01.04.2009 йилдаги 91-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 01.04.2009 йилдаги 91-сон
Kuchga kirish sanasi
01.04.2009
Ҳужжат 08.07.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОБОДОНЛАШТИРИШ ХОДИМЛАРИНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШНИ КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларини ободонлаштиришни яхшилаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 22 январдаги ПҚ-1045-сон қарорининг 7-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг ходимларнинг иш ҳақини ўртача 1,25 баравар оширишни назарда тутувчи Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ тариф сеткасини 2010 йил 1 январдан бошлаб жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг 1-иловага мувофиқ тармоқ тариф сеткаси 2010 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бюджет параметрларини шакллантиришда Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ тариф сеткасидан келиб чиққан ҳолда 2010 йилдан бошлаб ободонлаштириш ходимлари иш ҳақига харажатларни назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзкоммунхизмат» агентлиги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликлар ва идоралар бир ҳафта муддатда илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М.Ханов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2009 йил 1 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ тариф сеткаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Лавозим номи ‎

Биринчи гуруҳ
Нукус шаҳри, вилоят марказлари ва Тошкент шаҳри туманлари ободонлаштириш бошқармалари ‎

Иккинчи гуруҳ Шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари ‎

Бошқарув ходимлари ва муҳандис-техник ходимлар ‎

Бошқарма бошлиғи ‎ 7,338‎ 6,879‎
Бошқарма бошлиғининг ўринбосари ‎ 6,879‎ х‎
Бош муҳандис‎ 6,879‎ 6,434‎
Ихтисослаштирилган бошқарма, бўлим (кадрлар бўлимидан ташқари), хизмат, участка бошлиғи ‎ 5,996‎ 5,568‎
Бош бухгалтер‎ 6,434‎ 5,568‎
Бош иқтисодчи, бош агроном, бош механик ‎ 5,996‎ х‎
Кадрлар бўлими бошлиғи ‎ 5,140‎ 4,729‎
Етакчи мутахассислар: муҳандис (барча мутахассисликлар бўйича), агроном, иқтисодчи, бухгалтер, механик ‎ 5,140‎ х‎
Мутахассислар: муҳандислар ва техниклар (барча мутахассисликлар бўйича), агроном, иқтисодчи, бухгалтер, механик, диспетчер, безакчи рассом, юридик маслаҳатчи‎ 4,729‎ 4,729‎

Асосий ишлаб чиқариш ходимлари‎

Участка устаси‎ 5,140‎ 4,729—5,140‎
Бригадирлар‎ 4,729‎ 4,729‎
6-разрядли ишчилар: электр-газ пайвандловчи, электр асбоб-ускуналарини таъмирлайдиган ва уларга хизмат кўрсатадиган электр монтёрлари, созловчи-механик, таъмирловчи чилангар, токарь‎ 4,729‎ х‎
5-разрядли ишчилар: электрчи, электр асбоб-ускуналарини таъмирлайдиган ва уларга хизмат кўрсатадиган электр монтёри, электр-газ пайвандловчи, газ пайвандловчи, барча номдаги чилангарлар (шу жумладан авточилангарлар), насос қурилмаси машинисти, токарь, 1-класс юк автомобили ва махсус автомобиль ҳайдовчиси, созловчи-механик, тракторчи, бульдозерчи, асфальтловчи-бетонловчи ‎ 4,334‎ 4,334‎
4-разрядли ишчилар: электрчи, электр асбоб-ускуналарини таъмирлайдиган ва уларга хизмат кўрсатадиган электр монтёри, электр-газ пайвандловчи, газ пайвандловчи, барча номдаги чилангарлар (шу жумладан авточилангарлар), токарь, ўзи юрар механизациялаштирилган қурилмалар ва транспорт-йиғиш машиналари машинисти (ҳайдовчиси), стропчи, насос қурилмаси машинисти, созловчи механик, тракторчи, бульдозерчи, асфальтловчи-бетонловчи, дурадгорлар, 1-класс енгил автомобиль ҳайдовчиси, 2-класс юк автомобили ва махсус автомобиль ҳайдовчиси, кўкаламзорлаштирувчи (яшил хўжалик ишчиси), ирригатор‎ 3,956‎ 3,956‎
3-разрядли ишчилар: электрчи, электр асбоб-ускуналарини таъмирлайдиган ва уларга хизмат кўрсатадиган электр монтёри, электр-газ пайвандловчи, газ пайвандловчи, барча номдаги чилангарлар (шу жумладан авточилангарлар), токарь, ўзи юрар механизациялаштирилган қурилмалар ва транспорт-йиғиш машиналари машинисти (ҳайдовчиси), стропчи, насос қурилмаси машинисти, электр моторлар моторчиси, созловчи механик, токарь, тракторчи, бульдозерчи, асфальтловчи-бетонловчи, дурадгорлар, 2-класс енгил автомобиль ҳайдовчиси, 3-класс юк автомобили ва махсус автомобиль ҳайдовчиси, кўкаламзорлаштирувчи (яшил хўжалик ишчиси), боғбон, ирригатор (ариқ-дренаж тизимини ётқизиш ва таъмирлаш ишчиси), мироб (ариқ-дренаж тизимига сув беришни тартибга солувчи ишчи), ташқи безатиш ишчиси, қабристон назоратчиси, дафн маросими хизматлари ишчиси, ҳудудларни қўлда тозалайдиган тозаловчи, истироҳат боғлари ва боғларда ҳожатхоналарни тозаловчи‎, қаровсиз қолган ҳайвонларни тутадиган ишчилар 3,598‎ 3,598‎
2-разрядли ишчилар: электрчи, электр асбоб-ускуналарини таъмирлайдиган ва уларга хизмат кўрсатадиган электр монтёри, аккумуляторчи, электр-газ пайвандловчи, газ пайвондловчи, барча номдаги чилангарлар (шу жумладан авточилангарлар), токарь, ўзи юрар механизациялаштирилган қурилмалар ва транспорт-йиғиш машиналари машинисти (ҳайдовчиси), стропачи, насос қурилмаси машинисти, созловчи механик, электр моторлар моторчиси, токарь, тракторчи, бульдозерчи, асфальтловчи-бетонловчи, дурадгорлар, 3-класс енгил автомобиль ҳайдовчиси, кўкаламзорлаштирувчи (яшил хўжалик ишчиси), боғбон, ирригатор (ариқ-дренаж тизимини ётқизиш ва таъмирлаш ишчиси), мироб (ариқ-дренаж тизимига сув беришни тартибга солувчи ишчи), ташқи безатиш ишчиси, қабристон назоратчиси, дафн маросими хизматлари ишчиси, ҳудудларни қўлда тозалайдиган тозаловчи, истироҳат боғлари ва боғларда ҳожатхоналарни тозаловчи‎, дайди ҳайвонларни тутиш бўйича ишчилар 3,270‎ 3,270‎
1-разрядли ишчилар: авточилангар, аккумуляторчи, электр-газ пайвандловчи, газ пайвандловчи, электр моторлар моторчиси, кўкаламзорлаштирувчи (яшил хўжалик ишчиси), ирригатор (ариқ-дренаж тизимини ётқизиш ва таъмирлаш ишчиси), ҳудудларни қўлда тозалайдиган тозаловчи, қабристон қоровули‎, дайди ҳайвонларни тутиш бўйича ишчилар 2,971‎ 2,971‎
Ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлар‎
Кассир‎, омбор мудири 3,165‎ 2,878‎
Раҳбарнинг котибаси‎ 3,467‎ х‎
Енгил автомобиль ҳайдовчиси‎ 2,377—2,878‎ х‎
Қоровул‎ 2,377—2,616‎ 2,377—2,616‎
Бинони йиғиштирувчи‎ 2,377—2,616‎ 2,377—2,616‎
Ҳар хил ишларни бажарувчи ишчи‎ 1—2,377‎ 1—2,377‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Лавозимлар ва касблар (мутахассисликлар) рўйхати, шунингдек ишчиларнинг талаб қилинадиган малака разрядлари Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари билан келишган ҳолда бошқарма фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб штат жадвалида белгиланади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги 202-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 28-сон, 290-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида
Низом
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларини ободонлаштиришни яхшилаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 22 январдаги ПҚ-1045-сон қарорига мувофиқ шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари (кейинги ўринларда бошқармалар деб аталади), Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳамда Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти, шунингдек ихтисослаштирилган бошқармалар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 46-сон, 414-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Бошқармалар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизими:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқармалар ходимларининг лавозим маошларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лавозим маошларига қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган қўшимча тўловлар ва устамаларни;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқармалар ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаларидан тўланадиган мукофотларни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Бошқармалар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бошқарма раҳбари томонидан тасдиқланган ва молия органларида рўйхатдан ўтказилган штатлар жадвалига мувофиқ белгиланган тариф ставкалари (лавозим маошлари) бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Бошқармалар ходимларининг тариф ставкалари (лавозим маошлари)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Бошқармалар ходимларининг тариф ставкалари (лавозим маошлари) Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ тариф сеткаси (кейинги ўринларда тармоқ тариф сеткаси деб аталади) асосида белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тармоқ тариф сеткасининг тариф коэффициентлари меҳнатга ҳақ тўлаш гуруҳларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи гуруҳга Нукус шаҳар ва вилоятлар марказлари, Тошкент шаҳар туманлари бошқармалари киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иккинчи гуруҳга Ўзбекистон Республикасининг бошқа шаҳар ва туманлари бошқармалари киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳамда Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти, шунингдек ихтисослаштирилган бошқармалар учун тармоқ тариф сеткасининг тариф коэффициентлари қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 46-сон, 414-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тармоқ тариф сеткасининг тариф коэффициентлари ходимнинг лавозими ва малакасига қараб табақаланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Штат жадвалини шакллантиришда ишчи касблари (мутахассисликлар) бўйича малака разрядлари ва тариф коэффициентлари ишларни сифатли бажариш учун талаб қилинадиган малакадан (касблар бўйича ишларнинг ўртача разрядидан) келиб чиқиб белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишнинг талаб қилинадиган малакасини белгилашда хизмат кўрсатиладиган доиранинг хусусиятлари ва ободонлаштириш объектининг аҳамияти ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ходимнинг тариф ставкаси (лавозим маоши) ходимнинг тегишли лавозими, касби ва малакаси учун белгиланган тариф коэффициентини, шунингдек ушбу бошқарма тегишли бўлган гуруҳни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорига кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ходимларнинг тариф ставкаларини (лавозим маошларини) ўзгартириш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорларига мувофиқ бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходим ушбу бошқармада бошқа лавозимга ўтганда ёки ишчига юқорироқ малака разряди берилганда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Қўшимча тўловлар ва устамалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқармаларнинг ходимларига тариф ставкасига:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш вақтидан ташқари ишлаганлик ҳамда дам олиш ва байрам кунлари ишлаганлик учун – соатбай тариф ставкасидан келиб чиқиб икки баравар миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тунги вақтларда ишлаганлик учун – соатбай тариф ставкасидан келиб чиқиб 1,5 баравар миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир неча касбда (лавозимда) ишлаганлик, хизмат кўрсатиш доирасини кенгайтирганлик ва ўзининг асосий иши билан биргаликда вақтинча бўлмаган ходимнинг вазифаларини бажарганлик учун – асосий касб (лавозим) бўйича ходим учун белгиланган меҳнат нормасидан ортиқча амалда бажарилган иш учун соатбай тариф ставкаси миқдорида қўшимча тўловлар тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соатбай тариф ставкаси миқдори ходимнинг тариф ставкасини иш вақти нормал давом этган тақдирда иш соатларининг ўртача ойлик сонига бўлиш йўли билан аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимларнинг дам олиш кунлари ички тартиб қоидалари билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соат 22.00 дан соат 6.00 гача ишланган вақт тунги вақт ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳамда Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти, шунингдек ихтисослаштирилган бошқармалар ходимларига:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ойлик тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 20 фоизи миқдорида иш ҳақига тенглаштирилган устама белгиланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоавий шартнома асосида, овқатланиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида компенсация тўланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сонли қарорига мувофиқ саккизинчи—ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 46-сон, 414-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳамда Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти, шунингдек ихтисослаштирилган бошқармалар ходимларига ободонлаштириш соҳасидаги узлуксиз умумий иш стажи (узоқ муддатли хизмати) учун қуйидаги миқдорларда ҳар чораклик мукофот тўланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Узоқ муддатли хизмати учун мукофот олиш ҳуқуқини берадиган ободонлаштириш соҳасидаги узлуксиз иш стажи‎ Узоқ муддатли хизмати учун мукофот миқдорини ҳисоблаш учун ойлик тариф ставкасига нисбатан коэффициент‎
1 йилдан 3 йилгача‎ 0,5‎
3 йилдан 5 йилгача‎ 0,8‎
5 йилдан 10 йилгача‎ 1,0‎
10 йил ва ундан кўп‎ 1,5‎
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сонли қарорига мувофиқ ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 46-сон, 414-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқорида кўрсатиб ўтилган қўшимча тўловларга харажатлар бошқарма харажатларининг йиллик сметасида акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланган ноқулай табиий-иқлим шароитли жойларда район коэффициентлари бўйича тариф ставкасига (лавозим маошига) устамалар тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг алоҳида қарорлари билан белгиланган тариф ставкаси (лавозим маоши)нинг фоизларида ҳисоблаб чиқиладиган бошқа қўшимча тўловлар ва устамалар миқдори ушбу Низом кучга кирган пайтдан бошлаб тармоқ тариф сеткаси бўйича белгиланган тариф ставкаси (лавозим маоши)нинг фоизларида ҳисоблаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Мукофотлаш ва моддий ёрдам
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ҳар бир бошқармада ташкил этиладиган бошқарма ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси мукофотлаш ва моддий ёрдамнинг манбаи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарма ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси ушбу бошқарма томонидан ҳар йили назарда тутиладиган меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг 15 фоизи миқдорида бюджет маблағлари ҳисобига ҳосил қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ходимларни мукофотлаш умуман бошқарма бўйича белгиланган кўрсаткичлар бажарилиши шарти билан йил чорагидаги иш якунлари бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзининг функционал вазифаларини ўз вақтида ва сифатли бажариш ҳамда бошқарма фаолияти натижаларига шахсий улуш қўшиш ходимларга мукофот ёзишнинг асосий кўрсаткичи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимларнинг ҳар бир тоифаси бўйича мукофотлашнинг аниқ кўрсаткичлари касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда бошқарма раҳбари томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир ходим ҳисобига чораклик мукофот миқдори тармоқ тариф сеткаси бўйича унинг тариф ставкаси (лавозим маоши)нинг 50 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қуйидагилар ходимлар меҳнатини баҳолашнинг асосий мезонлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш топшириқлари сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бириктирилган хизмат кўрсатиш доирасига ва бошқарманинг юритишидаги ободонлаштириш объектларига хизмат кўрсатишнинг белгиланган нормалари ва қоидаларига қатъий риоя қилишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат кўрсатиш доирасини зарур тарзда сақлаш масалалари бўйича аҳолининг асосланган танбеҳ ва шикояти йўқлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Асослаш ҳамда молия-хўжалик фаолияти бўйича бухгалтерия ва тезкор ҳисобга олиш маълумотлари илова қилинган ҳолда бошқарманинг тегишли бўлинмаси раҳбарининг билдиргиси ходимга мукофот ёзиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Мукофотлаш тўғрисидаги қарор бошқарма раҳбарининг буйруғи билан камида 5 кишидан (тоқ сон бўлиши шарт), шу жумладан комиссия раиси – бошқарма раҳбари, раҳбарнинг ўринбосари, бош бухгалтер, касаба уюшмаси қўмитаси раиси ва бошқарма бўлинмаси раҳбарларидан иборат таркибда ташкил этилган комиссия томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Комиссиянинг иш тартиби касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда бошқарма раҳбари томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссиянинг мажлислари, қоидага кўра, ҳар чоракда, айрим ҳолларда эса – заруриятга кўра ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мукофотлаш тўғрисидаги қарор очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Комиссия аъзоларининг камида учдан бири овоз берган тақдирда қарор қабул қилинган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Мукофот амалда ишланган вақт учун берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат шартномаси тўхтатилиши (ходим томонидан ўз меҳнат мажбуриятлари бузилиши сабабли меҳнат шартномаси тўхтатилиши бундан мустасно) ёки ишга қабул қилиш, ҳарбий хизматга чақириш ёки бошқа узрли ҳолатлар муносабати билан мукофот ёзиладиган тўлиқ ишланмаган даврда мукофот амалда ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ишлаб чиқариш ва технологик йўриқномалар, ички меҳнат тартиби қоидалари бузилишида айбдор бўлган, жиддий камчиликларга йўл қўйган ходимлар мукофотдан тўлиқ ёки қисман маҳрум қилинади. Юқорида кўрсатиб ўтилган бузишларга йўл қўйган ходимларни мукофотдан маҳрум қилиш (мукофотни камайтириш), ушбу бузишларга йўл қўйилган ёки бузишлар аниқланган давр учун амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддасига мувофиқ интизомий жазо беришда ходим ушбу жазо берилган давр учун мукофотдан тўлиқ маҳрум қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўл қўйилган бузишлар ва камчиликлар учун ходимларга мукофот камайтирилиши ёки тўланмаслиги мумкин. Пасайтирувчи кўрсаткичлар рўйхати касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда бошқарма раҳбари томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Бошқармада камида ўн йил ишлаган ходимларга пенсияга чиқиш муносабати билан улар билан тузилган меҳнат шартномаси тўхтатилганда бошқармада ишланган ҳар бир йил учун битта энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида, бироқ ходимнинг 5 тариф ставкаси (лавозим маоши)дан ортиқ бўлмаган миқдорда бир йўла нафақа тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ходимларга мукофот тўлаш комиссиянинг баённомаси асосида бошқарма раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган тартибига риоя қилиш учун жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Бошқарма раҳбари ходимлар меҳнатини нормалаштириш ва ҳисобга олиш ташкил этилиши, ходимларга тариф ставкалари (лавозим маошлари) белгиланишининг тўғрилиги, устамалар ва қўшимча тўловлар ҳисоблаб чиқилганлиги, мукофотлар ёзилганлиги учун шахсан жавоб беради.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 14-сон, 160-модда; 2010 й., 46-сон, 414-модда; 2011 й., 28-сон, 290-модда; 2012 й., 2-сон, 17-модда; 2013 й., 33-сон, 440-модда; 2014 й., 45-сон, 549-модда; 2017 й., 19-сон, 343-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.09.2019 й., 09/19/775/3755-сон, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 06.03.2020 й., 09/20/125/0260-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2021 й., 09/21/658/0998-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 05.11.2025 й., 09/25/695/1019-сон; 27.12.2025 й., 07/25/387/1225-сон; 22.05.2026 й., 09/26/267/0525-сон)