ва мол етказиб берувчига битта банк филиалида хизмат кўрсатилган ҳолда, тўртинчи) нусхаларини тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
83. Хизмат кўрсатувчи банк томонидан тўлов ўтказилгандан сўнг тўлов топшириқномасининг иккинчи (ғазначилик бўлинмаси ва мол етказиб берувчига битта банк филиалида хизмат кўрсатилган ҳолда, учинчи) нусхаси банкда қолади, учинчи (ғазначилик бўлинмаси ва мол етказиб берувчига битта банк филиалида хизмат кўрсатилган ҳолда, тўртинчи) нусхаси банкнинг штампи ва масъул ходимининг имзоси билан ва ғазна ҳисобварағидан кўчирма билан биргаликда ғазначилик бўлинмасига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
84. Ғазначилик бўлинмасининг тегишли ходими бюджетдан маблағ олувчиларнинг тегишли шахсий ҳисобварақларига белги қўйгандан сўнг, бюджетдан маблағ олувчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирма ва тўлов топшириқномасининг тўртинчи (ғазначилик бўлинмаси ва мол етказиб берувчига битта банк филиалида хизмат кўрсатилган ҳолда, бешинчи) нусхаси ғазначилик бўлинмаси масъул ходимининг белгиси билан бюджетдан маблағ олувчига қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
85. Ҳисобварақ-фактуралар ёки товар (иш, хизмат)лар етказиб берилганлигини ва бюджетдан маблағ олувчининг товар (иш, хизмат)лар етказиб берувчи олдидаги қарздорлиги мавжудлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар ғазначилик бўлинмасига уларни мол етказиб берувчилардан олингандан сўнг уч иш кунидан кечикмаган ҳолда тақдим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
86. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг раҳбарлари ва бош ҳисобчилари мол етказиб берувчилар билан тузилган шартномаларнинг тўғри расмийлаштириши, уларнинг асосланганлиги ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги, нарх қарорининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги, бирламчи ҳужжатлар ва товар (иш, хизмат)лар етказиб берилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги, жумладан Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармасига ўтказиладиган, иқтисод қилинган маблағларнинг ва мол етказиб берувчилар олдидаги қарздорликнинг тўғри аниқланганлигига жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чек дафтарлари ва чек назорат маркаларининг йўқотилиши ёки ўғирланиши, шунингдек, чек дафтарларини ва чек назорат маркаларини олишга ваколатли шахслар томонидан суиистеъмол қилиш натижасида юзага келган зарар учун бюджетдан маблағ олувчиларнинг масъул шахслари жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
88. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2008 йил 24 ноябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари муассасалари ва ташкилотларининг бюджет харажатлари ва бошқа махфий характерга эга бўлган бюджет харажатларнинг ғазна ижроси тартиби ҳақидаги низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТЎЛОВ ЖАДВАЛИ
__________ ва ___________ билан ________ умумий суммаси 20____ й. «____» __________-сон _______ шартномага
Юқоридаги кўрсатилган суммадан ________________ сўм ёки шартноманинг умумий суммасидан __________% 20____ _________ ойида тўланиши лозим.
* Юқоридаги кўрсатилган суммадан ______% жорий ойнинг _____________ санасигача ҳар ойлик равишда олдиндан тўланиши лозим.
Раҳбар
____________
М.Ў.
(имзо)
Бош ҳисобчи
____________
(имзо)
Ғазначилик бўлинмаси ходими қабул қилди
Бюджетдан маблағ олувчи ходими қабул қилди
20___ й. «____» ___________ (имзо) _______________
20___ й. «____» ___________ (имзо) _____________
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* ушбу сатр бюджетдан маблағ олувчилар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда электр энергияси етказиб бериш, коммунал хизматлар кўрсатиш, алоқа хизмати ва бошқа шунга ўхшаган ҳар ой кўрсатиладиган хизматлар кўрсатиш учун шартномалар бўйича ҳар ойлик муддатда ва миқдорларда олдиндан тўлов амалга оширилган ҳолатларда тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари муассасалари ва ташкилотларининг бюджет харажатлари ва бошқа махфий характерга эга бўлган бюджет харажатларнинг ғазна ижроси тартиби ҳақидаги низомга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджетдан маблағ олувчиларнинг товар (иш, хизмат)лар етказиб берувчилар билан тузган шартномаларини рўйхатга олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КИТОБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
( сўмда)
№
Шартнома — (юридик мажбурият) нинг рўйхатга олинган рақами ва санаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари муассасалари ва ташкилотларининг бюджет харажатлари ва бошқа махфий характерга эга бўлган бюджет харажатларнинг ғазна ижроси тартиби ҳақидаги низомга 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик мажбуриятларни рўйхатга олиш учун СЎРОВНОМА
______ - сон
20___ й. «___» ___________
20___ й. ________________га
Бўлим ________
Боб _________
Параграф ______
Шартнома рақами
Тузилган сана
Мол етказиб берувчининг номи (тўловни олувчи)
Мол етказиб берувчининг банк реквизитлари (тўловни олувчи)
Суммаси (сўмда)
Тақдим қилинган сана 20___ й. «___» ________________
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари муассасалари ва ташкилотларининг бюджет харажатлари ва бошқа махфий характерга эга бўлган бюджет харажатларнинг ғазна ижроси тартиби ҳақидаги низомга 4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
______________ ва ________________ билан ___________ умумий суммага
200___ й. «____» __________ _____ -сон шартномага
200___ й. «____» __________ _____ -сон қўшимча келишувга
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари муассасалари ва ташкилотларининг бюджет харажатлари ва бошқа махфий характерга эга бўлган бюджет харажатларнинг ғазна ижроси тартиби ҳақидаги низомга 5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Берилган ва ишлатилган чеклар ҳисоби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖУРНАЛИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish